uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Kanalga Telegram’da o‘tish

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ИБРАТЛИ ДУНЁ analitikasi

ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 111 039 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 294-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 472-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 111 039 obunachiga ega bo‘ldi.

27 Noyabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -2 062 ga, so‘nggi 24 soatda esa -211 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 27.22% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 18.05% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 30 249 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 20 056 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 35 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 28 Noyabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

111 861
Obunachilar
-21124 soatlar
+1807 kun
-2 06230 kun
Postlar arxiv
Дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим  🍁  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файз-барака ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 Noy 2024, 20:30

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Барчамизга янги хафтанинг илк тонгидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Бу тонг дуонгизда сўраган орзу ниятларингизнинг барчасига Аллоҳ етиштирсин! Биласизми, қадрдон... Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади... Зеро, бундай амалларни ажр савоблардан тенг улуш хам вада қилинган. Шундай экан, ҳар тонг яқинларингизга яхши кайфият улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг! Қадрдон, дунё ғамларини четга сурингда, икки дунё саодатига элувчи мақсадларингиз томон интилинг. Сизга омад ёр, Аллоҳ мададкор бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 Noy 2024, 19:30

– ТЕЛЕФОНИНГНИ  ҚЎЙИБ  ТУР  БОЛАМ... (Онанинг зори) Ҳар қандай ишингиз ота онадан устун эмас. Одоб юзасидан хам, виждон юзасидан ҳам ота-она олдида телефондан фойдаланмаслик лозим. 🎙Алишер Файз •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 Noy 2024, 10:06

Бу жуда қизиқ. Исмингиз бош харифини кўрингчи сизга нима чиқаркин.🫠 Билиш учун пастаги😍😍😍 Исмингиз бош харифини Босинг. А Б В Г Д Е Ё Ж З И Й К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ў Ғ Ч Ш Э 🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺🌸🌺 Исмингиз бошланғич харифини кўринг сизга нима беркитиб қўйлган экан билиб олинг бу жуда қизиқ🥰👇🏾
17 Noy 2024, 09:56
18 Noy 2024, ~09:31

ОТА - ОНАГА  ҲУРМАТ Ота-оналар, бола тарбияси билан шуғулланаётган тарбиячилар фарзандларга қуйидаги одатларни сингдиришлари мақсадга мувофиқ: 1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш. 2. Ота-онага мулойим сўзлаш. 3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш. 4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш. 5. Мол-мулкини сақлаш. 6. Сўраган нарсасини бериш. 7. Улардан маслаҳат сўраш. 8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш. 9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш. 10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш. 11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик. 12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик. 13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик. 14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик. 15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик. 16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш. 17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш. 18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш. 19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик. 20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик. 21. Оёқ узатмаслик. 22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик. 23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ. 24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш. 25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик. 26. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш: «...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!» (Исро сураси, 24-оят). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 Noy 2024, 09:40

Эй ўғлим, тез орада ҳаёт сенга ўргатишни бошлайди... Билки, бизнинг энг катта хатоимиз, яқин келган ҳар бир инсонга бизни ўқи
Эй ўғлим, тез орада ҳаёт сенга ўргатишни бошлайди... Билки, бизнинг энг катта хатоимиз, яқин келган ҳар бир инсонга бизни ўқиши учун уларга очилган китоб бўлишимиздир! Шу сабабли уларнинг баъзиси сатрларимизни паст санайди, баъзиси нотўғри тушунади, баъзиси умуман тушунмайди. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 Noy 2024, 06:40

