Basriya
Відкрити в Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
Показати більше6 522
Підписники
+1124 години
-357 днів
+4330 днів
Архів дописів
6 526
Мен сизларни ўйлаб бир иш қилсаму, сизлар канални тарк этасизлара. СубҳанАллоҳ
Мазза қилиб ўқиб, ўрганиб олмесизлармия. Постдаги реакциялар ҳам жуда кам. Ҳа майлидааа🤩
6 526
“Руҳий тарбия”
📌Агар сиз нафсни поклашни, аҳлоқни сайқаллашни, илмни фазлини ва унга оид масалаларни чуқур тушунишни истасангиз “Руҳий тарбия” китоби айнан шу саволларга жавоб бўла оладиган бебахо асардир.
🟢Фақат бу китобни устоз билан ўқиш, тўғри ва чуқур англашга ёрдам беради.
Шунинг учун мен шу китобни сизлар билан шарҳлаб ўтишни ният қилдим.
🟢Бу курс эмас! Бу дарслик. ИншааАллоҳ ҳафтада икки марта кундузги вақтда бўлади. Дарсларнинг барчаси ёзиб олинади. Агар жонли дарсга кира олмасангиз, записни эшитиб, етиб олиш имкони бор.
🟢Давомийлиги аниқ эмас. Аммо тўлов бир мартагина. Тўлов нарҳи: 150.000
Аслида бундай дарсликлар бебахо. Фақат хозир бошқа дарсликларимизда ҳам ўқийдиган ўқувчиларимиз бор, улар ҳам бундай дарсликни қўлдан чиқаргиси келмайди. Шунинг учун оғир келиб кетмасин дея хисобга олиб, нарҳ белгиладик.
🟢Дарс май ойидан бошланади. Қабул ёпилгандан сўнг яна қачон очилиши аниқ эмас. ИншааАллоҳ дарслик учун очилган гуруҳимиз ҳам ўчирилмайди🌿
📌Дарс қилишингиз ҳам мунтазам текширилади.
🔖Қўшилиш учун:
@academy_menedjir
6 526
Одамни бир кийимлар, бир нималар ололмаса хўрлиги келмайдию, шу китобларга келганда болалардек хўрлигиз келиб, йиғлагиз келадиеее. Кичкиинагина бўлганимда ерга ётволиб олмагунча йиғлардим😭
6 526
+1
Шу кунларда китоб ҳадя қилмоқчи бўлсезлар билдириб қўяй. Шу белгилаган китобларимда қалбим қолиб кетти. Ҳидояни ҳам 1 чи қисмини ололдиму қолгани қолиб кетиб қолди. 🌧
Хечнарсада безбет эмасман, аммо китобга келганда шу ҳислат ишга тушиб қолади…
6 526
Хайирли кеч, хеч шайҳ хазратимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Руҳий тарбия” китобини устоз билан шарҳлаб ўқиб кўришни ўйлаганмисиз? Агар сизга шундай имконият берилса ўқирмидингиз?
6 526
Сизлар учун шунақа янги дарсликлар устида ишлаяпманки, имкон бўлса ҳамма билганларимни ўргатсам. Аммо менда энг ачинарли бир нарса борки, вақт тақсимоти яни вақт етишмаслиги. Нимадир қиб ёзги каникулиларда кундузга гуруҳ очиб бўлса ҳам, ўргатаман шу хаттотчиликниям иншааАллоҳ. Қани эди вақтимиз 26 соатли бўлганида, буни ҳам хозир ўргатишни имкони бўларди. Аллоҳдан бор вақтларимизга кўўп барака беришини сўрайман…
6 526
“Динга киришиб кетма!” — бу гапни эшитганмисиз?
Орамизда баъзилар: “Динга қаттиқ киришиб кетма, ўртада бўл, асосийси кўнглинг тоза бўлса бўлди” каби “маслаҳат” берадиганлар топилади. Лекин асл савол бошқа: “Динга киришиш” ўзи нима?
Ўзини яратган Зотни таниш — “киришиш”ми?
Ҳалол ва ҳаромни ажратиш — “чуқур кетиш”ми?
Амалим тўғримиқан деб илм олиш — “қайтиб чиқолмаслик”ми?
Аслида, бу дунёга фақат еб-ичиш, ўйин-кулгу қилиш ёки дунё матоҳларига абадий қоладигандек боғланиш учун келмаганмиз. Аллоҳнинг ҳузурида пашшанинг қанотичалик қадри бўлмаган дунёни деб, охиратни унутиб қўйиш — ҳақиқий адашишдир.
“Қалбинг тоза бўлса бўлди!” деган тушунчага нима дейсиз?
Дин фақат қуруқ дуо ёки “кўнглим тоза” деган тасаллидан иборат эмас.
• Амалсиз илм — мевасиз дарахт.
• Ибодатсиз “тоза қалб” — пойдеворсиз иморатдир.
Инсон фақат еб-ичиш, ўйин-кулгу қилиб, моддий эҳтиёжлар учун яшаса, ҳаётнинг мазмуни қолмайди. Ҳайвондан фарқи ҳам қолмайди. Чунки ҳайвон фақат қорин тўйдириш учун яшайди.
Дин — ҳаётни тартибга солувчи, унга нур ва маъно берувчи йўлдир. Ўз динингизни ўрганишдан, унга амал қилишдан қўрқманг!
Энг катта бахт — қалб поклиги билан гўзал амаллар бирлашган жойдир. Зеро, илм олиш ва унга амал қилиш ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам нажотдир.
