cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Ностальгия

Севмоқ қуруқ ўтин каби сассиз ёнмоқдир

Більше
Рекламні дописи
2 009
Підписники
-524 години
-387 днів
-23130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Quduq qazdim, suv tanqis damlar, Erishdim ham balki yutuqqa. Cho’ktirdilar lekin odamlar O’zim qazgan o’sha quduqqa. ©️Abdulla Oripov @rustamxon1986
Показати все...

😢 16👍 8
02:35
Відео недоступнеДивитись в Telegram
DANCE MONKEY Daniele Vitale Sax & Karolina Protsenko Violin. Саксофоне & скрипке @rustamxon1986
Показати все...
DANCE_MONKEY_Daniele_Vitale_Sax_&_Karolina_Protsenko_Violin_Саксофоне.mp441.31 MB
👍 3 2👏 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🎉 6 5
00:20
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#кун_ҳақиқати Энг чиройли амал - кечиришдир... Энг яхши ҳимоя - табассумдир. Энг зўр куч - ишончдир. Энг яхши совға эса - муҳаббатдир... Кимдир дилингизни оғритган бўлса, кечиринг, зеро энг яхши жазо кечиримли бўлишдир... @rustamxon1986
Показати все...
3.77 MB
14👏 4🔥 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ассаламу алайкум, азизлар! Кириб келган янги 1446 -хижрий - қамарий йил ва Муҳаррам ойи барчамизга муборак бўлсин! @rustamxon1986
Показати все...
11👍 6👏 3
00:27
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#хайрли_тун Баъзида дардлар даво бўлиши мумкин... Сен билмайсан Аллоҳ эса билгувчидир... Кўзлар юмилди, юлдузлар сўнди, сиз эса ҳамон тириксиз! Шукр қилингки, ер тескари айланмайди, сувлар ортига оқмайди. Шундай экан сиз ҳам ўтмишга ачинишни бас қилинг! Тунингиз хайрли ва файзли бўлсин Қадрдон! @rustamxon1986
Показати все...
4.65 MB
👍 14🔥 7
-Ҳозир бораман, бораман! Кутиб тургин! Телефонни ўчириб чунтагига жойлаган Даврон жахлидан бир оз бўлсада тушиш мақсадида аэропорт йўлакчасида бир бир қадам ташлаб кезиб юрди. Атрофда одам кескин камайибди. Демак, барча учиб келганлар таксиларга ўтириб жўнаб кетишган. Туни билан ухламай, шу ерда киракашлик қиладиганларга ҳам рахматей, одам уйқудан қолса қандай ёмон бўлиб юради. Булар бўлса... -Таксимисиз? Ортидан аёл кишининг овози келди. -Ааа? Угрилди. Ортида турган аёл угрилиши билан ҳайрат билан орқага икки қадам ташлаб, юзига анграйиб қараб қотиб қолди. -Нима дедингиз? Аёлнинг ранги учиб кетиши ва қотиб қолишидан хавотирга тушган Даврон у томон бир одим ташлади. -Соғлигингиз яхшими? Савол берди.-Опа яхшимисиз? -Ҳа, ҳа ҳа яхшиман. Биров уйқудан силтаб уйғотгандек ўзига келган аёл, ўзини мажбурлаб жилмайди.