cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

АХТАМ САҲОБА масжиди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Навбаҳор тумани Ахтам саҳоба жоме масжидининг телеграм расмий канали

Більше
Рекламні дописи
366
Підписники
+224 години
Немає даних7 днів
+1630 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

​​КЎЗИ ОЖИЗ КИШИНИНГ ТАҲОРАТИ #таҳорат ❓1304-CАВОЛ: Дўстимнинг кўзи ожиз. Унга аёли таҳорат қилдириб қўяди. Дўстим баъзида айниқса, саҳар вақтида аёлимни безовта қилиб уйғотгим келмайди. Уни уйғотмасдан таяммум қилиб олсам, бўладими, деб сўради. Шундай қилса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таяммум қилиш учун бир қанча шартлар билан рухсат берилади. Шулардан бири таҳорат қилишга ёрдам берадиган шахс бўлмаса, таяммум қилиши мумкин. Агар аёли каби таҳорат қилишга ёрдам берадиган шахс бўлса, таяммум қила олмайди, балки таҳорат олади. Дўстингиз ҳам уялмасдан аёлини уйғотсин ва аёли таҳорат қилдиришга ёрдамлашсин. Бу учун аёли кўплаб ажру савобларга эга бўлади. Қолаверса, қиблани аниқлаб бериш, намоз ўқиш учун пок жой топиб бериш ҳам керак. Бу ҳақида фиқҳий манбаларда ҳам жавоб берилган. Жумладан, “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган: أوكان لا يجد من يوضئه ولا يقدر بنفسه فإن وجد خادما أو ما يستأجر به أجيرا أو عنده من لو استعان به أعانه فعلى ظاهر المذهب أنه لا يتيمم؛ لأنه قادر. كذا في فتح القدير “Таҳорат қилдириб қўядиган киши топа олмаган ва ўзи ҳам таҳорат қилишга қодир бўлмаган киши таяммум қилса бўлади. Агар бирор хизматчи ёки ишчи ёлласа ёки ёнида ёрдам сўраса, ёрдам берадиган одами бўлса, мазҳабдаги зоҳир гапга кўра бундай киши таямммум қилмайди. Чунки у таҳорат қилишга қодир ҳисобланади. “Фатҳул қадир”да шундай келган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показати все...

00:26
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🌤 Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин!Тонг чоғида эсиб шаббода, ☘ Дилингизга фараҳбахш этсин! ☘ Қалбдан сизга гўзал тилагим, ☘ Аллоҳим сизни асрасин🤲 Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамроҳингиз бўлсин. https://t.me/shayxazizon
Показати все...
4.92 MB
🕌 НАВБАҲОР ТУМАН АХТАМ САҲОБА жоме масжиди намоз вақтлари: 29 - июн 2024 шанба ⏰ БОМДОД-- 04:30 ⏰ ПЕШИН--- 13:00 ⏰ АСР------ 18:20 ⏰ ШОМ----- 20:25 ⏰ ХУФТОН--- 22:00 Каналимизга аъзо бўлинг👇https://t.me/Axtamsaxoba
Показати все...
АХТАМ САҲОБА масжиди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Навбаҳор тумани Ахтам саҳоба жоме масжидининг телеграм расмий канали

Ҳудуд: Навбаҳор тумани (Навоий вилояти) UZ Сана: 2024 йил 29-июнь, шанба Ҳижрий: 1445 йил 23-зулҳижжа Услуб: Ҳанафий (Карачи) Вақт минтақаси: (Asia/Tashkent) Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 03:06 Бомдод: 03:24 Қуёш: 05:11 Ишроқ: 05:26* Зуҳо: 08:44* Пешин: 12:42 Аср: 17:55 Шом: 20:16 Аввобийн: Шом намозидан кейин* Хуфтон: 22:16 Таҳажжуд: 00:48**Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган. ТАҲОРАТ ВА НАМОЗ ДАРСЛАРИ ——— Намоз ва Рўза вақтларига уланиш: 👉 @Taqviymuzbot
Показати все...
03:19
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#muftiy_minbari 🌙 КАМБАҒАЛ БЎЛСАК ҚАНДАЙ ҚИЛИБ САДАҚА ҚИЛАМИЗ? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Показати все...
TASBEH.mp417.51 MB
🔥 1
​​ТАҲАЖЖУД НАМОЗИ ЎҚИЛСА, ВИТР НАМОЗИ ҚАЙТА ЎҚИЛАДИМИ? #намоз ❓1303-CАВОЛ: Витр намозини ўқиб ухлаган киши кечаси уйғониб таҳажжуд намозини ўқиса, витр намозини қайта ўқийдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким кечанинг охирида тура олмасликдан хавотир олса, кечанинг аввалида витр ўқисин. Ким кечанинг охирида туришдан умид қилса, кечанинг охирида витр ўқисин. Чунки кечанинг охиридаги намозга (қабулига) гувоҳлик берилган ва бундай қилиш афзалдир”, деганлар. (Имом Муслим ривояти). Ушбу ҳадисга кўра кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлган киши витр намозини таҳажжуд намозидан кейинга кечиктириши мустаҳаб амал саналади. Агар кечаси таҳажжуд намозига туриши аниқ бўлмаса, ухлаб қолиш хавфи бўлса, витр намозини ётишидан аввал ўқигани афзал. Агар витр намозини ўқиб ётганидан кейин тунда уйғониб таҳажжуд ўқиса, витрни қайта ўқиши шарт эмас. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда қуйидагича баён қилинган: إذا أوتر قبل النوم ثم استيقظ يصلي ما كتب له و لا كراهة فيه، بل هو مندوب و لايعيد الوتر “Ухлашдан аввал витрни ўқиса, сўнгра кечаси уйғонса, нафл намозлар ўқиши мумкин. Бунда ҳеч қандай кароҳият йўқ. Балки мустаҳаб амал ҳисобланади. Витрни қайта ўқиймайди” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показати все...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 🌱 Жума учун ғусл қилиш. 🌱 Хушбўй нарсалар суртиш. 🌱 Чиройли кийимлар кийиш. 🌱 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 🌱 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 🌱 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 🌱 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 🌱 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 🌱 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 🌱 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 🌱 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 🌱 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. 👉https://t.me/Axtamsaxoba
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Жума айёмингиз муборак бўлсин! Аллоҳим бизларни Ўзинг севган бандаларингни энг севимлиси қилгин. Бизларга Ўзингнинг энг яхши бандаларингни хамроҳ қилиб, ёмон бандаларингдан йироқ қилгин. Аллоҳим қалбларимизга роҳат бахш этгин, йўлларимизни мунаввар қилгин, ишларимизни осон қилгин ва ҳар қандай ёмонликларни биздан йироқ қилгин. Аллоҳим ушбу жума кунида ва барча кунимизда бизларга барака ато этгин ва бизларни Ўз ҳифзингда сақлагин. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад 👉 https://t.me/Axtamsaxoba
Показати все...
🕌 НАВБАҲОР ТУМАН АХТАМ САҲОБА жоме масжиди намоз вақтлари: 28 - июн 2024 жума ⏰ БОМДОД-- 04:30 ⏰ ПЕШИН--- 13:00 ⏰ АСР------ 18:20 ⏰ ШОМ----- 20:25 ⏰ ХУФТОН--- 22:00 Каналимизга аъзо бўлинг👇https://t.me/Axtamsaxoba
Показати все...
АХТАМ САҲОБА масжиди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Навбаҳор тумани Ахтам саҳоба жоме масжидининг телеграм расмий канали

Ҳудуд: Навбаҳор тумани (Навоий вилояти) UZ Сана: 2024 йил 28-июнь, жума Ҳижрий: 1445 йил 22-зулҳижжа Услуб: Ҳанафий (Карачи) Вақт минтақаси: (Asia/Tashkent) Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 03:05 Бомдод: 03:23 Қуёш: 05:11 Ишроқ: 05:26* Зуҳо: 08:44* Пешин: 12:42 Аср: 17:55 Шом: 20:16 Аввобийн: Шом намозидан кейин* Хуфтон: 22:16 Таҳажжуд: 00:47**Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган. ТАҲОРАТ ВА НАМОЗ ДАРСЛАРИ ——— Намоз ва Рўза вақтларига уланиш: 👉 @Taqviymuzbot
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.