uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Kanalga Telegram’da o‘tish

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ИБРАТЛИ ДУНЁ analitikasi

ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 111 937 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 297-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 477-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 111 937 obunachiga ega bo‘ldi.

24 Noyabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -2 222 ga, so‘nggi 24 soatda esa 1 468 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 26.97% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 17.90% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 30 145 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 20 005 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 35 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 25 Noyabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

111 950
Obunachilar
+1 46824 soatlar
+677 kun
-2 22230 kun
Postlar arxiv
МАҲР ЙИГИТ ВА ҚИЗ КЎРИШИШДИ. ЙИГИТ ҚИЗГА МАҲРГА НИМА ОЛИБ БЕРИШНИ СЎРАДИ, ШУНДА ҚИЗ 2 ҲОНАЛИ УЙ СЎРАДИ, ЙИГИТГА ҚИЗ ЁҚҚАН ЭДИ БИР АММАЛЛАРМАН ДЕБ КЕТДИ. БУ ОРАДИ ЙИГИТНИНГ ОПАСИ ҲАМ БОР ЭДИ УЛАР ИЖАРАДА ТУРАР ҚИЙИНЧИЛИКДА ЯШАШАР ЭДИ. ЙИГИТ ОПАСИГА ЭМАС КЕЛИНГА 2ҲОНАЛИ УЙ ОЛИБ БЕРДИ. ШУНДА ОПАСИ... 🥺 Оҳиригача кўринг 👇
09 Fev, 06:01
10 Fev, ~06:43

«НАВОИЙНИНГ ОНАСИ» ✍ Ўлмасбек Самарқандий. 🎤 Мурод Ражабов. 📖 Навоийнинг онасин излаб, Минг олимнинг сочи оқарди. На сийратин, на исмин топмай Мозий узра ҳайрон боқарди. Беш асрки, ишқ билиб, гуё, Нишонсиз зот сийратин ўпар, Ҳамон жавоб излайди дунё, Ким эди у, мушфиқ - муштипар? Бир сўз йўқдир, тахминдан бўлак, Энди қалбнинг амрига кўнгил: Навоийнинг Ватани - юрак, Навоийнинг онаси - кўнгил! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
09 Fev, 02:09

#Мантиқий савол ⁉️ 😱Қабр устида бир аёл йиғлаябди. Қабр ичидаги инсонни онаси йиғлаётган аёлнинг онасининг қайнонаси.  Диққат савол: Қабр ичидаги инсон йиғлаётган аёлга ким бўлади? 👀
Сиз топа олдингизми? Жавоби жуда қизиқ
Жавобини кўриш учун пастдаги тугмани босинг!👇
09 Fev, 01:59
10 Fev, ~04:03

