cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

🕋Ansor Haj va Umra ziyorati🕋

Allohim,Sendan foydaliy ilm, pokiza rizq, qabul boʻladigan amal soʻrayman. +998933331011 +998913321011 👇👇👇 Telegram: @Saddamjonqori 🕋

Більше
Рекламні дописи
21 681
Підписники
-30424 години
-2 5897 днів
-8 13730 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
АХЛОҚ Жорж Маклорин 1948 йилда Оклахома универститетида қабул қилинган биринчи қора танли талабадир. Уни оқ танли талабалардан алоҳида ўтиришга мажбур қилишган эди. Аммо у ўз номини универститет тарихида ўтган энг яхши учта талаба рўйхатига муҳрлай олди. Маклорин айтади: "Курсдошларим менга ҳайвонга қарагандай қарашар эди. Мен билан ҳеч ким гаплашмас эди. Домлалар ҳам худди мен учун келишмагандай тутишар эди ўзларини. Савол берсам жавоб беришмас эди. Аммо мен бор кучимни ишга солиб талабаларнинг барчасидан ўзиб кетдим. Мен кўп ўқидим, натижада улар билмаган нарсаларини мендан сўрашга мажбур бўлдилар. Ҳамма нарсани орзу қилса бўлади, аммо муваффақиятга меҳнат билан эришилади". Бошқалар сенинг шаклинг, кўринишинг ва кийиминг учун таҳқирлар эканлар, сен юзингни қуёш ва ой сингари мунаввар қиладиган ахлоқ ва илмга эга бўл, тамом. Ҳаммаси яхши бўлади! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ахлоқнинг қиймати Италиядаги бир қаҳвахона эгаси одамларни хушмуомилаликка ўргатмоқчи бўлиб, пештахта ёнидаги кофе нархномасига қуидаги сўзларни ёзиб қўйди: «Битта қаҳва» – 3 евро. «Илтимос, битта қаҳва» – 2 евро. «Хайрли кун. Илтимос, битта қаҳва беринг» – 1 евро. Ахлоқнинг ҳам қиймати бор! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Показати все...
00:04
Відео недоступнеДивитись в Telegram
САЛОМ СИЗГА ЯХШИЛАР! Салом юзи қуёшлиларим, Тонга етган бардошлиларим, Ўттиз, эллик, юз ёшлиларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Салом кўнгли қордек оқларим, Гина-гудрат, кибри йўқларим, Охиратдан кўнгли тўқларим, Хайрли кун сизга яхшилар! Мени билган, билмаганларга, Кулиб турган, кулмаганларга, Ҳали салом бермаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тонга етиб шукур қилганлар, Ўтган кундан фикр қилганлар, Ибодатдан ҳузур қилганлар, Хайрли кун сизга яхшилар! Суйганлару, суймаганларга, Куйсам, бирга куймаганларга, Дийдоримга тўймаганларга, Хайрли кун сизга яхшилар! Тилагим бор сизга ушбу чоғ, Сиздан нари юрсин ғам, фироқ, Фақат Ҳаққа бўлинг яқинроқ, Хайрли кун сизга яхшилар! Яратганга ҳамдлар айтайлик, Кўп тонгларга омон етайлик, Кетсак, жаннатларга кетайлик, Хайрли кун сизга яхшилар! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#ибрат Осмонга қарашнинг 10 фойдаси: 1. Ҳузн ва қайғуни камайтиради. 2. Васвасаларни камайтиради. 3. Қўрқув, ваҳимани кетқизади. 4. Аллоҳни эслатади. 5. Қалбда Аллоҳнинг буюклигини ёяди. 6. Ёмон фикрларни кетқизади. 7. Пессимизм касаллигига яхши. 8. Ошиқларга тасалли беради. 9. Инсонни яхши кўрганларига яқинлаштиради. 10. Ва у, дуоларнинг қибласидир! Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Показати все...
00:15
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Биласизми❓ КАСАЛЛИК ЧАҚИРУВЧИ СЎЗЛАР Немис психотерапевти (асли Эронлик) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, сўзларнинг инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган. Инсон ўзининг руҳий холатидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига таъсир қилади. Инсоннинг физиологик органларига бевосита таъсир қилувчи сўзлар - органик нутқ ҳам деб аталади. Қанчалик кучли бўлманг, ўзингизга айтилган сўзларингиз соғлигингизга путур етказа олади. Баъзи пайтларда ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз ички органларимизга буйруқ, (команда) бериш вазифасини бажариб, маълум аъзолар ишини издан чиқарар экан. 1.Барчаси мени зиммамда, муаммолар мени бўйнимда дейдиганларда - остеохондроз касаллиги ривожланиши 2. Барчаси жонимга тегди дейдиганларда - ўсимталар ривожланиши 3. Юрагимга қаттиқ олдим дейдиганларда - юрак инфаркти ривожланиши 4. Менга шу муаммолар бош оғриғи бўлди дейдиганларда - мигрень ривожланиши 5. Қонимни ичди дейдиганларда - қон касалликлари ривожланиши 6. Сабр косам тўлди дейдиганларда - гипертония ривожланиши 7. Эшитгим келмайди, ўчир, биламан, дейдиганларда- гаранглик ривожланиши 8. Асабимни синама дейдиганларда - депрессия ривожланиши 9.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши 10. Ўз-ўзини ейиш, сиқилиш, ёмонликларни хазм қила олмаслик - яра касалликлари ривожланиши 11. Ўлгудек чарчадим деганларда - урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган. Доимо ўзингизни таърифлаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг. Зеро, инсон онги ва организмини айтилган сўзлар бошқаради! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг👇 https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Показати все...
ИБРАТЛИ ДУНЁ

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар Биз ибрат улашамиз Реклама админи: @Saxiy_Sodiqjon Админ: @Ibratli_admini

Биз неъматларга ўрганиб қолганмиз. Шу сабаб биров ҳолимизни сўраса: "Янгилик йўқ", деймиз. Саломатлик ва неъмат доимий янгиланишда эканини наҳот ҳис қилмаяпмиз?! Аллоҳга доимий ва абадий ҳамд бўлсин! Шайх Мутаваллий Шаъровий БИЗГА ҚЎШИЛИНГ ✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼
Показати все...
#ибрат Луқони Ҳаким ўз ўғилларига дебдилар: • Қариндош-уруғлардан алоқангни узма, уйлаб иш тут. • Одамларни ғийбат килма, одамлар ёмон ишга бош қўшса, сен уларга қўшилма. • Шошилиб иш тутма, бой- лик деб ўзингни ғам-қайғуга ташлама. • Ўз кадрини билмаган одамдан яхшилик умид килма. • Ўтиришларда ўз жойингни бил, одамларнинг сўзларига кулок сол, одамлар сўраса, гапир, ўзингдан улуғлар олдига тушиб юрма, одамлар ичида бошингни куйи солиб ўтирма, унгу чапга қарайверма, меҳмонлар олдида бировга ўшқирма, меҳмонга эса иш буюрма. • Маст ва девона одамлар билан ҳамсуҳбат бўлма. • Бекорчи одамлар билан ўтирма. Ўз фойдангни уйлаб обруйингни тўкма. • Ўзига бино кўювчи такаббурлардан булма. • Ҳусуматдан узоқ бўл, сенга иш буюрсалар — бажар, ваъда килсанг, албатта, уддасидан чиқ. Ҳеч кимни ранжитма. Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Показати все...
#ибрат Бамбук фалсафаси Хитойда бир турдаги бамбук дарахти бор. Бу бамбук дарахти экилганидан кейин 5 йил давомида ҳеч қанақа ўсишсиз, бир хил сақланиб туради. Кўпчилик ташқаридан қараганда ўсиш бўлмаяпти деб ўйлайди. Лекин аслида шу 5 йил давомида пастга қараб илдиз отаётган бўлади ва 5 йилдан кейин шунақа даражада тез ўсиб кетади-ки, 60 кунда 50-60 метргача ўсиб кетадиган ҳолатлар бўлади. Инсондаям шунақа, бирор ишни қилишга киришган пайт бошланишида ҳеч қанақа натижа кўрмайди. Бу дегани инсон ўсмаяпти дегани эмас. Ўсяпти, фақат ўзига шу даврда фундамент қураётган бўлади. Шу фундамент яхши қуриб олинса, кейин ўсиш тезлашиб кетади. Шундай экан, фундаментни қуришдан тўхтаманг, бир кун келиб албатта баландга кўтариласиз! Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Показати все...
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ охиратга рағбати бўлган мўминни шундай сифатлайди: 1. У бир водийда, одамлар бўлса, бошқа водийда бўладилар. 2. Аллоҳнинг зикрига қалби шошилган, хузуъли, тавозели ва қалби салим бўлади. 3. Аллоҳдан бошқа барча нарсада зоҳид бўлади, яъни Аллоҳдан ўзгасидан узилган бўлади. 4. Аллоҳга яқинлаштирувчи барча нарсага қизиқувчи, рағбатли бўлади. 5. Мавжуд нарсага шодланиб кетмайди, йўқолган нарсага афсус чекмайди. 6. Унга таааллуқли бўлмаган нарсага киришмайди, ундан камайиб қолмайдиган нарсага бахиллик қилмайди. 7. У иффат ва сидқ билан ҳамда виқор, ҳилм, тавозе ва ийсор (ўзини қўйиб бошқага илиниш, раво кўриш) билан васф қилинади. 8. Бировни устида ҳақ кўрмайди, биров билан итобга бормайди, хусуматлашмайди ва талашиб тортишмайди. 9. Тилини сақлаган, вақтини бекорчи ишлардан қизғанган, дўстларига икромли ва ўз шаънига (бўлган холис насиҳатларни) қабул қилувчи бўлади. “Ториқул ҳижратайн” асаридан. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ ✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼
Показати все...