uz
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Kanalga Telegram’da o‘tish

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ИБРАТЛИ ДУНЁ analitikasi

ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 118 424 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 276-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 437-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 118 424 obunachiga ega bo‘ldi.

03 Iyul, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -1 382 ga, so‘nggi 24 soatda esa 1 571 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 28.39% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 18.29% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 33 617 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 21 659 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 35 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 04 Iyul, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

118 424
Obunachilar
+1 57124 soatlar
-2067 kunlar
-1 38230 kunlar
Postlar arxiv
ИШҚНИ ОНАЛАРДАН ЎРГАНИШ КЕРАК... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

📖 ДУНЁДАГИ ЭНГ МЕҲРИБОН ГЎЗАЛИМ УЧУН Бир гўзални туғилган кунига совға олмоқчи бўлиб Андижон бозорларини кездим. Битта иккита қимматбахо совғалар учради лекин кўнглим тўлмади. Тошкентга йўл олдим.  Тошкентнинг энг қимматли « Долcэ & Габбана » бутикдан битта сапог сотиб олдим. Яна айланиб юриб олтин суви юритилган ва атрофига айлана қиммат бахо тошлар терилган, рақамлари тиниқ ёзилган қўл соатини сотиб олдим.  Уни ёнига яна туркияда ишлов берилган медальёни бор тилла трос олдим.  Ҳақиқий оригинал теридан ишланган Гуccи сумкасини ҳам ҳарид қилдим!  Бозорнинг энг қиммат рўмоли дубайдан келтирилган тоза ипакли рўмол олдим.  Флешка дўконидан энг сўнги, «олмаси тишланган» брендли мобил телефон олдим. Уйга қайтар эканман тезроқ етиб ул гўзални нигохини кўришга ошиқардим. Аммо ҳали гул ва тўрт олишим кераклиги боис янги бозорда Магнат шринликлар дўконига кириб буюртма қилиб қўйган тўртимни олаётганимда ёнимдаги одамлар тўртни кўриб хайратдан қотиб қолишганди.  Кимдур тўрт олдида суратга тушиб олишга рухсат сўрарди.  Ва нихоят гул дўконига кирдим!  Энг аъло даражада териб олинган 60 та қизил лола гул сотиб олдим! Энди мани инжиқ маликам шунақасини яхши кўрса нима ҳам қилардим. Совғаларни гўзалимга топширдим.  Буларнинг ичида менга энг ёққани тўрт бўлди. Уни уч киши дамасга юклаб олиб келишган, юклаш ва туширишга ўзим ёрдам бердим. Тўртнинг устига «60 ЁШИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ОНАЖОНИМ» деб ёзилган эди. Қиссадан хисса шуки - бундай қиммат бахо совғаларга фақат ва фақат Оналар ҳақли, севган қизингиз эмас!  Шундай экан, оналарига битта узук олиб бермаган ўғиллар уятдан ерга қарасин.  Қиссадан хисса шуки - Меҳрни шу тариқа исботлаш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Барча оналарга хурмат ва эҳтиромларимиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бу хикоя хаммани йиғлатди 🥹 5 нафар қизи бор 73 ёшли аёл вафот этди. Жаноза вақтида кичик куёвнинг ўртага чиқиб айтган гаплари хамани хайратга солди... - Уни айтишича онахон унга тунда телефон қилиб, болам кечаси безовта қилганим учун кечир, бир сўзим бор эди балки бу сўнгги қўнғироғим бўлар... Эртага уйимга келинглар Ёстиғим остида сизга бир омонат қолдираман. Кечаси ўша қўнғироқдан кейин онахон вафот этдилар. Жанозага қариндош уруғ, қўшнилар ва Махалла ахли йиғилди. Кичик куёв эса онахон айтганидек болиш остига қараб бир конвертда қоғоз топди... ДАВОМИ ЖУДА ТАЪСИРЛИ🥹 Онахонни хатида шундай сўзлар ёзилган эди...