-Илтимос, илтимос сиздан мени мана шу адресга олиб бориб қўйинг Аёл узатган қоғозчада ёзилган манзилни ўқиган Даврон жилмайди. -Меҳмонмисиз? -Ҳаа. Юзига тикилиб турган аёл жилмайди. -Ҳа. Юртингизга меҳмон бўлиб келдим. Аёлнинг нигоҳларидан юрагига тушунарсиз ҳис ёпирилиб келган Даврон ҳам ихтиёрсиз ундан бир неча дақиқага кўз узолмай қолди. -Хўп нарсаларингиз қаерда? Ниҳоят эс хуши тўплаб атрофга аланглаб олиб савол берди. -Мана шу биттагина чамодоним бор. Тутқичидан ушлаб турган сафар чамодонига ишора қилди. -Беринг менга. Машинам сал нарида турибди. Кетдик. Индамай ортидан эргашган аёлни ўзидан кўз узмай келаётганини сезган Даврон ортига бурилди. Аёл нигоҳларини олиб қочсада, секингина ер остидан зимдан ўзига назар ташлаганини сезган Даврон ҳайратланиб қош учириб олди. Қарашлари бошқача экан. Қанақа десам? Бошқачада худдики... Машина юкхонасига чамодонни жойлаётиб аёлга ўғринча назар ташлаб олди. Худдики, жуда жуда соғинган одамига қарагандек қараркан. Актриса бўлса керакда. Уларга шунақа қараш ўқитилади-ку! Ҳа, меничаям бу аёл актрисами шунақа бўлса керак. Кийиниши ҳам оддий ўзимизни аёлларникига ўхшамайди. Қизиқ, унга ким бу аёл? -Сиз бу ерда яшасизми? Қўлидаги қоғозчани аёлга узатди. -Йўқ. Меҳмонман -Қаердан келдиз? -Токиодан. -Унисини билдим. Асли қаерликсиз? -Қуқонжондан -Фарғонаданмисиз? -Йўқ. Қуқонданман -Фарғона Қуқон бир эмасми? Орқа ўриндиқда ўтирган аёлга кўз ташлаб олдида кулди. Демак зодогонлардансиз шунақа демоқчимисиз? -Топдиз. Жилмайди. -Мен Қашқадарёданман. Исмим Даврон. -Танишганимдан хурсандман. Шу билан ораларидаги суҳбат мавзуси тугаб қолгандек жим кетишди. Кўзгу орқали бўлса ҳам ўзидан кўз узмай келаётган аёлга кўз тушган Даврон хайрон бўлиб, бир икки марта савол беришга оғиз жуфтлади-ю, олди-ю, сунг фикридан қайтиб индамай қўя қолди. Ҳали фурсатим кўп бўлади. Вақти келганда сўраб олавераман. Қизиқ унга ким бўлса бу аёл?Онасимикан? Ким? Нега менга бунчалик тикилади? Кимгалир ўхшатдими? Ҳар сақар аёлнинг меҳрли,алланечук изтироби,бир оз табассумли кўзлари билан нигоҳлари учрашганда юраги жиз этиб кетаётган йигитнинг ҳайратдан томоғи қақраб кетди.Менда илгари ҳеч ҳам бундай ҳолат бўлмаган эди.Нега бунақа бўлаяпман.Билагига кўз ташлаган Даврон ён ойнани тўғирлаш баҳонасида аёлга ён томондан назар солди. Жуда гузал экан! Жудаям! Ўзбекка ўхшамайди. Лекин, ўзбекчани зўр билар экан. Машинасини таниш манзил сари учириб етказган йигит, чунтагини ковлаб телефонини олиб улгурмади. Поъдездан отилиб чиққан қиз аёлнинг бағрига ўзини отди. Ойижон! Ойижоним соғиниб кетдим!.......
Показати все...
