cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Huquq va biz/ huquqiy kanal

Qonun ustuvor joyda adolat tantana qiladi

Більше
Рекламні дописи
202
Підписники
Немає даних24 години
-117 днів
+230 днів
Час активного постингу

Триває завантаження даних...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Аналітика публікацій
ДописиПерегляди
Поширення
Динаміка переглядів
01
#МУНОСАБАТ 🏢 Кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув органлари билан шартнома тузмаслик мулкдорларни мажбуриятдан озод этадими? 👉 https://t.me/Huquqbiz
380Loading...
02
Сўз эркинлигини ҳукумат вакили ривожлантираман ва эркинлаштираман, дейиши яхшиликдан дарак эмас. Аксинча, хийла кулгули ва ачинарли. Ҳукумат вакилларидан кимдир сўз эркинлигини ривожлантириб бераман, деб “очко” ишлаши керак эмас. Шахслар эмас, қонун устувор давлат керак бизга. Аниқ гап шу: матбуотни бўлиб олиш, монополлаштириш бас қилинса, шундагина Ўзбекистонда айтилаётганидек, ОАВ "...янада эркин бўлади". Бизга халақит бермасангиз бас, сўз эркинлиги даражасини ўзимиз кўтарамиз. Ишонинг! Анора Содиқова https://t.me/Hurfikruznews
470Loading...
03
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 35 млрд доллардан ошди Жорий йилнинг 1 апрел ҳолатига давлат қарзи 35,3 млрд доллар ёки ЯИМга нисбатан 38,3 фоизни ташкил этди. Ўтган йилда ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатлари 2,82 млрд долларга етган. Давлат қарзининг 93 фоиздан ортиқ қисми хорижий валютада жалб қилинган. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/Huquqbiz
490Loading...
04
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️“112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади “112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (304-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади. ☎️ “112” ягона диспетчерлик хизмати Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирган ҳолда республиканинг барча ҳудудлари бўйича шошилинч ёрдам чақириқларини қабул қилиш ва қайта ишлаш, аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
360Loading...
05
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Ҳудудларда “112” ягона диспетчерлик хизмати босқичма-босқич ишга туширилади ✅ Қарорга кўра, қуйидагилар “112” ягона диспетчерлик хизматининг асосий вазифалари этиб белгиланди: ➖фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш, уларга бепул асосда шошилинч, тез ва кечиктириб бўлмайдиган ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш; ➖шошилинч ёрдам кўрсатишни бошқариш ва мувофиқлаштириш; ➖вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари томонидан фуқароларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилиши юзасидан тизимли назорат юритиш; ➖вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари ўртасида яқиндан ахборот алмашинуви бўйича тезкор ўзаро ҳамкорликни таъминлаш. 🗓 “112” ягона диспетчерлик хизмати қуйидаги муддатларда босқичма-босқич ишга туширилади: 🔹2024 йил 1 июндан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида; 🔹2024 йил биринчи ярим йиллигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида; 🔹2024 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
450Loading...
06
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига жўнаб кетди. Ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошланади. — Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Бухарскую область. Поездка начнется с посещения мавзолея Бахоуддина Накшбанда. #Mirziyoyev #safar #Buxoro Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
430Loading...
07
Помидор истеъмол қилиш сизни саратон касалидан ҳимоя қилади! ✅ Помидор - мева ва сабзавотларнинг супер юлдузи. Бу озиқ-овқат таркибида саратонга қарши курашувчи ликопен мавжуд. ✅ Олимлар помидор ва олма астма ва сурункали ўпка касалликлари хавфини камайтиришини аниқладилар. ✅ Бу иккала озиқ-овқат таркибида антиоксидант қуэрcетин мавжуд. ✅ Ушбу озиқ-овқатларнинг афзалликларидан фойдаланиш учун ҳафтада бешта олма ёки ҳар куни битта помидордан истеъмол қилинг. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/Huquq
410Loading...
08
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Бухоро вилоятига ташриф буюради. Ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш ва янги объектларни ишга тушириш кўзда тутилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.    📱Мобил илова 👉 iOS | Android Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
831Loading...
