Собит | اِقْرَأْ
Kanalga Telegram’da o‘tish
🇪🇬 Постлар учун манба шарт эмас…! Саҳифадан олинган манфаатни Аллоҳдан деб билинг..! Камчилик ва нуқсонни эса {каминанинг} зеро Аллоҳ барча нуқсонлардан покдир..! Манфаатли ҳамкорлик учун Саволлар бўлса: @by_murojat
Ko'proq ko'rsatishMamlakat belgilanmaganToif belgilanmagan
901
Obunachilar
-824 soatlar
-397 kun
-23130 kun
Postlar arxiv
Сен менга нақадар яқинсану мен Сендан нақадар узоқман, мени Сендан нима тўсиб қўйяпти ўзи?
Роббим! Сени топган банда ҳамма нарсани топибди. Сени топмаган банда нимани ҳам топибди!
Агар инсонда ахлоқ бўлса — у бирга (1) тенг.
Агар чиройли ҳам бўлса — бу бирнинг ёнига битта нол қўшилиб, 10 бўлади.
Агар бойлиги ҳам бўлса — яна бир нол қўшилиб, 100 бўлади.
Агар насл-насаби ҳам бўлса — яна бир нол қўшилиб, 1000 бўлади.
Аммо агар ўша «бир — 1», яъни ахлоқ йўқолса, инсоннинг қиймати ҳам йўқолади, қолган ноллар эса ҳеч қандай қийматга эга бўлмайди…!
Солиҳа аёл деганда аввало Аллоҳдан қўрқадиган, иймони бутун, одоби чиройли бўлган аёл тушунилади.
➖Кийимида:
Кийимида ҳалол ва ҳаромга қатъий риоя қилади.
Танани ёпадиган бўшроқ либос кияди, шаффоф ва жозибали кийимлардан сақланади.
Ўзини безатганда эрига безанади, лекин бегона эркаклар олдида кўзга ташланмайди.
Либоси покиза, озода бўлади, лекин кибр ва мақтанчоқлик учун эмас, балки Аллоҳ розилиги учун.
➖Одобида:
Сўзида мулойим, меҳрибон бўлади, аммо беҳуда гапирмайди.
Уйда эрига итоатли бўлиб, хонадони тинчлигини асрайди.
Кўча-кўйда оғир-босиқ юради, қаҳқаҳа урмайди, ўзини ҳурмат қилади.
Бегона эркаклар билан аралашмайди, пардасини сақлайди.
Фарзандларига тарбия беришда ибратли бўлади, ўзи амалда кўрсатади.
Яхши солиҳа аёл — кийими билан ҳам, одоби билан ҳам, иймони билан ҳам бошқаларга ибрат бўлади. Қуръонда айтилганидек, энг гўзал зийнат — тақводир.
©️ Собит..!
Овозим омонат деб ўз саҳифасига ғолис жойлайдиган ҳатто қўлини учини ташласа ҳам, ҳатто у қўлида қўлқоп бўлса ҳам шундай қизлар ҳам шахсан «каминага» ёқмайди..!
Пулингизни яшириш учун энг хавфсиз жой бу китоб ораси, чунки уни деярли ҳеч ким очмай қўйган…!
#Ҳикмат
Ҳақиқий инсон ҳамиша илм ва ҳунар олишга интилади. Илм бир дарахт бўлса, одоб унинг мевасидир. Одобсиз олим мевасиз дарахтдир.
©️Муҳаммад Зеҳний
Аёл овози.
Маълумки, аёл овози (аёлнинг ўзи каби) эркаклар учун табиий жозибага эга. Агар аёл номаҳрам эркак билан гаплашиши керак бўлса, у юмшоқ ёки жозибали овозда гапирмаслиги керак.
Аллоҳ таоло айтган:
«Эй Набийнинг аёллари…! Сизлар аёллардан биронтаси каби эмассиз. Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг». {33:32}
Жозибали овозда гапирмасликнинг сабаби, оятнинг қуйидаги қисмида келган:
«…қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин. Гапирганда яхши гапни гапиринглар». {33:32}
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, аёл овози эркакнинг ҳис-туйғуларини уйғотиши мумкин. Шундай экан, заруратдан ташқари гаплардан тийилмоғи лозим.
Аёл овози зарурат бўлмаса, аврат сифатида сақланиши керак. Бироқ, агар зарур бўлса ва фитнага сабаб бўлмаса, овозини майин қилмасдан, зарурат миқдорида гапиришида аёлнинг овози аврат ҳисобланмайди.
Япроқларни қимирлашидан хабардор бўлган Роббинг сенинг ҳолингдан ғофил бўладими..?!
Покиза қалблар гоҳида ранжийди, гоҳида жароҳатланади, лекин ҳеч қачон нафратланмайди…!
Боласи йиқилиб тушгани етмагандек «Кўзингга қараб юр дедим-ку!» деб бошига бир туширадиган ота-оналар фақат бизда бўлса керак…!
Илмнинг фойдалари…!
Илмнинг фойдалари сон-саноқсиз эканини ҳамма яхши билади. Биз дийний илмларнинг баъзи фойдаларини қисқача эслаб ўтамиз:
Илм орқали Аллоҳ танилади, Унга ибодат қилинганида ва тавҳид асосида яшаш йўлга қўйилади.
Илм эътиқодлар ва ибодатларнинг асосидир.
Илм талаб қилиш ибодатдир.
Илм жаннатга етиш йўлидир.
Илм ўз эгасига Аллоҳдан қўрқишни касб қилдиради.
Илм ўз эгасига халойиққа нисбатан тавозеъли бўлишни ўргатади.
Илмдан аввало, эгаси, кейин бошқалар ҳам фойда олади.
Илмнинг ажри унинг эгасининг ажалидан кейин ҳам боқий қолади.
Илм ўз эгасини пайғамбарлардан кейинги энг юқори мартабага эриштиради.
Илм пастни баланд, хорни азиз ва синганни бутун қилади.
Илм кишини жаҳолат зулматидан маърифат нурига чиқаради.
Илм туфайли силаи раҳм қилинади ва ҳақ-ҳуқуқлар адо этилади.
Илм талаб қилиб юрганга, дунёдаги тамоми бор нарсалар, ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам ҳаққига истиғфор айтади.
Илм талаб қилиб кетаётган киши, фаришталарнинг қанотларини устига қадам босади.
Илм талабида кимнинг қадами озгина чанг босган бўлса, бу қадам иккинчи бор қайтиб дўзахга кирмайди, Аллоҳ бу қадамларни ҳаром қилиб қўяди.
Шундай экан, илм талаб қилинг! «Жоҳиллик ор, унга фақат ҳайвон рози бўлади».
أبو الفقيه الحنفي..
Кун келади мен сиз учун:
➖энг оддий кунларни ҳам байрамга айлантираман
➖сиз ёқтирган китобларни сотиб олиб ёнингизга қўйиб кетаман
➖бир хил рангдаги кийимларда ёнма-ён юрамиз
➖қўлларимизда бир хил соатлар бўлади аммо вақтни унутамиз
➖бир жойда сажда қилиб бир хил дуолар қиламиз
➖бир дастурхон атрофида узоқ суҳбатлашиб ўтирамиз
➖кечаси осмонга қараб сукут қиламиз
➖сиз ойга қараб орзу қиласиз мен эса сизни томоша қиламан
➖ва ўша пайт юрагим шуни сезади
Бахт катта нарсаларда эмас экан
у шунчаки сиз билан бир ҳаётни бўлишишда экан…
Қатиқ қол деб ўйламасин деб баъзида ишқ ҳақида нимадирлар ёзиб тураман..)
Роббинг сен билан!
Ўзингга қара, сен ким билансан?
«Роббинг сен билан» дейсан! Бу жуда катта сўз! Бу оддий гап эмас! Бу ваъда, бу ишонч, бу суянадиган тоғ!
Лекин ўзингга бир савол бер: сен ким билансан? Қалбинг кимни ўйлаб уряпти? Ким учун яшаяпсан? Кимнинг розилигини кўпроқ истаяпсан? Одамларнингми ёки Роббингнингми?
Мен баъзан ўзимни текшираман. Тилимда Аллоҳ дейман, лекин амалымда дунёни танлаб қўймаяпманми деб ўйлайман. Саждада йиғламасам ҳам, қалбим йиғлаяптими деб ўйлайман. Чунки Роббим билан бўлиш — бу шунчаки гап эмас, бу ҳаёт тарзи!
Роббинг сен билан бўлиши учун сен ҳам У билан бўл! Қалбингни покла, ниятингни тўғрила, ҳар бир қадамиңни У кўриб турганини ҳис қил! Шунда йўлинг қоронғу бўлмайди!
Агар Роббинг сен билан бўлса, одамлар ташлаб кетса ҳам йиқилмайсан! Агар Роббинг сен билан бўлса, ризқинг камайиб кетгандек туюлса ҳам, аслида кўпайиб бораверади! Агар Роббинг сен билан бўлса, сен ютқаздим деб ўйлаган нарсанг ҳам аслида фойдага айланади!
Ўзингга қара! Сен ким билансан? Нафсинг биланми? Гуноҳинг биланми? Ёки тавбанг биланми?
«Роббим! Мени Сендан узоқлаштирадиган ҳар нарсадан сақла! Қалбимни Ўзингга боғла! Ўзимни Ўзинг билан қил!»
©️Собит…!