👍 118🔥 14🥰 11 7😱 6❤‍🔥 2🤔 2
Бу истагини қандай амалга оширишни ўйламаётган Даврон машинаси рулига мушт туширди. Мен сени эгаман! Қандай бўлмасин эгаман қараб тур! Сен мени юрагим билан ўйнашдингми? Сена! Сен учун йиғладимми Мена? Қараб тур мени кимлигимни билмабсан! Сени бу мағрур юришларинг! Сени бу одам танимасликларинг! Ооо ҳали сен қараб тургин! Оёғимни эгилиб ювмасанг бу дунёга келганим ёлғон бўлсин! Сени таниган кунимдан бери ўзимни пок сақлаб, сенга муносиб бўлишга уруниб келдим. Сен билмадинг. Мен сени тоза қалб, тоза қучоқ билан бағримга босмоқчи эдим. Афсуски, сен бунга арзимас экансан! Қовунни яхшисини ит ермиш дейишардими? Мен энди ит бўламан, сен эса яхши қовун бўласан! Ишхонасига келиб ҳам ғазабини босиб олмаган Даврон истакларини амалга оширишни минг бир йўлини ўйлаб чиқди. Ҳаёлига келган режаларни ҳеч бири маъқул тушмай йўққа чиқариб ўтирди. Қайтадан режа тузди. Ўйлаганларини биронтасини Шаҳнозага нисбатан қўллай олмаслигини тушунган Даврон, бир қиз олдида ўзини шунчалик ожиз ва нотовон бўлиб қолганини тушуниб алам билан хонада турган стулни тепди. -Жин урсиин! Қичқириб юборди.-Ҳаммасиги ўт тушиб ёниб кетсин! Ғазабдан чарчаб хориган Даврон, стулга омонатгина чукиб шивирлади. -Мен буни шундай қўйиб қўймайман! Шундай қўймайман! Ё меники бўласан, ё ҳеч кимники. Тамом! Ё меники, ё ўласан. Сени кимгадир бериб юборганимдан кўра, ўз қўлларим билан ўлдириб сунг қамоқда ўтирганим маъқул! Ёки ўзим ҳам ўламан! Бошқа йўл йўқ! Икки йилдан бери ўзи билан ишлаб юрган кенжа тоғасининг ўғли ёнга кирди. -Ака, дадам айтди. Бугун қишлоққа боришингиз керак эмиш. -Нега? -Аммамни мазаси йўқмиш -Хўп бораман. Яхши бораман. Сал кечроқ йўлга чиқаркан де. -Козимхон! Эшик ёнига етган тоғаваччасини чақирди. -Лаббай ака -Буюк авлод деган ўқув марказ бор -Хўп -Шу марказда, Шамсиддинова Шаҳноза деган ўқитувчи қиз бор -Хўп -Мен қайтгунимча, ана шу қизни шу вақтгача олган нафаси сонигача билай! -Хўп ака, керак бўлса, раддомда киндигини кесган дояси кимлигини ҳам аниқлаб бераман! -Жуда яхши эртага тайёр бўлсин -Хўп бўлади есть қиламан! Чиқиб кетди. Сен қиз шошмай тургин. Сен шошмай тур! Сен мени кимлигимни энди биласан! Мен Аъламхонни жияниман! Мен Аъзамхонни жияниман! Ҳиии на мунча? Кеча қизнинг мутлоқ танимагандек олдидан ўтиб кетганини кўз олдида қайта жонлантирди. Сааал пастга тушинг ойимқиз, сааал пастга! Агар пастга йўл топа олмасангиз, ўзим топиб бераман! Кафтлари билан сочларини ортига тараган Даврон чуқур ўйга чумиб, стулга чукди. Ўйлаганларини биронтасини ҳаттоки, энг охирги чора деб билгани, ҳеч кимга бермай ўлдириш қарорини ҳам қизга нисбатан қўллай олмаслигини билиб алам билан бош чайқади. Ҳеч нарса қила олмайман пичирлади. Ҳеч нарса! Ҳеч нарса... Уни шунчаки кузатиб тура оламан. Унинг олдимдан қандай мағрур қадамлар билан ўтишнини, нописанд назар ташлашини, кўзларида нафрат билан боқишини шунчаки томоша қилиб тура оламан! Ҳеч нарса қила олмайман... Чуқур титроқли нафас олиб чиқарган Даврон ўрнидан сакраб турди. Наҳотки ҳеч қандай чора йўқ? Балким аям билан...Йўқ аям дарров келин қиламан, у, бу дейишга тушади. Совчи бўлиб борса, у йўқ дейди. Кейин, кейин ҳаммаси расво бўлади. Аям дарров эшонми дейди. Уффф! Жин урсин мана шунака насл насаб хақидаги уруф одатими иримми нима бўлса бу энди? Тўсатдан Давронни ақлига ўзини атрофдагилари: эрка, якка-ю ёлғизим, айтгани айтган, дегани деган,- деб аташларига қарамай ёлғиз эканлигини келди. Биронта дарддоши, ўзини тушунадиган одами йўқлиги ҳақида ўйлади. Бошига мушкул иш тушса, маслаҳат бера оладиган яқини йўқлиги ҳақида фикр юритди. Мен чиндан ҳам ёлғизман! Аламли ўйни хаёлидан ўтказди. Ёлғизман... Уйига етиб борганида дадаси қолиб аяси, аяси қолиб дадаси томонидан, ёши ҳам йигирма тўртга етгани, аллақачонлар уйланиш фурсати келганини такрорлаб гапираганларида ҳам уларга тикилиб туриб, бу икки инсон ҳеч қачон ўзини тушуна олмасликларини алам билан хаёлидан ўтказди.
