cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Sirdaryo-So'x ITHB matbuot xizmati

Рекламні дописи
820
Підписники
-124 години
-117 днів
-3330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат харидлари тизимида жамоатчилик назорати кучайтирилади
“Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва унда кичик тадбиркорлик субъектлари иштирокини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-249-сон, 10.07.2024 й.) қабул қилинди 🔰 Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан электрон дўкон воситасида давлат харидларини амалга оширишда нарх ва бошқа шароитлар тенг бўлган ҳолларда, белгиланган мезонларнинг бири асосида ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг таклифлари устунликка эга бўлади. 🗓 2024 йил 1 сентябрдан 2025 йил 31 декабргача кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш ҳамда хомашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг 50 фоизигача қисмини, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан (10 млн 200 минг сўм) ошмаган миқдорда қоплаб берилади. 📌 Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва ушбу тизимда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида 2024 йил 1 октябрдан давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар улар тузилишидан олдин камида 1 иш куни, шунингдек, тендер савдолари натижаларига кўра расмийлаштирилган баённомалар давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштириш орқали камида 2 иш куни давомида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показати все...
Huquqiy axborot

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf

Фарғона вилояти СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ.2-БОСҚИЧ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА Ушбу лойиҳа доирасида“Чина Нуcлеар Индустрй 22нд Cонструcтион Cо.Лтд” компанияси томонидан Фарғона туманида янги Аввал-Лоғон насос стансиясини қуриш ва Қувасой шаҳридаги Исфайрам-Шохимардон насос стансиясини реконструкция қилиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда Қувасой шаҳридаги Исфайрам-Шоҳимардон насос стансиясида сув ўлчаш мосламасини ўрнатиш учун бетон қуйиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳасининг асосий мақсади суғориш эҳтиёжларини ишончли сув билан таъминлаш мақсадида Фарғона водийси ирригация тизимларини реконструкция ва модернизация қилишдан иборат. Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Показати все...
👍 1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳисоб палатасида халқаро стандартлар асосида давлат аудитини ташкил этиш шўъбаси ташкил этилади
🔰 Фармонга мувофиқ, Ҳисоб палатасида қуйидагилар ташкил этилади: ➖Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқ-тартибот органлари харажатларини аудит қилиш шўъбаси; ➖Халқаро стандартлар асосида давлат аудитини ташкил этиш шўъбаси; ➖Тадқиқот, эксперт-таҳлил ва ўқув маркази (Тадқиқот маркази). 📝 Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларига қуйидаги вазифалар юкланди: 🔹давлат харидлари соҳасида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганда, тўловларни вақтинча тўхтатиш (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган кечиктириб бўлмайдиган харажатлар бундан мустасно), шартномани рўйхатдан ўтказмасдан қайтариш, уни бекор қилиш ва қонун бузилиши ҳолатлари мавжудлиги тўғрисида давлат буюртмачисига ҳамда давлат молиявий назорати органлари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабарнома юбориш; 🔹молиявий операцияларнинг барча жараёнларида шубҳали ҳолатлар бўйича Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментини 3 иш кунида хабардор қилиш; 🔹рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлар ҳисобини юритиш ҳамда ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача Ҳисоб палатаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тегишли маълумот тақдим этиб бориш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показати все...
20:00
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Studiya 24 | Suv resurslaridan oqilona foydalanish va yo`qotishlarni oldini olish yo`lida #12july #uzbekiston24 mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Показати все...
7.mp4322.09 MB
Фарғона вилояти Насос станцияларда энерготежамкор қурилмалардан фойдаланиляптими? Давлатимиз раҳбари раислигида 2023-йилнинг 20-октябр куни ўтказилган видёселектор йиғилишида кун сайин долзарблик касб этаётган сув муаммосини юмшатиш мақсадида насос станцияларни энерготежамкор ускунлар билан жиҳозлаш юзасидан ҳам алоҳида топшириқлар берилган эди. Шу мақсадда Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан,Данғара тумани ҳудудида 10 та насос станция, 60 та тик қудуқлар жойлашган бўлиб, ҳудуднинг 18 712 гектарга яқин экин майдонларини суғоришга хизмат қилади.Насос станцияларда 43 та насос агрегатлари жойлашган бўлиб, 2024 йил режасига асосан станцияларга, электродвигател ва қуёш панели ўрнатилди. Энерготежамкор қурилмалар ўрнатилиши натижасида 86,6 минг кВт электр энергиясини иқтисод қилишга эришилди.
Показати все...
Таъмирлаш жараёнида “Данғара”, “Янги обод”, “Чағали”, “Ипак йўли” , “Орол”насос станцияларнинг ички емирилган қисмлари ҳам тозаланди. Семинар ўтказилаётган «Оқжар» насос станцияси фаолиятига тўхталадиган бўлсак, ушбу насос станция 2001 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган. Кузги-қишки таъмирлаш даврида 2 дона насос агрегатини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб,ҳозирги кунда ушбу агрегат таъмирланиб, вегетация мавсуми учун шай ҳолатга келтирилди. Ишчи-ходимларга етарли шароит яратиш мақсад қилинган бўлиб, насос станция ҳудуди экин майдонларида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилиб,чорва моллари боқилмоқда. Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Показати все...
2:37:30
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Axborot 24 | Prezident Shavkat Mirziyoyevning Farg‘ona viloyatiga tashrifi tafsilotlari #12july #uzbekiston24 mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Показати все...
1.mp41790.99 MB
👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Фарғона вилояти бошқармасининг фаол ходимлари рағбатлантирилди Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида сув ресурслари танқислигининг тенденсияси кузатилябди. Бу муаммо Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади.Қишлоқ хўжалиги соҳаси эса сувни энг кўп ишлатувчи тармоқ саналади.Бугунги кунда сув ресурсларидан самарали ва тежамли фойдаланиш юзасидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.Гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек сув текин эмаслигини қабул қила олмаётганлар ҳам бор. Бу борада “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Фарғона вилояти бошқармаси томонидан назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Бугун эса ушбу тизимда фаолият олиб бораётган, фаол ўз касбининг фидойиси бўлган ходимларини рағбатлантириш мақсадида Республика бош бошкармаси масъул ходимлари иштирокида планшетлар топширилди.Ўз вақтида берилган кўмак, рағбатлантириш ходимларнинг кайфияти кўтарилишига, бу орқали иш унумдорлиги ортишига сабаб бўлади. Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Показати все...
👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Фарғона вилояти СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ТЕЖАМОРЛИК БИЛАН ФОЙДАЛАНИШ ДАВР ТАЛАБИ 💧Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 5-январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли қарори ижроси доирасида Фарғона туманида семинар ташкиллаштирилди. 💧Сирдарё-Сўх ИТҲБ мутахассислари ва семинар иштирокчилари “ Даштда Гул” фермер хўжалигида жорий этилган сув тежовчи технологияларни кўздан кечирдилар.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
💧Ушбу фермер хўжаликда жами 33 гектар ғалла, 15 гектар пахта майдони мавжуд бўлиб, 38 гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий қилинган. 💧Шунингдек, Сув етказиб бериш ДМ раҳбари Л.Жўраев, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари И.Раҳимов сувдан тежамкорлик билан самарали файдаланиш, сув тежовчи технологияларни кўпроқ жорий этиш топшириғини беришди. 📝Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.