09
31 май — Бутунжаҳон тамакисиз кун ❗️Дунёда 37 миллионга яқин 13–15 ёшдаги ёшлар тамаки чекади 🚬Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш инсон саломатлигига жиддий зарар етказади. Ушбу оддий ҳақиқат ҳақида кўп бора эшитсак-да, афсуски, ҳозирги кунда бутун дунёда тамаки чекувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Айниқса, ёшлар орасида бу одатнинг кенг тарқалаётгани ачинарли. 🖇Шу сабабдан ҳам жорий йилда Бутунжаҳон тамакисиз кун махсус ёшларга мўлжалланган тамаки маҳсулотлари пайдо бўлишига чек қўйишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Бугун бутун дунёдаги ёшлар, сиёсатчилар ҳамда тамакига қарши курашиш соҳасининг фаоллари учун ушбу муаммони муҳокама қилиш платформасига айланади. Улар мамлакатлар ҳукуматларини ёшларни тамаки саноатининг турли найрангларидан ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришга даъват этадилар. 🧑🏻‍💼Мутахассисларнинг фикрига кўра, тамаки ишлаб чиқариш саноати вакиллари болалар ва ўсмирларга жозибали бўлиб кўринадиган маҳсулотларни яратаётгани ва реклама усулларини ўйлаб топаётгани ачинарли ҳолдир. Бунинг учун тамаки саноати ижтимоий медиа ва стриминг платформалардан кенг фойдаланмоқда. 🌐Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, дунё бўйлаб 13–15 ёшдаги 37 миллион нафар ўғил-қизлар тамакини у ёки бу шаклда истеъмол қилади. ЖССТнинг Европа минтақасида эса 13–15 ёшдаги 11,5 фоиз ўғил болалар ва 10,1 фоиз қизлар (умумий ҳисобда 4 миллион нафар ёшлар) тамаки чекади. 🔻Тамаки таркибидаги никотин қарамликни келтириб чиқаради ҳамда унинг истеъмоли юрак-қон томир ва нафас олиш тизими касалликлари, саратоннинг 20 дан ортиқ турлари ва бошқа кўплаб ногиронликка олиб келувчи хасталикларнинг ривожланиши учун асосий хавф омилидир. Ҳар йили 8 миллиондан ортиқ одам тамаки истеъмоли оқибатларидан вафот этади. 👫Дунёдаги болаларнинг деярли ярми тамаки тутуни билан ифлосланган ҳаводан нафас олади ва ҳар йили 65 минг нафар бола атроф-муҳитдаги тамаки тутуни таъсиридан келиб чиққан касалликлардан вафот этади. Ҳомиладорлик пайтида чекиш эса чақалоқларда умр бўйи давом этадиган жиддий касалликларга олиб келиши мумкин. 📈Баъзи маҳсулотлар, масалан, электрон сигареталар, қиздириладиган тамаки маҳсулотлари ва никотинли снюслар ёшлар орасида тез оммалашмоқда. ЖССТ маълумотига кўра, Европа минтақасида 2022 йилда электрон сигареталарни 12,5 фоиз ўсмирлар ва бор-йўғи, 2 фоиз катталар чеккан. Шунингдек, дунёнинг барча ҳудудларида болалар ўртасида электрон сигаретани истеъмол қилиш кўрсаткичлари катталарникидан юқори. Айрим мамлакатларда электрон сигареталарнинг мактаб ўқувчилари орасида тарқалганлиги одатдаги сигареталарга қараганда 2-3 баравар юқори. — Ўзбекистонда халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда ёшларни тамаки маҳсулотларидан ҳимоя қилиш мақсадида қатор чоралар кўрилмоқда, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров. — Хусусан, 2023 йил 24 майда Ўзбекистон Республикасининг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши нафақат юртдошларимиз, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам мамнуният билан қарши олинди. Жорий йилнинг 18 майида Вазирлар Маҳкамаси томонидан Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламенти тасдиқланди. Ҳозирда ваколатли органлар томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши чоралар кўрилиб, уларнинг зарари тўғрисида аҳолининг хабардорлигини ошириш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. 📊Мутахассисга кўра, сўнгги йилларда юртимизда чекиш кўрсаткичлари амалга оширилган чоралар туфайли пасайган, аммо аҳолининг заиф қатламларини муҳофаза қилиш учун яна қўшимча чоралар кўриш талаб этилади. 📌Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай тамаки маҳсулотларини чекиш соғлиқ учун хавфли эканлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантириб, бу зарарли одатдан йироқ бўлишга чақиради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
380Loading...
