uz
Feedback
ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Kanalga Telegram’da o‘tish

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ИБРАТЛИ ДУНЁ analitikasi

ИБРАТЛИ ДУНЁ (@ibratli) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 119 123 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 276-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 436-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 119 123 obunachiga ega bo‘ldi.

14 Iyun, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni 835 ga, so‘nggi 24 soatda esa -273 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 36.65% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 18.62% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 43 739 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 22 219 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 41 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Админ: @Muldashova 743086

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 15 Iyun, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

119 123
Obunachilar
-27324 soatlar
-6827 kunlar
+83530 kunlar
Postlar arxiv
Ёмонлигингиз тегмаган бири сиздан бесабаб нафратланаётган, тўхтамай сизга бўҳтон уюштираётган бўлса бунинг сабаби ҳасаддир. •
Ёмонлигингиз тегмаган бири сиздан бесабаб нафратланаётган, тўхтамай сизга бўҳтон уюштираётган бўлса бунинг сабаби ҳасаддир. • Роббим Сендан ҳасадчининг шарридан • Неъматнинг заволидан • Офиятнинг мендан бурилишидан • Тўсатдан келадиган офат, балодан • Сенинг барча ғазабингдан • Фақирликдан • Ихлоссиз қалбдан • Фойдасиз илмдан • Дуосиз тилдан • Истиғфорсиз кундан • Қабул бўлмайдиган, риёли амалдан • Икки дунёдаги шармандаликдан • Озорлайдиган муҳаббатдан • Душманнинг пасткашидан • Дўстнинг номардидан • Баракотсиз умрдан паноҳ тилайман. • Бугунги дуоларимизнинг барчаси ижобатли бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  улашинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Нимага ​​Султон Сулаймон ўлимидан олдин бундай васият қилган? Султон Сулаймон вафотидан олдин Қуролли кучларининг бош қўмондо
Нимага ​​Султон Сулаймон ўлимидан олдин бундай васият қилган? Султон Сулаймон вафотидан олдин Қуролли кучларининг бош қўмондонини чақириб, унга учта истаги бажарилишини буюрган экан: 1. Биринчи истаги - ўша даврдаги Усмонлилар сулоласининг энг яхши табиблари унинг тобутини кўтаришини васият қилган 2. Иккинчи истаги - унинг тобути кўтарилиб борилаётган йўл бўйлаб олтин танга ва қимматбаҳо тошлар сочилиши 3. Учинчи истаги - қўллари тобутидан чиқарилиб қўйиши ва ҳаммага кўриниб туришини сўраган. Қуролли кучлар бош қўмондони Султоннинг бу истакларини изоҳлаб беришини сўраганида унинг жавоби ҳаммани дахшатга солган. У шундай деган: батафсил…

Савол-жавоб - Энг гўзал нарса нима? - Одам. Чунки у Яратганнинг маҳсулидир. - Энг тез нарса нима? - Ақл. У ҳамма нарсани ортд
Савол-жавоб - Энг гўзал нарса нима? - Одам. Чунки у Яратганнинг маҳсулидир. - Энг тез нарса нима? - Ақл. У ҳамма нарсани ортда қолдиради. - Ҳаммадан донороқ нарса-чи? - Вақт. Чунки фақат вақт ҳамма нарсани ойдинлаштиради. - Ҳамма учун энг умумий нарса нима? - Умид. Чунки у ҳеч вақоси йўқларда ҳам мавжуддир. - Энг кучли нарса нима? - Зарурият. Чунки у ҳамма нарсанинг устидан ҳукмронлик қилади. - Энг қийин нарса нима? - Ўзни англаш. - Энг осон нарса-чи? - Ўзгаларга маслаҳат бериш. - Кимни бахтли санаш мумкин? - Жисмоний соғлом, руҳий хотиржам ҳамда истеъдодини амалда кўрсата олган кишини. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA ⠀ ⠀

😢 ОНАНИ ЁЛҒОНИ ҚИЗИНИ БАХТСИЗ ҚИЛДИ... Давомини кўринг! қизнинг ҳаётида бўлиб ўтган воқеаларни давомини кўриш учун пастаги кнопкани босинг👇

РОББИМ АЛЛОҲ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Дин нима? – Аллоҳ таоло назлида ислом ҳақ диндир. Аллоҳнинг ва унинг расулининг буйруқларига амал қилмоқдир. – Мўъминларга иймон келтириб юрмоқ фарзми ёки суннатми? – Иймон мўъминларга суннат, кофирларга эса фарз. – Иймоннинг ўзи фарзми ёки суннатми? – Банда илк бор Аллоҳ таолонинг якка-ю ягоналигига иймон келтириши фарздир. Уни такрор қилиб юриш эса суннат. – Худони танийсанми? – Ҳа, танийман. У якка-ю ягона, ўхшаши йўқ, куч-қудратли ва оламларни яратган зотдир. – Сен мусулмонмисан? – Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман! – “Алҳамдўлиллаҳ”нинг маъноси нима? – “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!” деган маънода. – Қачондан бери мусулмонсан? – “ал-Мийсоқ” кунидан бери мусулмонман. – “ал-Мийсоқ”нинг маъноси нима? – Аллоҳ таоло руҳларни яратганидан сўнг, уларга: “Мен Сизларнинг Парвардигорингиз эмасманми?!” деб хитоб қилган. Жами руҳлар: “Оре, Сен бизнинг раббимизсан!”, дейишган. Ана шу аҳднома олинган вақт “ал-мийсоқ” деб аталади. – Мусулмонлик биноси нечта? – Мусулмонлик беш нарсанинг устига бино қилинган: калимаи шаҳодат – “Ашҳаду ан-ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммад абдуҳу ва росулуҳу!” калимасини айтмоқ; беш вақт намоз ўқимоқ; рамазон ойида рўза тутмоқ; мол-дунёдан закот бермоқ; Байтуллоҳга ҳаж қилмоқ. – Исломнинг вожиблари қайси? – Ислом вожиботлари еттитадир: намоз ўқимоқ; фитр садақасини бермоқ; қурбонлик қилмоқ; ҳажга бормоқ; умра қилмоқ; ота-онанинг хизматини қилмоқ; қариндошларга силаи раҳим қилмоқ. – Шариат ҳукмлари нечта? – Шариат аҳкомлари саккизтадир: фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, ҳалол, ҳаром мубоҳ, макруҳ. – Тавҳид нима? – Бир демоқлик, бир билмоқлик ва бир деб эътиқод қилмоқликдир. – Иймондан олдинги нарса нима? – Аллоҳ таолонинг инояти ва ҳидояти. – Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима? – Иймонни асраб-авайламоқ. (“Бидон” ва “Муҳиммот ал-муслимин”). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! Каналимизга уланиш 👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди: 1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди. 2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди. 3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди. 4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди. 5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди». •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Аллоҳ йўлида тарқатинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

МАДИНАИ МУНАВВАРА                                Жума куни, кимга нимани раво кўрсангиз ўшани сўранг дейишади. Мен сизларга шу жойларда ота онангиз, ахли оилангиз билан ибодат қилишингизни Аллоҳдан сўрадим! Жуманинг хайри ва барокати сизларга бўлсин Азизларим! 🌹Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ﷺ •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

КЕЛИН ҲОМИЛАДОР ЭДИ РАДДОМГА ОЛИБ БОРИШДИ, ЛЕКИН АКУШЕР ЭРКАК КИШИ ЭДИ, АЁЛ ТУҒДИ, ЭР ҲАБАР ТОПДИ АНА ЭНДИ ТУПАЛОН БОШЛАНДИ... 😩 Оҳиригача кўринг 👇

#Хайрли_тонг Дуолар ижобати бериладиган кун Жума ахли қадрдонларим  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!  Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларни табрикланг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим! Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор... Дуоси мустажоблар бор... Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор... Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор... ДУО ҚИЛИНГ: Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар... Шифосини кутаётганлар... Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар... Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин... Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг! Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг! Фаришталар хар дуонгизда "Сенга ҳам бўлсин" деб айтади... Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади... Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

. ЖУМА МУБОРАК Кеч кириши билан солиҳ зотлар ўз нафсларини тергаб, амалларини сарҳисоб қилганлар. Эртанги кунлари бугунгидан фойдали ўтиши учун режалар тузганлар. Сиз азизларга ҳам бу кечани эртанги кунингизнинг мазмунли муқаддимаси бўлишини тилаб қоламиз... ХАЙРЛИ ТУН! Аллохга омонатсиз! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

САОДАТ  "Унга фақатгина сабр қилганларгина эришади!".       Фуссилат сураси 35-оят.    Ҳаётда ҳар истагингизни амалга оширадиган сеҳрли чироқ йўқ.    Бу дунёда Аллоҳнинг сизга аталган неъматлари борки, бутун дунё қаршилик қилсада, у неъматлар сизники бўлади.    Ва сиз маҳрум бўлишингиз керак бўлган неъматлар ҳам борки, инсонлар ва жинлар бир бўлиб уни сизга топиб бермоқчи бўлишса ҳам топиб бера олишмайди.    Битта муҳим дарс бор. Буни доим ёдингизда тутинг:    "Сизда бор бўлган неъматларни кўп деб билинг. Маҳрумликни арзимас деб билинг. Уни ўтиб кетишига ишонинг. Қолгани елкангизга ортиб олган ғам ва хаёлий бахтдан бошқа нарса эмас.    Қаноат қилинг, ана шунда рози бўласиз. Саодат қаноатнинг ёнидадир!". Тафаккур қилинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга  узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Тезкор Тошкент шаҳрида Ойлик 30.000.000 сўмгача бўлган яхши иш қидирганлар учун янги иш ўринлари очилди!👇 👩🏻 АЁЛЛАРГА ИШЛ
#Тезкор Тошкент шаҳрида Ойлик 30.000.000 сўмгача бўлган яхши иш қидирганлар учун янги иш ўринлари очилди!👇 👩🏻 АЁЛЛАРГА ИШЛАР Ётоқ жой, тушлик билан таъминланадиганлари ҳам бор, кириб кўринг. 👇👇👇👇👇👇👇👇 👨🏻 ЕРКАКЛАРГА ИШЛАР

Бир сахий инсон дўстидан сўрабди. - Бир одамга 10 000 $ эҳсон қилмоқчиман, нима дейсан? - Йўғ-е, дўстим, бу кўп. Шунча ҳам эҳ
Бир сахий инсон дўстидан сўрабди. - Бир одамга 10 000 $ эҳсон қилмоқчиман, нима дейсан? - Йўғ-е, дўстим, бу кўп. Шунча ҳам эҳсон қиласанми? - Ҳа, унда, 1 000 $ берсамчи? - Бу ҳам кўп, дўстим. - 100 $ берсамчи? - Қўйсангчи, 100-200 минг сўм берсанг ҳам етади. - Эҳ, дўстим-а, ўша пулни сенга бермоқчи эдим. Бахиллигинг сабаб, мени эҳсон қилишдан, ўзингни эса неъматдан маҳрум қилдинг. Салим Айюбий •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Ҳаёт_қонуни Бахтли бўлишни истамаган одамни ҳеч қачон бахтли қилиб бўлмайди. Инсон ўзи ҳаётдан яхшиликни кўрмаса ёки яхшиликни кўришни истамаса, уни дунёнинг бутун бойлиги ва барча қулайликлари ҳам бахтли қила олмайди. Бахтли бўлишни истаган одам фарзандлари билан қотган нон чайнаб ҳам ўзини бахтли хис қилиши мумкин. Бахтли бўлишни истамаган одам эса ҳамма нарсада ёмонликни ва алдовни кўради. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#Ҳаёт_қонуни Бахтли бўлишни истамаган одамни ҳеч қачон бахтли қилиб бўлмайди. Инсон ўзи ҳаётдан яхшиликни кўрмаса ёки яхшиликни кўришни истамаса, уни дунёнинг бутун бойлиги ва барча қулайликлари ҳам бахтли қила олмайди. Бахтли бўлишни истаган одам фарзандлари билан қотган нон чайнаб ҳам ўзини бахтли хис қилиши мумкин. Бахтли бўлишни истамаган одам эса ҳамма нарсада ёмонликни ва алдовни кўради. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга  ҳам  улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

#ФОТО_ЖУМБОҚ 🖼 Ушбу сурат интернетда кўп тортишувларга сабаб бўлмоқда. Агар тўғри жавоб топсангиз сиз даҳосиз! ❓САВОЛ: Сурат
#ФОТО_ЖУМБОҚ 🖼 Ушбу сурат интернетда кўп тортишувларга сабаб бўлмоқда. Агар тўғри жавоб топсангиз сиз даҳосиз!САВОЛ: Суратдаги қизнинг танасини ярми ернинг остидами ёки ернинг устида? Жавоб берувчиларнинг 50 фоизи остида деб жавоб берган бўлса, 50 фоизи устида деб жавоб берган. Сизнинг жавобингиз қандай? 👇

Ёдда тутинг! Сиз имтиҳон дунёда яшаяпсиз ва ҳаётингиздаги ҳар бир воқелик - бу ИМТИҲОН. Берилгани ҳам, олингани ҳам, яхшилик
Ёдда тутинг! Сиз имтиҳон дунёда яшаяпсиз ва ҳаётингиздаги ҳар бир воқелик - бу ИМТИҲОН. Берилгани ҳам, олингани ҳам, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, соғлик ҳам, беморлик ҳам... Имтиҳон саволлари ёқмаятими, натижасидан қониқмаяпсизми... Имтиҳон олувчидан норози бӯлманг, шунчаки, бисотингиздаги одамийлик илмидан тӯлиқроқ фойдаланинг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Якинларингизга узатинг!👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA