cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

ODAMLAR ORASIDA

🥀 Shunchaki, samimiy kanal 🥀 Ma’lumot yuborish uchun @OdamlarOrasidaBot

Більше
Рекламні дописи
1 541
Підписники
-624 години
-307 днів
-11330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

ГАПИРУВЧИ БЎРИ ЁХУД ҚИЁМАТ АЛОМАТИ Абу Саид ал-Худрийдан, розияллоҳу анҳу, ривоят қилинади: “Бир бўри сурувга ҳужум қилиб, бир қўйни олиб қочди. Чўпон бўрини қувиб, қўйни тортиб олди. Шунда бўри тилга кириб: — Аллоҳдан қўрқмайсанми? Парвардигор менга юборган ризқни нега қайтариб оляпсан? — деди. — Во ажаб? Бўри инсон каби гапирмоқда! — ҳайратини яшира олмади чўпон. — Менинг одамдай гапирганимга ажабланяпсанми? Бундан ҳам муҳимроқ нарса бор. Ясрибда Муҳаммад исмли бир зот одамларга янги динни таълим бермоқда, — деди бўри. Шундан сўнг чўпон сурувини ҳайдаб Мадинага келди. Қўйларни бир пана жойда қолдириб, Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ҳузурларига келди ва бўлиб ўтган воқеани айтиб берди. Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, одамларни намозга чақиришни буюргач, чўпонга: — Кўрганларингни буларга ҳам сўзлаб бер, — дедилар. Чўпон воқеани сўзлаб берди. Шунда Сарвари олам, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, марҳамат қилдилар: — Биродарингиз тўғри гапиряпти. Муҳаммаднинг ҳаёти измида бўлган Аллоҳга қасамки, жониворлар инсонлар билан гаплашмагунича, кишининг оёқ кийимидаги боғич ип тилга кириб, сўзламагунича ва кишининг сони, у кўчада ё сафарда бўлганида оиласининг уйда нималар қилганини хабар бермагунича (яъни, шундай замонлар келмай туриб) қиёмат қоим бўлмайди». (Мазкур ҳадисни Имом Аҳмад Абу Ҳурайрадан, Абу Нуъайм эса, Анасдан ва Байҳақий Ибн Умардан ривоят қилишган). 🍃 Самимият соғинганлар https://t.me/odamlar_orasida2
Показати все...
ODAMLAR ORASIDA

🥀 Shunchaki, samimiy kanal 🥀 Ma’lumot yuborish uchun @OdamlarOrasidaBot

Соҳибқирон ҳикматлари Қўл остимизга ўн тўрт мамлакат раийяти жам бўлғонда, Самарқанд келиб катта тўю томошалар бердик. Зиёфатларга яқин-йироқдин барчани чорладик. Одамлар кўп кунлар тўкин дастурхон атрофида бўлишиб, тўйғунча еб-ичишди. Зиёфатга келғонларнинг бариси шодумон эрди. Зиёфатлар тугади. Қелғонларни янада хурсанд этмоқ ниятида (рўзғорига, бола-бақрасига яратар деган умидда) ҳар бир меҳмонга бир бошдан ҳисори қўй туҳфа этмоқни буюрдим. Баковуллар ҳар кишиға биттадан қўй тутқазиб, жўнатаверишди… Бехос, хаёл олди: меҳмонларим ростдан-да мамнунмикан? Усти-бошимни ўзгартириб, зиёфатдан қайтаётган одамлар тўдасига кирдим. Чаҳор йўлда одамлар куйманишар, дала-даштда ўсган қўйларни судраб, уддасидан чиқолмас эрди. Айниқса, беш-олти пудли ҳисори қўчқорни етаклаб олган киши қўйни ҳарчанд тортмасин ўрнидан кўзғатолмас эрди. Шунда ул киши тутоқиб деди: — Қўйнику беришга бердинг, бир қулоч арқонни қизғаниб нима қилардинг. Бир қулоч арқон билан бойиб қолармидинг, эй подшоҳи зиқна… Бу киши фикрига қўшилғонлар бўлди. Шунда эл кўнглини, одамлар кўнглини олмоқ нақадар мушкул эканини англадим. Кейин ушбу сабоқдин хулоса олиб, нуқсонларга асло йўл қўймаслик тадорикини кўрдим. 🍃 Самимият соғинганлар https://t.me/odamlar_orasida2
Показати все...
ODAMLAR ORASIDA

🥀 Shunchaki, samimiy kanal 🥀 Ma’lumot yuborish uchun @OdamlarOrasidaBot

👍 6
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор.Ким уларни ёдласа, жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўради” (Бухорий, Муслим, Термизий, Насоий, Ибн Можа) Яна бир ривоятда айтилишича, ким мана шу исмларни санаса, жаннатга киради. Демак, кимда-ким Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини қалбига жойласа, уларнинг мазмун-моҳиятини яхшилаб ўрганса, асмоул ҳусна билан Аллоҳга дуо-илтижо этса, жаннатга киради. Бунда қуруқ ёдлаш ёки санаш етарли эмас, балки Аллоҳнинг гўзал исмларини билиб, сидқидилдан амал ҳам қилиш лозим. Масалан, банда Аллоҳнинг Ар-Раҳим, Ал-Карим исмларини ўқиганида меҳрибон, сахий бўлишга интилади. Ал-Жаббор,Ал-Азим, Ал-Мутакаббир исмларини ўқиганида кибрдан сақланади, камтар, мулойим бўлади. Ал-Ғафур, Ар-Рауф,Ал-Афув исмларини ўқиганида Аллоҳнинг раҳматидан умид қилади.Ал-Азиз, Ал-Мунтақим исмларини ўқиганида Аллоҳнинг азобидан қўрқади,У Зотга тақво қилади. “Ислом ақидаси” китобидан https://t.me/odamlar_orasida2
Показати все...
👍 7🔥 3
Қизиқмадим дунёсининг ҳавасларига, Чиркан босган кибри бор бу нафасларига, Орзуларим тиқишса ҳам қафасларига, Билолдайин қул бўлгим, келаяпти дўстларим. Майли қора танли бу, бир ҳабашсан деса ҳам, Майли мени тушунмай, паст назарда кўрса ҳам, Майли ҳақ бўлганимда, мени ноҳақ кўрса ҳам, Билолдайин қул бўлгим, келаяпти дўстларим. Нафсим қули бўлган бу, танимдан уяламан, Ҳою ҳавас деб ёнган, жонимдан уяламан, Гуноҳларни қилган ул онимдан уяламан, Билолдайин қул бўлгим, келаяпти дўстларим. Даражаси улуғдир, етмоқликни истадим, Азонини эшитиб, юракдан жим йиғладим, Энг катта орзуим шу, эканлигин пайқадим, Билолдайин қул бўлгим, келаяпти дўстларим. Муҳаббати чексиз у, Расули Акрамимга, Унга қани ўхшасам, ишонинг гапларимга, Ҳамма ечим бўларди, дилдаги дардларимга, Билолдайин қул бўлгим, келаяпти дўстларим. Садоқатнинг бобида унга тенг бир қул йўқдир, Босиб ўтган йўлида ибратга тўла тақдир, Олов мисол бу орзу, қалбимда мисли чўғдир, Билолдайин қул бўлгим, келаяпти дўстларим. Заршид #obunachidan 🍃 Самимият соғинганлар https://t.me/odamlar_orasida2
Показати все...
ODAMLAR ORASIDA

🥀 Shunchaki, samimiy kanal 🥀 Ma’lumot yuborish uchun @OdamlarOrasidaBot

👍 8🔥 1
https://me-qr.com/E8U1zNFP Mutolaa ilovasini yuklab oling va eng sara kitoblardan bahramand bo’ling!!!
Показати все...
Mutolaa

