uz
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Kanalga Telegram’da o‘tish

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ИБРАТЛИ ДУНЁ analitikasi

ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 117 125 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 280-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 437-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 117 125 obunachiga ega bo‘ldi.

01 Iyul, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni -1 907 ga, so‘nggi 24 soatda esa -298 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 27.60% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 19.67% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 32 333 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 23 045 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 35 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 02 Iyul, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

117 125
Obunachilar
-29824 soatlar
-2 1317 kunlar
-1 90730 kunlar
Postlar arxiv
БИР ИНСОН БОР... 🎙Шохиста Икромжоновна •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Дардингизни дард ҳисоблайдиган инсонни севинг... 🍀Жонингиз ёнганида ёлғон кўз ёш тўкканни эмас, сиз севинганда қувонган, хаф
Дардингизни дард ҳисоблайдиган инсонни севинг... 🍀Жонингиз ёнганида ёлғон кўз ёш тўкканни эмас, сиз севинганда қувонган, хафа бўлсангиз эзилган, қисқаси дардингизни ўз дарди деб билган инсонни севинг... Курашсангиз ҳам улар учун курашинг... Чарчасангиз ҳам уларни деб чарчанг... Ундай инсонлар йўқку, деманг.. Аслида бор, ҳа, ишонинг, чиндан севган гўзал қалблар мавжуд. Ухласангиз, тепангизда сизни бергани учун Аллоҳга шукр айтгувчи, нима бўлса ҳам ёнингизда қоладиган инсонлар бор... Сиз йўқ деб ўйлайсиз, бироқ улар бор... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

❗️Диққат_Савол Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (С.А.В) умматларига шу мевани енглар у қалбни хасад ва нафратдан тозалайди деди
❗️Диққат_Савол Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (С.А.В) умматларига шу мевани енглар у қалбни хасад ва нафратдан тозалайди дедилар!! Пайғамбаримиз қайси мевани назарда тутиб айтдилар?

ҚАНДАЙ  ЯШАМОҚДАСАН ? Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади. – Ғазабланма! Ғазаб фазилатларни барбод қилади. – Кек сақлама! Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади. – Маҳзун бўлма! Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади. – Замонлар тасарруфи Аллоҳнинг қазо ва қадар салтанати остида эканини унутма! - Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма! Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний хусусиятлардандир. - Ҳаргиз худбин бўлама! Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

🤲😍 Ризқ ва барокот учун ўқиладиган хизр алайҳиссалом дуолари борлигини билармидингиз? "Кимнинг ҳалол бийликка эришиш истаги бўлса ушбу дуони ёдлаб олсин!" Бу дуо нафақат риз ва барокот эшикларини, хатто хар-хил ғам ташвишлардан ҳам ҳалос этади. Марҳамат ушбу дуони биз айтгандек ўқишга харакат қилинг. Ибн Аббос дейдилар: Батафсил ўқиш... 👈

#Саломатлик. ҒАЗАБЛАНИШНИНГ ОҚИБАТЛАРИ Ғазабни жиловлаш, уни бартараф этиш хусусида кўплаб фикрлар билдирилган. Бу гал эса биз бунга бироз бошқачароқ тарзда ёндашмоқчимиз, яъни ғазабга эрк беришнинг оқибатлари нималарга олиб келиши мумкинлиги хусусида тўхталиб ўтсак, зеро бу ҳам кимлардадир ўзини назорат қила олишига кўмаклашади, деган умиддамиз: МИЯ:  Маълум бўлишича, ғазабланиш натижасида бизнинг қонимиз қайнаш ўрнига ивир экан. Гарварддаги соғлиқни сақлаш мактабида ўтказилган текширишларга кўра, томирда ивиб қолган қонлар келтириб чиқарадиган ишемик ҳужум хавфи ғазаб алангасидан бир неча соатдан кейин уч мартага ошар экан. ЮРАК:  Текширишлар натижасига кўра, 2 соат давом этган ўз салбий ҳиссиётларини назорат қилолмаслик ҳолати инфаркт хавфини 8,5 марта оширар экан. Шунингдек, кўпроқ келишмовчилик ҳолатига ғазабли муносабат билдирувчи кишилар юқори қон босими, кўкрак қафасидаги оғриқ ва бошқа юрак-томир тизими муаммолари билан боғлиқ касалликларга дучор бўлишар экан. ТЕРИ:  Юзнинг жаҳлдан қизариши тери ҳолатига зарар етказади. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, бундай ҳолат терини атопик дерматит хуружигача олиб келар экан. ЎПКА:  Юқори “қайнаш даражаси” ва ғазабни бошидан кечирган одамлар ўпкаси заиф ҳолатда бўлар экан. Мутахассисларнинг фикрича, ғазаб туфайли стресс гормонларининг юқори миқдори нафас йўлларининг яллиғланишига олиб келар экан. ХУЛОСА “Касални даволагандан кўра олдини олган афзалдир” Салбий ҳиссиётларни ўз вақтида жиловлаб, юқоридаги “касалликлар”нинг олдини олишни  унутмасангиз кифоя. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Аллоҳ яратиқлари ичида инсонни кўпроқ севди ва инсонга кўпроқ талабчан бўлди. Демак бандалар орасида ҳам ким сизни чиндан севса, унинг сизга бўлган талаблари ҳам юқори бўлади... Барча севимлиларга КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

МУРУВВАТ 🔶 - Ота-она учун фарзанд ким? - Бел қуввати, қалб ҳарорати, кўз нури, авлод ҳамда орзу-умидлари давомчиси. Умрларига умр “қўшувчи” ёхуд уни “камайтирувчи” онгли мавжудот. Сири ва сирдоши... 🔶 - Фарзанд учун Ота ким? - Қиблагоҳ, дуогўй, ибрат намунаси, ҳаётининг бахтли дамлари, синов ва ташвишларида мададкор, тўғри ва самимий маслаҳатгўй ва ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган табаррук зот... 🔶 - Фарзанд учун Она ким? - Меҳр ва эҳтиром белгиси, ғамхўрлик ва сабр тилсими, садоқат ва вафо тимсоли, меҳрибонлик ва оқибатлилик аломати, мустаҳкам қўрғон ва ишончли ҳимоя нишонаси, борлиғи борлигининг сабабчиси. Ва, албатта, ҳар дам, ҳар дақиқа ғанимат бўлган мўътабар зот... 🔶 - Эр-хотин ким? - Турлича муҳитда тарбия олган, асосан, етти ёт бегона, тақдири илоҳий сабаб турмуш қурган, фарзанд туфайли қариндошлик риштаси боғланган, бир-бирига меҳр-муҳаббат, бахт-саодат тиловчи ҳазрати инсонлар тоифаси. Агар эр-хотиннинг ҳаётга бўлган қарашлари яқин бўлса, маслакдош, самимий дўст ҳамдир. Бу нур устига аъло нур. Бордию дунёга қарашу қизиқишлари, орзу-мақсадлари турлича бўлса, азбаройи зурриётлар тарбияси ҳаққи ҳурмати улар бўр-йўғи умр йўлдош ҳисобланадилар... 🔶 - Опа ким? - Сингил ва ука учун меҳр ва садоқат намунаси, иффат ва ҳаё соҳибаси, эҳтиросларининг жиловдори, хушҳулқлик ва меҳнатсеварлик ибрати, масъуллик белгиси ҳамда ота-онасининг ишончли суянчиғидир... 🔶 - Сингил ким? - Опа ва акасига беминнат ва холис ёрдамчи, сирларининг ишончли қўриқчиси, қалбан меҳрибон, шодлигу бахт, орзу ва армонларининг доимий ҳамроҳи, ҳар қандай ҳолатда ҳам уларга бахт тиловчи ҳам қариндош, ҳам юрагига яқин инсонлардан бири... 🔶 - Ака ким? - Биродари ва синглисининг ишонган тоғи, қалб қўри, ибрат ва жасурлик тимсоли. Ўзгага меҳр-мурувват кўрсатишнинг намунаси, ука ва сингилнинг сирдоши ва маслаҳатчиси, дарду ғам, қувончу ҳавас, шўхлигу ўйинқароқликдаги ажралмас ҳамроҳи ҳамдир. 🔶 - Ука ким? - Ака ва опа сирларининг мустаҳкам пасбони, фикрларининг содиқ ҳаммаслиги, орзу-умидларининг толмас давомчиси, ҳар қандай вазиятдан қатъи назар, ака ва опасига далда бўлувчи ишончли дўст, сулола давомчиси, итоаткор инидир... 🔶 - Опа-сингил, ака-укалар бир-бирларига кимлар? - Аввалом бор, тақдири иллоҳий сабаб қондош, қориндош, муайян бир сулоланинг давомчилари ҳисобланади. Бир-бирларига чексиз меҳр қўйган, айбу камчиликларини беркитган, сирларининг сирдоши, ғамларининг ғамдоши, қувончу шодлигининг биринчи огоҳдоши. Улар бир-бирларини таъмасиз яхши кўрадиган, бир-бирларининг ғурур-ифтихори, шунингдек, ўзлари мансуб бўлган сулола маънавий оламини бойитувчиси, гўзал одоб-ахлоқнинг собит тарғиботчиси ҳамдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Хайрли_кун Кунни гўзал ният билан бошланг, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг. Чунки кунингиз - кўзингиз билан  кўрганингиздек эмас, қалбингиз билан хис қилганингиздек ўтади. Кунингиз ва кўнглингиз ойдин бўлсин! ХАЙРЛИ КУН,  АЗИЗЛАР! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