"Уч нарса Жаннатдан танланди: Калималар, ишқ, оналик туйғуси. Калималарни Одам олди, оналик туйғуси Ҳаввога қолди, аммо ишқ жуда оғир эди..." — Мавлоно 💜 Ҳаётнинг мўъжизаси шу уч неъматда мужассам: Калималар — қалбдан қалбга йўл очади, Оналик туйғуси — дунёни меҳр билан безайди, Ишқ эса — ҳам азоб, ҳам беқиёс саодат синовидир. 💜 Қалбингизга калималарнинг гўзаллиги, меҳрнинг илиқлиги ва ишқнинг илтижоси ҳамроҳ бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ЎЛГАН ЭР 17 ЙИЛ ДEГАНДА ҚАЙТИБ КEЛДИ 😳 Ойгул эшик қўнғироғининг жиринглашидан чўчиб тушди. Бу вақтда ким келиши мумкин? У эҳ
ЎЛГАН ЭР 17 ЙИЛ ДEГАНДА ҚАЙТИБ КEЛДИ 😳 Ойгул эшик қўнғироғининг жиринглашидан чўчиб тушди. Бу вақтда ким келиши мумкин? У эҳтиёткорлик билан эшикни очди-ю, қотиб қолди. — Салом, Ойгул... Аёл нафаси буғилиб, бир қадам орқага тисланди. Бу ким? Нега бунча таниш?.. Юраги дўпиллаб, ҳеч ишонгиси келмасди. Ҳа, бу унинг 17 йил олдин ҳалок бўлган, қабрига бориб йиғлаган, 2 та боласи билан бева қолдирган ўша одам эри эди! Лекин бу қандай содир бўлди? Эрини уйга таклиф қилди. Ўша пайти Ойгулнинг кўзи бир нарсага тушди ва қўрқувдан дод деб юборганини ўзи ҳам билмай қолди! Чунки эри ... Давомини ўқиш учун босинг👇

"Уч нарса Жаннатдан танланди: Калималар, ишқ, оналик туйғуси. Калималарни Одам олди, оналик туйғуси Ҳаввога қолди, аммо ишқ жуда оғир эди..." — Мавлоно 💜 Ҳаётнинг мўъжизаси шу уч неъматда мужассам: Калималар — қалбдан қалбга йўл очади, Оналик туйғуси — дунёни меҳр билан безайди, Ишқ эса — ҳам азоб, ҳам беқиёс саодат синовидир. 💜 Қалбингизга калималарнинг гўзаллиги, меҳрнинг илиқлиги ва ишқнинг илтижоси ҳамроҳ бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган,  Азизларим,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз барака ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

❗️Аёллар хечқачон бу хатони қила кўрманг. Бир аёл имомдан сўради: — Мен турмуш қурушимдан олдин кўп намоз ўқийдиган, кўп рўза
❗️Аёллар хечқачон бу хатони қила кўрманг. Бир аёл имомдан сўради:Мен турмуш қурушимдан олдин кўп намоз ўқийдиган, кўп рўза тутадиган қиз эдим. Доим Аллох йўлида яхшилик қилар эдим. Қуръон ўқиганимда ажойиб лаззат топар эдим. Асло юрагим сиқилмас эди. Тўйдан кейин эса тоат ҳаловатимни йўқотиб қўйдим. Намоз ўқисам ҳам лаззат тополмаяпман. Юрагим негадир ўзидан ўзи сиқилаверади. Айтингчи шайх, эрга теккандан кейин мен бирон бир хатога йўл қўйдимми? Аёлни гапларини эшитган домла бироз ўйланди ва аёлга шундай жавоб қайтарди. Домланинг жавобини эшитган аёлнинг қўллари қалтираб, қўрққанидан кўзларидан ёш оқарди. Олим зот шундай деди: Батафсил...

СИЗДАН УЛУҒ КИМИМ БОР, ОНА..?! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Дарвешдан сўрадилар: — Бойлик нимадир? Дарвеш жавоб қилди: — Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан! Чунки бу неъматларнинг барчаси бир вақттнинг ўзида бир инсонда бўлиши жуда камёб хол... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Ривоят         БАХТ  МАНЗИЛИ Оқшом чўка бошлади. Мусофир қишлоқдаги энг кўримсиз уйнинг эшигини қоқиб, бир кеча тунашга жой сўради. Уй эгаси ҳижолат бўлиб, келинг меҳмон, хуш кўрдик. Сизни яхши меҳмон қила олмасак,  хафа бўлмайсиз, боримизни баҳам кўрамиз дебди.У уйда оддий деҳқон, хотини ва икки фарзанди яшарди. Мусофир остона ҳатлаб кирди, уй бир хонадан иборат, кичкина дарчаси бор эди. Хона четида эскигина сандиқ, унинг устида эски, аммо озода кўрпа-тўшак йиғилган, ўртада кичкина хонтахта бор, устида дастурхонда нон, чой, қанд ва ўрик бор эди. Ўша оқшом мезбонлар меҳмон билан уйидаги бор нарсаларини баҳам кўришиб, у билан гўзал суҳбат қуришди. Суҳбат давомида меҳмон уй эгаларидан, "Сиз бахтлимисиз? ",  деб сўради. Уй эгалари: — Бахтлимиз, - деб жавоб беришди. Мусофир эса ҳайрон бўлиб,  " "Кичкина бир кулбада яшасангиз, устингиз юпун, мол- давлатингиз ҳам йўқ, шу аҳволда ҳам бахтлимиз дейсиз",  деса, уй эгаси унга жавобан, "Меҳмон, сиз бахтни чиройли қасрда ёки бойликда деб ўйлайсизми? Менинг бахтим эса оилам, оқила рафиқам, фарзандларим борлигида. Бахт мен учун соғлик, тинчлик, хотиржамлик, фарзандларимнинг кулиб турган кўзларидир. Мен бахтни шунақа тушунаман", дебди. ~ Сизнинг бахт ҳақидаги фикрингиз менга жуда ёқди, мен сиз билан  қоламан, мен ўз манзилимни топдим, - дебди мусофир. Унинг бу сўзидан уй эгалари ҳайрон бўлганини кўриб, мусофир ўзининг асл қиёфасини кўрсатибди. У мусофир инсон қиёфасида кириб келган БАХТ экан. Саодат Қурбонова. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

