Basriya
Відкрити в Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
Показати більше6 516
Підписники
+224 години
-97 днів
-10230 днів
Архів дописів
6 515
НАМОЗНИНГ ФАЗИЛАТИ
Бугун намоз ҳақида ёзишга қарор қилдим. Чунки намоз — диннинг тиргаги, иймоннинг боғичи, Аллоҳ таолога яқинлашишнинг боши ва убудият (бандалик)нинг зийнатидир. Билдимки, бу ердаги кўпчилик ушбу маълумотларни билади, аммо эслатма ўлароқ ёзишни лозим топдим.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
“Албатта, намоз мўминларга ўз вақтида фарз қилингандир.” (Нисо сураси, 103-оят) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ таоло бандаларига беш вақт намозни фарз қилди. Кимки бу намозларни камайтирмай, енгил санамай ва охиратга олиб келса, Аллоҳ таолонинг ҳузурида уни жаннатга киритиш ҳақ бўлади. Кимки бунга риоя қилмаса, Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳеч қандай вадаси йўқ. Хоҳласа, уни азоблайди; хоҳласа, жаннатга киритади.” (Абу Довуд Насовий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривоятлари) Ривоят қилинишича, қиёмат кунида банданинг амалларидан энг аввал сўраладигани — намоздир. Агар намози тўлиқ бўлса, қолган амаллари ҳам қабул қилинади. Агар намози ноқис бўлса, қолган амаллари ҳам қайтарилади. Намоз шошилиб, бепарво ўқиладиган ибодат эмас. Балки хушуъ ва ҳузур билан адо этиладиган улкан ибодатдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар: “Намоз тарози кабидир. Ким ўлчовни тўлиқ қилса, ажрини ҳам тўлиқ олади. Ким тарозидан уриб қолса, Аллоҳ таоло 'Мутоффифин' сурасида нима деган бўлса, шу ҳукмга дучор бўлади.” Сажда ҳам Аллоҳга энг яқин бўлиш йўлидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Банда Аллоҳ таолога махфий саждадан кўра афзалроқ нарса билан яқинлаша олмайди”. Намозни мукаммал қилиб ўқиш учун қалбда қуйидаги сифатлар мавжуд бўлиши керак: 🟢Қалб хозирлиги (ёлғиз Аллоҳга йўналиш) 🟢Тафаҳҳум (ўқийотган оятнинг маъносини англаш) 🟢Таъзим (Аллоҳга ҳурмат ила бўйсуниш) 🟢Ҳайбатни ҳис қилиш (қалбда Аллоҳнинг улуғлигига ҳиссиёт) 🟢Умид (Аллоҳнинг раҳматига умидворлик) 🟢Ҳаё (Аллоҳдан уялиш ҳисси) Ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга шундай ваҳий қилган экан: “Эй Мусо! Қачон Мени зикр қилсанг, бутун вужудинг билан зикр қил. Мени эслаган пайтда қалбингда қўрқув, вужудингда эса хотиржамлик бўлсин. Қачон Мени зикр қилсанг, тилингни қалбинг ортига қўй. Менинг ҳузуримда хор қул каби тур. Мендан қўрқувчи қалб ва ростгўй тил билан сўра”.Аллоҳ таолодан барчамизга гўзал тавфиқ, лутф ва карамини сўраб қоламан. Намозларимизни вақтида адо этмасак, қалбда хотиржамлик бўлмай қолишини ҳам. Аллоҳумма омийн. 🪶Басрия.
6 515
Хайрли кун, бугун ҳам иншааАллоҳ манфаатли бўладиган пост ёзгандим. Табиийки узун бўлиб кетди. Узун пост ўқишга тайёрмисизлар?
6 515
Бугунги шахсий фикрим:
Бугун яна бир мавзу юзасидан шахсий фикримни баҳам кўрмоқчиман. Биламан, бу фикрларим айрим канал юритувчи админларга ёқмаслиги мумкин. Аммо шундай постлар кўпайиб боряптики — “жуфтимга”, “қоримга”, “қориямга аталган” деб номланган шеърлар ёки матнлар…
Билмадим, бу қай даражада тўғри, аммо менинг шахсий фикримча, бу хунук ва ноўрин ҳолат. Албатта, инсон табиатида севиш, ҳис-туйғуларни ифода этиш бор. Вақти келганда мен ҳам муҳаббат ҳақида пост ёзишим мумкин. Лекин “фалон одамга аталган” деб оммага эълон қилмайман.
Манимча, бундай шахсий туйғуларни кенг жамоатчилик олдида эмас, балки алоҳида, шахсий канал ёки кундаликлар орқали билдириш маъқул. Вақти келиб, ўша аталган инсон ҳақиқий ҳаётингизга кирса, у ҳолда ўша хотираларни у билан баҳам кўриш мумкин.
Очиғи, бундай постлар эркакнинг эркаклик ғайратига, аёлнинг эса аёллик иффатига мос келмайди, деб ўйлайман.
🪶Басрия
6 515
Балки хотиржам инсонларнинг бари таҳажжуд ўқимас, лекин таҳажжудда Роббига қовушганларнинг бари хотиржамдир…
6 515
#тафаккур
Инсон бурни билан турли ифорларни хидлайди ва унда 20 миллионта хид билувчи асаб толалари мавжуд.
Аллоҳнинг мўжизалари китобидан
6 515
Илм мавзусида ўқиб манфаат олган ва тавсия қилмоқчи бўлган китобларим:
🟢Ишқ илмга ошиқ қалблар — Доктор Оиз Қарний
🟢Яратган Роббинг номи билан ўқи
🟢Қуръони Карим шафоати
🟢Қуръон — қалблар шифоси
🟢Ат-Тибён
🟢Ал-Фиқҳ ал-акбар
🟢Илм аҳлининг фазли
🟢Риёзус солихин
🟢Улуғлар саҳифасидан— Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
🟢Тазкиратул-авлиё — Фаридуддин Аттор
🟢Илм талаб қилувчига 10 насихат— Ибн Жавзий
Олимлар ҳаёти ҳақида ёзилган асарлар
ҳам илмга муҳаббатни, иштиёқни кучайтиради,жумладан:
🟢Ҳазрати Увайс Қараний
🟢Соҳилсиз денгиз каби китоблар.
6 515
Бошқаларга ҳам фойдаси тегиши мумкин деб шу ерда жавоб беряпман.
Ўқиб манфаат олган ва тавсия қилмоқчи бўлган китобларим:
🟢Ишқ илмга ошиқ қалблар — Доктор Оиз Қарний
🟢Яратган Роббинг номи билан ўқи
🟢Қуръони Карим шафоати
🟢Қуръон — қалблар шифоси
🟢Ат-Тибён
🟢Ал-Фиқҳ ал-акбар
🟢Илм аҳлининг фазли
🟢Риёзус солихин
🟢Улуғлар саҳифасидан— Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
🟢Тазкиратул-авлиё — Фаридуддин Аттор
🟢Илм талаб қилувчига 10 насихат— Ибн Жавзий
Олимлар ҳаёти ҳақида ёзилган асарлар
ҳам илмга муҳаббатни, иштиёқни кучайтиради,жумладан:
🟢Ҳазрати Увайс Қараний
🟢Соҳилсиз денгиз каби китоблар.
6 515
Ишонинглар илм олиш учун жидду жахд қилган толиби илмда, вақт, оила, бола, пул, телефон, ёш хечқачон бахона бўла олмайди!
