uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Kanalga Telegram’da o‘tish

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ИБРАТЛИ ДУНЁ analitikasi

ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 112 201 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 294-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 472-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 112 201 obunachiga ega bo‘ldi.

27 Noyabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -2 062 ga, so‘nggi 24 soatda esa -211 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 27.22% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 18.05% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 30 249 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 20 056 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 35 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 28 Noyabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

111 861
Obunachilar
-21124 soatlar
+1807 kun
-2 06230 kun
Postlar arxiv
Оддий совунга + Сода қўшсангиз борми. Натижадан хайратланишиз аниқ❗️ Капейка турадиган бу совунли маска юзни тиниқ қилиб, 1 у
Оддий совунга + Сода қўшсангиз борми. Натижадан хайратланишиз аниқ❗️ Капейка турадиган бу совунли маска юзни тиниқ қилиб, 1 умрга сақлаш мумкинлиги кимни хаёлига келибди дейсиз… Юзингиздаги сизга ёқмайдиган ҳар қандай ажин ва доғларни гумдон қилади, косметологга бориш шарт ҳам эмас. Озгина сода олинг ва хаммомдан совунни олингда бу усулни синаб кўринг. Камига қорайган жойларизи қордай оппоқ қилиб қўйса маззами? Мана ўша рецепт: ёзиб олинг! •оддий совун •1 қошиқ сода •яримта... Батафсил👇🏻
24 Okt 2024, 05:59
26 Okt 2024, ~00:42

ШУКР ҚИЛ ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Дўст ва яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 Okt 2024, 05:39

СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР Зафар вақтидаги сукут – ишончдир. Ғазаб вақтида сукут – қувватдир. Иш вақтида сукут – ижодкорликдир. Ё
СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР Зафар вақтидаги сукут – ишончдир. Ғазаб вақтида сукут – қувватдир. Иш вақтида сукут – ижодкорликдир. Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир. Мазах вақтида сукут – олижанобликдир. Фитна вақтида сукут- ғалабадир. Насиҳат вақтида сукут – адабдир. Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.
24 Okt 2024, 03:19

СИЗ БОЙМИСИЗ ?! 🎙Муҳамадали Эшонқулов •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 Okt 2024, 00:30

Имом Ибн Жавзий айтадилар: * Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники; * Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳд
Имом Ибн Жавзий айтадилар: * Дунё ғамини елкангизга ортиб олманг. У - Аллоҳники; * Ризқ келишидан ташвиш тортманг. У - Аллоҳдан; * Келажакни қайғурманг. У - Аллоҳнинг қўлида; * Қалбингизни йиғлатган ҳаётдан нолиманг. Унинг ўрнига, Аллоҳим, дунё ва охиратда бир яхши эваз бергин, дея дуо қилинг. Зеро, хафалик сажда билан барҳам топиб, шодлик дуо ила қадам ранжида қилур; * Бировга қилган яхшилигингизни ҳам, бировнинг ғамини аритганингизни ҳам, кўз ёшини артиб, қалбига қувонч олиб кирганингизни ҳам  Аллоҳ ҳеч қачон унутмас; * Яхшилик кўрмасангиз ҳам яхшилик қилинг. Одамлар учун эмас, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севгани учун шундай қилинг ва шу қоидага биноан ҳаёт кечиринг; * Очиққўл бўлинг ва шу билан  мусибатларингиз кетади. Билингки, садақангизни олаётган одамдан кўра уни беришга ўзингиз муҳтожроқсиз. "Қалам" учун арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
24 Okt 2024, 00:08

Ассалому алайкум, Азизлар! Бугунги кунингиз савобларда ажри баланд, яхшиликларда файзи зиёда бўлсин. КУНИНГИЗ  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Дўст ва яқинларга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 Okt 2024, 23:00

23 Okt 2024, 21:31

23 Okt 2024, 20:40

Агар  сиз  хеч  кимга  керак  бўлмагангизда АЛЛОХ сизни яратмаган бўларди... АЛЛОХ Сизни яратибдими, демак, БАХТга хаққингиз бор...           ХАЙРЛИ  ТУН!  ТУНИНГИЗ  ОСУДА  ЎТСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 Okt 2024, 12:11

ХАВОТИРЛАНМАНГ, ОНАЖОН... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 Okt 2024, 11:54

Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади: 1. Севги тўла кулги. 2. Яхшилик қилиш. 3. Самимийлик. 4. Кўмаклашиш. Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисидир: 1. Мардлик. 2. Дилозорлик қилмаслик. 3. Яхшиликни мукофатлаш. 4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик. Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади: 1. Ризқ - ношукурлик қилсанг. 2. Қувват - ҳасад қилсанг. 3. Фурсат - қадрига етмасанг. 4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади. Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади: 1. Эртани кўра олиш. 2. Сир сақлашни билиш. 3. Охиригача курашиш. 4. Маслаҳатлашиб иш кўриш. Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади: 1. Сабр - орзуларингизга. 2. Ғайрат - омадга. 3. Ибодат - тақвога. 4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка. Аз - Замахшарий. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 Okt 2024, 10:37

ЎТИНЧ Раббим сендан сўрайман, Дерман ўтинчим олгин. Молу дунё демасман, Солиха келин бергин. Ибодатда сўрайман, Итоатла сўрайман. Қиёматли бўлай ман, Солиха келин бергин, Айбларимни очмасин, Элга сира сочмасин. Мендан сира қочмасин, Солиха келин бергин. Ўйламай сайрамасин, Ғийбатда яйрамасин. Ўғлимга қайрамасин, Солиха келин бергин. Маккор, лохас бўлмасин, Худбин, нокас бўлмасин, Назари пас бўлмасин, Солиха келин бергин. Ўзи саришта бўлсин, Эпчил хар ишда бўлсин. Мисли фаришта бўлсин, Солиха келин бергин. Сўзласа алдатмасин, Чехраси бўлсин гулгун. Ўйимдан хайдатмасин, Солиха келин бергин. Яхши келин давлатдир, Яхши келин савлатдир. Ёмонига мингланъатдир, Солиха келин бергин. Дерман Отабек Юсуф, Тилагим рўёб қилгин. Йўқса жонимни олгин, Солиха келин бергин. Отабек Юсуф •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 Okt 2024, 09:04

. ОҚИЛА КЕЛИН   Қайнона эндигина якиндагина туширган келинига деди:   -Барака топинг, қизим! Ўғлимни намоз ўқийдиган, масжидга ошиқадиган бўлишига сабаб бўлдингиз! Мен 30 йилда қилолмаган ишни, 30 кунда амалга оширдингиз! - деди, кўзёшлари қуйилиб... Келин:   -Онажон, тош ва хазина қиссасини биласизми? Бир замонлар каттакон харсанг тош бўлиб, у йўлни ўртасида турар, йўловчиларнинг йўлини тўсар экан. Бир киши уни болта билан уриб майдалашга ҳаракат қилибди. 99 марта зарба бериб чарчаб қолибди. Кучи етмабди! Сўнг у ерга бир киши келиб қолган экан, ундан: - Эй биродар, тошни майдалашга ёрдамлашиб юборинг! - дебди. Йўловчи рози бўлиб тошни қаттиқ урган экан, бир мартадаёқ бўлиниб кетибди. Қарашса, харсанг остида ҳамён тўла олтин бор экан. Бу икки киши уни талашиб қолишибди. Йўловчи: - Менинг зарбам билан тош бўлинди, хазина меники! - дебди. Хуллас, улар қозининг ҳузурига боришибди... Унда менинг ҳам қисман ҳаққим бор! Ахир мен уни 99 марта урдим. Чарчадим. Ўзим бўлаклай олардим! - дебди, аввалги киши... Йўқ, бунда ҳаққингиз йўқ, тошни мен синдирдим. Хазинанинг ҳаммаси меники, - дебди, иккинчи киши... Қози: Сиз тошни 99 марта урганингиз учун 99 қисми сизга. Бир ҳиссаси эса, бўлагнингиз учун сизга, - дебди иккинчи кишига... Агар биринчи кишининг 99 та зарбаси бўлмаганда эди, 100 - мартада тош бўлинмасди...    Она 30 йил ҳаракат қилиб ўғлига намоз ўқита олмади. Келинининг таъсирида 30 кунда намоз ўқийдиган бўлаганидан қувонди. Келиннинг гўзал ахлоқини қаранг-ки, натижани ўз меҳнати деб эмас, муштипар онанинг йиллар давомида чеккан заҳмати бесамар кетмаганини эътироф этиб, қайнонасини қувонтирди...     Ҳаётда кимнингдир машаққати эвазига осон обрў қозонадиганлар ҳам кам эмас... Лекин, Аллоҳ барчанинг амали-ю ниятини кўриб турибди... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 Okt 2024, 08:38