10
Эҳтиёжманд хотин-қизлардан ОТМда ўқиш учун тавсияномага аризалар қабули бошланди Талабгорлардан аризалар 30 майдан 8 июнга қадар xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади. 👉 https://kun.uz/kr/64748241 Kun.uz расмий канали
410Loading...
11
31 май куни мамлакатимиз жанубида 32-37 даража иссиқ бўлади Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.  👉 https://t.me/Huquqbiz
420Loading...
12
ТОНГГИ МУСИҚА "Алам алам" Маҳмуд Намозов куйлайди https://t.me/Huquqbiz
410Loading...
13
Хайрли тонг, азизлар! Дўстни иймонлилар орасидан қидиринг Ҳақиқий дўстга хос фазилатларнинг барчасини бир сўз билан «иймон» деб атасак адашмаймиз. Яъни, иймон эгасидагина шу фазилатлар жам бўлади. Демоқчимизки, дўстни иймон эгалари сафидан қидиринг. Тоҳир МАЛИК. 👉 https://t.me/Huquqbiz
440Loading...
14
Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. — Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по повышению энергоэффективности в отраслях экономики. #Mirziyoyev #taqdimot #energetika #samaradorlik Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
520Loading...
15
Шамоллашни дастлабки босқичидаёқ йўқ қиладиган тавсиялар. • Бир бош пиёзни бошини кесиб, ўзагидан бир-икки бор нафас олинг. Бу муолажани кунига 3-4 марта такрорланг. • Лимонни пўстлоғи билан майдалаб, ўсимлик мойи билан аралаштиринг. Бурун тешикларига кунига бир неча марта шу ёғдан томизиб туринг. • 1,5 литр қайнатилган сувга 1 ош қошиқ туз ва  1 дона лимон шарбатини қўшинг. Яхшилаб аралаштиринг ва 1,5 соат давомида ичинг. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/Huquqbiz
541Loading...
16
2024 йил субсидия олиш учун қулай вақтми? I чоракда Ўзбекистон бюджетидан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун 261,9 млрд сўм маблағ ажратилди. Президентга тақдим қилинган режага кўра, 2024 йил давомида аҳолини уй-жой билан таъминлаш учун умумий 2,3 трлн сўм йўналтириши керак. Демак, жорий йилнинг қолган учта чорагида ўзбекистонликларга 2 трлн сўмдан ошиқ субсидия ажратилиши кутилмоқда. Бутун бошли 2023 йилда 1,1 трлн сўм субсидия берилган эди. Бу эса 2024 йилнинг қолган даври ипотека кредити бўйича давлатдан ёрдам олиш учун қулай вақт эканини англатади. Бироқ ипотека кредити бўйича субсидиялардан барча ҳам фойдалана олмайди. Бу учун даромад ва бошқа талаблар бор (бу ердан ўқинг). Субсидия учун ариза қабул қилиш 15 майда бошланган бўлиб, 1 ноябрга қадар давом этади. Субсидия олиш учун my.gov.uz порталига кириб, “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати орқали ариза қолдириш керак. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/Huquqbiz
520Loading...
17
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамрови кенгайтирилади “Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам оладиган болалар қамровини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-199-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра,  тадбиркорлик субъектлари ва хўжалик юритувчи субъектларни жалб этган ҳолда белгиланган стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида қуйидаги механизмлар орқали ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилади: 🔹оромгоҳлар ҳудудининг бир қисмида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларининг бир қисмини 15 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш; 🔹оромгоҳлар ҳудудида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларини ёзги мавсумдан ташқари пайтда фойдаланиш учун 10 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш; 🔹оромгоҳлар ҳудудида янги биноларни қуриш ёки мавжуд биноларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, ёзги мавсум пайтида оромгоҳлар ташкил этиш шарти билан оромгоҳлар бино-иншоотлари ва ер участкаларини 10 йилгача муддатга ҳамкорларга ижарага бериш. ✔️Бунда мазкур назарда тутилган ҳамкорлик лойиҳалари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқиладиган шартлар асосида ҳамкорларга “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали таклиф этилади. 🔍 Шунингдек, белгиланган оромгоҳларнинг бино-иншоотлари ва ер участкаларини ёзги мавсумдан ташқари пайтда ҳамкорларга ижарага бериш орқали уларни ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилади. 👉 https://t.me/Huquqbiz
460Loading...
18
Media files
460Loading...
19
23 май куни Наманган вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган 2000 йилда туғилган маҳкум (Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми "Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш" билан судланган) ишлаб чиқариш цехи худудида ўзини-ўзи осиб, вафот этган. Мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган. Ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Telegram I X
490Loading...
