uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Kanalga Telegram’da o‘tish

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ИБРАТЛИ ДУНЁ analitikasi

ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 112 300 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 296-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 466-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 112 300 obunachiga ega bo‘ldi.

14 Noyabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -272 ga, so‘nggi 24 soatda esa -260 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 27.09% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 19.51% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 30 479 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 21 946 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 36 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 15 Noyabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

112 294
Obunachilar
-26024 soatlar
-2 0107 kun
-27230 kun
Postlar arxiv
Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ! Аллоҳ насиб этган яна бир янги кун муборак бўлсин! Ушбу тонг дуоларингизда сўраган барча тилакларингиз ижобат бўлсин! Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин! Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, Азизлар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🥀Умр эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бормоқда... Вақтида биргина сўз билан олишингиз мумкин бўлган кўнгилни, вақт ўтгандан кейин достон ёзсангиз ҳам ололмайсиз... 🕊 Қадрдоним, яқинларингизни қадрига етинг, уларни ардоқланг ва ўзингизга ҳам қадрли бўлиш насиб қилсин... Хайрли оқшом... Аллоҳимга омонатсиз.. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

Йўқламай қўясиз йўқламай қўйсак, Балки, бу паришон, ўсал чоғимиз... Кутманг, тўкилсагу кўкламай қўйсак, Ахир биз одамнинг қиз
Йўқламай қўясиз йўқламай қўйсак, Балки, бу паришон, ўсал чоғимиз... Кутманг, тўкилсагу кўкламай қўйсак, Ахир биз одамнинг қизғалдоғимиз. Ноилож куттирдик, зор-зор куттирманг, Меҳримиз турмасин пой-остонада. Вақтингизга қараб суйманг, суйдирманг, Рўзғор йўқ бу қурғур кўнгилхонада. Тақдир шу - биргасиз доим иш билан, Иш шу - лутфлисиз бегоналарга. Мувозанат қилинг кўпроқ ишқ билан, Ишга қўли бормас девоналарга. Атай қилмаганга атай қиласиз, Денгизмиз - кўзёшни унсиз ютиш бор. Меҳримиз кутмасин остоналарда, Минг бор ўлиш бор ва бир бор кетиш бор. Ирода Умарова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ҳозир сизни кўзингизни текшириб кўрамиз. Расм ичида қандай сон яширилган... Буни 1% одам топа олади. Бу сон жуда машхур. Топс
Ҳозир сизни кўзингизни текшириб кўрамиз. Расм ичида қандай сон яширилган... Буни 1% одам топа олади. Бу сон жуда машхур. Топсангиз ҳаттоки ўзингиз ҳам ҳурсанд бўласиз👇🤔

​​Бугун отамга нонушта тайёрлар эканман, болалик чоғларим эсимга тушаверди. Ота-онам бир-бирларини тушунолмасдилар. Уйда дойим жанжал бўларди. Лекин улар бир-бирига ўчакишганларида ҳам бизни яхши кўришни, бизга ғамхўрлик қилишни унутмасдилар.  Бизга ўхшаб илмли эмасдилар, лекин билганларининг энг яхшисини  бажаришга ҳаракат қилардилар. Бир куни қаттиқ оғриб қолдим. Бир неча кун овқат егим келмади. Бир томондан онам ёлворадилар, бир томондан дадам. Бир қарасам дадам "Онанг сенга сеҳрли пюре тайёрлади, буни есанг бир зумда соғаясан" дедилар.Онам аралаш-қуралаш бир нарса олиб келдилар. Устига бир нечта печенье ҳам қўйибдилар. Хуллас, кўндим ва едим. Таъми ҳалиям оғзимда.  Жуда ҳам ёққанди, ё мени кўндириш учун қўлланилган жумлалар, ёхуд егуликнинг таъми чиндан ҳам маззали эди. Бир неча кундан кейин онамдан "ичида нима бор эди?", дея сўрадим.  "Оҳҳо, йўқ нарсанинг ўзи йўқ эди" дедилар.  Орадан йиллар ўтди. Энди отам бемор ва бир неча ойдан бери тузук бирор егулик емайдилар. Буган эрталаб чақалоққа  тайёрлагандек, нонушта тайёрладим. "Сизга сеҳрли пюре тайёрладим" дедим. "Ичида нима бор?" дея сўрадилар. "Сўраманг, дадажон, меҳрим бор, севгим бор, шифо, дуо, олма, нок, хуллас нима йўқолган бўлса, шу ерда бор" дедим. Жилмайдилар: — Фарзандинг бир куни онанг бўларкан, ота-онанг эса фарзандинг, десанг-чи ҳали, дедилар... Демоқчи бўлганим,  хайрли фарзандлар тарбиялаб, етиштирмоқчи бўлсангиз ҳар қандай ҳолатда ҳам болаларингизни яхши кўринг, севинг. Балки бахтли оила муҳити яратиб бериш, истаганини олиб бериш борасида ҳар доим ҳам имкониятингиз бўлмас. Лекин болангизга меҳр бериш борасида ҳар доим имкон топинг!  ИНСОН ҲАММА НАРСАНИ КЕЧИРАДИ, лекин МЕҲРГА ЗОР ҚОЛГАНИНИ КЕЧИРМАЙДИ! Болалигимда эҳтиёжманд ўсдим, лекин ота-онамдан бутун ва мукаммал меҳр кўрдим. Бугун ота-онамнинг устида жон беришга тайёрлигим ҳам шундан. Бир куни болангизнинг боласи сиз бўласиз. Фарзандингиз сизга сиздан кўрган меҳр, муҳаббат ва шафқатдан андоза олиб ғамхўрлик қилади. Фарзандларимиз хайрли бўлишлари учун аввало биз хайрли ота-она бўлишимиз керак... Тилак ЖАСУР •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