БОЙМИЗ ДЕБ ЮР ОНАСИ 🎙Санжар Шодиев ✍Шухрат Шон 🥀 "Ҳаёт тўфонлари қанчалар тўзғитмасин, сен инсонларга холингни яхши кўрсатавер... Бошқаларнинг сенга раҳми келганидан кўра, улардан дардингни яширганинг анча гўзалроқдир!" •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🔑HAVAL JOLION — YILLIK 0% STAVKA ASOSIDA! ⚡️ Boshlang'ich to'lov - 30% dan ⚡️ Muddat - 48 oygacha ⚡️ Kafolat - 5 yil yoki 15
🔑HAVAL JOLION YILLIK 0% STAVKA ASOSIDA! ⚡️ Boshlang'ich to'lov - 30% dan ⚡️ Muddat - 48 oygacha ⚡️ Kafolat - 5 yil yoki 150 000 km Bepul test drayv uchun raqam: +998712878888 🎁 Xarid uchun sovg'a: premium raqam va 1 yillik VIP OSAGO sug‘urtasi Shartlar boshlang‘ich to‘lov va to‘lov muddatiga ko'ra o‘zgarishi mumkin. Taklif lizing asosida amal qiladi.

Турмуш қурасиз, "Орзуимдаги жуфт эмас" дейсиз. Яшаётган уйингизга қарайсизда, кўнглингиз тўлмай "  Уйим хоҳлаганимдек эмас" дейсиз. Қаердадир ишлайсиз, аммо зерикканда "Ўлсин, шуям ишми" дейсиз... Хафа бўлманг! Сиқилманг! Жуфт туғилмасингиздан пешонангизга ёзилиб бўлганди, ТАҚДИР эди. Қандай уйда яшашингизнинг номи НАСИБ эди. Ишлаш, ризқ топиш шаклингиз эса ҚИСМАТ... "Ундай қилганимда бундай бўлмасмиди" деб юз хил вариант ўйлашнинг кераги йўқ.     Бирор кимса пешонасига ёзилганидан қочиб қутула олибдими-ки, биз қоча олсак? Аллоҳ таолонинг тақдирига кўрсатилган таслимият муъминлик белгисидир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Астағфируллоҳ ⚡️🔥Жиззах шаҳрида дахшатли ёнғин бўлиб бутун бозор ёниб кетган, лекин битта дорихона ёнмаган чунки дорихона ичида😱 .... Давоми👇