20
2024-2025-ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш 5 июндан бошланади 📌 2024-2025-ўқув йилидан бошлаб давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар «аввал тест, сўнг танлов» тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилади. 📝 Бунда абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади. 📆 Олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилади. ✅ Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади: 1️⃣-босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат ОТМни танлайди. 2️⃣-босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайдилар. 🖥 Коллеж ва техникумларда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар коллеж ва (ёки) техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини ОТМларига қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/Huquqbiz
470Loading...
21
Media files
410Loading...
22
Абитуриентлар аввал тест топшириб кейин танлов қилишади Давлат грантининг тақсимоти қандай амалга оширилади, чет тили сертификати бўйича енгилликлар, ишлаб бериш талаби бекор қилиниши, ОТМларга ўқишга қабул қилиш жараёнларидаги янгиликлар каби Олий таълимга оид муҳим ўзгаришлар «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди. Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/wFazyXsjXqE Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
450Loading...
23
#декларация 3 июнь* – жисмоний шахслар томонидан 2023 йил учун жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларация бўйича ҳисобланган даромад солиғини тўлашнинг охирги куни. 👉 Солиқ кодекси 398-модда Тўлов тизимлари ва мобил иловаларда: ▶️Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосидаги даромад солиғи тўлов коди – 172; ▶️ жисмоний шахсларнинг мулкни ижарага беришдан олинадиган даромад солиғи тўлов коди – 182. *1 июнь дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келганлиги сабабли, ушбу кунда тўланиши лозим бўлган солиқларни тўлашнинг охирги муддати 3 июнга кўчирилади https;://t.me/Huquqbiz
500Loading...
24
Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоилов томонидан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида аҳоли билан бевосита очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида Олтиариқ тумани Повулғон маҳалла фуқаролар йиғинида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида вилоят прокурори томонидан суд-тергов, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик фаолияти учун кредит ажратиш, суд ҳужжатлари ижроси ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид жами 29 нафар фуқаролар ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари тингланди.     Келиб тушган мурожаатларнинг 17 таси шу куннинг ўзида кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган қолган мурожаатлар кўриб чиқилиши юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди. 🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
440Loading...
25
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланиладиган молиявий санкциялар миқдорлари камайтирилди Қонун (ЎРҚ-927-сон, 29.05.2024 й.) билан Солиқ кодексига ўзгартириш киритилди 🔰Унга кўра: ✔️Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш, шунингдек товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш: 🔹реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. Илгари реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлган. ✅ Шунингдек, худди шундай ҳуқуқбузарлик жарима қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса: 🔹реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. Илгари бу қоида мавжуд эмас эди. ❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
450Loading...
26
Энг паст фоизли автокредитлар   “Банкир” Ўзбекистондаги банклар томонидан таклиф қилинаётган автомобиллар учун энг паст фоизли автокредитлар рўйхатини тақдим қилади. Davrbank Фоиз ставкаси — 11,7-35,5 фоиз Муддати — 3 йилгача Кредит суммаси — 100 минг $ гача Бошланғич тўлов — 25-40 фоиз Батафсил  Ipak Yo'li Bank Фоиз ставкаси — 16,9-23,9 фоиз Муддати — 4 йилгача Кредит суммаси — 950 млн сўмгача Бошланғич тўлов — 15-60 фоиз Батафсил NBU ( электромобил ва гибрид автомобиллар) Фоиз ставкаси — 22-27 фоиз Муддати — 4 йилгача Кредит суммаси — 500 млн сўмгача Бошланғич тўлов — 20-40 фоиз Батафсил Eron "Soderot" bank Фоиз ставкаси — 23,5 фоиз Муддати — 3-4 йил Кредит суммаси — 400 млн сўмгача Бошланғич тўлов — 20 фоиз Батафсил Ziraat Bank Фоиз ставкаси — 23 фоиздан Муддати — 5 йилгача Кредит суммаси — 901 млн сўмгача Бошланғич тўлов — 20 фоиздан Батафсил Тўлиқ малумот ва шартлар билан танишиш учун “Батафсил” устига босиб, банк сайтига кириш тавсия қилинади. https://t.me/Huquqbiz
460Loading...