​​#Алишер_Навоий ДАВЛАТ АРБОБИ Ўқув дарсликларида Алишер Навоий - «давлат арбоби, мутафаккир» дейилади-ю, лекин ҳазратнинг давлат арбобилик фаолиятлари ҳақида тузукроқ маълумотлар берилмайди. Бу борада тарих манбааларига назар солишни таклиф этамиз. Мир Алишер Навоий ҳақидаги тарихий манбаларда Ҳазрат ўз даромадлари ҳисобидан Ҳиротда «Ихлосия», «Шифоия», «Низомия» мадрасаларини, «Халосия» хонақоҳи ва яна бир қанча масжидларни; Марвда «Хисравия» мадрасасини қурдирганлари; Фаридуддин Аттор қабрига мақбара ўрнаттирганлари хақида маълумотлар келтирилган. У киши қурдирган тўғонларининг аниқ ҳисоби йўқлиги, халқ учун нақ 300та иншоот қурдириб берганлари, ҳаммаси ўз ҳисобларидан қурилган – эҳсон йиғилмаган, ғазнадан ўмарилмаган, пиар қилинмаган. Тарихчи Хондамирнинг «Хулосат ул-ахбор» деган асари бор, ўқиб кўринг, Навоий ҳазратларининг зилзиладан шикастланган Ҳиротни қайта тиклаш ишларига ўз ҳисобларидан қанча маблағ сарфлаганларидан, қанча масжидни, қанча минора ва работларни таъмирлаб берганларидан хабардор бўласиз. Навоий ҳазратларининг халққа жабр бўлмасин дея, бутун бошли Ҳирот аҳлига солинган солиқни бир неча бор ўз ҳисобларидан тўлаб берганларига бир эмас, бир нечта тарихчилар ўз асарлари орқали гувоҳлик беришади. Манбаларга кўра, мадрасаларнинг нақ 12 минг нафар талабаси тўлиқ Навоий ҳазратнинг таъминотларида бўлган, яъни у зот бу талабаларнинг мавсумий кийим-кечагидан тортиб, ўқув қуролларию озиқ-овқатига қадар ўз зиммаларига олганлар. Яна шу тарихчимизнинг ёзишича, Навоий ҳазратлари ҳар йил бошида минг нафар камбағалга бошдан оёқ сарпо ҳадя этишни одатга айлантирганлар. Бошқа манбаларда қайд этилишича, ҳазрат Навоий Халосия хонақоҳида ҳар куни мингдан ортиқ фақирлар учун овқат пиширтириб тарқаттирар эканлар. Машҳад шаҳридаги Имом Ризо боғида Дор-ул-ҳуффо номли иморат барпо қилдириб, у ерда ҳам ҳар куни камбағаллар, муҳтожлар, касалмандлар, етим-есирларга уч маҳал овқат тарқаттирган эканлар. Маълумотларга кўра, Дор-ул-ҳуффода ҳар куни мингга яқин фақирнинг қорни тўяр экан. Навоий ҳазратларининг саховатлари шу билан тугамайди. У зотнинг ўзлари қурдирган иншоотларда ишлаган усталарни; ўзларига қарашли ерларда, дўконларда, боғларда ишлаган одамларни қандай рағбатлантирганларини, мукофотлаганларини ёзаман десангиз, бир китоб бўлади. Тасаввур учун тарихчиларнинг биттагина таърифи кифоя: «Мир Алишер ҳазратлари у ишчиларни шу қадар иззатлар эдиларки, бундай иззатга давлат арбоблари ҳам мушарраф бўлмаган...» Бутун бир тарихимизда ўзининг умрини, иқтидорини ва бор мол-мулкини илм-фан тараққиёти йўлида, эл ободлиги йўлида, юрт равнақи йўлида сарф этган бошқа бир арбобни топмайсиз. Ҳусайн Бойқаро салтанатини неча марталаб ўз дипломатик оқилона тадбирлари билан шармандаликлардан, таназзуллардан сақлаб қолган ҳам ҳазрат Навоий эдилар. Мир Алишер Навоий ҳақидаги манбалардан. 📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
08 Fev, 23:31