​​Англияда ўқиётган Ўзбекистонлик талабанинг таълим тизимимиз ҳақидаги фикрлари: Мақтанчоқликни тўхтатайлик. Лондон хақида қисқача: Бу ерда тили бурро тадбир уйиштириб "Фаол" бўлганлар бир тийин экан. Мен ҳиндлар ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб мактабдаги олган билимларига тан беряпман. Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гуруҳдаги ҳамма математикани чачворади. Сиз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани ҳам эмас. Булар "чачворади". Шунақанги тенгламаларни улар мактабларидан ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман. Компютерни, офис дастурларини, ҳар хил программалар ва дастурлашни ўзимча яхши биламан десам. Бутун гуруҳ, ҳа ишонинг ҳар бири мендан яхши билади. Дунёқараш жиҳатидан ҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқарадию, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса халиям кофе турларини фарқига бормайман. Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб "Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман" деманг. Мен шунақа деб хато қилганимни билдим. Биз ростан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак, ростдан ўқишимиз керак. Лондонга келиб билдим. Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки Иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларни амалиётга татбиқигача. Бизни яна энг катта айбимиз бу номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: Бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфияни олаётган болалар келиб Ню Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шахарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага ҳам ишга кира олмайди. Нега? Чунки у ерда биздаги "фаол талаба"дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун "Компаниям фахрим" деган видео ясаб келсангиз ўтмайди. Бу ерда, яъни Лондонда. Яхши офис ишига киришингиз осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма юз  интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан "Илм" сўрайди. Уларга сизнинг 2 та мақола орқали ҳар кимга бериладиган Қозоғистоннинг хусусий кўкрак нишонлари бир тийин. Улар илм сўрайди. Хулоса: Бу фикрлар ҳеч кимга қаратилмаган лекин, кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинн талабалар анча ортда. Сиздан илтимос "Мен энг фаол, энг зўр талабаман" деманг. Англияда сиз тенги одамлар анча бунча сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда. Ўқинг биродар... Ўринов Аҳмаджон •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 Noy 2024, 06:09

ОТА - ОНАГА ҲУРМАТ Ота-оналар, бола тарбияси билан шуғулланаётган тарбиячилар фарзандларга қуйидаги одатларни сингдиришлари мақсадга мувофиқ: 1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш. 2. Ота-онага мулойим сўзлаш. 3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш. 4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш. 5. Мол-мулкини сақлаш. 6. Сўраган нарсасини бериш. 7. Улардан маслаҳат сўраш. 8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш. 9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш. 10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш. 11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик. 12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик. 13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик. 14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик. 15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик. 16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш. 17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш. 18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш. 19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик. 20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик. 21. Оёқ узатмаслик. 22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик. 23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ. 24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш. 25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик. 26. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш: «...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!» (Исро сураси, 24-оят). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 Noy 2024, 06:09
17 Noy 2024, ~06:38

Ётишдан аввал, киндигингизга спиртли пахтани қўйинг. Натижасидан ақилдан озишингиз аниқ Эрим хар куни ётишдан аввал, киндигиг
Ётишдан аввал, киндигингизга спиртли пахтани қўйинг. Натижасидан ақилдан озишингиз аниқ Эрим хар куни ётишдан аввал, киндигига спиртли пахтани қўйиб ухлар эди. Сабаби мени жуда қизиқтирди. Буни қарангки эрим жуда хам ақилли инсон экан! Киндигига спиртли пахтани қўйиб  ухлаш сабабини билиб, мен хам бу ишни такрорлайдиган бўлдим. Ишониш қийин аммо 100 млнга дори ичсангиз ҳам бу усулни олдида капека экан Гап шундаки, киндигингизга спиртли пахтани қўйиб ухласангиз, 3 кун ичида сизда...Батафсил👇
17 Noy 2024, 05:59
18 Noy 2024, ~06:53

«...Икки сабаб туфайли ўзгарамиз: ё аҳволни етарлича ўрганиб, таҳлил қилиб, ўз ихтиёримиз билан ўзгарамиз ёки етарлича адабимизни егандан кейин, мажбурликдан ўзгарамиз. Ўзгармасликнинг эса ҳеч иложи йўқ». Опра Уинфри, АҚШ телебошловчиси. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 Noy 2024, 05:40

