uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Kanalga Telegram’da o‘tish

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ИБРАТЛИ ДУНЁ analitikasi

ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 111 631 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 298-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 480-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 111 631 obunachiga ega bo‘ldi.

25 Noyabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -1 933 ga, so‘nggi 24 soatda esa -7 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 27.24% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 17.76% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 30 442 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 19 849 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 36 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 26 Noyabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

111 594
Obunachilar
-724 soatlar
+3077 kun
-1 93330 kun
Postlar arxiv
О Л И Й Б А Х Т Бахт нима деб беришар савол, Бойликми у, мансабми ё тахт? Рад этаман барчасин, алҳол, Тирикликнинг ўзи олий б
О Л И Й    Б А Х Т Бахт нима деб беришар савол, Бойликми у, мансабми ё тахт? Рад этаман барчасин, алҳол, Тирикликнинг ўзи олий бахт!.. Кимга қолар инсон йиққани, Ҳар бир бошда бир кун ўлим ҳақ. Бахт бу - нафас кириб-чиққани, Тирикликнинг ўзи олий бахт!.. Тақдир қаттол - ҳаёт бевафо, Бир кун қурир навниҳол дарахт. Умринг ўзи - беш кунлик дунё, Тирикликнинг ўзи олий бахт!.. Эй, коинот сарвари, Инсон, Эзгу ишга доим қилгин шаҳд. Қадрига ет, экансан омон, Тирикликнинг ўзи олий бахт!..  Акрамжон  Азизов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 Avg 2025, 07:12

#Тезкор ⚡️ Путин шахсан ўзи Ўзбекистонлик миллиардерга Россия фуқаролигини берди У сиз ўйлаган Алишер Усмонов эмас..🤯 Ҳар ку
#Тезкор ⚡️ Путин шахсан ўзи Ўзбекистонлик миллиардерга Россия фуқаролигини берди У сиз ўйлаган Алишер Усмонов эмас..🤯 Ҳар куни 💵11 та Ласетти пулига етадиган даромад, ёхуд Ўзбекистондаги кунига энг кўп пул топадиган инсон. Бу шахс Ўзбекистонда ҳозирги кундаги энг сердаромад инсон сифатида қайд этилган. Бу инсон...
16 Avg 2025, 07:02
17 Avg 2025, ~07:06

16 Avg 2025, 06:18

📖   Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.     Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...     Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.     Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.     Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!     Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.     Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.     Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан ўлчанади. 📖 Ўткир Ҳошимовнинг "Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 Avg 2025, 05:21

ХИЁНАТ РЕЖАСИ.... "АГАР АЁЛ ХОХЛАСА ФИЛНИ УСТИДА ХИЁНАТ ҚИЛАДИ" Рашки жуда ҳам кучли саводгар бўлган экан. Бир куни у бир гўзал қизга уйланибди. Ҳар кун савдо ишлари билан бозорга кетар чоғида ховли дарвозасини қулфлаб, хотинини қамаб кетар экан. Бу нарса хотинга ёқмас ва ҳар кун эридан унга ишонишини ўтиниб сўрар, лекин барибир уйда ўтириб ҳам эр ишончини қозона олмабди. Хотин охир-оқибат уйдан чиқмай, аниқроғи деворлари баланд қилиб ўралган ва эшигига қулф осилган уйда ўтириб ҳам эрга ҳиёнат қилиш режасини тузибди. Аёл ўз режасини маҳалладаги сутчи кампир ёрдамида амалга оширади... Ўша кампир маҳалладаги энг келишган йигитга аёл ёзган мактубни тутқазади. Йигит эса.... Мана энди нима бўлишини тасаввур қилаверинг... ↪️ДАВОМИНИ ЎҚИШ👇👇👇
16 Avg 2025, 05:10
17 Avg 2025, ~07:06

​​ШУКР  САЖДАСИНИНГ  ФАЗИЛАТИ Шукр саждаси, дунё ва охират хазиналарига тенгдир. Шукр саждасининг фазилатини кўпчилигимиз билмаганлигимиз туфайли, қанчадан қанча савоблардан маҳрум қолаяпмиз. Дарҳақиқат, агар банда намоз ўқиб бўлиб сўнгра шукр саждасини адо қилса, Аллоҳ таоло банда билан фаришталар орасидаги тýсиқни очар экан. Аллоҳ таоло айтади: - Эй фаришталарим, мана бу бандамга эътибор қилинг. Фарзимни адо этиб, ибодатимни маромига етказиб қилди. Унга берган неъматимга шукр қилиб, менга сажда қилди. Эй фаришталарим, унга нимани тортиқ қилай? Фаришталар айтади: -  Раҳматингни. Аллоҳ таоло: - Яна нимани? Фаришталар: - Жаннатингни. Аллоҳ: - Ундан кейинчи? Фаришталар: - Гам~қайғуларимга кифоя этишингни. Аллоҳ: - Ундан кейинчи? Фаришталар айтиб бўлган яхшиликлардан хеч нарса қолмади. Аллоҳ: - Эй фаришталарим,яна нима? Фаришталар: - Эй Аллоҳ, бундан ортиқ билишга бизнинг илмимиз етарлича эмас. Аллоҳ таоло: - Менга шукр айтганидек, мен ҳам унга шукр айтаман. Фазлим билан ундан қабул қилиб, раҳматимни кўрсатаман. Ҳар куни шукр саждасини адо этайлик. Бу намоз эмас, сиздан кўп вақтингизни ҳам олмайди, бу - сажда... Энг афзали, таҳоратли ҳолингизда, қиблага юзланиб, сажда қилишингиздир. Аллох таоло сизни неъмати билан сийласа, ёки офатларни сиздан кетқазса, таҳоратлимисиз, йўқми, қиблага қараб турибсизми, йуқми, дарров Аллоҳга шукр саждасини қилишингиз даркор. ❗️НАСИҲАТ.. Ҳар бир намозингиздан сўнг шукр саждасини адо этинг ва саждангизда шундай деб айтинг: - Субҳана Роббиял аъла - Субҳана Роббиял аъла - Субҳана Роббиял аъла - Астағфируллоҳ - Астағфируллоҳ - Астағфируллоҳ Роббим, сенга чексиз ҳамдлар бўлсин, мени бу дунёдаги ҳаётимда турли хил неъматларинг билан сийладинг ва ризқлантирдинг. Сенга беадад шукрлар бўлсин Тангрим! - Алхамдулиллаҳ! - Алхамдулиллаҳ! - Алхамдулиллаҳ! - Субҳана Роббиял аъла - Субҳана Роббиял аъла - Субҳана Роббиял аъла Яқинларингизга ҳам, шукр саждаси ҳақида маълумот беринг! Тасаввур қилинг, сиз туфайли қанчадан қанча мусулмонлар шукр саждасини амалга оширишса, сизнинг вафотингиздан кейин ҳам, йиллар давомида ҳам ин шаа Аллоҳ бунинг ажри ва савоби сизга етиб туради... Аллоҳим, бу менинг ва ота онамнинг, фарзандларимнинг ва барча мусулмонларга юборувчиларнинг хайру эҳсони бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 Avg 2025, 03:17

ШУКР ҚИЛИНГ, ШУКРЛАР ҚИЛИНГ Telegram.me/ibratli -Асл ибрат макони
16 Avg 2025, 00:30

АЁЛ ДУОСИ Бир аёл ҳар куни дуосида Аллоҳга шукр қилади. У ўтган кеча ҳам уйқудан олдин шундай шукр дуосини қилди: — Аллоҳим!
АЁЛ ДУОСИ Бир аёл ҳар куни дуосида Аллоҳга шукр қилади. У ўтган кеча ҳам уйқудан олдин шундай шукр дуосини қилди: — Аллоҳим! Шукрлар бўлсин, тонгга қадар эримнинг хуррагини эшитаман. Демак, у яшаяпти! Аллоҳим! Шукрки, қизим ҳар куни ювиқсиз идишларни ювгани ва уй тозалагани учун шикоят қилади. Демак, у уйда, кўча-куйда санғимайди. Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, солиқ тўлайман. Демак, касбу-корим бор ва ишсиз эмасман. Аллоҳим! Шукрки, кийимларим менга тор келаяпти. Демак, озиқ-овқатим етарли. Аллоҳим, шукрлар бўлсинки, кун охирида қаттиқ чарчаб қолаяпман. Демак, оғир ишларни бажаришга куч-қувватим бор. Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳовли супураман ва деразаларни артаман. Демак, уйим-жойим бор. Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, баъзан бетоб бўлиб қоламан. Демак, кўп вақт соғлом бўламан. Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳадяларга пул сарфлайман. Демак, ҳадя улашадиган яқинларим ва дўстларим бор! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 Avg 2025, 23:52

#УМИД Ҳамиша ёдингизда бўлсин: Олдингдаги ҳаёт ортда қолдирган ҳаётингдан қийматлироқдир. Ҳар лаҳзаси минг шукрга муносиб бугунги файзли кунингиз муборак бўлсин. ХАЙРЛИ  КУН  ЯХШИЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 Avg 2025, 23:15

15 Avg 2025, 23:14
15 Avg 2025, ~23:15

15 Avg 2025, 23:14
15 Avg 2025, ~23:14

15 Avg 2025, 23:11
15 Avg 2025, ~23:15

#УМИД Ҳамиша ёдингизда бўлсин: Олдингдаги ҳаёт ортда қолдирган ҳаётингдан қийматлироқдир. Ҳар лаҳзаси минг шукрга муносиб бугунги файзли кунингиз муборак бўлсин.
15 Avg 2025, 23:09
15 Avg 2025, ~23:10

Самолётда ўзбек, карис, рус кетишаётган экан. Бирдан самолёт қулай бошлабди. Аксига олиб самолётда фақат 2 та парашют бор эка
Самолётда ўзбек, карис, рус кетишаётган экан. Бирдан самолёт қулай бошлабди. Аксига олиб самолётда фақат 2 та парашют бор экан. Иккови ҳам ўзбекники экан. Шунда карис ҳийла ишлатиб ўзбекни алдай бошлабди: — Мени 3 та болам бор. Раҳминг келсин. Уларни боқишим керак, - деса ўзбекни раҳми келиб: — Ушла деб битта сумкани берибди. Карис сумкани тақибдида: — Содда жинни экансан, - деб кулиб самолётдан сакрабди. Рус ҳомуш ўтирса ўзбек унга ҳам битта сумка берибди. Очиб қараса, парашют экан. Шунда рус: — Ўзинг нима қиласан?, - деса ўзбек: давоми.... 👇 🤣
15 Avg 2025, 22:59
16 Avg 2025, ~22:59

Тонгларга гўзал дуои саломлари ила файз баҳш этган Азизларим, АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ ! Барчангизга шанба тонги муборак бўлсин! Кун давомида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 Avg 2025, 21:20

Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ! Сизу бизга бугунги тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат, дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин! Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, топганига барака ато қилсин! Амин!🤲 Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 Avg 2025, 19:20

Аллоҳим, ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин... Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим... Аллоҳга омонатсиз, Яхши дам олинг! ┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉ Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 Avg 2025, 12:03

ҚЎРҚАМАН АЛЛОҲИМ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 Avg 2025, 11:36

АГАР ВАФОТ ЭТСАМ Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади: • кийимларимни ечиб олишади; • жасадимни ювишади; • кафанга ўрашади; • тобутга солишади; • масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади; • қабристонга олиб боришади; • қабрга қўйишади; • баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади; • мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар. • дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди. Аллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим: • ота-онам, ака-укаларим, синглим, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим; • уй, машина ва уларнинг калитлари; • китобларим; • кийимларим, дўппиларим, поябзалларим; • пулларим. Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади. • Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради. • Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан. • Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади. • Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади. • Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади. • Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади. • Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак. Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади: 1. Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади. 2. Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди. 3. Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилиб, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади. Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти. • Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, "домла", "қори ака" деб юрган дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди. • Қабримда мен билан фақат амалим қолади. Саволлар бошланади: — Роббинг ким? — Роббим Аллоҳ! — Дининг нима? — Диним Ислом! — Мана бу одам ҳақида нима дейсан? — Бу киши Аллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар! Аллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар: • ўқиган фарз намозларим; • тутган фарз рўзаларим; • берган закотларим; • қилган ҳажим; • нафл ибодатларим; • махфий садақаларим; • етимнинг бошини силаганим; • ота-онамга қилган хизматларим; • бошқа солиҳ амалларим. Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор. Биродарлар, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик! Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
15 Avg 2025, 11:01

Video xabar00:52
15 Avg 2025, 10:59
16 Avg 2025, ~15:19