cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

MULLAHIDIRALI_MASJIDI

Балиқчи тумани "Мулла Хидирали" жоме масжидининг телеграмдаги @MULLAHIDIRALI_MASJIDI канали.

Більше
Рекламні дописи
419
Підписники
+124 години
-57 днів
-1430 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

00:37
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Показати все...
IMG_3654.MOV7.11 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🌙 Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳнинг раҳмати бир сизга бўлсин. Умрингиз исломнинг нурига тўлсин. Шукурким етказди улуғ кунларга. Ушбу ҳайит айёми муборак бўлсин Байрамингиз муборак бўлсин!                       •┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👇 ✅ Каналга обуна бўлинг👇 ✅ T.me/Mullahidirali_masjidi
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
                      •┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👇 ✅ Каналга обуна бўлинг👇 ✅ T.me/Mullahidirali_masjidi
Показати все...
Шайх Алижон қори. Мулк сураси Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг Китобида бир сура бор. Унинг оятлари ўттизта. У соҳибини то мағфират қилингунича шафоат қилади. «Табарокаллази биядиҳил Мулк», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.   •┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👇 ✅ Каналга обуна бўлинг👇 ✅ T.me/Mullahidirali_masjidi
Показати все...
2_5420546501929607022.mp310.57 MB
22:50
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Cериал "Юнус Эмро" сериалининг 61-қисми. 🌼Ажойиб сериал🌼 •┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👇 ✅ Каналга обуна бўлинг👇 ✅ T.me/Mullahidirali_masjidi
Показати все...
40.68 MB
Voqea surasi - Shayx Alijon qori مَنْ قَرَأَ سُورَة (الْوَاقِعَةِ) فِى كُلِّ لَيْلَةٍ لَمْ يُصِبْهُ فَاقَةٌ أَبَدًا. (رواه البيهقى عن ابن مسعود) «Ким Вокеа сурасини хар кеча укиса, унга асло мухтожлик етмайди» Имом Байхакий Ибн Масъуд розияллоху анхудан ривоят килган. Бас, шундай экан, камчиликлардан шикоят килавермай, сабабини килиш билан бирга, ушбу сурани хар кеча укишни йулга куяйлик.                 •┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👇 ✅ Каналга обуна бўлинг👇 ✅ T.me/Mullahidirali_masjidi
Показати все...
Voqea surasi - Shayx Alijon qori.mp314.78 MB
Repost from Muslim.uz
#haj2024 #arafa 🤲 ЎЗБЕКИСТОН ҲОЖИЛАРИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ВА ХАЛҚИМИЗГА ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИНИ ЙЎЛЛАДИЛАР
📍Муқаддас заминга ҳаж ибодатини адо этиш учун борган миллионлаб мўмин-мусулмонлар қатори 15 мингдан ошиқ юртдошларимиз Мино ва Арафот каби муборак манзилларда улуғ амалларни ихлос ила бажардилар.
Бугун, 15 июнь, ҳижрий 1445 йил 9-зулҳижжа арафа куни Маккаи мукаррамадаги Арафот ҳудудида бўлиб турган ҳожиларимиз ибодату дуоларда бўлиб, муҳтарам Президентимиз ва халқимизга Қурбон ҳайити муносабати билан ўз табрикларини йўлладилар. Уни ҳаж ибодатини ихлос ила адо этаётган ҳожиларимиз номидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқаназар ҳазратлари ўқиб эшиттирдилар. 🗣 Табрикда юртимиз тарихида илк марта Ўзбекистон ҳожиларига мамлакат Президенти даражасида эътибор кўрсатилгани алоҳида қайд этилиб, жумладан бундай дейилган:
“Ҳурматли Президент, Сизнинг телефон орқали муборак ҳаж зиёрати учун яратилган шароитлар ва саломатлигимиз ҳақида сўраганингиз ҳамда ҳар куни ҳолимиздан хабардор бўлиб турганингиз ибодат файзи билан юрган биз ҳожиларни чексиз даражада мамнун этди. Буни ҳар бир зиёратчи юракдан ҳис қилиб, кўзларида ёш ила Сизнинг ҳаққингизга алоҳида дуолар қилаётганини эътироф этишимиз даркор”.
🤲 Шунингдек, ҳожиларимиз гуноҳлар афв этиладиган ва дуолар ижобат бўладиган Арафотда туриб, Аллоҳ таолодан Юртбошимизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва улкан муваффақиятлар тилаб, хайрли ишлари доимо бардавом бўлишини илтижо қилиб сўрашди.
📖 Шу билан бирга Аллоҳ таолога ихлос билан ибодат қилаётган ҳожиларимиз Арафот водийсида имом домлалар, мударрислар, талабалар, зиёратчилар ва уларнинг яқинлари томонидан ўқилган Қуръони каримнинг 10 мингдан зиёд хатмлари бахшида қилиниб, юртимиз, давлатимиз раҳбари ва халқимиз ҳаққига хайрли дуолар қилмоқдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #arafa MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