​#Тарихга_назар 📚 АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАҚИДА 20 МАЪЛУМОТ 🔹1. Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида, темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топган. 🔹2. Тарихчи Мирхонд «Равзатус-сафо» асарида ёзишича, Мир Алишернинг бобоси Амир Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош бўлган. 🔹3. Навоийнинг илмга бўлган иштиёқи эрта уйғониб, 4 ёшида мактабда таълим ола бошлаган. 🔹4. Навоий 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг "Мантиқут-тайр" асарини ёддан билган. 🔹5. Мир Алишер 7 ёшида буюк муҳаддисимиз Бухорий ҳазратларининг олти мингдан зиёд ҳадиси шарифларини ёд билган. 🔹6. Мир Алишер 7-8 ёшларидан бошлаб ғазаллар ёза бошлаган. 🔹7. Алишер Навоий «муқарраби ҳазрати султоний» («султон ҳазратларининг энг яқин кишиси») деган унвонни олган. Унвон Навоийга давлатнинг барча ишларига аралашиш ҳуқуқини берган. 🔹8. Алишер Навоий ўн беш-ўн олти ёшларида ҳам туркий, ҳам форсийда ижод қиладиган “икки тилли” шоир сифатида танилган. 🔹9. Алишер Навоий ўсмирлик йилларида ўзи севган шоирларнинг 50 минг байтдан ортиқ шеърларини ёд билган. 🔹10. Алишер Навоий туркий тилда ёзган шеърларига Навоий, форсий тилдаги шеърларига Фоний деб тахаллус қўяди. Шоирнинг форсий шеърлар тўплами “Девони Фоний” деб номланган. 🔹11. Навоийнинг севгилиси сифатида тасвирланадиган “Гули” исми фақат халқ оғзаки ижодида, Навоий ҳақидаги ривоят ва афсоналарда учрайди холос. Бу ном Навоийнинг ҳаёти ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг ҳеч бирида учрамайди. 🔹12. Навоий тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайди. Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўртасидаги устоз ва шогирдлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, ижодий ҳамкорликка айланади. 🔹13. Самарқанд шаҳри Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим аҳамият касб этади. Алишер 1464 йилда Самарқандга келади ва бу ерда мадрасада таҳсил олиб, илм-фан, адабиёт ва санъат билан танишади. 🔹14. Навоий 1469 йилда дўсти Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан 90 байтдан иборат “Ҳилолия” қасидасини ёзади (“ҳилол” – янги чиққан ой). 🔹15. Навоий ўз жамғармаси ҳисобидан Ҳиротда ва бутун Хуросон мамлакатида 300 дан ортиқ иншоотлар қурдирган. 🔹16. Алишер Навоий 16 та адабий жанрда ижод қилган. 🔹17. Навоий туркий тилдаги илк “Хамса"ни 2 йил давомида ёзади. Дунёнинг 64 тилига таржима қилинган бу асар 51 минг мисрадан ортиқ. 🔹18. Шоирнинг лирик мероси умумий ҳажми 50000 мисрадан ортиқ «Хазойинул-маоний» номли тўрт девон (1491—1498)га жамланган. 🔹19. Алишер Навоий 1501 йил 3 январда вафот этган. Уни дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган эди. Буни тарихчи Хондамир “ҳатто табиат ҳам мотам тутди” дея таърифлаган. 🔹20. Навоийнинг туркий тилни қайта тирилтириши маънавиятимиз учун улкан жасорати бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур «Туркий тил била то шеър айтибдурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас», — деб ёзса, Ҳусайн Бойқаро «Мир Алишер турк тилининг ўлик жасадиға Масиҳ нафаси ила жон ато этди» деб таъкидлаган. 📖 Telegram.me/IBRATLI - Асл ибрат макони...
08 Fev, 22:40

Азизларим, барчангизга файзли тонг муборак бўлсин! Бугун 9-февраль, бобокалонимиз - шоир, мутафаккир, ҳазрат Мир Алишер Навой
Азизларим, барчангизга файзли тонг муборак бўлсин! Бугун 9-февраль, бобокалонимиз - шоир, мутафаккир, ҳазрат Мир Алишер Навойи таваллуд топган кун.  Ҳазрати Навоий бобомизга ҳурматимиз чексиз, уларнинг ҳар бир сўзлари кўзимизга нур, қалбимизга хидоят бағишлайди. Одамий эрсанг, демагил одами, Оники йўқ халқ ғамидин ғами.   Навоий бобомиз айтганларидек, ҳамиша халқ ғамида бўлайлик. Юртимиз тинч, халқмиз омон бўлсин! ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 Fev, 22:19

Бир кишини оғзидан бадбўй ҳид келаркан шунга ҳеч ким унга тегмас экан. Маҳалла раисига бориб: — Мени уйлантириб қўймасангиз м
Бир кишини оғзидан бадбўй ҳид келаркан шунга ҳеч ким унга тегмас экан. Маҳалла раисига бориб: — Мени уйлантириб қўймасангиз мен ҳокимятга устингиздан арз қиламан, - дебди. Оқсоқол бошқа оқсоқоллар билан гаплашиб ҳидни билмайдиган бир хотин топиб, уйлаб қўйибди. Орадан 1 ҳафта ўтиб бояги хотин Раисни олдига келибди: — Мен у билан яшамайман, - деган экан — Нимага? - деб сўрабди оқсоқол. 😂👇 Давомини ўқиб кулгудан думалаб қоласиз😂👇
08 Fev, 21:59
09 Fev, ~21:48