📚ҚАЙҒУ ВА ТАШВИШНИНГ ОҒИРЛИГИ ҚАНЧА? Профессор талабаларга қайғу-ташвишлар мавзусида дарс ўтаётганди. У сув солинган стаканни кўрсатиб: "Сизнингча, шу сув солинган стаканнинг оғирлиги қанча?" деб сўради. Талабалар турли фикрлар айтишди. Уларнинг жавоби 20-500 грамм орасида бўлди. Буни эшитиб профессор шундай деди: "Аслида оғирлик муҳим эмас. Гап стаканнинг қўлингизда қанча ушлаб тура олишингизда. Агар бир дақиқа ушлаб турсам ҳеч нарса бўлмайди. Бир соат ушласам, қўлим оғриб қолади. Кун давомида ушлаб турадиган бўлсам; тез ёрдам чақиришга тўғри келади. Оғирлик ўша-ўша лекин қанча узоқ ушлаб турсангиз шунчалик залворли бўлади. Шунинг каби агар қайғу ва ташвишларимизни доим кўтариб юрсак бугун ё эрта умуман кутаролмайдиган ҳолга келиб қоламиз, юкимиз борган сари ортиб, оғир кела бошлайди. Шунинг учун стаканни бироз куйиб, нафасни ростлаш, кейин яна кутариш лозим. Шунинг учун сиз ҳам уйга қайтаётганингизда, ишдаги ташвишларини ташқарида қолдиринг. Уйингизга оилангиз аъзоси сифатида қадам қуйинг". •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 Noy 2024, 05:14

Кўзларимиз қанчалик яхши кўради? 👀Келинг, кўз бўйича тест ўтказиб кўрамиз. Суратда қайси рақамни кўряпсиз? А) 3246 Б) 1246 Д
Кўзларимиз қанчалик яхши кўради? 👀Келинг, кўз бўйича тест ўтказиб кўрамиз. Суратда қайси рақамни кўряпсиз? А) 3246 Б) 1246 Д) 3240 С) 1240 👉ТEСТ ЖАВОБЛАРИ:
17 Noy 2024, 04:59
18 Noy 2024, ~06:53

