Basriya
Відкрити в Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
Показати більше6 531
Підписники
+224 години
+167 днів
+6330 днів
Архів дописів
6 529
Юқорида ёдингизда бўлса, Рамазон туҳфаси хақида гапирган эдим, нима деб ўйлайсизлар, сизларга қандай туҳфа тайёрладим? ✉️
6 529
Бугун лолалар роса очилибти🌷
Хақиқатда, тафаккур қилган инсонга, Аллоҳ таолонинг бу гўзал неъматларини чегараси йўқ…
6 529
ОДАМЗОД УЧУН ЯРАТИЛГАН САЙЁРА
Борлиқнинг қайси нуқтасига боқмайлик ундаги барча унсурлар ўта дақиқ ўлчов билан яралганига гувоҳ бўламиз. Хох у табиатнинг жонсиз бўлаги; дарёлар, денгизлар, тоғу тошлар, бепоён осмону юлдузлар ёки жонли табиатнинг кўзга кўринар ва кўринмас қайсидир вакили бўлсин, барчасининг яралишида ўзгармас мувозанат қарор топганини англаймиз. Энг асосийси бу нозик мувозанатнинг ичида нимаики бўлса Аллоҳ таоло барчасини инсоннинг хизматида бўлишини, ва шу орқали инсониятга ўз Яратувчисини таниб, Унга ибодат қилишини ирода этган. Агар тафаккур қиладиган бўлсак одамзод кемалар орқали бепоён денгизларнинг устида сузиши, тоғларни қазиб йўллар қуриши шунчаки оддий ҳолат эмас. Бир мевали дарахт уруғликдан тортиб токи ҳосилга киргунча, йиллар давомида сарфлаган қувватидан чиқарган мевасини бир кўл чўзишнинг ўзидаёқ эгалик қиладиган инсонга бериши аслида Аллоҳнинг одамзодга кўрсатган беқиёс туҳфасидир.
Тафаккур қилмайсизларми?Китобидан📚
6 529
+1
Қанча кўп дафтар, шунча кўп илм📝
Чунки дафтарларга хечқачон бўлар бўлмас нарсалар ёзмайман…
6 529
Тафаккур инсоний хусусиятлардандир. Инсон тафаккури билан бошқа жонзотлардан фарқланади. Тафаккурсиз киши Қуръон таъбири билан айтганда, чорполардан ҳам пастдир. Тафаккур ортгани сари инсон юксалиб бораверади. Бир муддат тафаккур йиллар ибодат қилгандан кўра кўпроқ маънавий самара бериши мумкин. Тафаккурсиз ибодатда иймон ҳаловати ҳам етишмайди.
📚Тафаккур қилмайсизларми? Китобидан.
6 529
+7
Ха айтганчи ушбу расмларда, шу курсни битирган толибаларга сертификат топширганларимиз тушурилган)
Ҳар бир гуруҳимиз битирганида Тошкентда ва Андижонда кўришиб, ўз қўлларимиз билан топширамиз. Узоқ масофада яшайдиганларга эса, почта орқали юборамиз.
Бу академиямиз анъанасига айланиб қолган🌟
6 529
+3
Қолганларникини ҳам ташлаб қўяқоли, “бизни фикримиз ёқмадимикин” деган фикрга бориб қолишмасин🌷
6 529
+3
Ушбу ерга ҳар бир толибамизнинг конспектлари сиғмайди. Аммо кўришилар мумкинки, жуда илмга муҳҳаббат билан ўқишади. Шукур❤️🩹
Бизда доим ҳар бир дарсликларда йўқлама қилинади, дарсда қатнашишини доим белгилаймиз. Шунинг учундир балки дарс ҳам қолдиришмайди)
6 529
Бугунги охирги хабарни сизларга еткизишни унутибман. ИншааАллоҳ “0 дан мукаммал тажвийд” дарслигимиз ҳам мана мартнинг илк кунидан бошланади. Шу сабаб қабул ёпилишига ҳам 2/3 кун қолди холос. Жойлар сони ҳам тўлиб қолай деди. Доим “Басрия, ўзизи канализда ҳам эслатма қилиб қўймабсизда” - деб ёзасизлар. Шу сабаб эслатма қиляпман. Биласизлар бу дарсликда 3 та курс битта қилинган, тўлови ҳам ҳар ой эмас, бир мартагина. Шунинг учун ҳам илмий, ҳам молиявий қулайликлардан хечкимни қолиб кетгиси келмайди. Ёзилмоқчи бўлсангизлар, буларга мурожаат қиласизлар⤵️
@academy_menedjir
6 529
+1
Биласизлар хозирда Абу Ҳомид Ғаззолийнинг бу китобини ичидагиларни бўлиб, кичик - кичик китоб қилиб сотувга чиқаришади. Жумладан ўзим ўқиганларим “Тил офатлари” , “Нафс тарбияси”, “Тавба” китоблари. Шунинг учун бир йўли Иҳйо ни олиб қўя қолдим. Айниқса муддаррис китобидан кейин, бу китобга муҳаббатим янада ошди.
6 529
+1
Булар янги болажонлар)
ИншааАллоҳ мутолаани ,,Тафаккур қилмайсизларми?” китобидан бошлаймиз.
6 529
+1
Хуллас китоб дўконига бола асраб олгани бордим)
Биласларми рўзада ҳид билиш рецепторлари ошади. Шунде китобларни олдига кирганимни биламан… 🫠✨