@yoshlaragentligi tomonidan tashkil etilgan Mutolaa loyihasi. “𝐌𝐮𝐭𝐨𝐥𝐚𝐚” – eng sara kitoblarning elektron, audio hamda video shaklidagi sifatli va tizimli platformasi! Loyiha hamkori Xalq banki. @Mutolaaxona

3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Arablarda shunday gap bor ekan: “Agar sen yer yuzida Allohni mo’jizasini ko’rishni istasang, imom Buxoriyning xotirasiga qara”. 🍃 Самимият соғинганлар https://t.me/odamlar_orasida2
Показати все...
👍 10 3😢 3🔥 2
Соҳибқирон Амир Темур ҳақидаги воқеалар сизни ҳам таъсирлантираяптими? Ҳаммаси оддий, аммо муҳташам. Шунақаси ҳам бўлар экан-да?! Жангдан қайтиб келаётган саркарда, қўмондон оддий бир аёлнинг от суғoраётганини кўриб, аёлнинг эркагини топдириб келиши, нима сабабдан аёл ўзига номуносиб ишни қилаётганини сўроқлаши - мана ҳамият, мана номус, мана ружулат. Энди у эркакнинг жавоби ҳам Соҳибқиронникидан кам эмас. Ўз аҳлини қўриқлаш учун мажбурликдан қилганини айтди. Соҳибқирон мард эканки, оддий инсондан ҳам, кампирдан ҳам ибратланиб, хато қилганини тан олиб, хатосини дарҳол тузатмоққа киришар экан. Қандай олийжаноб, илмли инсонларни авлодларимиз. Биз уларга муносиб давомчи бўла олаяпмизми? Бу ҳикоялардан сўнг, Амир Темур шахсиятини мутлақо танимаслигимни англадим. Ўрганишга қизиқиб қолдим. Айтганча Соҳибқирон ҳақларида яна бир факт. У зот болалик чоғлариданоқ ҳофизи Қуръон бўлган эканлар. Шундай мукаммал ёдлаган эканларки, Қуръон саҳифаларини охиридан бошига қараб ҳам айтиб бера олган эканлар. Ҳалиги, биздаги аждодлари билан фахрланадиган, аммо диний таълим деса, болани чалғитади деб теппа сочи тикка бўладиганлар шу маълумотларни билармиканлар? 🍃 Самимият соғинганлар https://t.me/odamlar_orasida2
Показати все...
ODAMLAR ORASIDA

🥀 Shunchaki, samimiy kanal 🥀 Ma’lumot yuborish uchun @OdamlarOrasidaBot

👍 14
СОҲИБҚИРОН ҲИКОЯТЛАРИ Қарши қалъасин забт этиб, музаффарлик туғи бирла қайтар эдим. Кечда Қўкбулоққа етиб, шу ерда тунамоқни ихтиёр этдик. Навкарларни хонадонларга тақсимлаб, ўзимиз сой бўйида яшил чодир тикдик. Субҳидам атрофга разм солмоқда эдим. Иттифоқо, бир аёл кишининг от етаклаб, сой томон кетмоғига назаримиз тушди. Шунда бизни ўй чўлғади. Мулозим йўллаб, ул ожизанинг эркагини топдириб келтирдик. Савол айладик: — Нечук, завжангизни от суғорғали йўллайсиз? От суғормоқ эркак кишининг хизмати-ку?! — Соҳибқирон,— жавоб айлади ул киши,— от боқиш ҳам, от суғориш ҳам, эркакнинг юмуши эконини биламан. Аммо уйимга қоплонсифат тўрт навкаринг тушибдир. Уларнинг ниятин билмасман. Шул боисдан аёлимни от суғормоққа йўллаб, уйда қолган икки бўйдор қизимни қўриқламоқ истадим… Биз мулоҳазага берилдик. Ва ўз хатойимизни англаб, ҳамишалиққа қарор бердик: бундан буёғинда навкарлар конадонларга жойлаштирилмасин. Навкарларим яланг ўтлоқ ва сувлоқ жойларда чодирларда умргузаронлик қилишсин. Кўкбулоқ қишлогига қуёш мўраламасданоқ навкарларни хонадонлардан чиқарилиб, чодирларга жойладим ва шу тариқа эл осойишталигини таъмин этдим. 🍃 Самимият соғинганлар https://t.me/odamlar_orasida2
Показати все...
ODAMLAR ORASIDA

