cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Sizga Manfaatli

Реклама учун: @foydangiz

Більше
Рекламні дописи
9 416
Підписники
-2824 години
-2107 днів
+6030 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

- Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик. - Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ... - Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик. - Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди. - Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт! - Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди. - Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади. - Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади. Ўткир Ҳошимовнинг "Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан Sizga Manfaatli маълумотлар маскани, обуна бўлинг!
Показати все...
👍 34🔥 5👏 5💯 2🤔 1😢 1
Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайраларни пайдо қилади. Фарзандларингизни арзимаган шўхликлари учун уларга тарсаки тушуриб ёки ёмон сўзлар билан сўкиш ўрнига бошини силаб яхши насиҳат қилинг. Зеро, яхшилик бир кун албатта натижасини беради! Sizga Manfaatli маълумотлар маскани, обуна бўлинг!
Показати все...
👍 34 14🔥 5🕊 1
Усмон розияллоҳу анху айтдилар: - “Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади: 1. Аллоҳ уни яхши кўради. 2. Бадани соғлом бўлади. 3. Фаришталар қўриқлайди. 4. Ҳовлисига барака ёғилади. 5. Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди. 6. Қалбини мулойим қилиб қўяди. 7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади. 8. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради. 9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди”. ㅤㅤㅤㅤ Sizga Manfaatli маълумотлар маскани, обуна бўлинг!
Показати все...
🔥 36❤‍🔥 20👍 14 14🕊 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Изингиздан яшнаб юраман, Мағрур қадам ташлаб юраман. Дунёда энг табаррук инсон, Дада сизни яхши кўраман. Аламларим кўзларин ёпай, Ёнингизга югурай, чопай. Келинг бир бор бағримга босай, Дада сизни яхши кўраман. Sizga Manfaatli маълумотлар маскани, обуна бўлинг!
Показати все...
27🔥 10👍 8🕊 1
Пайғамбар с.а.в ни кўринишлари: 1. Ўрта бўй эдилар. 2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди. 3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар. 4. Икки елкалари ораси кенг эди. 5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли. 6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди. 7. Суякларининг қўшилган ери йўғон. 8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди. 9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй. 10. Баданлари туксиз. 11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар. 12. Пешоналари кенг. 13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди. 14. Бурунлари баланд, қиррали. 15. Соқоллари қалин эди. 16. Тишлари майда, ялтироқ, олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди. 17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар. 18. Кўкраклари кенг. 19. Билаклари узун. 20. Икки елкалари ўртасида пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди. 21. Юришлари тез. 22. Барчадан илгари салом берардилар. 23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади. 24. Сочларини тарар, бўяр (қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар. 25. Ўнгдан бошлашни суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва умрада олдирганлар. 26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар. 27. Кийимни йиртилгунча кияр эдилар. 28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар. 29. Салла ўрардилар (7-12 газ). 30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган. 31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер, ёқмаса тарк этар эдилар. 32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар. 33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар. 34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар. 35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди. 36. Бодрингни ва қовунни (янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар. 37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар. 38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди. 40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари билан ишора қилар эдилар. 41. Еттита қиличлари бўлган. 43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар. 44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар. 45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар. 46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди. 47. Саҳобалар у зотни кутиб олиш учун ўринларидан туришмас эди. 48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар. 49. Уйдаги вақтлари учга бўлинарди: 1. Ибодат; 2. Уй ишлари; 3. Шахсий ишлар. 50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар. 51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар. 52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар. 53. Сариқ либосни суймас эдилар. 54. Ҳеч кимни урмаганлар. 55. Ўзлари дарвешона ҳаёт кечирсалар-да, эҳсонлари шоҳларникидан аъло эди. 56. Ҳадя олиб, мукофот берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар. 57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар. 58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар. 59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар. 60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди. 61. Кулишлари чиройли табассум эди. 62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди. 63. Туя, от минганлар. 64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар. 65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар. 66. Ўзлари учун интиқом олмасдилар. 67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдам берганлар. 68. Қабрни Абу Талҳа қазиган. 69. Мерослари садақа қилиб берилган. Буларнинг барчаси Ҳадислардан олинган. Sizga Manfaatli маълумотлар маскани, обуна бўлинг!
Показати все...
57👍 16❤‍🔥 8🔥 6🕊 4😢 3
#ибрат Аёлингиз уйда нега бақиради? Кўп эркаклар аёллари уйда баланд овозда бақиришларидан шикоят қилишади. Бироқ билишмайдики, бу бақириқлар қалбда яшириниб ётган туйғуларнинг акс садоси бўлади.   Аёл кишининг бақиришига одатда қуйидагилар сабаб бўлади: • елкасидаги масъулиятлардан сиқилиб кетади; • суюкли эр, одобли, салоҳиятли фарзандлар, озода хонадон, ишларида муваффақият кутаётган бўлади; • эътиборсиз ташлаб қўйилгани учун сиқилади. • гормонал ўзгаришларни ўтказаётган бўлади. • кўнгли чўккан бўлади, сиз у билан бахтли эканингизни, у сизга кифоя қилишини билдирмаган бўласиз. “Бугун кунинг қандай ўтди?” деб сўрамаган бўласиз. Биласизми, бу савол барча чарчоқларни чиқариб юборади. Қалбига хотиржамлик ва сакинат олиб киради. Тиним билмай узоқ муддат уйда ўтириш баъзида аёлни сиқиб қўяди. Сиз эса бу ҳолатга тушишига йўл қўймаслигингиз керак. Кўнгилини очадиган, кутилмаган бирон нима қилинг. Ҳадя улашинг. Ҳадя муҳаббатни зиёда қилиши билан бир қаторда руҳни озиқлантиришга ҳам хизмат қилади. Натижада сизга ва фарзандларингизга меҳр беради. Фақат унинг ўрни борлигини билдириб қўйсангиз бас. Яхши сўзлар билан қалбини очинг. “Жонинг соғ бўлсин. Бизни деб кўп заҳмат чекаяпсан. Аллоҳим сени кўп мукофотласин!” Бундай жумлалар айтишингиз оддийгина кўринса-да, бироқ аёл кишига рағбат бағишлайди. Ҳаётида давом этишига ундайди. Аллоҳ барчангизни икки дунёда бахтга эриштирсин. Sizga Manfaatli маълумотлар маскани, обуна бўлинг!
Показати все...
👍 33❤‍🔥 13💯 8 2👏 1🕊 1
00:34
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Доимо охиригача курашинг, ўзгаларники билан ҳаётингизни таққосламанг ҳамда ҳасад қилманг, албатта, мақсадингизга етасиз! Sizga Manfaatli маълумотлар маскани, обуна бўлинг!
Показати все...
1.mp41.37 MB
❤‍🔥 27💯 19🔥 7👍 5 2
Энг фойдали ичимликлар 1. Яшил чой 2. Сут 3. Қайноқ шоколад ёки какао 4. Помидор соки (тузсиз) 5. Клюква соки 6. Апельсин соки 7. Анор соки 8. Лавлаги соки Sizga Manfaatli маълумотлар маскани, обуна бўлинг!
Показати все...
👍 44❤‍🔥 10🤩 9🔥 3 2🤗 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#yangilik #xayriya #dars #onlayn #bepul #Mirali_Ramazonov 🫥 Matritsadan chiqib, dangasalik va nooʻrin qoʻrquvlarni yengib, pulsizlikga barham berib 0 dan yuqori daromadga chiqishni xoxlaganlar uchun 1 kunlik #bepul dars!12-iyul soat 21:00 da Marketolog Mirali Ramazonovning telegram rasmiy sahifasida. 🙏 Uzoq muddatli "stress" va "krizislar" davringizga barham bering, yuksalish, "komfort" zonadan chiqish vaqti keldi! https://t.me/+gGskLVQ9qcwzNjFi https://t.me/+gGskLVQ9qcwzNjFi реклама
Показати все...
👍 7 6👎 1
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади: Рўза: «Эй Роббим, мен буни кундузлари таом ва шаҳватлардан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Қуръон: «Мен уни кечалари уйқудан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Бас, иккови ҳам шафоат қилади», деганлар».  Sizga Manfaatli маълумотлар маскани, обуна бўлинг!
Показати все...
44❤‍🔥 13👍 9🤯 3🕊 2
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.