Показати все...
👍 55🔥 10👏 7❤‍🔥 4😨 3 2🤔 1
Хеч нарса демай кетибдида. Нега кетган? Уфф! Хўрсиниб олган Даврон машинасини юргизди. Қаерга боришни билмай ўйланиб турдида уйи томон машина бурди. Тоғам келмоқчи эди. Келдимикан? Уйга келаверинг деган эдим. Келгандир. Борайчи. Соатига қараб олган Даврон машинасини илдамлатди. Уйига кираверишда турган тоғасини машинасини кўрган Даврон илжайиб олди. Келибди. -Ассалому алайкум! Жарангдор товушга бош бурган Даврон ўзига тикилиб турган тим қора, катта катта кўзларни кўрди. Сунг, тим қора ингичка узун қошлар, оппоқ сутга чайилгандек таниш чеҳрани кўрган Даврон кулиб юборди. -Афрузаа?- Ҳайратланиб савол берди. -Сен бу ерда нима қилиб юрибсан? Яхшимисан? -Рахмат ўзингиз яхшимисиз? Ишлар билан чарчамай юрибсизми? Аммам яхшимилар? -Амманингни яхши ёмонлигини сендан сўрашим керак. Мен уша янги йилда борганим. Сен бугун келдингку! Юр уйга магазинга чиқувдингми? Тоғасининг қизи билан гаплашиб уй ичига кирган Даврон ўзи томон қучоқ очиб турган тоғаси билан қучоқлашиб кўришди. -Яхшимисиз тоға? -Ҳа яхшиман ўзинг тузукмисан? Ишларинг жойидами? -Ҳа. Аста секин қимирлаяпмиз. Иккинчи аптекага хужум бошладим. -Яша жиян! Яша! Елкасига қоқиб қўйган тоғаси қизига имлади.-Бу синглинг ҳам акам ўқиган ўқишда ўқийман деб хужжат топширганди, йиқилди. Шунга янганг билан маслахатлашиб шу ерда биронта ўқув марказида тайёрланса, сунг харакат қилиб кўрсами дегандик. Бу ёқда акалари бор. Сен бор. Янганг кўчиб келмоқчи. Шунга келувдик. Йўл йўлакай сени бир кўриб кетайлик дегандим. -Яхши қилибсиз. -Биронта таниш билишинг йўқми? Ўқувчи тайёрлайдиган. -Танишим... Ўйланиб қолган Давронни ёдига Шахноза келиб юраги гурсиллаб уриб кетди. -Бор тоға! Мен сизга номерини бераман, ўзингиз бориб гаплашасиз. Қизингизни ўқитиб кўриб қабул қилади. Бу йил кўп ўқувчилари кирган. -Тоҳир тажангни қизми? -Ҳа. Танийсизми? -Ии! Отаси менда ишлайдику. Ўзи шу қизни дадаси мақтаганига келувдим.Кейин ўйлаб қолдим. Отаси мақтайди-да! Ким ўзини боласини билимсиз деркан? Лекин, сен ҳам шу қизни айтдинг. Демак, чиндан олиб борсам арзиркан. -Олиб боринг, номерини берайми? -Йўқ керакмас. Отаси берганди. Афруза келажакда Шахноза билан муносабатларини тиклаш кўприги бўлиши мумкинлигини ўйлаб олган Давронни юзига шух кулгу югурди. Ҳали умид қилсам бўлади. Ҳаракат қилсам бўлади. -Тоға овқатга уннайман. Ош қилайми? -А йўқ жиян биз уйга борайлик. Янганг кутиб ўтирибди. Сен тинч экансан кўрдим. Соғ бўл биз энди қайтдик. -Тоғам у билан гаплашганиздан кейин менга жавобини айтинг -Хўп айтаман. Тоғасини кузатиб юборган Даврон кафтларини бир бирига қатиқ ишқалаб олди. Демак, тоғам Афрузани Шахнозани қўлига топширгач, уни кўришга баҳонам бор бўлади. Мени шундай ажойиб совға кутиб турганда, мен Моҳимнинг