uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Kanalga Telegram’da o‘tish

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ИБРАТЛИ ДУНЁ analitikasi

ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 111 039 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 294-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 472-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 111 039 obunachiga ega bo‘ldi.

27 Noyabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -2 062 ga, so‘nggi 24 soatda esa -211 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 27.22% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 18.05% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 30 249 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 20 056 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 35 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 28 Noyabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

111 861
Obunachilar
-21124 soatlar
+1807 kun
-2 06230 kun
Postlar arxiv
#Хайрли_тун Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин! Ҳайрли оқшом, қадирдон. Тунингиз осуда ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 Noy 2024, 11:03

ОРТГА ЙЎЛ ЙЎҚ Сафарга чиққан киши йўлда ажабтовур боғга дуч келди. Дарахтлари кўкка бўй чўзган, майин барглари шаббодада ёқимли шитирлайди, сархил меваларнинг хуш бўйи димоқни қитиқлайди. Йўловчи боғнинг эгасини топиб, ичкари киришга изн сўради. Боғбон унга рухсат берибгина қолмай, қўлига бир сават ҳам тутқазди. – Шуни тўлдириб кўнглингиз тусаган мевалардан териб олишингиз мумкин. Фақат бир гап эсингизда турсин: боғга қаршингиздаги дарвозадан кириб, нариги тарафдан чиқиб кетасиз. Орқага йўл йўқ! Мусофир юраги ҳаприқиб саватни кўтарганча ичкарига қадам ташлади. Ғарқ пишган мевалар “мени уз” дегандек ял-ял ёниб, шундоққина тепасида осилиб турарди. Энди қўлини чўзмоқчи бўлганди, нарироқдаги мевалар кўзини қамаштирди. Олдинга юрган сари дарахтлар кўркамроқ, ҳосили чиройлироқ кўринаверди. Йўловчи шошиб қолдими ё саватини вақтидан илгари тўлдириб, энг сара мевалардан қуруқ қолишдан чўчидими, ҳар ҳолда боғ этагига етиб келганида... савати бўм-бўш эди. Орқага эса йўл йўқ. Инсон умрини дунё аталмиш маконнинг бир эшигидан кириб, бошқа эшигидан чиқиб кетувчи йўловчидек яшаб ўтади. Ундаги ҳар кун, ҳар лаҳза хайрли ишлар учун берилган имкониятдир. Бу маконнинг поёни қаердалигини, умр интиҳоси қачон етишини ҳеч ким билмайди. Вақт ғанимат, эзгу амалларимиз “савати” бўш қолмасин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 Noy 2024, 10:54

#Психологдан 📚....АЗИЗЛАРИМ.... Инсон руҳи илм олиш, эзгу амаллар, савоб ишлар ва ибодат қилиш билан озиқланади... Мана шу ф
#Психологдан 📚....АЗИЗЛАРИМ.... Инсон руҳи илм олиш, эзгу амаллар, савоб ишлар ва ибодат қилиш билан озиқланади... Мана шу фазилатлар камайиб кетса, руҳий тушкунлик бошланади.... Инсон рухи энг катта қувватни бошқа бир инсонни дуосидан олади... Доимо бир биримизни дуо қилишда бардавом бўлайлик... Қалбни кераксиз ҳис туйғулар билан қийнаб қўйманг, акс ҳолда қалб хотиржамлиги йўқолади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 Noy 2024, 09:40

Бу жуда қизиқ. Исмингиз бош харифини кўрингчи сизга нима чиқаркин.🫠 Билиш учун пастаги😍😍😍 Исмингиз бош харифини Босинг. А Б В Г Д Е Ё Ж З И Й К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ў Ғ Ч Ш Э 🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺 Исмингиз бошланғич харифини кўринг сизга нима беркитиб қўйлган экан билиб олинг бу жуда қизиқ🥰👇🏾
29 Noy 2024, 09:30
30 Noy 2024, ~23:52

Дарвешга «Ҳамма нарсамдан айрилаётгандек ҳис қиляпман ўзимни. Юрагим хотиржам эмас», деди бир киши... Дарвеш жавоб берди: - Д
Дарвешга «Ҳамма нарсамдан айрилаётгандек ҳис қиляпман ўзимни. Юрагим хотиржам эмас», деди бир киши... Дарвеш жавоб берди: - Дарахтларга қара, ҳар йили япроқларини йўқотадилар, лекин ҳамон тик оёқда туришибди. Сен сабр қил, шукр қил ва дуо қил... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 Noy 2024, 08:25

#ибрат Қоронғу жойдаман.... На нур, на чироқ. Йўқ бирор суҳбатдош, дўст ёки ўртоқ. Лек бирдан ҳамма ёқ ёришар, эй вох! Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса. Ўзимга қарайман олиб бир оз тин. Эгнимда оқ, енгсиз, ёқасиз кийим. Сўроқ фариштаси тинглаб турар жим. Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса. Оғир тупроқлар ҳам парга бўлар тенг. Амал дафтаримни ўнгдан бергин денг. Тор манзил маконим бўлиб кетар кенг. Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса. Савол жавоблардан ўтиб тез, осон. Гуноҳларим бир-бир кечирилган он. Йўл оламан тўғри жаннатга томон. Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса. Кавсар сувларидан бахраманд бўлай. Хуру-ғилмонларнинг сафида турай. Бошимга нурдан бир ажиб тож кияй. Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса. Бунда керак эмас шон шухрат, эъзоз... Керак эмас таом, зеб-зийнат, пардоз. Етти осмон узра этаман парвоз. Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 Noy 2024, 07:38