​​❗️ЁВУЗЛИК ҲАҚИДА БАҲС Профессор талабалардан сўради: – Қани, айтинглар-чи, ҳамма нарсани Худо яратганми?! Талабалардан бири астойдил жавоб берди: – Ҳа, Худо яратган! – Агар ҳамма нарсани Худо яратган бўлса, демак, ёвузлик ва зулмни ҳам У яратган, шундайми? Талаба жавоб беролмай, жим туриб қолди. Профессор ўз далилларидан лаззатланиб, талабалар олдида фахрланди. Шунда бошқа бир талаба савол сўрашга рухсат сўраб, қўл кўтарди. Профессор рухсат бергач, ўрнидан туриб, сўради: – Жаноб профессор! Совуқлик борми? – Бу қанақа савол?! Албатта, бор. Нима, ўзинг ҳеч совқотмаганмисан? Талабалар кулиб юборишди. Шунда ҳалиги талаба: – Аслида совуқлик мавжуд эмас. Физика қонунларига кўра, биз совуқлик дейдиган нарса, аслида иссиқликнинг йўқлигидир. Фанда нўл даража ҳарорат деб қабул қилинган ўлчам Фаренгейт ўлчовида – 460 даража ҳисобланади. Бу иссиқликнинг буткул йўқлигини билдиради. Агар бутун олам бу даражага тушиб қолса, борлиқ нарсалар фақат иссиқ-совуқни эмас, балки бошқа ҳолатларни ҳам сезолмайдиган бўлиб қолади. Совуқлик аслида йўқ. Биз “совуқлик” сўзини иссиқлик йўқлиги ё камлигини исботлаш учун ишлатамиз, – деди. Профессорнинг бу гапларни тасдиқлашдан бошқа иложи йўқ эди. Талаба сўзини давом эттирди: – Қоронғилик тўғрисида нима дейсиз? – Албатта, у бор! – Сиз яна хато айтдингиз! Қоронғилик ҳам аслида йўқдир. У аслида ёруғликнинг йўқлигидир. Биз ёруғликни ўрганамиз, қоронғиликни эса ўрганолмаймиз. Шундай эмасми? Биз Нютон призмаси ёрдамида ёруғликни рангли нурларга бўлиб юборишимиз, уларнинг узунлиги ва тезлигини ўрганишимиз мумкин. Лекин қоронғилик устида бундай изланишлар ўтказолмаймиз! Ёки ёруғлик ўлчаш усулларига қарарсиз? Шундай эмасми?! Демак, қоронғилик тушунчасини инсон ёруғлик йўқлигини ёки камлигини ифодалаш учун ишлатади. Талаба профессордан яна сўради: – Ёвузлик ва зулм борми? Профессор: – Албатта, бор! Уни биз ҳар куни кўрамиз. Дунёда содир бўлаётган жиноятлар ва зўравонликлар... кишиларнинг бир-бирига зулм қилиши... Булар ёвузлик оқибати. – Ёвузлик ҳам йўқ нарса. Худо ёвузликни яратмаган. Ёвузлик инсон қалбида эзгулик, меҳр-муҳаббатнинг йўқлигидир. Пок эътиқод ва меҳр-муҳаббат иссиқлик ва ёруғлик каби бор нарсалардир. Ёвузлик эса совуқлик билан қоронғиликка ўхшайди. У иссиқлик бўлмаганида келган совуқликка ўхшайди, ёки қоронғилик каби ёруғлик кетганида келади. Профессор талабанинг заковатига тан берди. Бу талаба кейинчалик дунёга машҳур бўлган олим Альберт Эйнштейн эди. Зокиржон Шарипов таёрлаган. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 Noy 2024, 01:01

​​​​ОЛИМ  ВА  ЙИГИТ 🕊 Хорижий давлатда узоқ муддат таълим олиб қайтган йигит ўзининг диндор ота-онасидан унинг 3 та саволига жавоб бера оладиган диний олим ёки бирор мутахассис топиб беришларини сўради. Ниҳоят, ота-онаси бир мусулмон олимни топишга муваффақ бўлишди… Йигит: – Сиз кимсиз? Менинг саволларимга жавоб бера оласизми? Олим: – Мен Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолонинг бандаларидан бириман. Иншоаллоҳ, сенинг саволларингга жавоб беришга   қодирман. Йигит: – Ростдан-а? Кўпгина профессорлар ва мутахассислар менинг саволларимга жавоб топишга ожиз бўлган эдилар. Олим: – Мен Аллоҳнинг тавфиқи ила имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламан. Йигит: - Менинг учта саволим бор. Булар  қуйидагилар: 1. Аллоҳ мавжудми? Шундай бўлса, менга Унинг шаклини кўрсатинг. 2. Тақдир нима? 3. Агар шайтон оловдан яратилган бўлса, нима учун охир оқибат у ўзи каби ўтдан иборат бўлган жаҳаннамга улоқтирилади? Шайтон ва жаҳаннам ўтдан яратилгани сабабли шайтон бундан заррача озор топмайди-ку! Шу ҳақда Аллоҳ ўйламаганми? Саволлар тугар экан, олим бирдан йигитнинг юзига тарсаки тортиб юборди. Кутилмаган зарба аламидан йигит ўзини йўқотаёзди. – Нима учун мендан ғазабланаяпсиз? – Мен ғазабланаётганим йўқ. Бу тарсаки сенинг уч саволингга бўлган жавобдир. – Сизни тушунмадим. – Менинг шапалоғимдан сўнг нимани ҳис этдинг? – Албатта оғриқни  ҳис қилдим. – Демак, оғриқнинг борлигига ишонасан, шундайми? – Албатта. – У ҳолда менга оғриқнинг шаклини кўрсат-чи! – Қандай   қилиб? Мен бунга қодир эмасман. Шунда олим йигитчага бундай деди: – Унда эшит, бу менинг биринчи жавобимдир: биз ҳаммамиз Аллоҳнинг шаклини кўришга қодир эмасмиз, Унинг борлигини ҳис этамиз… Олим сўзида давом этди: – Ўтган кеча мен сенга тарсаки тортишимни хаёлингга келтирганмидинг? Йигит: – Йўқ. Олим: – Сенга бугун тарсаки тортишим ҳақида билармидинг? Йигит: – Йўқ. Олим: – Мана шу тақдир бўлади! Яна олим деди: – Сенга шапалоқ туширган қўлим нимадан яратилган? Йигит: – Теридан. Олим: – Юзинг-чи? У нимадан яратилган? Йигит: – У ҳам теридан яратилган.   Олим: – Юзингга тарсаки тушгандан сўнг нимани ҳис этдинг? Йигит: – Оғриқни. Шунда олим деди: – Шайтон ҳам жаҳаннам ҳам оловдан яратилган бўлса-да, Аллоҳнинг хоҳиши билан шайтон учун жаҳаннам ниҳоятда азобли жой бўлади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
17 Noy 2024, 00:00