кетидан юрибмана! Менга деса уша Москвада бир умр қол! Умуман қайтмасанг ҳам розиман! Кеч бўлишини орзиқиб кутди. Тоғаси қунғироқ қилиб, синглисини кичик гуруҳга қабул қилинганлиги, эртадан синов дарслари бўлиши хабарини етказгач, телефонини қўяр қўймас рақсга тушиб кетай деган йигит уй ичида шодон кезинди. Мана менга битта имкон! Қани Даврон бушашма! Уни йўлларини пойла! Барибир бир куни тан беради! Сенга рақиб бўладигани бу дунёда йўқ! Уч кунни тикон устида юргандек ўтказган Даврон Афрузани ўқув курсига қабул қилганлигини худди у ўқишга киргандек шодонлик билан қабул қилди. Уч кундан сунг синглисини ўқиш вақти тугашини аниқлаб олиб кетиш баҳонасида борган Даврон уч ойда биринчи марта Шаҳноза билан юзма юз келди. Афрузани ўқув марказидан олиб чиқаётганда, дарсларини тугатиб уйи томон шошилиб марказдан чиққан Шаҳнозани ҳозир қизнинг ёнида ўзини кўриб ҳайратланади деган ўйи пуч бўлиб чиқди. Давроннинг назарида ўқувчиси ёнида йигитни кўрган Шахноза ҳайратланиб: Бу қиз кимингиз бўлади?-дейди. У синглим дейди ва ораларидаги совуқчилик бир мунча йўқолади. Афруза баҳонасида иккиси салом алик қилади. Йўқ. Давронни ҳеч бир ўйлагани амалга ошмади. Шаҳноза Давронни мутлоқ танимагандек, умрида бир марта бўлса ҳам кўрмаган инсон ёнидан ўтгандек тез тез юриб ўтиб кетди. Лоаққал ўзидан кўз узмай турган йигит кўз қирини ҳам ташламагани йигитга жуда алам қилди.
Показати все...
👍 71🔥 11 5❤‍🔥 3🤔 2
СИЙРАТ БИРИНЧИ ФАСЛ Ўн тўққизинчи қисм 2013- октябрь. Бир неча йилдан бери Моҳим билан урушиб, сунг ярашиб юрадиган Даврон, бу сафар қизнинг ўз ўзидан жим жит бўлиб кетганини бир неча ой ўтиб фаҳмлаб қолди. Аслида у шу вақтгача бир неча марта телефон қилган Давронни арзимас баҳоналар билан уйига таклиф қилган бўлиши керак эди. Тўғри авваллари жимгина йиғлаб юраверарди. Сунг бир оз узгарди. Аввалгидек йиғламай қўйди. Аммо, албатта нимадир баҳона билан уйга чақириб оларди. Охирги гаплашганларида сизни севаман дегандан кейин нимадир ўзгарди. Даврон сезмай қолган нимадир бўлди. Шаҳнозани уйдан кучиб кетгани хабарини етказди-ю, у билан жим бўлиб кетди. Нима бўлди экан? Октябрми? Ииии уч ой ўтиб кетибдими? Ияя Жинними бу қаерда юрибди? Тинчмикан? Мен-ку, Шаҳнозанинг жавобидан ўзимни йўқотиб қўйиб, чалғийман деб ўзимни ишга урдим. Ёки у ҳам унутишга қарор қилдимикан? Унутилиш қисматим эмас! Мамнун тиржайиб олган Даврон Моҳимнинг номерини терди. Ўчирилган жавоби келгач ҳайрон бўлиб елка қисиб олдида, ишга чалғиб унутди. Ишдан қайтаётганда ёдига Моҳим тушган йигит қайта рақам терди. Ўчирилган. Қизиқ бўлди-ку! Тинчмикан? Машинасини қиз яшайдиган уй томон бурди. Моҳим яшайдиган ҳудуд кундалик бозорчаси олидан ўтаётганда, йўл четида гул сотиб ўтирганларга кўзи тушгач, машинасидан тушиб, бир даста оч пушти атиргулларни харид қилдида қизнинг уй томон юрди. Эшик қунғироғини узоқ босиб қолганидан ҳайратга тушган йигит ортига икки қадам ташлаб, аввалига адашдим деб ўйлади. Йўқ. Уй уша уша. Лекин нега эшик очилмаяпти? Бу маҳалда Моҳим уйда бўлар эди-ку! Ниҳоят эшик ортидан кимнидир шип шип қадам товуши эшитилди. -Ким? Нигоранинг эркаланиб берган саволига кулиб олган Даврон овоз берди. -Менман Очиқ эшикдан ярим кўриниш берган Нигора доимгидек ортига тисралмай Давронга савол назари билан сузук кўзларини тикди. -Моҳим уйдами?- уй ичкарисига ишора қилиб олган Даврон ўзига ҳамон ткилиб турган қиздан кўз олиб қочди. -Йўқ. У Москвага кетган. -Қачон? Янгиликдан ҳайрон қолиб савол берди. -Ўтган ҳафта кетган эди. -Қачон қайтади? -Хабарим йўқ. Жавобини эшитган йигит ялт боқди. Қўлидаги гулдастани нима қилишни билмагандек силтаб олган Даврон Нигора томон узатди. -Моҳимга эди. Қўшиб қўйди. - Келса менга хабар берсин. -Хўп соғ бўлинг. Келиб туринг. Эшик қия ёпилди. Негадир Давронга уй ичида Моҳим тургандек туюлиб, ишонқирамай ортига бурилди. Иккиланиб турган йигит бир қўл силтаб тез тез зинадан пастга тушиб кетди. Ростдан Москвага кетибдими? Нега кетади? Менимча Нигора алдади. Моҳим ҳеч жойга кетмаган. Уйда у. Шунчаки алдади. Лекин у мени сира алдамаганди. Машинасига ўйчан ўтирди. Нима сабабдан ўзини уйда йўқ дедирди? Шунчалик кўргиси йўқми? Ёки ҳаётида ўзга пайдо бўлдимикан? Балким пайдо бўлгандир. Хўп пайдо бўлган бўлса, Даврон бошқа келманг мени ҳаётимда шунақа ўзгариш бўлди деса, мен нимадир дермидим. Хўп дердим кетардим. У бўлса мени ёш болани эрмак қилгандек алдаб жўнатиб юбордими? Шошмай турда сен! Агар, алдаган бўлса дабдаласини чиқараман! Шу хаёлда машинасидан тушган йигит, зиналарни хатлаб босиб ўтиб кўтарилди. Қунғироқни босишга сабри чидамай муштлаб урди. -Вооойбуу на мунча! Зардали овоз кетидан шарқ эшик очилди. Остонада ғазаб билан ўзига боқиб турган Давронга кўзи тушган Нигора қўрққанидан беихтиёр қисқа овоз чиқариб юборди: -Воой! -Моҳим ростдан ҳам уйда эмасми? -Воой, йўқ дедимку! У йўқ кетган. -Қаерга? -Айтдимку Москвага деб . Бу иккинчи кетиши. Уч ой олдин ҳам бориб келганди. Сизни хабарингиз йўқ. -У ерда нима қилади? Ҳали ҳам қизга ишонмаган йигит ичкарига бўйин чузиб боқди кўзлари билан Моҳимни қидирган киши бўлди. -Ишонмаяпсизми? Ортига икки қадам ташлади.-Киринг, кўринг! У ростдан ҳам йўқ уйдааа! -Келса мен билан боғлансин. -Хўп айтаман, лекин қачон қайтишини билмайман. -Яхши. Келганимни айтиб қўйинг. -Хўп айтаман. Вой тавбаей юрагим ёрилдия! Ўзига ўзи гапириб гапириб эшикни беркитди. Ёпиқ эшикка тикилиб қолган Даврон бу сафар ишонч билан бориб машинасига ўтирди.
Показати все...
👍 63 11🔥 6👏 6❤‍🔥 4🤔 2 1😁 1
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.