​​​​📝 ОНАМ Россияга кетишимни эшитган онам қаршилик қила бошладилар. Билиб юрибман, нима қилсалар ҳам, ишламасам ҳам ёнларида бўлишим керак. Дадам ўта қаттиққўл одам. "Ишласин, талтайтириб юбординг. Бу ерда бири икки бўлмайди. Четга чиқиб пул топиб келсин, ана ҳаммани боласи чет элда!" Онам отамга гап қайтармайди, аммо ичидан эзилади. Аслида, ўзимнинг ҳам бегона, совуқ юртларга боришга кўзим учиб тургани йўқ. Аммо дадамнинг ҳар кунги тергашларидан безиб кетдим. Ўқишга киролмагач, машина тузатадиган устага шогирд тушдим. Ҳунарлик бўлдим. Қани энди асбоб-ускуналарим бўлса-ю ўзим устахона очсам, аммо унга пул керак... Ҳужжатларимни тўғирлаб юрган куним онам бир гап айтиб қолдилар. —Ўғлим, бугун совчиликка бораман. Довдираб қолдим. Ҳаяжонланиб давом этдилар —Дугонам Фазилатни қизини кўргансан. Бўй-басти келишган, оппоқ пахтадек қиз. —Дадам-чи, олдиларидан ўтдингизми? —Шунинг учун даданг ихлос қилган оилани қизини топдим-да. Дадангни ўзим кўндираман. Уйда ортиқча пулимиз йўқлигини билардим. Хаёлимдан ўтганини дарров сездилар —Пулни ўйлама! Тўй қилганга Аллоҳим ўзи етказади. Кейин кўнгиллари бузилдими, кўзлари намланди, ўзларини бироз тўхтатиб яна аввалгидек кўтаринкилик, орзумандлик билан давом этдилар —Ана Карима холанг юз минг билан тўй бошлаганман, қолганини худойим ўзи етказган дечпди. Ман Аллоҳга таваккал қилдим, болам, - дедилар. Мен нима дейишимни билмасдим, қишлоғимиз йигитлари билан келишиб қўйганмиз. Арзонроқ бўлиши учун.Россияга Қозоғистон орқали кетмоқчи эдик. Хуллас, ўша куни онам бечора катта холамнинг кўйлагини, кичик холамнинг оёқ кийимини кийиб, оналаридан қолган бисотлари— билакузугу, оғирлигидан бўйниларида осилиб қоладиган тилла занжирларини тақиб совчиликка кетдилар Негадир сал хомушроқ қайтиб келдилар. Дадамнинг —Айтим сенга, бу бекорчига ҳеч ким қиз бермайди, деб, яна баланд дорга осилганингга ўлайми? Бўлди, юрт қатори ишлаб келсин! Онам титраб турган пастки лабини тишлаб, ерга қараганча индамай ўтирар эдилар. Эртаси куни тонг саҳардан қаёққадир кетдилар. Тушга яқинлашганда қўлларида бир даста пул билан қайтиб келдилар. —Тур болам, ўзингга устахона очиб бераман. Бозорга борамиз, нима керак бўлса олиб бераман. Мустақил иш бошлайсан, тиллаларимни ҳаммасини сотдим. Турақол! — дедилар. Онам яна ўзларининг ишчан ҳолатларига қайтган эдилар. Маълум бўлишича, кеча совчиликка борган жойлари иш жойимни сўраган экан. Мен эса отам айтгандек бир бетайинман! Ўша пул баракали бўлди. Керакли нарсаларни харид қилиб уйдан машина тузатадиган устахона очдим. Устозим иши оғирроқ, ёки эгаси инжиқроқ машиналарни менга жўната бошлади. Ойим эса ҳар сафар ҳали у холамнинг, ҳали бу холамнинг кўйлагини кийиб совчиликка қатнар эдилар... Тақдир экан, биринчи очган эшикларига қайтиб бориб, розилик олиб келдилар. Ўша куни кичик холам билан совчиликка борган онам —Гулбаҳор холанг бошқача-да, йўлдан икки кило мева билан олтита патир олиб берди, биратўласи нон ушатиб қайтдик,—дедилар. Тўй яқинлашган сари дадамнинг ҳам кайфияти кўтарилиб, ойимга кўмаклаша бошладилар. Қариндош-уруғлар қарашиб, бир чиройли, файзли тўй бўлди... Мен чет элга кетмадим. Сабаби, энди фарзанд кутаётган рафиқам, эшигимиз тагида навбат кутиб турадиган машиналарни таъмирлашдек севимли ишим бор эди... Ҳикоям чўзилиб кетди-а? Энди эса асосий гапга ўтаман. Мени онам зир югуриб, чора топиб олиб қолганидан хабардорсиз. Шерикларим кетган автобус Қозоғистон чўлларида ҳалокатга учраб ёниб кетди... Совчиликка кийиб бориш учун либоси бўлмаса-да, қалбида Яратганга бўлган буюк ишончи бўлган жон фидо оналар фарзандларнинг чин бахти, қайсидир маънода қўриқловчи фариштаси ҳамдир... Феруза Салходжаева •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

МЕН ҚАЙТАМАН, ҚАЙТАМАН, ОНА... Оиласи учун оғир меҳнатга бел боғлаган ватандошларимизнинг топгани орзу хавасларга, тўйларга сарф бўлмоқда. Улар тўй қарзларини тўлаш учун яна йўлга чиқадилар... #Тафаккур_қилинг •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Адо бўлаётир танда бардошим, Заҳматлар ортидан бир чимдим бахт бер. Тугади кўздаги охирги ёшим, Йиғлаб бўлганларга кулишга ва
Адо бўлаётир танда бардошим, Заҳматлар ортидан бир чимдим бахт бер. Тугади кўздаги охирги ёшим, Йиғлаб бўлганларга кулишга вақт бер! Жуда кўп қоқилдим чоҳингга ҳаёт, Йиқилмаслик учун шижоат - шаҳд бер. Дардларнинг достони бўлиб кетди ёд, Йиғлаб тўйганларга, кулишга вақт бер! Юрак куч тополмас гоҳо уришга, Мадорсиз дилимга ўзинг бир аҳд бер. Менинг ҳам ҳаққим бор бахтли бўлишга, Йиғлаб бўлганларга, кулишга вақт бер! Ўлмасбек Самарқандий. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA