uz
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Kanalga Telegram’da o‘tish

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ИБРАТЛИ ДУНЁ analitikasi

ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 118 680 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 282-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 436-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 118 680 obunachiga ega bo‘ldi.

10 Iyun, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni 676 ga, so‘nggi 24 soatda esa -385 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 37.01% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 18.69% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 43 963 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 22 199 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 43 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 11 Iyun, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

118 680
Obunachilar
-38524 soatlar
-1 0067 kunlar
+67630 kunlar
Postlar arxiv
😢 ОНАНИ ЁЛҒОНИ ҚИЗИНИ БАХТСИЗ ҚИЛДИ... Давомини кўринг! қизнинг ҳаётида бўлиб ўтган воқеаларни давомини кўриш учун пастаги кнопкани босинг👇

​​​​🍃Ўзингизни ўзгартиринг Дунёни эмас! Қадимда катта бир давлатни бошқарган подшоҳ бўлган экан. У кунларнинг бирида узоқ сафарга чиқибди. Йўлнинг ўнқир - чўнқирларидан унинг оёқлари лат еб шишиб кетибди. Бу ёш подшоҳнинг биринчи узоқ сафарга чиқиши экан. Шунда у кейинги сафарга чиқиш пайтида мамлакатнинг барча кўчаларига тери тўшашга фармон берибди. Лекин заккий вазирлардан бири бошқача фикр айтибди. У подшоҳнинг оёқларини қоплайдиган миқдордаги теридан бир мослама ясашни таклиф қилибди. Бу пойабзалнинг илк кўриниши эди... Демак... Агар мақсадингизга эришишни истасангиз, дунёни эмас, ўзингизни ўзгартиринг! 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар

Ўзингиз хақингизда билиб олинг.. 📌 ❤️Суратдаги гуллардан бирини танланг ва характерингизни биз айтиб берамиз.👩 1️⃣ ЛОЛА 🌷 2️⃣ ҚИЗИЛ АТИРГУЛ 🌸 3️⃣ КЎК АТИРГУЛ 🌸 4️⃣ ОҚ АТИРГУЛ 🌸 ⁉️Қанчалик тўғри келди?

​​🌦 Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса; - билки, ҳали табиатинг тоза экан. 🌦 Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзал
​​🌦 Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса; - билки,  ҳали табиатинг тоза экан. 🌦 Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг; - билки, ички дунёинг гўзал экан. 🌦 Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг; - билки, сенга нурли йўлларда доим ҳамроҳ  топилади. 🌦 Агар ўзингдан бошқаларга ҳам  яхшиликни холис қила олсанг; - билки, сен вафога жуда яқинсан! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Тавба ХОЖИ ОНА ЎЗ ҚИЗИНИ ЎЗИДАН 18 ЁШ КАТТА ЭРКАККА ЭРГА БЕРМОҚЧИ ЭДИ. ЛЕКИН ҚИЗИ РОЗИ БЎЛМИДИ. Ў ЭРКАК ХОЖИ ОНАНИ ТАНИШИ БЎЛАДИ. БИР КУНИ ЎША ЭРКАК СОВЧИ БЎБ КЕЛАДИ... Охиригача кўринг. Бечора қизни тақдири нима бўлади энди 🥹 Давомини кўринг👇

​​Бахтли яшамоқ учун нима  қилиш керак? 1. "Ижобий фикрли нонушта" Эрталаб барвақт уйғонганда кўпроқ нима ҳақида ўйлайсиз? Биз эрталаб уйғониб, нима ҳақида ўйлаган бўлсак, ўша фикр амалга ошади. Мен сизга эрта тонгдан яхши фикрлар билан тўйинган, витаминли, ижобий фикрли нонушталарни тавсия қиламан. Бу ижобий фикрлар фақат бугун учун эмас, балки сизнинг келажагингиз учун яратилади. 2. Ижобий фикрли нонушта рецепти: - бугун энг яхши куним; - бугун менинг гўзал тонгим; - мен  дунёдаги энг бахтли инсонман; - мен учун омадлар оҳанрабодир ; - бугунги кун  менга муваффақият олиб келади; - бугун менга ҳаёт чиройли кун тақдим қилмоқда; - бугун ҳаётимнинг янги куни бошланди; - ўрнингдан тур,(исмингизни айтинг), сени улуғ ишлар кутмоқда! 3. "Сеҳрли эликсир": Ўзингиз ёқтирган пиёлага илиқ минерал ёки оддий сув солинг. Пиёлани қўлингизга олинг ва лабингизга яқинлаштиринг. Сиз “Сеҳрли элексир” тайёрлаяпсиз. Ярим овозда сиз бу ҳаётда нима ҳохлаётганингизни, нималар кераклигини ва нимага эришмоқчи эканлигингизни пичирлаб айтинг. Масалан, мен соғлом ва бой бўлишни, мен бахтли бўлишни, мен севимли ва керакли бўлишни истайман. Мен чиройлиман ва омадлиман, муваффақиятлиман. 4. "Кўзгу". Кўзгуга тўғри келасиз ва ўз аксингизга қувонч ва муҳаббат билан салом беринг. Ўзингизга табассум қилинг ва ким эканлигингизни эсланг. Иқтидорли, омадли, муваффақиятли шахс, жуда яхши инсон, ажойиб эркак ёки аёл. Ўзингизга Аллоҳнинг ноёб мўъжизаси эканлигингизни эслатинг. 5. "Эшик" Остона эшигидан чиқаётган пайтингизда ўзингизга: "Бугун энг омадли, муваффақиятли, баракали кун" ёки "Мени ва менинг йўлларимни барча коинот қўллаб- қувватлаяпти", “Янги кунга дадиллик билан қадам қўй”, “Муваффақият сенинг томонда”, “Сен ёлғиз эмассан, сен билан - бутун коинот бирга!”. деб айтинг. Ҳар куни шу нонуштани тайёрлаб ва истеъмол қилиб борсангиз, сизнинг ҳаётингиз сезиларли даражада ўзгаради. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Меҳр дилга ҳаловатми, Эй юраги нақши одам!? Тан-жонингиз саломатми, Яхшимисиз, яхши одам!? Аҳволимни сўрабсизми, Қалбим нурга ўрабсизми, Ўзингизчи, юрибсизми, Яхшимисиз, яхши одам!? Ҳар кўнгилда ҳидоят бор, Ҳар дилда бир ҳикоят бор, Соғликда не шикоят бор, Яхшимисиз, яхши одам!? Ёнингизда турай дейман, Иқболингиз кўрай дейман, Ҳолингизни сўрай дейман, Яхшимисиз, яхши одам!? Бухоро ё Кешданмисиз, Фарғона ё Шошданмисиз, Қошғарданми,  Ўшданмисиз, Яхшимисиз, яхши одам!? Қуруқ сўздан нима навфлар, Тил ёлғончи, алдар лаблар, Кўнглингизда нима гаплар, Яхшимисиз, яхши одам!? Дардларимни ёрайми ё, Дилга умид солайми ё, Келасизми, борайми ё, Яхшимисиз, яхши одам!? Келинг дийдор тўйсин сиздан Дил ёруғлик кўрсин сиздан, Аллоҳ рози бўлсин сиздан, Яхшимисиз, яхши одам!? Ўлмасбек Самарқандий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Латифани додаси 🤣 Бир эркакнинг иккита хотини бор экан. Аммо иккала хотини ҳам бу ҳақда мутлақо бехабар экан. Бир куни ўша о
Латифани додаси 🤣 Бир эркакнинг иккита хотини бор экан. Аммо иккала хотини ҳам бу ҳақда мутлақо бехабар экан. Бир куни ўша одам иккала хотинини ҳам бирга, битта жойга дам олишга юборибди. Дам олишга борган аёллар ҳеч нарсадан бехабар, бир-бирлари билан яқин дугона бўлиб қолишибди, бирга суратларга тушибди. Дам олишдан қайтгач, эри биринчи хотинини олдига бориб:⠀ — Хўш, қандай дам олдинг, кимлар билан танишдинг, — деб сўрабди.⠀ Шунда хотини: — Маза қилиб дам олдим. Бир аёл билан танишдим, — деб эрининг иккинчи хотинини расмини кўрсатибди. — Лекин, жудаям енгилтак аёл экан, ҳар куни ҳар хил эркаклар билан юрди-я, — дебди биринчи хотини. Бу гаплардан ғазабланган эр эртаси куни иккинчи хотинининг олдига борган у аёлдан ҳам гапириб беришини сўраса иккинчи хотини шундай дебди: — Дадаси.. батафсил ўқиш... 👈

ЯХШИМИСИЗ,  ЯХШИ  ИНСОНИМ? Йироқлашиб кетдингиз бироз, Сизни ўйлаб ўтмоқда оним, Ҳол сўрашлар энди жуда оз, Яхшимисиз яхши инсоним? Кўринмайсиз гуруҳларда  ҳам, Ҳувиллаган каби ҳар ёним. Тўлдирайлик бўлса бирор кам, Яхшимисиз яхши инсоним? Ҳафамисиз кимдан дилда дод, Недир бўлган комил имоним, На ўзингиз на бордир ижод, Яхшимисиз яхши инсоним? Қалбдан ишонч гули сўлмасин, Дил оғритсам оғрийди жоним, Шоир учун ижод ўлмасин, Яхшимисиз яхши инсоним? Оҳири йўқ ўйлайман ўйнинг, Сабаб излаб ўтмоқда оним, Бир он бўлсин кўриниб қўйинг Яхшимисиз яхши инсоним? Қалбим тўрин ҳасратлар олди, Сиз эмасми қувонч бўстоним, Йўқлигингиз сезилиб қолди, Яхшимисиз яхши инсоним? Бегонадай кетманг йўқ бўлиб, Суҳбати зўр меҳрга коним, Соғинябман меҳрга тўлиб, Яхшимисиз яхши инсоним? •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ҳар бир тонг илоҳийдир, ҳар бир кун бир неъмат. Ушбу неъматни исроф қиламизми, ё мақбул ишлатамизми, бу бизга боғлиқ. Аллоҳ бизга танлаш имконини берибди, демак ҳаммасини яхшиликка айлантиришга қодирмиз! Хаётни севган, қадрлаган, уни неъмат деб билган Сиз Азизларга КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Субҳаналлоҳ НЕГА АНЖИР 1 ЙИЛДА ГУЛЛАМАЙ 2 МАРТА МЕВА БЕРАДИ? Буни хамма мусулмонлар билиб қўйиши керак. ИншаАллох фойдали бўлади. Охиригача кўринг 👇

⚡️Кўришни 7 кун ичида тикланг! Буни қўллаган инсон кўзойнак тақмайди... "Зрение" си паст дўстларга юборамиз✅ 🔖 БАТАФСИЛ 👇👇
⚡️Кўришни 7 кун ичида тикланг! Буни қўллаган инсон кўзойнак тақмайди... "Зрение" си паст дўстларга юборамиз✅ 🔖 БАТАФСИЛ 👇👇👇 https://dexpress-uz.shop/kristall-5 https://dexpress-uz.shop/kristall-5 (Батафсил маълумот олиш учун юқоридаги кўк ҳавола устига босинг) ✅Соғлом ҳаёт сари тўғри қадам - каналимизга обуна бўлинг

Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдонларим,  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Сешанба тонги муборак бўлсин. Кун давомида Сизга омад ва файзу барака ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин... Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин. Қадрдоним, эрта тонгда дуо қилсангиз, билингки, ушбу уч ҳолатдан бирида бўласиз: ё дуоингиз ижобат бўлади, ё сиздан ёмонлик арийди, ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади! Бугунги куннинг барокати ва дуолар ижобати сизга хамрох бўлсин, Азизлар!             ​​​ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

​​- Аммажон, мен одамманми? - Вой, у нима деганинг? Албатта одамсан-да. - Сизам одамсиз-а? - Одамман, болам. Нега бунақа саволлар беряпсан? Тинчликми? - Ўртоғимнинг дадаси одаммасакан... Кеча буваси айтди. «Сен одам бўлмайсан», деди... Одам бўлиш учун нима қилиш керак, амма?.. ...Биз ҳеч ўзимизга шу оғир саволни берганмизми? Чиндан ҳам, одам бўлиш учун нима қилиш керак? Агар сен одам бўлсанг – ҳеч кимга (ҳайвоноту наботот оламига ҳам) зулм қилмайсан, озор бермайсан; бировнинг ҳақ-ҳуқуқини, шаънини топтамайсан; ўзингнинг ҳақ-ҳуқуқ ва шаънингни ҳам бировга оёқости қилдириб қўймайсан; қўшнинг ёвғон ичиб ўтирган бир пайтда қозонингда гўшт қайнатмайсан; бировни кўзи ёшли кўрсанг, олдидан безрайиб ўтиб кетавермайсан, «Нима дардингиз бор? Сизга ёрдам бера оламанми?» - дейсан; маҳаллангдаги кексаларнинг олдидан қимматбаҳо машинангда кўча чангитиб ўтиб кетмайсан – тушиб саломлашиб, уларнинг дуосини оласан; ночорга елка тутасан; йиқилганни тепиб ўтмайсан, суяйсан; хорликда, қийинчиликда қолган бирининг олдидан «Менга нима!» - дея юз буриб ўтмайсан; ҳатто душманингга ҳам орқадан пичоқ урмайсан; золимлар билан муроса қилмайсан; адолатсизларга бўйин эгмайсан; ўнг юзингга урганга чап юзингни тутмайсан; отангни ўлдирганга онангни бермайсан; ҳақиқатнинг қотилларига қуллуқ қилмайсан; бировнинг азасидан шод, бировнинг омадидан ношод бўлмайсан; илтифотинг ёлғон, мулозаматинг сохта бўлмайди; кибрга енгилмайсан; ҳасадга асир тушмайсан; нонингни ҳалоллаб ейсан, ҳаққингни ҳалоллаб оласан; бу дунёдан ожиз бир банда каби, ҳаддингни билиб яшаб ўтасан... Шу маъсум гўдакнинг «Мен одамманми?» - деган саволини ўз-ўзимизга бериб кўрсак, жавоби оғир келмасмикин... Сиз нима дейсиз? Дилфуза Комил 📖 Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар

ЎҒЛИМ, СЕНГА ТИЛАГИМ ✍Эркин Вохидов 🎙Толибжон Исроилов Telegram.me/ibratli Асл ибрат макони

Она: - Ихлос сурасини ўн марта ўқисанг, жаннатда сенга қаср қурилади. Бола ўқий бошлади. Она такрорлади.. Бола: - Сиз ўқиманг
Она: - Ихлос сурасини ўн марта ўқисанг, жаннатда сенга қаср қурилади. Бола ўқий бошлади. Она такрорлади.. Бола: - Сиз ўқиманг! Сиз мен билан яшайсиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• ♻️Аллох йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ИМОМ БУХОРИЙГА ОНАСИНИНГ НАСИҲАТИ — Ўғлим, устозингизни илмидан, тақвосидан ва унинг гўзал одобидан таълим олинг. Қулоқларингиз устоз оғзидан чиқаётган дарсни тингласа, кўзларингиз унинг одоби, оғир вазминлиги, одамларга бўлган муомаласини кузатиб сабоқ олсин. Бугун ўқиган бир варағингиз сизни яхши томонга ўзгартирса, иккинчи варағини очиб ўқинг. Агар биринчи варақ сизнинг иймонингизни, тақвойингизни ва одобингизни зиёда қилмаса, асло иккинчи вараққа ўта кўрманг. Фойдаси кам, зиёни кўп бўлур. Ўғлим, сиз шаҳарда ном чиқараман, тенгдошларимни ортда қолдириб, ҳаммадан олдин бўламан, давралар тўрида ўтираман, одамлар диққатини ўзимга қаратаман, кимларнидир гап билан ўсал қиламан, деган мақсадда ўқиманг. Буларнинг бари шуҳратпарастлик дейилади. Шуҳратпарастлик одам ичига беркинган юқумли балодир. Иймони заиф, эътиқоди суст кимсаларга тез юқадиган вабодир. Шуҳратпарастлик ихлосга зиддир. Фикрингизни дунё ташвишлари билан чалғитманг. Сизнинг ёшингизда илм таҳсилидан ўзгаси дуруст бўлмас. БУХОРИЙ: — Хўп бўлади онажон. Сизнинг қимматли ҳар ўгитингиз мен учун йўлчи юлдуздир. Биҳамдилиллааҳким, сизнинг панд-насиҳатингизни олиб асло кам бўлган эмасман. — Аллоҳ тани жонингизни соғ, ризқингизни мўл қилсин, илоҳим манфаатли илм ато қилсин. — Айтганингиз келсин онажон. Сизга ҳам Холиқи яктодан соғлик-саломатлик, офият тилайман. Худованди карим сизга узоқ йиллар хизмат қилишимни насиб этсин. — Ўғлим... — Лаббай онажон. — Жавонингизга янги оқ кийим қўйиб эдим, уни киймай яна сиёҳ теккан кўйлакни кийиб олибсизда. — Ҳечқиси йўқ онажон. Абдуллоҳ ибн Муборак "аҳли илмлар кийимидаги сиёҳни куёвлар кийимидаги зийнат" деб айтган эканлар. Суфён Саврий "Сиёҳ (аҳли илм учун) катта сармоядир" деб айтганлар. — Ундоқ бўлса "куёв" ўғлим, сармоянгизнинг кўпроғини манфаъатли ишларга, яъниким дафтарингизга сарфлаб, озроғини кўйлагингизга чапланг, тоинки "сармоянгиз" тоғорада чириб кетмасин, - деди онаси ўғлининг ҳазиломуз айтган чин гапларига ҳазил мутойиба тариқасида ва хижолатдан ёноғи қирмизи тусига кирган ўғлини мадрасага кузатар экан, уни ҳижолатдан қутқариб ширин табассум ила хайрлашди. — Сўзингиз чин ўғлим, эркакларнинг безаги сиёҳдир. "من خدم المحابر خدمته المنابر" "сиёҳдонларга хизмат қилганларга минбарлар хизмат қилгай". Хайр энди, яхши ўқиб келинг. — Лутф этдингиз онажоним, миннатдорман. Устоздан рухсат бўлган ҳамоно ёнингизга чопгайман, хайр. "Ўн бир ёшли ворис" китобидан. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Умр_манзаралари Фарзандларини жуда яхши кўрадиган, уларнинг ҳаётда қоқилмай ўсишини истайдиган ота-она бор эди. Ота-она фарз
#Умр_манзаралари Фарзандларини жуда яхши кўрадиган, уларнинг ҳаётда қоқилмай ўсишини истайдиган ота-она бор эди. Ота-она фарзандларига доимо ғамхўрлик қилишди, болаларини умрнинг ҳамма сўқмоқларидан ўзлари олиб ўтишди. Фарзандларига муттасил тўғри йўлни кўрсатиб, уларнинг бирорта ҳам қийинчилик кўрмасликларига жон-дилдан ҳаракат қилишди. Аммо... Аммо фарзандлар ноқобил бўлиб улғайдилар. ⸺ О, ҳаёт! ⸺ деди ота-онанинг бундан қалби ғамга тўлиб. ⸺ Нега бундай бўлди?! Биз буни истамаган эдик-ку! Шунда ҳаёт жавоб берган экан: ⸺ Энди мени айбдор санаманг. Ахир уларни тарбиялашимга ўзингиз йўл қўймадингиз... Япон масали. Байрам Али таржимаси. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA