Diniy Testlar | Hadislar 📖📚 | Namoz vaqtlari
Відкрити в Telegram
Islomiy savollar Payğambarlar haqida Namoz va Hadislar haqida Barcha dinga aloqador testlar Kanalimizni ózingiz yaxshi kórgan Birodarlaringizga ulashing Eslating Zero eslatma móminlarga manfaat berur
Показати більше447
Підписники
Немає даних24 години
-107 днів
-3230 днів
Триває завантаження даних...
Схожі канали
Хмара тегів
Немає даних
Виникли проблеми? Будь ласка, оновіть сторінку або зверніться до нашого support-менеджера.
Вхідні та вихідні згадування
---
---
---
---
---
---
Залучення підписників
липень '25
липень '25
+8
в 0 каналах
червень '25
+16
в 0 каналах
Get PRO
травень '25
+37
в 0 каналах
Get PRO
квітень '25
+46
в 0 каналах
Get PRO
березень '25
+72
в 1 каналах
Get PRO
лютий '25
+71
в 1 каналах
Get PRO
січень '25
+109
в 1 каналах
Get PRO
грудень '24
+96
в 2 каналах
Get PRO
листопад '24
+642
в 1 каналах
Get PRO
жовтень '24
+52
в 1 каналах
Get PRO
вересень '24
+62
в 1 каналах
Get PRO
серпень '24
+136
в 3 каналах
Get PRO
липень '24
+32
в 1 каналах
Get PRO
червень '24
+43
в 0 каналах
Get PRO
травень '24
+74
в 0 каналах
Get PRO
квітень '24
+425
в 1 каналах
Get PRO
березень '240
в 6 каналах
Get PRO
лютий '24
+110
в 0 каналах
| Дата | Залучення підписників | Згадування | Канали | |
| 09 липня | 0 | |||
| 08 липня | 0 | |||
| 07 липня | +1 | |||
| 06 липня | +2 | |||
| 05 липня | 0 | |||
| 04 липня | +2 | |||
| 03 липня | +1 | |||
| 02 липня | +1 | |||
| 01 липня | +1 |
Дописи каналу
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ، وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ الْبَلَاغُ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Албатта, биз Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган хайрли нарсаларни сўраймиз. Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ёмон нарсалардан паноҳ сўраймиз. Сен ёрдам сўралган Зотсан. Етиб бориш сенгадир. Аллоҳдан бошқада куч ҳам, қувват ҳам йўқ».
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп дуо қилдилар. Биз уни ёд олмадик. Сўнгра:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Кўп дуо қилдингиз. Биз ундан ҳеч нарсани ёд олмадик», дедик.
Шунда у зот: «Сизларни ўшанинг ҳаммасини жам қиладиган нарсага далолат қилайми? «Аллоҳим! Албатта, биз Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган хайрли нарсаларни сўраймиз. Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ёмон нарсалардан паноҳ сўраймиз. Сен ёрдам сўралган Зотсан. Етиб бориш сенгадир. Аллоҳдан бошқада куч ҳам, қувват ҳам йўқ», денглар», дедилар».
| 2 | Немає тексту... | 19 |
| 3 | بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِي
Қуёшнинг нуридан ёришиб замин,
Зулматлар чекиниб, зиёга тўлсин.
Тонг сахар тилагим, эй Азизларим,
Бошланган кунингиз жаннатга элтсин!
“Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳ. Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”.
Барчага хайрли тонг тилаб Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азизларим
Кўнглимдаги яхши ниятларни тилаган ҳолда:
Роббим ҳузурини кўнглимиздан,
Дуони дилимиздан,
Соғлиқни баданимиздан,
Умидни юрагимиздан,
Севганларимизни ёнимиздан,
Севги, хузур, бахтимизни умримиздан кам қилмагин.
Оёғимизга тош,
Юрагимизга хузун,
Кўзларимизга ёш тегмасин.
Роббим, икки дунё саодатини бер!
Жаннатларни биз қулларинга насиб эт!
«Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн, Вал-ъақибату лилмуттақийн, Вассолату вассаламу аълаа Росуулиҳи Муҳаммадин ва-ъалаа аалиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн”
Амийн... | 14 |
| 4 | Тўрт ҳадис борки, сизни тўртта маҳорат курсида (мастер-класс) таълим олишга эҳтиёж қолдирмайди.
1. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!», дедилар. (Имом Бухорий ривояти.)
-Бунда тилни тийиш маҳорат дарси бор.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бефойда нарсаларни тарк қилиш киши Исломининг чиройлилигидандир», дедилар. (Имом Термизий ривояти.)
-Бунда ортиқча нарсалардан ўзини тийиш маҳорат дарси бор.
3. Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Менга васият қилинг», деганида, у зот: «Ғазаб қилма», дедилар. Бу киши бир неча марта такрорлаганида ҳам у зот: «Ғазаб қилма», дедилар. (Имом Бухорий ривояти.)
-Бунда ўзини тийиш маҳорат дарси бор.
4. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз ўз нафси учун яхши кўрган нарсасини биродари учун ҳам яхши кўрмагунича, мўмин бўла олмайди», дедилар. (Муттафақун алайҳ.)
-Бунда қалбни мусаффо сақлаш маҳорат дарси бор. | 13 |
| 5 | Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтдилар:
“Бандалар уч тоифадирлар. Ҳар тоифанинг учтадан аломатлари бўлиб, улар ана шу аломатидан билиб олинади. Биринчи тоифа Аллоҳдан қўрқиб ибодат қилади. Иккинчи тоифа Аллоҳдан умид қилиб ибодат қилади. Учинчи тоифа Аллоҳнинг муҳаббатини талаб қилиб ибодат қилади.
Биринчи тоифанинг учта аломати бордир:
– нафсини паст ҳисоблайди;
– яхшиликларини оз деб билади;
– ёмонликларини кўп деб билади.
Иккинчи тоифанинг ҳам учта аломати бор:
– ҳар қандай ҳолатда инсонларга намуна бўлади;
– ҳаётлик пайтида моли билан инсонларнинг сахийи бўлади;
– махлуқларнинг ҳар бири ҳақида Аллоҳга чиройли гумонда бўлади.
Учинчи тоифа учун ҳам учта аломат бордир:
– яхши кўрган нарсасини беради, Робби рози бўлганидан кейин ҳеч нарсага аҳамият бермайди;
– Робби рози бўлгандан кейин нафсининг ғазабини келтирган нарсага амал қилаверади;
– ҳамма ҳолатда: буйруғида ҳам, қайтарган нарсаларида ҳам саййиди билан бирга бўлади”.
☪️🕊 | 12 |
| 6 | «Аллоҳни нечоғлик яхши кўришингга қараб инсонлар сени яхши кўрадилар. Аллоҳдан нечоғлик қўрқишингга қараб инсонлар олдида ҳайбат касб қиласан! Аллоҳнинг амри билан нечоғлик машғул бўлишингга қараб бировлар сенинг ташвишинг билан машғул бўладилар».
Яҳё ибн Муоз Розий
АЛЛОҲДАН ҲАЁ ҚИЛИШ НИМАНИ ТАҚОЗО ҚИЛАДИ?
Аллоҳ таоло ҳаё қилган банда нима қилиши лозимлигини қўйидаги ҳадиси шарифдан билиб оламиз.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё ила ҳаё қилинглар" дедилар.
"Эй Аллоҳнинг Расули, алҳамдулиллаҳ, биз ҳаё қиламиз", дедик.
"Ундай эмас. Аммо Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилиш бошни ва у ичига олган нарсани, қоринни ва у ичига олган нарсани муҳофаза қилмоғинг, ўлимни ва чиришни эсламоғингдир. Ким охиратни ирода қилса, дунё зийнатини тарк қилади. Ким ўшани қилса, ҳақиқатда Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилган бўлади", дедилар".
Термизий ривоят қилган.
Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақиқий ҳаё шунчаки баъзи бир ишларни қилишдан уялишдангина иборат эмаслигини, балки улкан бир маънони ўз ичига олишни баён қилмоқдалар.
Демак, Аллоҳ таолодан ҳаё қилиш фақат ҳаёлдан ўтказиб қўйиладиган нарса эмас. Бировнинг ҳузурида қисилиб-қимтиниб ўтириш ҳам эмас. Яна шунга ўхшаш қуруқ гап ва ҳатти-ҳаракатлардан ҳам иборат эмас.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
🕊🕊🕊🕊🕊 | 14 |
| 7 | Бемор кишидан дуо сўраш
Маймун ибн Маҳрон Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон касалнинг олдига кирсанг, ҳақингга дуо қилишини сўра. Чунки уларнинг дуолари худди фаришталарнинг дуосига ўхшайди», дедилар».
Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари. | 18 |
| 8 | Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
Илохим ҳар бирингизнинг
Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
Юзингиз ТАБАССУМни,
Хонадонингиз БАРАКАни,
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
Қалбингиз ИЙМОНни,
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲 | 19 |
| 9 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.
Кунлар бир - бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тун келади. Қоронғу чўкади.
Тонглар бизни Аллоҳ ва бир - биримизга боғланишимизга янги умид, имконият бағишлайди.
Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!
Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!
Алҳамдулиллаҳ
СубҳанАллоҳ
Аллоҳу Акбар
Ла илаҳа иллолоҳ. | 38 |
| 10 | Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Гуноҳлар сени ҳар қанча булғаган бўлса ҳам, Аллоҳга қайтишга иккиланма! Маъсият шифтининг остида турганингда сени сатр қилган Зот тавба қаноти остида турганингда ҳаргиз сени шарманда қилмайди!
Бошланган янги иш ҳафтаси барчамизга хайрли келсин! | 57 |
| 11 | Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби,
қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби,
ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилсин амин! | 68 |
| 12 | Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар
1. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.
2. Росулоллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.
3. Росулоллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.
4. Росулоллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.
5. Росулоллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.
6. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук (ширин сув) қилар эди.
7. Росулоллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.
8. Росулоллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.
9. Росулоллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.
10. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.
11. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган.
12. Росулоллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан (деярли) хабар ололмай қолишган.
13. Росулоллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.
14. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.
15. Росулоллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.
16. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).
17. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.
18. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).
19. Вафот эткан бандадан қабрда Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.
20. Росулоллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суратига кира олмайди.
21. Росулоллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон нафл намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.
22. Росулоллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.
23. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.
24. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.
25. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.
26. Росулоллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.
27. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.
28. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.
29. Росулоллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.
30. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.
Манба: "Икки олам сарвари" Саййид Муҳаммад Ҳасаний | 356 |
| 13 | Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ
1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ
2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ
3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ
4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ
5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"
اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ
6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ
7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"
الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ
8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн" | 150 |
| 14 | Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":
1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).
Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин! | 113 |
| 15 | بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم💾
Кўнгил билан масжидга тақиллатмасдан кирилади.
Бошланган кунингиз ҳайрли бўлсин...
Эй жон, ҳеч кимни хафа қилма..!
чунки сўздан оғирроғи йўқдир..
Жисм ҳар юкни кўтарар, аммо кўнгил ҳар сўзни ҳам кўтара олмас.....
Эй қалб, ҳеч кимдан ранжима...
Инсон унутувчан...
Бугун ранжитган қалбини, эртага мутлоқ унутади....
Эй юрак, ҳадеб тилка пора бўлаверма...
Ҳаёт синов учун берилган бир нeъмат...
Ҳар иш хам ўтиб боришини унутма...
Эй кўнгил...
Инсонлар қалбида абадий қолиш учун уринма...
Ҳеч кимни мутлоқ рози қилолмайсан..
Унутма!
Инсонлар калби Жаннатмас.! Улар ҳам хатокор....!
Эй вужуд, сен учун ҳам бир кун жавоб бераман...
Ўша кунда менга қарши сўзлашингдан қўрқаман.. Ахир сени авайлаб асролмадим...
Эй Роббим..
Эй қалбим Эгаси..
Мен гунохкор, ожиз, хатокор бандангни Ўзинг кечир....
Хақ йўлга бошла... Адашишдан асра... | 100 |
| 16 | 🌙 Жума муборак!
Салавотнинг арабча матни:
اَللَّهُمَّ اِنّي أَسْأَلُكَ أَنْ تُصَلِّي عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَنَبِيِّكَ وَرَسُولِكَ أَفْضَلَ مَا صَلَّيْتَ عَلَى أَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ أَجْمَعِينَ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Сендан банданг, набиййинг, расулинг Муҳаммадга барча махлуқотлардан бирига йўллаганинг энг афзал салавотни йўллашингни сўрайман!»
Бу салавотни Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтган.
(Манба: Қози Иёз, «Ас-салоту алан набий»)
Шайх Шинқитий: «Инсон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборадиган жума кунги ва жума тунги салавотини у зотга кўрсатилиши ҳақида бироз фикр юритса, унинг бу иши у зотнинг қадрлари олдида арзимас ва оз сонли эканидан ҳаё қилади», деб айтдилар.
Бир Шайҳдан сўрашибди:
- Оилада эр билан хотин жанжаллашиб аразлашса қай бири биринчи бўлиб узр сўраши керак?! Эркакми ёки аёлми?!
Шайх шундай жавоб берди:
- Қай бири Аллоҳдан кўпроқ қўрқса ўша биринчи бўлиб узр сўрайди.... | 102 |
| 17 | Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...
Дуоси мустажоблар бор...
Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...
Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...
ДУО ҚИЛИНГ:
Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...
Шифосини кутаётганлар...
Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...
Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...
Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!
Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!
Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...
Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• | 106 |
| 18 | Bismillahir Rohmanir rohiym, Alhamdulillahi Robbil a'alamin, Vassolatu' vassalamu' alaa sayyidinaa Muhammad assodiqun va'dul amin,
Allohumma laa' ilmalanaa illa maa' allamtana innaka antallimimun hakim,
Allohumma a'lminaaa maa yanfa unaa vanfa'naa bimaa' allimta naa vazidnaa 'ilmaa,
Va arinal haqo haqqo varzuqnatti baa'ah,
Va arinal baatila baatilan,
Varzuqnaiti naab'ah,
Vaja'alna ilmina yastami'unal gʻovla fayattabi'una ahsanah va adhilnaa bi rohmatika fii'ibaadika solihin,
Ammaa ba'd...
Assalamu aleykum va rahmatullohi ta'ala va barakotuh!
Sayyidul ayyom Jumʼa muborak 🕊️ | 102 |
| 19 | Эй энг меҳрибон - раҳмдил Зот!
Имом Лайс ибн Саъд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Менга шундай хабар етиб келган: машҳур саҳоба Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу Тоиф шаҳрида бир кишидан битта хачирни ижарага олибди. Киракаш одам Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуни хоҳлаган манзилига ўзи етказиб қўйишини айтибди. (Бу ижарага берувчи одам асли ярамас қотил киши экан. Келишилган манзилга кетаётиб) кутилмаганда, аравани хароба бир жой томонга бурибди. Сўнг Зайд ибн Ҳорисага: «Аравадан туш», дебди. У тушибди. Қараса, атроф ўликларнинг жасади билан тўла экан. (Бу қотил ҳаммасини шу тарзда киракашдек шартлашиб, шу ерга олиб келиб ўлдириб, мол-мулкини ўзлаштиришга одатланган экан). У Зайд ибн Ҳорисани ҳам ўлдирмоқчи бўлган экан. Зайд: «Менга икки ракъат намоз ўқиб олгунимча тегмай тур», дебди. Қотил киракаш унга мағрур оҳангда: «Ўқисанг ўқийвер, сендан олдин анавилар ҳам намоз ўқишган. Бироқ кўриб турганингдек, намозлари бирор фойда бермаган», дебди. Зайд воқеанинг давомини шундай баён қилади: «Намозни ўқиб бўлганимда, анави одам мени ўлдириш учун ёнимга келди. Шунда мен: «Эй энг меҳрибон ва раҳм-шафқатли Зот!» деб Аллоҳ таолога нидо қилдим. Шунда қотил «Уни ўлдирма!» деган овоз эшитди. У қўрқиб кетди, даҳшатга тушиб, овоз эгасини қидириб, уёқ-буёққа аланглаб юрди, лекин ҳеч кимни топа олмади. Сўнг яна менинг олдимга қайтиб келди. Мен яна: «Эй энг меҳрибон ва раҳм-шафқатли Зот!» дея уч марта нидо қилдим. Шунда ажиб ҳолат юз берди: олдимда от минган бир чавандоз пайдо бўлди. Унинг қўлида темир найза бор эди. Найзанинг учида эса олов алангаланиб турарди. Уни қотилга тиради ва найза унинг ортидан тешиб чиқиб, ўша ерга қулаб ўлди. Сўнг чавандоз менга шундай деди: «Биринчи марта «Эй энг меҳрибон ва раҳм-шафқатли Зот!» деганингда, мен еттинчи осмонда эдим. Иккинчи марта «Эй энг меҳрибон ва раҳм-шафқатли Зот!» деганингда, дунё осмонига етиб келган эдим. Учинчи марта «Ё Арҳамар Роҳимийн», деганингда, ҳузурингга етиб келдим».
Шарҳ: Бу воқеада буюк саҳоба Зайд ибн Ҳорисанинг кароматини - Аллоҳ таоло уни икром қилиб, қотил душманини хор қилганини кўрдик. Шунинг учун ҳар қачон мусулмон кишининг танасига, ҳатто қалбига озор бериш, унга зулм қилишдан эҳтиёт бўлиш керак. Зеро, мазлумнинг дуосини тўсадиган ҳеч нарса йўқ. Унинг дуоси тўғридан-тўғри Аллоҳ таолога етиб боради. У кимнинг ҳаққига дуойи бад қилиб, уни жазолашни сўраса, Аллоҳнинг амри билан юқоридагидек, еттинчи осмондаги фаришта ҳам бир зумда етиб келади. Ҳа, Аллоҳ таоло Ўзининг йўлидаги дўстларини золимлар қўлида хорлаб қўймайди. Айниқса, саҳобаларнинг йўлини тутган олимлар ва талабаларга озор бериш, уларнинг кўнглини ўкситиш ниҳоятда хавфли ҳисобланади. Зеро, Қуръон ва суннатни ўрганиб, уларга амал қилиб, уларни одамларга етказиб турган зотлар Аллоҳ таолонинг хос хизматчиларидир. Уларга зиён-заҳмат етказиш Аллоҳ таолога хуш келмайди. У ҳамиша ўзининг дўстларини ҳимоя қилгай!..
«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан. | 117 |
| 20 | 🌞 Жазирама иссиқда ўқиладиган дуо
☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир", деганлар.
🤲 Шундай экан, жазирама иссиқ кунларда кўпроқ "Аллоҳумма, ажирний минан-наар" (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин) деб дуо қилишни унутманг! | 105 |