🥀 Shunchaki, samimiy kanal 🥀 Ma’lumot yuborish uchun @OdamlarOrasidaBot

👍 13 3🔥 3
Амир Темурдек улуғ саркарда, буюк қўмондоннинг оддий кулбани ихтиёр этиши, тирикчилиги ёлғиз эчкидан бўлган кампирнинг кулбасида атала ичиши бу - мен учун жуда ҳайратланарли туюлди. Юрт сўраб турган улуғ саркарда, кейинчалик Темурийлар империясига асос солган буюк амир наҳот шунчалар ҳокисор бўлган. Бунданам қизиғи эчки боқиб юрган кампирнинг танбеҳларини тинглаб, (кампир унга эчки боқиш ҳақида эмас, юртни олиш ҳақида танбеҳ бермоқда) хатойимни англадим, танбеҳлариз бошим устига тиланг тилагингизни демоқда. У юртнинг аёллари, кампирлари мана шундай доно бўлгани учун ҳам Амир Темурдек дунё сўраган саркардалар чиққандир балки. Момо Амир Темурдан уй, бойлик ёки мол-ҳол сўрамади. Балки одамлар учун ариқ қазиб сув чиқариб беришни сўради. Булар ҳақиқий инсон бўлган экан-да! 🍃 Самимият соғинганлар https://t.me/odamlar_orasida2
Показати все...
ODAMLAR ORASIDA

🥀 Shunchaki, samimiy kanal 🥀 Ma’lumot yuborish uchun @OdamlarOrasidaBot

👍 11 2🎉 1
СОҲИБҚИРОН ҲИКОЯТЛАРИ ВА ҲИКМАТЛАРИ Қарши қалъасин забт этолмай, дилга кадар тугиб қайтмоқда эдим. Қизилдарёдан кечиб, бир қишлоққа қўндик. Мен бир кулбани ихтиёр этдим. Унда ушоққина кампир яшар, тирикчилиги ёлғиз эчкидан эркан. Мен момодан бирор овқат қилиб бермоқни ўтиндим. Момо олдимга атала тўла товоқ келтириб қўйди. Оч эрдим. Оғоч кошиқни товокдаги аталага мўлдириб, ютоқиб еган эдим, оғзи-тилим куйгандан-куйди. Шунда момо деди: — Сен-да Амир Темурга ўхшаш шошқолоқлардан экансан. — Темурбекнинг шошқолоқлигини кайдин билдингиз, момо,— сўрадим. — Эшитишимча, Амир Темур Қарши қалъасига тик бориб, уни ололмабди. Магарки, аввал калъа атрофидаги кичик-кичик қишлоқ ва маҳаллаларни эгаллаб, куч тўплаб, сўнг қалъага хужум қилмоқ лозим эди. У эса бир йўла бекликни олмоқчи бўлдию, шашти синди… Шунга ўхшаш сен ҳам шошдинг ва оғзингни куйдирдинг. Аталани аввал товоқнинг гирдидан олиб, секин-секин ялаб кўради, совуганини билгач, сўнгра қошиқни тўлдириб ейди-да… Шунда хатойимни англагандай бўлдим. Ва дедим: — Дархон момо, ўшал шошгич Амир Темур мендирман. Танбеҳингизни бош устига олдим. Тиланг тилагингизни… Дархон момо одамлар учун ариқ қазиб, сув чиқариб беришни сўради. Орадан кўп ўтмай Танқос дарёсидан ариқ қазиб, сув чиқариб бердим. 🍃 Самимият соғинганлар https://t.me/odamlar_orasida2
Показати все...
ODAMLAR ORASIDA

🥀 Shunchaki, samimiy kanal 🥀 Ma’lumot yuborish uchun @OdamlarOrasidaBot

🔥 9👍 3👏 3
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.