🤔 HAMMA ONALARGA NIMA YETISHMAYDI ⁉️ 🤗 VANIHOYAT, SIR OCHILDI‼️
23 Okt 2024, 08:09
24 Okt 2024, ~08:42

​​Мактублардан сатрлар Янги келинлик пайтларим, ҳаммадан гумон қилаверар эдим. Айниқса қайнонамлардан. Ким-ким билан гаплашса, "мен тўғримда гаплашишяпти" деган, ёмон гумон келаверар эди. Бир куни пешинга ош қилиб, тагини куйдириб қўйдим. Сузиб келганимда, қайнонам оз еб, қошиқни суриб қўйдилар. Ичимда: "Энди роса ўғлига ёмонлайди", дедим. Эрим ишдан келгач, она-бола гаплашиб ўтиришди. "Бошланди", дедим. Эрим хонага киргач сўрадим: "Ойижон нима дедилар? Ошимни гапирдиларми?" "Йўқ: "Келинни айлантириб кел, уйда сиқилиб қолмасин", деб айтдилар", деб жавоб берди эрим. Ҳайрон қолдим. Бир хато қилсам, юрак ховучлаб: "Қайнонамлар ҳозир ўғлига ёмонлайди, гиж-гижлайди", деб, ўзимни ўзим бекорга сиқар эканман. Кейин билсам, ҳар хато қилганимда қайнонамлар мени фақат мақтар эканлар. Ҳаёлимга келган шум гумонли ўйлардан секин-аста халос бўла бошладим. Қайнонамлар кўзимга фариштадек кўрина бошладилар. Қайноналар золим, бемеҳр бўлади деган фикр менга қаердан ўрнашиб қолган билмадим...Лекин менинг қайнонам олтинга тенглар. Зулфия Маҳмуд •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 Okt 2024, 06:45

Шом намозидаги намозхон Бир одам кечқурун катта дастурхон тузатибди, сархил таомлар тайёрлатибди. Сўнг ўғлига: “Масжидга бори
Шом намозидаги намозхон Бир одам кечқурун катта дастурхон тузатибди, сархил таомлар тайёрлатибди. Сўнг ўғлига: “Масжидга бориб пойлаб тур, одамлар шом намозидан чиқади. Намозхонларнинг ҳаммасини уйга бошлаб кел”, дебди. “Хўп бўлади”, деб чиқиб кетган болакай масжиддан бир киши билан қайтиб келибди. Отаси хайрон бўлиб намозга фақат бир киши чиқибдими деб сўрабди. Ўғлини жавобидан хайратда қолибди. Ўғли шундай дебди... Давоми👇
23 Okt 2024, 06:30
24 Okt 2024, ~08:42

УЗУК 🎙Мархабо Каримова Совғангиз билан онангиз кўнглини чоғлаб туринг... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 Okt 2024, 04:01

ОИЛА - СИНОВХОНА Она қайнонага бўлгач, нима ютади-ю, нималарни ютқазади? Ютгани мисқолча, ютқазгани бисёрдир. Келинг, унинг ютқизишларини эринмай санаб берайин: Қайнона келинли бўгунча умрини сарфлади, ҳуснини сарфлади. Игна кириб, игна чиқди – тер тўкди. Яхши емади, яхши киймади, тўйга тайёрланди. Чиройли уйларни келинга бўшатиб, ўзи минг розилик билан пойгакдаги эски уйга сурилди. Авваллари ўз уйи ўлан тўшаги эди, овозини хоҳлаган пардага қўйиб гапирарди. Энди эса орага истиҳола тушди, сўзни секингина, у ёқ-бу ёққа қараб айтадиган бўлди. Олдин бирор кун гўштсиз овқат қилса ҳам бўлаверар эди, энди уят бўлади. Орада бегона бор, қозон сифатли қайнаши керак. Келин йўғида ёзилиб ҳасратлар айтилар, ёзилиб режалар тузиларди. Энди эса тилини ютиб ўтириши керак. Сири ёйилиб кетиши, айби очилиб қолиши мумкин. Авваллари уйида подшодек ёйилиб яшарди, истаган ерида ястаниб ётаверар эди. Энди эса “Келиннинг олдида афт-бошим айб қилмагудайми, устимдаги кўйлак жуда эскирмаганми, шу рўмолни ўрасам бўлаверармикин?” деган андиша етмагандай, “Ётишим хунук кўринмаяптими?” деб чўзилгани пана жой қидирадиган бўлган. “Болаларим катта бўлди, энди тоғора бозор, касал бозордан қутулдим” деганида келини туғиб, онага айлангани-чи? Ўзиникиларда бақувват эди, энди бели бешга бўлинганда набира боқишларига нима дейсиз? Ундан ҳам баттари жонидан бўлган ўғлининг унга айтадиган гаплари тугаб бораётгани ва ҳоказо... Айтинг, қайнона шу туришида яйраб кўриняптими? Яна ҳамма гина қайнонаданми? Мана, ҳозир сизнинг гўшакдаги сўзларингизни эслаяпман: “Ахир, опажон, ёшлар ҳам яйрашсин, қайноналар уларнинг яхши яшашига ҳалақит бермасин-да”,-дедингиз. Болажоним, айтинг-чи, ким кўпроқ яшаш имтиёзига эга: қайноналарми ёки ёшлар? Ахир қайнона бу дунёдан чиқиб кетишга ҳозирданоқ тайёрланаётган одам-ку! Кетиб бораётган, ўтиб бораётган одамга иддао қиласизми? Жами уйланган фарзандларга мурожаат қилмоқчиман: ўғлонлар, қайнона аталган аёл умр бўйи йиққани, ясагани, яратгани, топган савобу луоларини сизга атаб, қолдириб кетяпти. Юрагим увушиб айтамнки, ҳатто у бир кишилик ўрнини ҳам сизга бўшатиб кетишга тараддуланяпти! У сизни деб ўпирилди, сизни деб қуриди. Кимнинг ўлгиси келади бу дунёда?! Унинг ҳам ҳеч ўлгиси йўқ аслида! Аммо “Қувватим кетиб, ёрдамим тугаганда, боламнинг харажатлари кўпайганда топганини еб ётавераманми?” деб ҳам кетишга чоғланиб қоларкан у. Унга яхшилаб қаранг. Озгина иш қилса, ҳансираб қоляпти, кетиб бораётганининг ишораси шу. Пешонасидаги ажинлар ажин эмас, уни етаклаб кетаётган йўллардир! Унинг кам гапириб, кам еганидан хавотир олинг. Бу унинг бу дунёлик сўзларни айтиб бўлдим, ейдиганимни еб бўлдим деб, ҳаёт дастурхонидан қўл артиб туришларидир. Кўришганда ҳам, хайрлашганда ҳам йиғлайдиган бўлиб қолди, бу видоларининг бошланишидир! Ўтиб кетган отасини гапиравериши, онасини соғинаверишидан ҳушёр бўлинг! Уларнинг ёнига талпиняпти у! Қайсики қайнона қовоғи солиқдир, билаверинг, ўғли унга эътиборсиз, келини эса бефарқдир! “Она, қанисиз?” деб туринг! “Она, сиз менинг тоғимсиз” деб туринг, музлари эримаса, мен кафил! Қайсики, қайнона ўғлини ошкора қизғанса, билингки, ўғил хотинпараст, келинида эса келинлик иффат-илми йўқ! Аслида бизнинг миллат бу борада ғоят билимдон бўлган, эшитинг, ўғлоним! Аёлингизнинг ҳам қулоғига қўрғошиндек қуйиб қўйинг! Оналарнинг умрини узайтириш, розиликлари ичра яшаш учун аждодларимиз қуйидаги қадриятларга амал қилганлар: Келин-куёв ота-оналари олдида бир-бирининг исмини атаб чақиришмаган (бу қизғанишлар кучайишининг олдини олади). Куёв ҳеч қачон оила аъзолари даврасида келинчакка гап қотмаган (бу “мана, мен аёлимга алоҳида эътибор бераётганим йўқ”, қўполроқ айтганда, “Унинг учун ўлиб турганим йўқ” деган ишорани берган). Келин ҳам шу пардада турган. Бу, ҳар ҳолда, оналарнинг руҳииятига хотиржамлик берган. Турсуной Содиқова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
23 Okt 2024, 03:01

HONOR Х7c — сизнинг ишончли ҳамроҳингиз Ҳар бир дақиқада ўзингизга ишонч уйғотиш учун зарур бўлган хусусиятларга эга янги смартфон: тасодифий тушуриб юборишларда 5 юлдузли бардошлилик, сувга чидамлилик ва 360° ултра мустаҳкамлик. Юклама ва салбий таъсирлардан ҳимояланган. HONOR Х7c қурилмасининг 256 + 16 (8+8) ГБ катта хотира ҳажми билан унутилмас лаҳзаларингизни сақланг. Смартфонни бренд сайтида ёки Ўзбекистон бўйлаб техника дўконларида харид қилинг ва совғасига симсиз колонкога эга бўлинг. Сайт | Instagram | Телеграм
23 Okt 2024, 02:59
24 Okt 2024, ~02:27

КЕЛИНГА  ҚИЛИНГАН  ЯХШИЛИК Хадисда яхшилик қилишни ўз оилангиздан бошланглар, дейилган... 🎙Марҳабо Каримова •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀
23 Okt 2024, 02:01