Аллоҳ берган умрни яшаб, Унинг розилигини топиш учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларга қатъий амал қилишимизни буюрадилар: ✅ Доимо тоза ва покиза таомларни енг. ✅ Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди. ✅ Таомни узоқ чайнаб, секин енг. ✅ Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг. ✅ Таомни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг, кўп еманг. ✅ Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг. ✅ Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва сабзавот-кўкатларни енг. ✅Дастурхонингиздан хурмо аримасин. ✅ Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қувват беради. ✅ Чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул қилинг. ✅ Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг. ✅ Овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқатланманг. ✅ Сувни бирдан симирмай, хўплаб-ҳўплаб ичинг, акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради. ✅ Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор. ✅ Нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон баракотидандир. ✅ Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг гуноҳини кечиради. ✅ Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади. ✅Укроп истеъмол қилиш қуланж(йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади. ✅ Сигирнинг сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир. ✅ Аллоҳ таоло ҳар бир дарднинг давосини ҳам яратиб қўйган. ✅ Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди. ✅ Истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни аралаштирманг, Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам: «Сут ичиб туриб, балиқ ема», деганлар, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин. ✅ Асал еб туринг, чунки минг дардга даводир. ✅ Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин. "Сиз қандай яшамоқчисиз?" китобидан.                       •┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👇 ✅ Каналга обуна бўлинг👇 ✅ T.me/Mullahidirali_masjidi
Показати все...
Naba surasi - Shayx Alijon qori ✅ Ким асрдан кейин Наба(Амма) сурасини ўқиса юзи муннаввар бўлади.               •┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👇 ✅ Каналга обуна бўлинг👇 ✅ T.me/Mullahidirali_masjidi
Показати все...
Naba surasi - Shayx Alijon qori.mp37.23 MB
#qurbonlik ҚУРБОНЛИК ГЎШТИ Масала: Кўпчилик, хусусан, ака-укалар шерик бўлиб қурбонлик қилганда гўштини чамалаб тақсимлашади. Бундай тақсимот судхўрлик бўлиб қолиш жиҳатидан жоиз эмас. Шунинг учун гўшт аниқ, килолаб тортилгандан кейин ҳар ким ўзининг ҳиссасидан хоҳлаганидек фойдаланади. Истаса ҳадя этсин, истаса ўзи истеъмол қилсин. Масала: Бир неча киши гўштни тақсим қилишларидан олдин барча шерикларининг ихтиёри билан кимларгадир гўштни садақа қилишни ихтиёр қилишлари жоиз. Қолганини эса ўз ҳиссаларига кўра тақсимлаб олаверишади. Лекин шериклардан биронтаси назр қилган бўлса, гўштини нисоб эгаси бўлган кишиларга ҳадя қилиши жоиз эмас. Чунки назр қурбонликнинг гўштини нисоб эгаларига едирилмайди. Масала: Ҳалол ҳайвонларнинг етти аъзосини ейиш мумкин эмас: 1. Оқадиган қон; 2. Эркак ва урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси; 3. Эркак ҳайвоннинг мояги; 4. Сийдик қопи; 5. Орқа жинсий аъзоси; 6. Ғудда (безлар); 7. Ўт пуфак. Масала: «Канзуд-дақоиқ» ва «Мароқил фалоҳ» китобларида ҳаром мағиз, яъни умуртқа суяк ичидаги оқ сут каби суюқликни истеъмол қилиш жоиз эмас, дейилган. Масала: Баъзилар қурбонлик қилингандан кейин ортган гўштни сотиб юборади. Бундай қилиш мумкин эмас. Сотиб юборилган қурбонлик гўштининг пулини фақир мискинларга садақа қилиш вожиб бўлади. Масала: Қассобнинг хизмат ҳақи сўйилган қурбонлик гўштидан берилмайди. Масала: Баъзи кишилар гўшти арзон тушар экан, деб қурбонлик қилувчиларга шерик бўлишади. Агар шерикларидан биронтасининг нияти арзон гўшт бўлса, барча шерикларнинг қурбонлиги дуруст бўлмайди. Масала: Қассобнинг хизмат ҳақини қурбонликнинг гўшти, териси ёки калла-почаси билан адо этиш жоиз эмас. Шундай қилинган тақдирда ўша нарсаларнинг қийматича садақа бериш вожиб бўлади. Лекин қассобнинг ҳақини алоҳида бериб, уларни ҳам қўшиб юборилса зарари йўқ. Бунинг эвазига қассобнинг хизмат ҳақини қамайтирмаслик лозим. Масала: Қассоблик дуруст касб ҳисобланиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замоналарида ҳам қассоблар бўлган. Баъзи саҳобалар қассобчилик билан шуғилланишган. Савол: Етти ёки ундан кам қурбонлик қилувчиларнинг бири қурбонликнинг қазосини ният қилса, шерикларининг қурбонлиги дуруст бўладими? Жавоб: Шерикларнинг қурбонлиги дуруст, аммо қазо ниятидаги кишиники нафл бўлиб қолади. Қурбонликнинг қазоси адо бўлмайди. Эвазига ўртача бир қўйнинг қийматини садака қилиш талаб этилади. Савол: Туя ёки мол сўяётган киши бир ҳиссасини ақиқадан деб ният қилса, дуруст бўладими? Жавоб: Етти ҳиссадан бирини ақиқадан деб ният қилишда ҳеч бир зарар йўқ. "Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан.                       •┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• ⤵️ Яқинларингиз билан баҳам кўринг👇 ✅ Каналга обуна бўлинг👇 ✅ T.me/Mullahidirali_masjidi
Показати все...