​​Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: • «Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади. • Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади. • Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. • Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади. • Ким илм талаб қилиш йўлига тушса Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради. • Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат қилса, уни ўрганса, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб оладилар ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади. • Кимнинг амали ортга сурса, уни насаби олдга сура олмайди», дедилар». Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривояти. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 Noy 2024, 06:09

Саксон ёшли қария 18 яшар қизга уйланиб, тўққиз ойдан сўнг туғруқхонага олиб келди. Врач деди: — Қойилман, бобой! Бунинг сири
Саксон ёшли қария 18 яшар қизга уйланиб, тўққиз ойдан сўнг туғруқхонага олиб келди. Врач деди: — Қойилман, бобой! Бунинг сири нимада? — Моторни парваришлаш керак, болам. Келаси йил яна ўша қария ёш хотинини туғруқхонага олиб келди. Врач: — Бобой, беш кетдим! Бунинг сири нимада? Қария: — Мотор ҳамиша жанговар ҳолатда бўлиши лозим. Учинчи йили яна ўша қария ёш хотинини туғруқхонага олиб келди. Бу гал ҳам ўша врач ўтирган экан. Хотинининг кўзи ёригач, чиқиб қарияга деди: 😟 🤣🤣
29 Noy 2024, 05:59
30 Noy 2024, ~23:52

Кимнинг қалбида хавотир ва ғам алам юзага келса, вафот топганларни (яъни қабристонни) зиёрат қилсин, касал кўргани борсин ва етимнинг бошини силасин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 Noy 2024, 05:40

САДАҚА Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан. Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди. Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган. Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди. Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди. Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир. Анвар Аҳмад таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 Noy 2024, 05:15

Оилада нечинчи фарзандсиз 🫠 1. Котта 😠 2. Ўртанча 😐 3. Кенжа😎 Оилада нечинчи фарзандлигизни танланг ва устига босинг сизга нима беркитиб қўйилган экан🥰
29 Noy 2024, 05:00
30 Noy 2024, ~05:07

#Тарқатинг • "Фотиҳа" сураси - Aллоҳнинг қаҳридан сақлайди. • "Ясин" сураси - Охиратда чанқоғингизни қондиради. • "Воқеа" сураси - Камбағалликдан, очликдан сақлайди. • "Мулк" сураси - Қабр азобидан сақлайди. • "Ихлос" сураси - Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди. • "Фалақ" сураси - Кулфатдан сақлайди. • "Нас" сураси - Ёмон ҳаёллардан сақлайди. • "Юсуф" сураси - Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 Noy 2024, 03:31

Ассалому алайкум! Ибодатларингиз қабул бўлсин, ахли мусулмон! 🕌 Инсон намозга турганда гуноҳлари олиб келинади ва ҳар рукуъ сажда қилганда тўкилиб кетади. Хадис шарҳидан. Ибодат ахлига гуноҳлардан фориғ бўлиш насиб қилсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
29 Noy 2024, 02:20

КАҲФ СУРАСИ ТАРЖИМАСИ 🎙Афзал Рафиқов Telegram.me/IBRATLI   - Асл ибрат макони
28 Noy 2024, 23:25

Кунларнинг султони Саййид-ул айём, Ҳажжул-масокин — Жумъа кунига насиб айлаган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Дуо қилиб
Кунларнинг султони Саййид-ул айём, Ҳажжул-масокин — Жумъа кунига насиб айлаган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Дуо қилиб туринг, Аллоҳ Ундан сўрамаганларга ғазаб қилади: Эй бизларни йўқдан бор қилган улуғ Роббимиз! Қалбларимизни Ўзингга, сўнгра намозга, сўнгра Қуръонга, сўнгра зикрга боғла… Бизни муваффақиятсизлик сўқмоқларидан узоқ қил.То Ўзингга йўлиққунимизча бизга собитқадамлик насиб қил! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 Noy 2024, 23:25

​​#ЖУМА_МУБОРАК_БЎЛСИН                                                Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ота онангиз, ахли оилангиз билан ибодат қилишингизни Аллоҳдан сўрадим! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон! 🌹Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ﷺ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 Noy 2024, 22:35

Ижобат қилинадиган икки дуонинг бири ёмғир пайтидаги дуо, иккинчиси, жума куни ижобат бўладиган фурсатдаги дуодир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️ Яқинларни огоҳ этинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 Noy 2024, 22:04

Тадбиркорлар учун ажойиб дуо •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллох йўлида тарқатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 Noy 2024, 21:40

Фарзандлар ҳаққига доим шундай ДУО қилинг🤲 🔹Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер. 🔹Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра! 🔹Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла. 🔹Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла! 🔹Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар. 🔹Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла! 🔹Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 Noy 2024, 21:20

#ИЛТИЖО Аллоҳим! Гуноҳларимизни афв айла, қилган амалларимизни динингга, севганларимизга, ўлкамизга ҳайрли қил. Аллоҳим, кўнглимизда, қўлимизда борини умримизга ҳайрли қил. Эй буюкларнинг энг буюги бўлган Раббим! Фақирликдан, иймонсизликдан, ҳаёсизликдан, золим бўлишдан ва ҳорликдан Ўзингга асра! Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра! Дуоларни ижобат этувчи юксак шаънинг ила қилган дуоларимни Ўзинг ижобат айла! Амин! 🤲 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
28 Noy 2024, 21:01