27
Ишларинг юришиб тургани асно, Кўпайиб кетади хешу ақрабо. Дарвиннинг китобин қўлтиқлаб олиб, “Тоға”, деб келади маймун ҳам ҳатто. Абдулла Орипов Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/Huquqbiz
440Loading...
28
30 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади. 👉 https://t.me/Huquqbiz
400Loading...
29
Хайрли тонг, азизлар! Мансаб ва... камтарлик, тавозелик, хокисорлик Мўминлар амири Умар ибн Абдулазизнинг уйига бир куни меҳмон келди. Хуфтон намозини ўқигандан кейин, Умар қоғозга бир нарса ёза бошлади. Меҳмон олдида экан, чироқнинг нури хиралашиб қолди. Меҳмон: «Эй мўминлар амири, туриб чироққа ёғ тўлдирайми?», деб сўради. Умар: «Меҳмонига бир иш қилдириш кишининг мурувватидан эмас», деди. Меҳмон: «Хизматчини уйғотайми?», деди. Умар: «Йўқ, у ҳозиргина уйқуга кетди», деди. Сўнгра ўзи туриб, идишдан ёғ олиб, чироқни тўлдирди. Меҳмон: «Ўзингиз тўлдирдингизку, эй мўминлар амири», деди. Умар ибн Абдулазиз: «Мен турганимда ҳам Умар эдим, қайтиб келиб ўтирганимда ҳам ўша Умарман. Одамларнинг яхшиси Аллоҳ наздидаги камтарин кишилардир», деб жавоб қилди. «Дунёни тебратган 7 буюк» китобидан. 👉 https://t.me/Huquqbiz
530Loading...
30
#2024_йил_1_июндан 🔰Қонунчиликка кўра, “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади. 🔘Бунда: ➖ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади; ➖ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
591Loading...
31
Сўм кетма-кет бешинчи кун ўсмоқда Бундай ҳолат охирги марта 2022 йил охирида — декабрь ойида кузатилган эди. Ўшанда сўмнинг долларга нисбатан курси 6 кун давомида 116 сўмга мустаҳкамланган. Бу сафар 5 кун ичида сўм 83 сўм атрофида мустаҳкамланиши кутилмоқда. Иқтисодчи Отабек Бакиров сўмнинг кучайишига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган 600 млн долларлик облигациялар ёрдам берганини ёзди. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/Huquqbiz
540Loading...
32
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан қурилишга оид давлат дастурлари ижроси Тошкент вилоятида ўрганилди. Дастлаб, Зангиота туманидаги “М39 Тошкент халқа йўли” автомобил йўлининг 51-56 км қисмини реконструкция қилиш объектида бўлиб, қурилиш жараёни автомобил қатновига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозимлиги, шу сабабли пудратчи корхона томонидан ишчи кучи ва техника сонини кўпайтириш ҳисобига объектни қисқа муддатда фойдаланишга топшириш бўйича топшириқ берилди. Шундан сўнг, ПҚ - 404 - сонли қарори ижроси бўйича тиббиёт бирлашмасига қарашли патологоанатомия бўлими, “Фаробий” маҳалласида янги умумтаълим мактаби қуриш, Жамоат хавфсизлиги университети учун махсус полигон қуриш, ёнғин ўчириш депосини реконструкция қилиш, халқаро молия институти маблағи ҳисобига “Умарова”, “Тулабек” ва “Аччисой” сув тақсимлаш иншоотлари ва тармоқ қуриш объектларида бўлиб, ушбу объектларнинг лойиҳа ҳужжатларига ортиқча киритилган иш турлари ҳудудий штабда қайта кўриб чиқилиб, оптималлаштирилиши, сифатсиз бажарилган иш турлари қисқа муддатда бартараф этилиши ҳақида топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди. Бундан ташқари, Зангиота туманида 130 гектар ер майдонида ташкил этилаётган “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий - ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини қуриш объектида бўлиб, лойиҳаларни амалга оширилиши аҳволи ўрганилиб, объектни қисқа муддатда фойдаланишга топшириш бўйича янгидан тасдиқланган тармоқ жадвалида кўрсатилган муддатларда қурилишни олиб бориш ҳақида кўрсатмалар берилди. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/Huquqbiz
470Loading...
33
Media files
460Loading...
34
#Амал_қилинг 🔰 Санитария нормаларини, қоидалари ва гигиена нормативларини бузиш: 🔹фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача); 🔹мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда (5 млн 100 минг сўмдан 6 млн 800 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади. ✅ Шунингдек, санитарияга оид қонунчиликни бузиш, одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин: ➖БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солиш; ➖5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш; ➖2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; ➖1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш; ➖5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. ‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди... Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
500Loading...