❗️Интернет аҳлини йиғлатган суҳбат Мухбир отахонга савол берди: Ҳаётда энг катта ҳатойингиз нима деб ҳисоблайсиз? Бу саволга қалбларни ларзага солувчи жавоб берилди...

​​Сизларга бир сирни айтаман: «Биз инсонлар ер куррасининг туб аҳолиси эмасмиз. Биз асли жаннатликлармиз, чунки дастлаб Отами
​​Сизларга бир сирни айтаман: «Биз инсонлар ер куррасининг туб аҳолиси эмасмиз. Биз асли жаннатликлармиз, чунки дастлаб Отамиз жаннатда яшаганлар. Биз ерга отамиз каби қисқа муддатлик имтиҳонни ўташ учун туширилганмиз ва тезда қайтиб кетамиз. Кенг ва гўзал ватанимизга кетаётган солиҳлар карвонига қўшилиш учун ўз аслиятимизни тоза сақлай билишимиз, бу дунёнинг ўткинчи хавасларига берилмаслигимиз керак. Сиз ҳам бу кичик курраи заминда вақтингизни зое кетказманг, кўпроқ ибодат қилинг ва солиҳ амалларингизни кўпайтиринг!» •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ЭРНИ ҚИЛГАН ИШИНИ КЎРИНГ... АЁЛИ АВАРИЯ БЎЛДИ ЭНДИ ЭРНИНГ БОШИ ҚОТДИ, БУ ХОЛАТДА ЯХШИМИ 🤨 Охиригача кўринг 👇

Ҳар нарсанинг ўхшаши бор Жаннатдаги ҳар нарсанинг дунёда бир ўхшаши бор. Масалан, жаннат аҳлининг еб-ичса-да, ҳожат чиқармаслиги она қор­нидаги боланинг ҳолига қиёсдир. Жаннат аҳлининг хизматчилари бўлиб, улар нимани истаса, амр қилмасларидан аввал нима истаётганини билиб, муҳайё қиладилар. Бунинг дунёдаги ўхшаши эса инсоннинг кўнгли нимани тусаса, тана аъзолари, сезгилари ҳали буйруқ бўлмасдан туриб сезиши ва бажаришга киришишидир. Жаннатда Тубо номли дарахт бўлиб, илдизи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларига туташган, шохлари эса жаннатнинг ҳар жойига етган бўлади. Унинг дунёдаги ўхшаши қуёшдир. Унинг нури ҳар уйга, ҳар жойга етиб боради. Ҳар чўққига чиқиб, ҳар тешикка киради. Дунёнинг ҳар томонига ёйилиб кетади. Жаннатда егуликлар бордир. Улар қанча еб-ичилса ҳам, камаймайди. Унинг дунёдаги қиёси Қуръондир. Кишилар уни ўрганиб, ўргатади. У эса қандай бўлса, шундай қолади. Ҳеч бир шаклда камайиб қолмайди. Жаннатда узун бир соя бор. Унинг қиёси бу дунёдаги қуёш чиқишидан ва ботишидан олдинги ҳолатга ўхшайди (яъни, ёруғлик бор, кўз қамашиши йўқ). Жаннатнинг ҳар томони шундайдир. Аллоҳ таолонинг: «Раббингиз сояни қандай ёйиб қўйганини кўрмадингизми?! Агар хоҳласа, уни сокин қилиб қўйган бўлур эди. Сўнгра Қуёшни унга (соянинг борлигига) далил қилдик» (Фурқон сураси, 45-) ояти ҳам бу ҳақда фикрлашга ундайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлари ривоят қилинади: “Сизларга жаннат аҳлининг соати (вақти)га энг кўп ўхшайдиган соат (вақт) хабарини берайми? Билингки, у қуёш чиқишидан олдинги соатдир. Сояси ва раҳмати ёйи­либ кетган, баракоти мўлдир. Жаннат ғазначиси (тақсимловчиси)нинг оти Ризвон бўлиб, унга мар­ҳамат ва шафқат либоси кийдирилгандир”. “Бўстонул орифин” асаридан Абдулатиф ХУДОЙБЕРДИ ўғли таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Аллоҳ Сизга инъом этган ҳар янги кун – жаннат учун навбатдаги таклифномадир! Бугун намои амолингизга саодатга элтувчи яхшиликлар битилсин! ЯНГИ КУНГА БИСМИЛЛАҲ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Бир милициячи бозордан 10 та қўй сотиб олиб чўпонга боқиш учун ташлаб кетибди. Бир йил вақт ўтиб қўйларини олиб кетиш учун ке
Бир милициячи бозордан 10 та қўй сотиб олиб чўпонга боқиш учун ташлаб кетибди. Бир йил вақт ўтиб қўйларини олиб кетиш учун келса, чўпон 10 та қўйни кўрсатибди. Милициячи ҳайратланиб: — Мен сизга 10 та қўй ташлаб кетган эдим. Наҳотки, бир йил ичида биттаси ҳам туғмаган бўлса, — деса, чўпон...👇

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Омонмисиз,  қадрдон... Муродбахш чоршанба  тонгги муборак бўлсин! Қалбингиз Аллоҳнинг уйи! Кўксингиз меҳрнинг чашмаси! Кўзингиз гўзаллик шайдоси! Қўлларингиз ҳайрнинг аскари! Оёқларингиз яхшиликнинг чопари! Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!" Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас! Қалбингизни эгасига очинг... Меҳр бисотингизни сочинг... Кўзларингиз гўзаллик нурига, Қўлларингиз дуонинг зўрига, Оёқларингиз Покнинг ҳузурига Сизни еткизмагунича толмасин! Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

КЎНГИЛ ТЕРАМАН 🎙Шерзод Карим Бу дунёда хамма у дунёси томон йўл олган йўловчидир. Бу йўл аро кимдир кўнгилларни, тақдирларни топтаб, синдириб боради... Яна... Орамизда шундай ХАЗРАТИ ИНСОН лар борки, синган кўнгилларга малҳам бўлишга интилади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#БИЛИНГ • Агар киши оддий ва маъносиз нарсаларга ҳам кулаверса демак у  чуқур ёлғизлик туйғуси ичида; • Агар киши кўп ухлаётган бўлса демак у тушкунликда; • Агар киши қисқа ва тез гапираётган бўлса демак у ниманидир беркитяпти; • Агар киши йиғлай олмаса демак у кучсиздир; • Агар  киши ноодатий шаклда овқат еяётган бўлса демак унинг асаби таранглашган; • Агар  киши арзимас сабаб билан ҳам йиғлайверса демак унинг қалби пок ва ўта юмшоқ; • Агар  киши бўлмағур ва арзимас нарсаларга ҳам жаҳл қилаверса демак унинг муҳаббатга эҳтиёжи бор. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ҳозир сизни кўзингизни текшириб кўрамиз. Расм ичида қандай сон яширилган... Буни 1% одам топа олади. Бу сон жуда машхур. Топс
Ҳозир сизни кўзингизни текшириб кўрамиз. Расм ичида қандай сон яширилган... Буни 1% одам топа олади. Бу сон жуда машхур. Топсангиз ҳаттоки ўзингиз ҳам ҳурсанд бўласиз👇🤔

#Кечинма Кимнидир ранжитган бўлсангиз, бориб ундан кечирим сўранг. Нима қилиб бўлса ҳам, ҳаётингизда тутиб қолишга ҳаракат қилинг ўша инсонни. Чунки инсонлар одатда ўзлари яхши кўрган одамдангина ранжишади... Унутманг, сиздан ранжий олган инсон – сизни қадрлай оладиган инсондир. Байрам Али •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: — Қандай қилиб одамларнинг гап-сўзидан омон қолиш мумкин? Жавоб бердилар: — Уларга
Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: — Қандай қилиб одамларнинг гап-сўзидан омон қолиш мумкин? Жавоб бердилар: — Уларга берасану олмайсан. Сенга озор беришса, чидайсан аммо сен уларга озор бермайсан. Ишлари тушиб келса, йўқ демай бажариб берасан, лекин уларга ҳеч хизмат айтмайсан. Ҳалиги киши — ҳазрат, ахир бу жуда ҳам қийин-ку? — деган эди, — Кошки эди шундай қилиб ҳам улардан қутила олсанг! — дедилар, имоми Аҳмад раҳимаҳуллоҳ. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Кўринг Ҳамманинг ҳам қизи бўлсин эканда 😳 Қизимни деб ўзгани дили оғриди... Оҳиригача кўринг 👇