Гўзал дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган Қадрдоним    АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Душанба тонги муборак бўлсин. Хафта давомида Сизларга омад ва файзу - барака ҳамроҳ бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 Fev, 20:59

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин! Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин. Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 Fev, 19:59

Владимир Путин, Доналд Трамп ва Ислом Каримовдан сўрашибди. «Агар сенга имконият берилганида, қайси хатойингни тўғрилардинг»
Владимир Путин, Доналд Трамп ва Ислом Каримовдан сўрашибди. «Агар сенга имконият берилганида, қайси хатойингни тўғрилардинг» деб Доналд Трамп: -Мен 1945 йилга қайтиб Японияга атом бомбаси ташлаттирмасдим. Бу иш бизни шарманда қилган Владимир Путин: - Мен СССРни парчаланишига йўл қўймасдим. Бу иш Россияни обрўсини тўккан, деса Ўзбек: -Мен... Давомини ўқинг ҳайратда қоласиз😳👇
08 Fev, 19:49
09 Fev, ~21:48

#TEZKOR #XUSHXABAR 🔥🔥 Эндиликда Ўзбекистонда ҳам кўриш қобилиятини хеч қандай Лазер ёки ОперацияларСИЗ тўлиқ тиклаш мумкин�
#TEZKOR #XUSHXABAR 🔥🔥 Эндиликда Ўзбекистонда ҳам кўриш қобилиятини хеч қандай Лазер ёки ОперацияларСИЗ тўлиқ тиклаш мумкин🇺🇿 Қандай дейсизми? Дарҳол ҳавола устига босинг ва батафсил маълумот олинг: 👇👇👇h https://dexpress-uz.shop/kristall-5 https://dexpress-uz.shop/kristall-5 ➡️ Имкониятни қўлдан бой берманг — шошилинг! Отзывлар:👇👇👇 https://t.me/naturaleffect_kristall ✅
08 Fev, 19:44
09 Fev, ~21:48

Аллоҳим, ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин... Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил! Аллохим барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. Ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Аллохим... Аллоҳга омонатсиз, қадрдон! Яхши дам олинг! ┉┅━❀🍃📖🍃❀━┅┉ Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA⠀
08 Fev, 10:32

🔥ДУО ва ҚАРҒИШ... Бир сўз бор, ким қандай тушунар билмам, Ёмонлик кўрганлар, оҳиста айтсин... Кимгадир бу жумла, қилар кўп алам, Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин... Мушкулимиз осон қилган яхшилар, Бизнинг қадримизни билган яхшилар, Кўнглига яхшилик илган яхшилар, Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин... Севгимиз назарга илмаган гўзал, Ҳаттоки қадримиз билмаган гўзал, Ошиққа илтифот қилмаган гўзал, Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин... Сўрасам ёрдамин аямаган дўст, Кибр сўқмоғига йўламаган дўст, Заррача ёмонлик тиламаган дўст, Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин... Иғво фитналарга ташлаб кетганлар, Йўлимиз азобга бошлаб кетганлар, Маҳзун кўзимизни ёшлаб кетганлар, Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин... Чиройли дуоми ёки бир қарғиш, Ким қандай тушунар ўзи учун иш, Дўстларим, душманим, бегона, таниш, Биздан қайтмагани, ҳудодан қайтсин... Зоҳид Зиё •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 Fev, 10:21

Test 😍 Rasmda birinchi kimni ko'rdingiz? 🤔
Test 😍 Rasmda birinchi kimni ko'rdingiz? 🤔
08 Fev, 10:11
09 Fev, ~11:49

ИНСОН НИЯТ ва НАСИБ ЎРТАСИДА ЯШАЙДИ... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 Fev, 06:41