02:08
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#МУНОСАБАТ 🏢 Кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув органлари билан шартнома тузмаслик мулкдорларни мажбуриятдан озод этадими? 👉 https://t.me/Huquqbiz
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Сўз эркинлигини ҳукумат вакили ривожлантираман ва эркинлаштираман, дейиши яхшиликдан дарак эмас. Аксинча, хийла кулгули ва ачинарли. Ҳукумат вакилларидан кимдир сўз эркинлигини ривожлантириб бераман, деб “очко” ишлаши керак эмас. Шахслар эмас, қонун устувор давлат керак бизга. Аниқ гап шу: матбуотни бўлиб олиш, монополлаштириш бас қилинса, шундагина Ўзбекистонда айтилаётганидек, ОАВ "...янада эркин бўлади". Бизга халақит бермасангиз бас, сўз эркинлиги даражасини ўзимиз кўтарамиз. Ишонинг! Анора Содиқова https://t.me/Hurfikruznews
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 35 млрд доллардан ошди Жорий йилнинг 1 апрел ҳолатига давлат қарзи 35,3 млрд доллар ёки ЯИМга нисбатан 38,3 фоизни ташкил этди. Ўтган йилда ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатлари 2,82 млрд долларга етган. Давлат қарзининг 93 фоиздан ортиқ қисми хорижий валютада жалб қилинган. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/Huquqbiz
Показати все...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади
“112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (304-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади. ☎️ “112” ягона диспетчерлик хизмати Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирган ҳолда республиканинг барча ҳудудлари бўйича шошилинч ёрдам чақириқларини қабул қилиш ва қайта ишлаш, аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показати все...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳудудларда “112” ягона диспетчерлик хизмати босқичма-босқич ишга туширилади
Қарорга кўра, қуйидагилар “112” ягона диспетчерлик хизматининг асосий вазифалари этиб белгиланди: ➖фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш, уларга бепул асосда шошилинч, тез ва кечиктириб бўлмайдиган ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш; ➖шошилинч ёрдам кўрсатишни бошқариш ва мувофиқлаштириш; ➖вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари томонидан фуқароларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилиши юзасидан тизимли назорат юритиш; ➖вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари ўртасида яқиндан ахборот алмашинуви бўйича тезкор ўзаро ҳамкорликни таъминлаш. 🗓 “112” ягона диспетчерлик хизмати қуйидаги муддатларда босқичма-босқич ишга туширилади: 🔹2024 йил 1 июндан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида; 🔹2024 йил биринчи ярим йиллигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида; 🔹2024 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показати все...
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига жўнаб кетди. Ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошланади. — Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в Бухарскую область. Поездка начнется с посещения мавзолея Бахоуддина Накшбанда. #Mirziyoyev #safar #Buxoro Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Помидор истеъмол қилиш сизни саратон касалидан ҳимоя қилади! ✅ Помидор - мева ва сабзавотларнинг супер юлдузи. Бу озиқ-овқат таркибида саратонга қарши курашувчи ликопен мавжуд. ✅ Олимлар помидор ва олма астма ва сурункали ўпка касалликлари хавфини камайтиришини аниқладилар. ✅ Бу иккала озиқ-овқат таркибида антиоксидант қуэрcетин мавжуд. ✅ Ушбу озиқ-овқатларнинг афзалликларидан фойдаланиш учун ҳафтада бешта олма ёки ҳар куни битта помидордан истеъмол қилинг. Каналга уланиш 👇👇👇 https://t.me/Huquq
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Бухоро вилоятига ташриф буюради. Ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш ва янги объектларни ишга тушириш кўзда тутилган. Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.    📱Мобил илова 👉 iOS | Android Ўзбекча |O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Показати все...