SEVINCH ORTIQ CHIDOLMADI...😱 Bu endi nimasi... U xalqqa hamma gapni ochiq oydin aytib tashladi. 🤯 "Oxiri chidolmadim, bu gaplarni internetga qo‘ymoqchi emasdim ammo chidolmadim" —deydi Sevinch Mo‘minova... To‘liq vedio...👇

Аллоҳ насиб этган яна бир тонг муборак бўлсин! Ушбу тонг дуоларингизда Аллоҳдан сўраган барча тилакларингиз ижобат бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀ ⠀

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин. Яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин... Бугунги  якшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

❗️❓ДИҚҚАТ САВОЛ❗️❓ Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизматига ишга қабул қилишга бериладиган САВОЛ. Савол: Бир бола йўлд
❗️❓ДИҚҚАТ САВОЛ❗️❓ Россия Федерацияси Федерал хавфсизлик хизматига ишга қабул қилишга бериладиган САВОЛ. Савол: Бир бола йўлда кетаётиб ердан Тилла соат топиб олади, ва уни қўлига тақиб олишга соатдан Жин чиқиб Болага бу соатни ечсанг сен ўласан, ечмасанг Ота онанг ўлади дейди.. Бола шундай бир йўл тутадики хеч ким ўлмайди.. Бола нима йўл тутган...❓

ХАЙРЛИ ТУН! ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган... Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат, пок имон насибадорлари бўлиш насиб қилсин.         ХАЙРЛИ  ТУН! АЛЛОҲГА  ОМОНАТСИЗ! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

УЧ ДЎСТ Бир кишининг учта дўсти бор экан... У БИРИНЧИ ДЎСТИ билан жуда ҳам иноқ ва уни жуда ҳам яхши кўрар экан. Кунига энг камида 5-6 марта кўришмаса бўлмас экан... Хатто у ёнида бўлмаса, кўчага чиққиси ҳам келмас экан. Баъзи кунлар ухлаш олдидан ва хатто ярим тунда уйғониб кетса ҳам, у "ДЎСТ"и ҳақида ўй сураркан... ИККИНЧИ ДЎСТИ билан эса ~ унчалик иноқ бўлмаса ҳам кунига 1 ёки 2 кун кўришиб тураркан. Айрим пайтларда икки кунда бир, баъзан хафтада бир кўришишга ҳам тўғри келаркан. Бу "ДЎСТ"и ҳақида ҳам ўй сурар, аммо биринчи дўсти ҳақидек эмасди... Бу инсоннинг яна бир УЧИНЧИ ДЎСТИ бор экан. Агар шуни ҳам дўст деб аташ жоиз бўлса. У учинчи дўсти билан аҳён -- аҳёнда, ойда бир ёки икки ойда бир, баъзида йилда икки ёки уч марта учрашиб тураркан. Бу дўсти ҳақида деярли ўйламасди ҳам... Бир куни уйига "ШОХ" нинг ҳабарчилари келиб, МАКТУБ ташлаб кетишибди... Мактубда Шоҳ уни Ўз "САРОЙИ"га чақирган, ундан бир қанча катта жиноятларда ГУМОН* қилинаётгани ва агар АЙБСИЗ*лигини исботлай олса, унга зарар бермаслигини, акс ҳолда "ЭНГ ОЛИЙ ЖАЗО"га маҳкум эканлиги битилган эди... ....Узоқ ўйлаб, ғамга ботган инсон энг суянган ва энг қалин "БИРИНЧИ" дўстига борибди. Вазиятни билгач, дўсти саросимага тушиб қолибди, у билан бирга боролмаслигини айтиб узр сўрабди ва хатто остонасидан чиқиб, кузатиб ҳам қўймабди... ....ҲИЁНАТдан зарб еган киши "ИККИНЧИ" дўстига арз -- дод қилибди.. Иккинчи дўсти эса: --- Дардингга шерикман, аммо сен билан то "САРОЙ ЭШИГИ"гача бора оламан, у ёғига ТАНҲО борасан, ~ дебди... .... Аммо, бу унга ТАСКИН бермабди... .... Умидсизликка тушиб, бир жойда ўтирганида, тасодиф, у кам эслайдиган ва кам учрашадиган УЧИНЧИ дўсти келиб қолибди. Дўсти хол -- аҳвол сўраса, айтишни ҳам хоҳлаб-хоҳламай ҳикоя қилибди.. Кутилмаганда, у умид ҳам қилмаган дўсти: --- "Тур ўрнингдан, Шох ҳузурига бирга борамиз, мен сени АЙБСИЗ* эканлигингга ВАКИЛ бўламан, ~ дебди... БИРИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ бизнинг пулимиз, мол -- дунёмиз. Усиз кўчада ҳам юра олмаймиз, ўй ҳаёлимиз доимо унда.. Агар бизга ўлим келса (Шох ҳузурига чақирганда), остона хатлаб кузатмайди ҳам (чўнтак, ҳамён ва аллақаерларда қолиб кетади)... ИККИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ аҳлимиз, фарзандларимиз. Уларни эрталаб бир, кечқурун бир кўрамиз.. Баъзида эрталаб кетгунча хали уйғонишмаган, қайтиб келганимизда ухлаб қолишган бўлади.. Шох ҳузурига чақирганда, улар бизни ғамгин ҳолда Шох дарвозаси - (ҚАБР) гача олиб бориб, қайтадилар... УЧИНЧИ ДЎСТИМИЗ биз ойда, йилда бир қиладиган ~ "САВОБЛИ ҲАЙР АМАЛ" ларимиздир..Биз у билан жуда яқин бўлмасак - да, бизга ВАКИЛ* бўладиган ва биз билан бирга кўтариладиган СОЛИҲ амалларимиздир... АЗИЗЛАР ! УЧИНЧИ ВАФОЛИ ДЎСТИМИЗ БИЛАН ИНОҚРОҚ ВА АЛЛОХГА ЯҚИНРОҚ БЎЛАЙЛИК..!!! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

ТУЛПОРИНГДАН ТУШГАНИНГДА •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

#тафаккур Ростгўйлик Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди. Қиймат Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади. Кечирим Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида. Келажак Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя. Ночорлик Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

👴🏼 Бўлган воқеа.. 👵 Чол кампирига депти: - Кампир кел бир ёшлигимизни еслайлик, сени хар доим учрашадиган жойимизда кутама
👴🏼 Бўлган воқеа.. 👵 Чол кампирига депти: - Кампир кел бир ёшлигимизни еслайлик, сени хар доим учрашадиган жойимизда кутаман, дебди ю уйдан чикиб кетибди. Бир соат кутибди.. Икки соат кутибди кампири келмабди, кейин уйга борса кампири уйда екан. - Ха кампир нега бормадинг сени роса кутдим деса, шунда кампир..😉

ХУДОДАН СЎРАДИК БЕРДИ–ДА 🎙Жалолиддин Ахмадалиев •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