💐 17-ноябрь - талабалар куни! Ҳурматли талабалар, Сизларга тилагимиз: Югурганингиз дарс, улгурганингиз сессия, олганингиз ях
💐 17-ноябрь - талабалар куни! Ҳурматли талабалар, Сизларга тилагимиз: Югурганингиз дарс, улгурганингиз сессия, олганингиз яхши баҳо берганингиз билим, сўраганингиз тажриба, толеингиз ILTS, истагингиз чет эл докторантураси, орзуларингиз Илон Маскнинг космик кемаларидай юксакларни кўзласин! Сизга мусулмон одобини, британча инглиз тилида равон сўзлашишни, мантиқий ва фалсафий тафаккур, позитив руҳият, инновацион ғоялар ва президент стипендиясига сазовор бўлишни тилаб қоламиз! Байрам муборак бўлсин, Азиз талабалар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларни табрикланг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 Noy 2024, 23:01

🆘#Диққат ВРАЧЛАР ХАЙРАТДА!!! БУ ВОСИТА БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!! Ўзбекистон фуқароларининг 70% дан ортиғи бўғим
🆘#Диққат ВРАЧЛАР ХАЙРАТДА!!! БУ ВОСИТА БУ́ҒИМ ОҒРИҚЛАРИНИ ЙУ́Қ ҚИЛАР ЭКАН!!! Ўзбекистон фуқароларининг 70% дан ортиғи бўғим касалликларидан азият чекмоқда, даҳшатли ўсишини кўрамиз... Батафсил малумот:👇 https://kshop2.biz/4gBDNt/ ⁉️Охиргача ўқинг (Батафсил кўриш учун юқоридаги хавола устига босинг)
16 Noy 2024, 22:59
18 Noy 2024, ~06:53

. БУГУНИНГИЗ  МУБОРАК БЎЛСИН! ✍Дилобар Ўралова 🎙Рамзиддин Эгамбердиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 Noy 2024, 22:01

Тонгларга дуои саломлари ила файз бахш этган қадрдоним,      АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Файзли тонг муборак бўлсин! Бугунги кунингиз  хуш дийдор    ва хуш хабарларга бой бўлсин. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 Noy 2024, 21:00

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 Noy 2024, 20:00

Бахт-саодат эшигининг энг улуғи ота-онанинг қилган дуоси ва уларнинг сиздан розилигидир. Уларнинг дуолари сизга етадиган бало-офатлардан сақловчи қўрғон бўлса, розилиги жаннатингиздир. Уларга яхшилик қилишни ғанимат билинг. ХАЙРЛИ ТУН! Тунингиз осуда ўтсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
16 Noy 2024, 11:13