31 май — Бутунжаҳон тамакисиз кун ❗️Дунёда 37 миллионга яқин 13–15 ёшдаги ёшлар тамаки чекади 🚬Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш инсон саломатлигига жиддий зарар етказади. Ушбу оддий ҳақиқат ҳақида кўп бора эшитсак-да, афсуски, ҳозирги кунда бутун дунёда тамаки чекувчилар сони тобора ортиб бормоқда. Айниқса, ёшлар орасида бу одатнинг кенг тарқалаётгани ачинарли. 🖇Шу сабабдан ҳам жорий йилда Бутунжаҳон тамакисиз кун махсус ёшларга мўлжалланган тамаки маҳсулотлари пайдо бўлишига чек қўйишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Бугун бутун дунёдаги ёшлар, сиёсатчилар ҳамда тамакига қарши курашиш соҳасининг фаоллари учун ушбу муаммони муҳокама қилиш платформасига айланади. Улар мамлакатлар ҳукуматларини ёшларни тамаки саноатининг турли найрангларидан ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришга даъват этадилар. 🧑🏻‍💼Мутахассисларнинг фикрига кўра, тамаки ишлаб чиқариш саноати вакиллари болалар ва ўсмирларга жозибали бўлиб кўринадиган маҳсулотларни яратаётгани ва реклама усулларини ўйлаб топаётгани ачинарли ҳолдир. Бунинг учун тамаки саноати ижтимоий медиа ва стриминг платформалардан кенг фойдаланмоқда. 🌐Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, дунё бўйлаб 13–15 ёшдаги 37 миллион нафар ўғил-қизлар тамакини у ёки бу шаклда истеъмол қилади. ЖССТнинг Европа минтақасида эса 13–15 ёшдаги 11,5 фоиз ўғил болалар ва 10,1 фоиз қизлар (умумий ҳисобда 4 миллион нафар ёшлар) тамаки чекади. 🔻Тамаки таркибидаги никотин қарамликни келтириб чиқаради ҳамда унинг истеъмоли юрак-қон томир ва нафас олиш тизими касалликлари, саратоннинг 20 дан ортиқ турлари ва бошқа кўплаб ногиронликка олиб келувчи хасталикларнинг ривожланиши учун асосий хавф омилидир. Ҳар йили 8 миллиондан ортиқ одам тамаки истеъмоли оқибатларидан вафот этади. 👫Дунёдаги болаларнинг деярли ярми тамаки тутуни билан ифлосланган ҳаводан нафас олади ва ҳар йили 65 минг нафар бола атроф-муҳитдаги тамаки тутуни таъсиридан келиб чиққан касалликлардан вафот этади. Ҳомиладорлик пайтида чекиш эса чақалоқларда умр бўйи давом этадиган жиддий касалликларга олиб келиши мумкин. 📈Баъзи маҳсулотлар, масалан, электрон сигареталар, қиздириладиган тамаки маҳсулотлари ва никотинли снюслар ёшлар орасида тез оммалашмоқда. ЖССТ маълумотига кўра, Европа минтақасида 2022 йилда электрон сигареталарни 12,5 фоиз ўсмирлар ва бор-йўғи, 2 фоиз катталар чеккан. Шунингдек, дунёнинг барча ҳудудларида болалар ўртасида электрон сигаретани истеъмол қилиш кўрсаткичлари катталарникидан юқори. Айрим мамлакатларда электрон сигареталарнинг мактаб ўқувчилари орасида тарқалганлиги одатдаги сигареталарга қараганда 2-3 баравар юқори.
— Ўзбекистонда халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда ёшларни тамаки маҳсулотларидан ҳимоя қилиш мақсадида қатор чоралар кўрилмоқда, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров. — Хусусан, 2023 йил 24 майда Ўзбекистон Республикасининг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши нафақат юртдошларимиз, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам мамнуният билан қарши олинди. Жорий йилнинг 18 майида Вазирлар Маҳкамаси томонидан Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги техник регламенти тасдиқланди. Ҳозирда ваколатли органлар томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши чоралар кўрилиб, уларнинг зарари тўғрисида аҳолининг хабардорлигини ошириш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
📊Мутахассисга кўра, сўнгги йилларда юртимизда чекиш кўрсаткичлари амалга оширилган чоралар туфайли пасайган, аммо аҳолининг заиф қатламларини муҳофаза қилиш учун яна қўшимча чоралар кўриш талаб этилади. 📌Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай тамаки маҳсулотларини чекиш соғлиқ учун хавфли эканлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантириб, бу зарарли одатдан йироқ бўлишга чақиради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показати все...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Эҳтиёжманд хотин-қизлардан ОТМда ўқиш учун тавсияномага аризалар қабули бошланди Талабгорлардан аризалар 30 майдан 8 июнга қадар xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади. 👉 https://kun.uz/kr/64748241 Kun.uz расмий канали
Показати все...