Устозимдан🪶
Басрия
6 526
Дарслар кўплиги учун ўн иккидан кейин бўшаяпман, хозирги холатимда бироз хаво алиштирмасам юрагим жуда бетоқат бўлиб кетяпти. Кўчага ҳам шу ўн иккидан кейин чиқишга тўғри келяпти…
Айни вақтдагт кайфиятим: Хечкимни ва хечнарсани хохламиман, шундоқ ҳам ўзим фикрларим, ўйларим билан ўралашиб қолганман.
6 526
+1
Кунлар исиганидан буён юққаро кийим олгани вақт қила олмагандим. Жудела хар ҳил кийим кийишга йўқман тўғриси, битта қулай кийим бўлса бўлди. Бугун шу сотиб олай деб чиққандим. Ўзиям Андижондаги ҳамма дўконга бордим. Бири ёқса енги калта бўлади, бири ёқса мато юққа қуёшга чиққанда бадани кўриниб қоладиган бўлади, хижоб ва абаялага кирсам, жуддела катталарча, у ҳам бўлмади. Нақт 3/4 соат айланиб, хечнима олмай келдим🤦♀️
Болалар кийимларини томоша қилиб олиш ёқади. Уларники шунақа чиройли, ўшаларни каттаси бўлмайдимие, деб юрдим💔
6 526
Назаримда кўпларимизга астойдил ёзилган постлар ҳам, марузалар ҳам, қалин - қалин китоблар ҳам вақтинча тасир ўткизаётгандек. Ўқиган вақтингизда тасирланасиз, аммо вақт ўтиб унутасиз. Аслида у сўзлар мақсад, у сўзларни хаётингизга тадбиқ қилиш эди. Кунига 5/6 талаб постлар ташлашни кераги йўқ. Агар ундан хечким манфаат олмаётган, ўзгармаётган бўлса…
Шунчаки ўз фикрим!
Басрия🌿
6 526
+1
Эх Андижонга қайтиб келиб бўлдим…
Ўзи Наманганга бориш планда йўқ эди, айланиб кўчага чиқиб, кетиб қолдик))
Кейин Наманганни бироз айланиб овқатланиб, қайтиб келақолдик. ИншааАллоҳ план қилиб борсам, албатта огохлантириб, бораман✨
6 526
Наманганликлар орамизда бўлса, тез овқатланиш учун ҳалол ва покиза жой тавсия қила оласизларми?
6 526
Бир дона ҳадиснинг учдан бир қисмидан қанча манфаат, қанчв илм олса бўлади. Маслаҳат берардимки, ўқинглар, ўрганинглар, хаётиларга тадбиқ қилилар, уйғонинглар!
Тўғри охиратда тарозига амал қўйилади, илм эмас. Аммо сиз илм олмагунингизгача тўғри амал қила олмайсиз…
Басрия✨
6 526
Қўшимча: Луқмони Ҳақим ҳам ўғлига шундай деган эканки; Яхши сўз кумуш кабидир, сукут эса олтин кабидир…
6 526
Аслида ҳадиснинг таржимаси:
Абу Ҳурайра 🤎 ривоят қилинади: Расулуллоҳ 💚 айтадиларки; Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхши гапларни гапирсин ёки сукут сақласин, ва кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисини икром қилсин, ва кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, мехмонни икром қилсин.
Бухорий ва Муслим ривояти.
Мен ушбу ҳадисни бошини шарҳлаб бердим холос…
6 526
Аслида ҳадиснинг таржимаси:
Абу Ҳурайра 🤎 ривоят қилинади: Расулуллоҳ 💚 айтадиларки; Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхши гапларни гапирсин ёки сукут сақласин, ва кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисини икром қилсин, ва кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, мехмонни икром қилсин.
Бухорий ва Муслим ривояти.
Мен ушбу ҳадисни бошини шарҳлаб бердим холос…
6 526
15-ҳадис: «Фақат яхши сўзларни сўзламоқ, меҳмон ва қўшни ҳаққига риоя этмоқ иймоний хислатлардандир»
Ушбу ҳадисни сизларга ҳам илиндим. Хозир шарҳлаб бераман.
Бу ерда Расулуллоҳ 💚 айтяптиларки: Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхши гапларни сўзласин ёки сукут сақласин.
Демак, бу ерда “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса” , сўзидан мурод: Биламизки, мусулмон инсон аввало Аллоҳга, ва унинг фаришталарга, китобларига, пайғамбарларига, тақдирнинг яхшию ёмонига сўнгида охират кунига иймон келтиради. Бу ерда қисқа қилиб, боши ва охири айтилган. “Аллоҳга ва охират кунига” — деб. Энди мусулмонни инсонни қачон иймони комил бўлади, фақатгина Аллоҳни буйруқларини бажариб, қайтариқларидан қайтганидагина эмас, яхши фазилатларни ҳам ўзида мужассам қила олгандагина. Бу ерда пайғамбаримиз 💚 айтяптиларки; Ё яхши гапларни сўзланг, ё сукут сақланг дияптилар. Хулоса қиламизки; Мусулмон инсонни иймони янада қачон комил бўлади? Ортиқча гапларни тарк қилганида, гапирса ҳам яхши гапларни гапирганида, ёки ўз ўрнида сукут сақлашни билганида. Абу Бакр Сиддиқ 🤎 айтган эканларки; Мусулмон одам охират кунида шундай бир вақт бўладики, надомад қилиб қолади. Нимадан надомад қилади? - дейилса, бехуда кўп сўзлаганидан ва Аллоҳни зикрида кам бўлганлигидан, деганлар….
Басрия
