uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Kanalga Telegram’da o‘tish

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ИБРАТЛИ ДУНЁ analitikasi

ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 111 147 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 292-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 472-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 111 147 obunachiga ega bo‘ldi.

26 Noyabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -2 103 ga, so‘nggi 24 soatda esa -417 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 27.76% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 17.86% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 30 906 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 19 885 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 36 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 27 Noyabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

111 272
Obunachilar
-41724 soatlar
+1657 kun
-2 10330 kun
Postlar arxiv
#ОНА #ХАММА_КЎРСИН👀 АФСУС ОРАМИЗДА ШУНДАЙ ОНАЛАР БОР ЭКАН ВИДЕО ОХИРИГАЧА КЎРИНГ, ФИКРИНГИЗ ЎЗГАРАДИ..😢🙊 ДАВОМИ 👇👇
24 Fev 2025, 21:59
25 Fev 2025, ~22:06

Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган Азизларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Сешанба тонги муборак бўлсин!  Кун давомида омад ва хуш кайфият ҳамроҳингиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 Fev 2025, 21:02

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин! Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин. Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 Fev 2025, 19:31

Кўпнинг қаторида... Асралганлар сафида... Неъмати узиб қўйилмаганлар орасида... Тақдирига чиройли туҳфалар ёзилган саҳифаларга етганлар орасида, тонгга етмоқ умидида сафарга чиқдик... Тун ёруғ тонгларга етказсин! Осуда тун тилаймиз, Яратганни паноҳида бўлинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 Fev 2025, 11:52

​​​​​Қуръони каримда зикр қилинган қалблар: ① Соғлом қалб. Бундай қалб Аллоҳ учун холис ва оғишдан холи бўлади. ② Мунийб қалб. Бундай қалб доим тавба билан Аллоҳга қайтади. ③ Хавф қилувчи қалб. У доим Аллоҳ таолодан қўрқиб, хавф қилади. ④ Тақводор қалб. У Аллоҳнинг шиорларини эъзозлайди. ⑤ Тирик қалб. У Аллоҳ таолога иймон келтиради. Унга шукр қилиб, неъматга куфр қилмайди. ⑥ Касал қалб. Унда шак шубҳа ёки мунофиқлик бўлади. ⑦ Кўр қалб. У ҳақни кўрмайди. ⑧ Гуноҳкор қалб. У ҳақ гувоҳликни яширади. ⑨ Такаббур қалб. У одамлардан ўзини устун кўради ва ҳақ билан мужодала қилиб, курашади ⑩ Қўпол қалб. Ундай қалбдан раҳм шафқат тортиб олинган бўлади. ⑪ Қаҳрли қалб. У Аллоҳни танимайди, зикр ҳам қилмайди. ⑫ Ғофил қалб. У ўз вазифаларидан, ҳаётдаги ибодатларидан ғафлатда қолади. Қалбларимизни соғлом ва Ўзингга қайтувчи қалблардан қилгин, Аллоҳим! 🥀 Аллоҳим, номингни пок тил билан, каломингни пок қўл билан эътироф этувчилардан қил бизларни... 📚 Telegram.me/ibratli - Асл ибрат макони...
24 Fev 2025, 10:08

ХИКМАТЛАР  ХАЗИНАСИДАН 📖 Сен ҳаётда ўйинчи каби бўл, ҳакам каби бўлма. Зеро ўйинчи нишонни пойлайди, ҳакам эса хатони! 📖 Ҳаётингиздаги: яхши одамлар - хурсандчилик  ёмон одамлар - тажриба беради. 📖 Жудаям ёмон одамлар дарс берса, жудаям яхши одамлар гўзал хотира беради. 📖 Бировнинг ўтмиши ҳақида ҳукм чиқарманг - ҳали ўз келажагингизни билмайсиз. 📖 Излаган одам адашиши мумкин... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 Fev 2025, 09:35

#ХозироқВидеониКўринг🤗 Тушимми ўнгимми жудаям кўп орзуларим амалга ошди. 😍 Ушбу техникани сиз билан бўлишмоқчиман. 🤗ИншаАллоҳ нимаики ният қилсангиз амалга ошади. Дуоларингизда бизни эслаб қўйинг.🤲 Тўлиқ Видео 👇
24 Fev 2025, 09:23
25 Fev 2025, ~09:18

СЎНГГИ ПУШАЙМОН ЎЗИНГГА ДУШМАН 🎙Икром Шариф •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 Fev 2025, 08:13

​​📝 Тешилган қозон 2006 йиллар эди. Янги оила қурган пайтларимиз. Тошкентда ижарада яшар эдик. Ишларим ҳам бирида бор бирида йўқ эди. Қийналиб яшар эдик. Қамбағални туяни устида ит қопар дегандай, бисотимиздаги биттаю битта кичкина қозонча ҳам мошдай бўлиб, тешилиб қолибди. Тешик қозонни ташлаб юбориб, янги қозон сотиб олишга, чўнтак касал. Қозонсиз ўтиришга, томоқ қурғур ҳам тешик. Ейман дейди. Охири, ўйлаб ўйлаб, сварчик топиб, қозонни яматишга қарор қилдим. Машиналарни таъмир қиладиган жойга бордим. Уста қозонни кўриб,- ука, биз бу қозонни сварка қилиб, ямай олмаймиз деди. Кайфиятим тушиб кетди. Энди нима қиламан? Уста менга, бу қозонни ямаса кемпинг ёки аргон сварка қиладиганлар ямайди деди. Кўчама кўча юриб, кемпинг қидиришга тушдим. Фақирлик фитнасидан ўзинг сақла ё Аллоҳим деб, ичимда дуо қилиб, хорлигим келиб, эзилиб кетардим. Ва ниҳоят, кемпинг деган сваркани ҳам топдим. Икки минг сўм бериб яматдим. Жуда хурсанд бўлдим. Уста акани ҳам дуо қилиб кетдим. Уйга келиб, оғзим қулоғимда, ямалган қозонни турмуш ўртоғимга кўрсатдим. Иккимиз ҳам фақирларча хурсанд эдик. Ўша кечаси туш кўрдим. Муйсафид бир киши яқинимга келиб, атрофимдаги одамларга эшитдирмай, ўзим эшитадиган қилиб паст овозда, - ўғлим, фақирлик кўрмай десанг, Воқеа сурасини ўқиб юргин,--дедида мендан узоқлашиб кетиб қолди. Уйқудан уйғониб, тушимни хотинимга айтдим. Қуръонда бу номдаги сура бор ёки йўқлигини ҳам билмасдим. Қуръони каримни олиб излашга тушдим. Воқеа сураси бор экан. Топдиму ўқишга тушдим. Ҳар куни бир марта бўлса ҳам ўқиб қўярдим. Аллоҳнинг инояти билан ишларим изига тушиб кетди. Янги қозон ҳам сотиб олдик. Тешик қозонни ташлаб юбормадим. Узоқ йиллар сақлаб юрдим. Воқеа сураси билан боғлиқ бу синоатни унутибман. Кеча бир дўстим келиб, компютерингизда бўлса, менга Воқеа сурасини кўчириб беринг деди ва воқеа сураси хақида ва ўқиб юрган кишига Аллоҳнинг неъматлари кесилмаслиги хақида айтиб қолди... Унутилган хотиралар эсимга тушди. Воқеа сураси фазилатлари хақида топиб ўқидим. Аллоҳнинг каломи Қуръон каримда биз билмаган сир-синоат қанча? Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Аллоҳнинг раҳматидан умид кесмаслигимиз керак экан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 Fev 2025, 07:37

#Долзарб #Албатта_кўринг Акбархон тоғамиз ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИНГ оғир асоратларидан (оёқдаги кучли оғриқлар, оғиз қуруши, кўздаги хиралашиш) халос бўлибдилар. Видеода ушбу касалликдан қийналиб юрганлар учун самимий маслаҳатлар бердилар. Видеони ҚАНДЛИ ДИАБЕТдан қийналиб юрган яқинингизга албатта кўрсатинг! Акбархон ака каби Стоп диабет ичаётган инсонлар билан ўзингиз гаплашмоқчи бўлсангиз ушбу гуруҳга қўшилинг: 🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama 🔵https://t.me/qandli_diabet_muhokama Биз билан боғланиш учун: 📲+998(55)503-05-05 Телеграм админ: @diabadminn
24 Fev 2025, 07:08
25 Fev 2025, ~09:18

УСТУН БЎЛОЛМАССАН, ДУНЁГА СЕН ҲАМ ✍Ўктам шоир Telegram.me/ibratli -Асл ибрат макони
24 Fev 2025, 06:45

СОЧИЛГАН РИЗҚ —Ризқим бу ерларда эмас экан, она! Йигит боши омон бўлса, дўппи топилади. Насибам қаерларда сочилган бўлса ўша ерда қўним топаман-да. Фотиҳа беринг, чет элга кетай. —Бу нима деганинг, болагинам. Яратган барчанинг ризқини ўз элида сочиб қўйибди. Ўзга юртларда эмас насибанг. Фақат бир оз сабр қил, ҳаракатингни қўйма... —Э, қачонгача? Кетаман! Бу ерда топган бир сўмимни у ерларда ўн сўм қилиб топаман. Дуо қилинг энди, ризқимни топай! Она ноилож қўлини дуога очди. —Қайда бўлсанг ҳам бошинг тошдан бўлсин, ўғлим. Ризқинг бутун бўлсин. Ўғил кетди. Излаган ризқини ўзга элларда топди. Жуфтини ҳам, турмушини ҳам ўша ерлардан қилди. Фарзандлари чет элда туғилди. Насибаси бутун бўлиб, давлатга эришди. Аммо... ҳаловат топа олмади. Ўшанда онасидан бир оғиз хотиржамлик, саодат тиламаган экан. Пул топдию, бахт топмади. Ҳамон изидан кўзлари жавдираб қолган онаси хаёлидан кетмайди. Беҳаловат тунлар эса унга азоб бергани берган... Эрта тонгда эса у аҳд қилди: —Онамнинг олдига кетаман! Ватанимни соғиндим... Болам ризқини излаяпти, кўнгли бузилмасин, унга ўлимимни билдирманг, деб у дунёга рихлат қилган онанинг руҳи эса уни кузатиб турарди... Нодирабегим Иброҳимова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 Fev 2025, 06:22
24 Fev 2025, ~06:23

СОЧИЛГАН РИЗҚ —Ризқим бу ерларда эмас экан, она! Йигит боши омон бўлса, дўппи топилади. Насибам қаерларда сочилган бўлса ўша ерда қўним топаман-да. Фотиҳа беринг, чет элга кетай. —Бу нима деганинг, болагинам. Яратган барчанинг ризқини ўз элида сочиб қўйибди. Ўзга юртларда эмас насибанг. Фақат бир оз сабр қил, ҳаракатингни қўйма... —Э, қачонгача? Кетаман! Бу ерда топган бир сўмимни у ерларда ўн сўм қилиб топаман. Дуо қилинг энди, ризқимни топай! Она ноилож қўлини дуога очди. —Қайда бўлсанг ҳам бошинг тошдан бўлсин, ўғлим. Ризқинг бутун бўлсин. Ўғил кетди. Излаган ризқини ўзга элларда топди. Жуфтини ҳам, турмушини ҳам ўша ерлардан қилди. Фарзандлари чет элда туғилди. Насибаси бутун бўлиб, давлатга эришди. Аммо... ҳаловат топа олмади. Ўшанда онасидан бир оғиз хотиржамлик, саодат тиламаган экан. Пул топдию, бахт топмади. Ҳамон изидан кўзлари жавдираб қолган онаси хаёлидан кетмайди. Беҳаловат тунлар эса унга азоб бергани берган... Эрта тонгда эса у аҳд қилди: —Онамнинг олдига кетаман! Ватанимни соғиндим... Болам ризқини излаяпти, кўнгли бузилмасин, унга ўлимимни билдирманг, деб у дунёга рихлат қилган онанинг руҳи эса уни кузатиб турарди... Нодирабегим Иброҳимова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 Fev 2025, 06:15

Ким Қайси Мучалда Туғилган ❤️❤️❤️ Мучалингизни танлаб ўзингизни характерингизни билиб олинг қандай инсон экансиз ? Сигир 🐄. От 🐎 Сичқон 🐀. Қўй 🐑 Йўлбарс 🐅. Маймун 🐒 Қуён 🐇. Товуқ 🐔 Балиқ 🐟. Ит 🐕 Илон 🐍. Тўнғиз 🐖 Билиш учун пастдаги мучалингизни босинг 🌹👇🏾
24 Fev 2025, 06:04
25 Fev 2025, ~05:54

Ризқ икки хил бўлади: Бири сени қидирадиган ризқ. Бири сен қидирадиган ризқ. Сени қидирадигани ожиз бўлсанг ҳам, сени топиб б
Ризқ икки хил бўлади: Бири сени қидирадиган ризқ. Бири сен қидирадиган ризқ. Сени қидирадигани ожиз бўлсанг ҳам, сени топиб боради. Сен қидирадиган ризққа эса фақат саъй-ҳаракат билан эришасан. Бу ҳам ризқингдир. Биринчиси Аллоҳнинг фазли, иккинчиси Аллоҳнинг адолатидир. Али ибн Абу Толиб ┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉ ♻️Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 Fev 2025, 04:08

Хайвонларнинг тилини тушунган Хазрати Сулаймон алайхиссалом хузурларига келган киши ёлвориб:  - Эй Аллохнинг Набийси, менга хайвонлар тилини ўргатинг.  Мен уларни нималар хақида сўзлашишларини билишни истайман, - деди.  - Йўқ, сен уларнинг сўзларига сабр қила олмайсан, хикматини тушунмайсан, дедилар. Аммо киши илтимос қилиб сўрайвергач Сулаймон алайхиссалом унга хайвонлар тилини ўргатдилар.  Мамнун холда уйига келган киши хўроз билан кўппакнинг сўзлашишига қулоқ тутди. Ит ёнидаги хўрозга дерди: - Хўроз, дўстим, сен арпа ва буғдойга қорнинг туяди. Ер титсанг сенга емиш кўп, менинг эса қорним жуда очиб кетади. Шу овқат қолдиқларини қолдирсанг бўларди. Хўроз эса: - Сабр қил, эртага бу ерга хўжайиннинг ўлган эшагини олиб келадилар. Тўйганингча гўшт ейсан. Киши бу гапларни эшитгач, шошганича эшакни олиб бозорга олиб бориб сотди.  Ўз ўзидан хурсанд бўлиб: - Яхшиямки хайвонлар тилини тушунаман, бир балодан омонда қолдим, - деган хаёллар билан уйга қайтди.  Эртаси куни яна хўроз билан итни сўзлашувига қулоқ солди.  Ит хўрозга таъна қиларди: - Қани хўжайиннинг эшаги ўлади тўйиб гўшт ейсан дегандинг? Хўроз жавоб берди:  - Хўжайиннинг эшаги уни сотиб олган бечора кишининг қўлида ўлди. Хўжайин очкўзлик қилиб уни сотганди. Аммо хафа бўлма, бу сафар хўжайиннинг оти ўлади. Шунда кўп гўшт ейсан, қорнингни тўйдирасан. Киши яна шошганича отини етаклаб бозорга йўл олди.  Уни сотиб қайтар экан яна ўша фикрлар хаёлидан ўтарди: “Яхшиямки хайвонлар тилини биламан . . .”. Эртаси куни яна мароқли сўзлашувнинг гувохи бўлади. Бу сафар кучук хўрозга қаттиқроқ овоз билан таъна қиларди.  - Хўроз, сен мени яна алдадинг. Қани хўжайиннинг оти ўлади дегандинг? - Хўжайиннинг оти уни сотиб олган бечоранинг қўлида ўлди.  - Хафа бўлма, бу сафар ундан хам каттароқ зиёфат мехмони бўламиз. Бу сўзларга кучук ишонқирамай:  - Яна менга ёлғон гапираяпсан. Аммо хўроз: - Йўқ, бу гал ёлғон йўқ. Бу галгиси қатъий. Чунки, бу сафар хўжайиннинг ўзи вафот этади.  Молига келиши керак бўлган бу бало энди ўзининг бошига келади. Унинг ортидан маъракалар қилиниб, ошлар пиширилади, ортганини бизга тўкишади. Бу сўзларни эшитган одам ўзини қўярга жой топа олмай қолади. Ўнгга сўлга ўзини урар экан, бу балони олдини ола олмаслигини тушунади. Шу кеча у хасталаниб тонгга яқин қазо қилади. Унинг ортидан пиширилган овқатлар дастурхонга тортилади. Қолдиқлари эса хайвонларга тўкилади. Бу орада хўроз:  - Инсонлар, молларига келган балога афсус чекиб ох урадилар. Афсуски, бундан хам мен учун бир хайр бордир, деб ўйламайдилар хам. Аллохнинг берган тақдирига шукр этмай, ношудлик қиладилар. Сўнгра молларига келган бало жонларига келади, аммо кейинги пушаймонликдан фойда йўқ ! ! ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 Fev 2025, 03:16

Ёмғир — булутлар сувнинг оғирлигини кўтара олмай қолганда ёғади… Кўз ёшлар эса — қалбдаги соғинч ва аламларни кўтара олмай қолганда кўзлардан шашқатор бўлиб оқади… Баҳорни соғиндим... Сизчи? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 Fev 2025, 23:05

.   🌹Дунё бизни шодлантирадиган гўзаллик бўлишда давом этмоқда. Аллоҳнинг сизга бўлган лутф - марҳамати ҳақида тафаккур қилинг! ҲАМДЛАР айтинг Чунки У Зот ҳар куни сизга руҳингизни қайтариб беряпти. 🌹 Ўзингизни хурсанд қилишга ҳаракат қилинг! Токи хушнудлик одатингизга айлансин! 🌹 Умид билан яшанг! Токи дунё кўз ўнгингизда имкониятларга айлансин! 🌹 Ўзингизда бор нарсалардан мамнун бўлинг Токи Аллоҳ хаёлингизга ҳам келмаган қувончлар инъом этсин! 🌹 Аллоҳга муҳаббат боғланг, токи атрофингиз муҳаббатла тўла бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Дўст ва яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 Fev 2025, 22:09

Чакалоқнинг безовта Рухи 😢 Аёлим билан шаҳарга кўчиб келдик. Жа унчалик шаҳар жой эмасиди-ю шаҳардан четрокда эди. Арзонроқг
Чакалоқнинг безовта Рухи 😢 Аёлим билан шаҳарга кўчиб келдик. Жа унчалик шаҳар жой эмасиди-ю шаҳардан четрокда эди. Арзонроқга ижарага уй олдик хоналари кичирок, лекин сарамжон саришта экан. Лекин битта хона ёпик экан. Уй эгаси бу хонани очманглар деб тайинлади. Кечаси ухлашга ётдик шунчалик мазза қилиб ухлардим. Нимадур қулоғимга лабимга тегиниб ғашимга тегди. Эй дедим асабим бузилиб Дилфуз жим ёт дедим лекин гапимни фойдаси бўлмади. Кўзимни очиб карасам ўнг томонимда аллақачон Аёлим хуррак отиб ухлаб ётганакан, мени эса чап томонимда Қулоқларимни кимдур ўйнарди тупугимни зўрға ютдим. Секин қарасам яп ялонғоч ярим танаси куйган чақалоқ менга қараб ётарди.... Давомини ўқинг
23 Fev 2025, 21:59
24 Fev 2025, ~22:49