Бир куни йигит донишманд инсонга нолибди... – Мени оладиган катта маошим йўқ. Севган ишим ҳам йўқ. Ишонган дўстларим ҳам йўқ. Ишга борадиган машинам ҳам, сўнгги модадаги кийимларим хам йўқ, эртанги кунга умидим ҳам йўқ, - деб ўкиниб сўзлай бошлабди. Донишманд йигитга қараб: – Албатта, албатта сизда кўп нарса йўқ. Тузалмайдиган касаллик йўқ. Ногиронлик йўқ. Уйда қараш керак бўлган беморингиз ҳам йўқ. Мажбур бўлиб ишлайдиган оғир ишингиз йўқ. Каллангиз билан кириб кетган қарзларингиз ҳам йўқ. Ва агар шунақа сизда "йўқ" нарсаларни санасангиз, кайфиятингиз дарров кўтарилади. Ёмон холат бўлмагани учун шукр қиласангиз, умид ҳам пайдо бўлади, - деб жавоб берибди. ❕Гоҳида бизда йўқ нарсалар учун нолиймиз-у, борини ўйлаб шукр қилишни унутиб қўямиз… •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам узатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 Fev, 06:09

Бир киши Россияга кетмоқчи бўлиб йўлга отланибди-да, ўғлини ёнига чақириб дебди: — Мен ишлаш учун узоқларга кетяпман. Онангга
Бир киши Россияга кетмоқчи бўлиб йўлга отланибди-да, ўғлини ёнига чақириб дебди: — Мен ишлаш учун узоқларга кетяпман. Онангга қараб юр. Агар бегона эркак билан гаплашса, ҳовли этагига қурган янги иморатдан битта ғишт олиб қўясан. Қайтгач, шу иморатга қараб ўзим билиб оламан. Орадан бир йил ўтиб, ҳалиги киши уйига қайтса, ўғли йўқ эмиш. — Ўғлимиз қани? - деб сўрабди хотинидан. ДАВОМИ👇
08 Fev, 05:59
09 Fev, ~11:49

ЎЗИНГГА БИР БОРА РАҲМАТ АЙТИБ ҚЎЙ 🎙Осиё Муҳтарова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 Fev, 05:03

Машҳур олимга иккита савол беришибди: — Инсониятнинг қайси ҳаракати сизни ҳайратга солган? Олим бирма-бир санай бошлади: — Болаликдан зерикадилар ва тезроқ улғайишга шошиладилар. Вақти келиб, болаликни соғинадилар; — Пул топаман деб соғликни йўқотадилар, аммо соғликни қайтариш учун яна пул сарфлайдилар; — Эртанги кунни ўйлаб ҳавотир оладилар-у бугунни унутадилар. Шунинг учун ҳам на бугунни, на эртани деб яшайдилар. Дунёдан яшамагандек ўтиб кетадилар. Гал иккинчи саволга келди — Сиз уларга нимани тавсия қиласиз? Олим жавоб берди: — Ҳеч кимни ўзингизни яхши кўришга мажбурламанг; — Муҳими, ҳаётда кўп нарсага эга бўлиш эмас, кам нарсага эҳтиёж сезишдир; — Сизни яхши кўрадиган инсонлар кўпчилик. Аммо улар туйғуларини қандай ифода этишни билмаётган бўлишлари мумкин; — Баъзан бошқалар томонидан кечирилибгина қолмай, ўзингизни кечира олишингиз ҳам керак. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
08 Fev, 04:11

СЮРПРИЗ БИР аёлнинг туғилган куни эди уни барча яқинлари табриклар эди фақат эри ва қайнонасидан ташқари. Эр жаҳл қилиб чиқиб кетди. Қайнонаси эса ўғлим сизни деб ишдан кеч қолди деб бошқа бировнинг туғилган кунига кетти. Аёл ўзини ўзи туғилган кунига... 😭 Давомини кўринг 👇
08 Fev, 04:00
09 Fev, ~11:49