Basriya
Відкрити в Telegram
«Baxtsiz kunimiz ilm olmagan kunimiz» Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf.
Показати більше6 522
Підписники
+1124 години
-357 днів
+4330 днів
Архів дописів
6 522
Янгилигим шу эдики, нихоят қорияларимизни ижозалари тайёр бўлди. Шу қадар хурсандманки, чеки йўқ. Бу оддий ижоза эмас. Бу ижозани тагида қанча одамларни мехнати ётибти… Аллоҳга шукур🌹
6 522
Хайирли кун, яхшимисизлар? ИншааАллоҳ бугун кааааааатта сюрпризим бор. Шунақанги қувончимни бўлишгим келяптикии, бир неча соатдан кейин айтаман💐
6 522
Бир неча йил олдин “Соҳилсиз денгиз” китобини ўқиганимда, худди шу холат тасаввуримда жамланган. Бухорийнинг онаси йиғлаган тунлари, ичига кириб кетиб мен ҳам йиғлаган эдим. Шу қадар Бухорийнинг кўзларининг нури қайтиши учун кечалари йиғлаб дуо қилар эдиканки, жойнамозни сиқсангиз кўз ёш оқадиган даражада… Бухорийнинг Бухорий бўлишида онасининг ўрни жуда катта. Аллоҳ таъоло бизларга ҳам Бухорийдек фарзандларни етиштиришни насиб этсин. Ва “Соҳилсиз денгиз” китобини аниқ ўқиб чиқинглар!
Басрия🪶
6 522
+1
Балки фойдали бўлар, Андижонда фақат кўйлак лозим сотадиган дўконлар ҳам кўпайибти. Буни жуда зўр ўйлашибти, материал ол, чеварга бор, уни ҳафталаб кут… Борасиз ёққанини оласиз. Агар уй бекаси бўлсангиз, уйда базан шундай кўйлак - лозимлар ҳам кийиб турилар))
6 522
+1
Бугун ҳам кунимнинг бир қисми шу ерда дарс қилиш билан ўтди. Мени шундай бир одатим борки, агар бирор фандан дарс берадиган бўлсам, бошидан охиргача дарс режаларини, дарсда нимани гапиришим кераклигини, нуқта вергулигача ёзиб чиқаман. Сабаби, дарс ўтаётганимда, дудланиб, тўхтаб, вақтни зое кеткизишни олдини олиш учун ва фойдали ҳадис, ривоятлар ҳам ёзиб оламан, мавзуга оид. Ўқувчилар кўпроқ фойда олишлиги учун. Шунинг учун ёзадиган ишларим жуда кўп бўлади)
6 522
Эй Роббим, барча - барчасини ўзинга ҳавола қилдим. Ўзинг барчасига кифоя қилгин. Макр қилгувчиларга, ҳийла қилаётганларга, ёлғон гапирувчиларга, хиёнат қилувчиларга, барчасига. Зеро Сенданда инсонни қалбини, нияти билгувчироқ йўқдир. Шундай бандаларингни мендан узоқ қилгин.
Басрия🪶
6 522
Мени ботимга нимадир бўлди, хечнарса йўқ, кўринмияпти. Битта боя бир қиз ёзганди ўша ҳабар бор холос…
6 522
+1
Айни вақтда Аллоҳни изни билан, 11 ҳил дарсликдан 16 та гуруҳга дарс беряпман экан. Ўзимни ундан ташқари 5 ҳил янги ўзлаштираётган дарсларим ҳам бор. Универдаги 8 ҳил фандан дарслар ҳам бор. Ўзимни агар дарс қилишга нимадир қилиб мажбур қилмасам, айни вақтда хаммасини тенг тўхтатиб қўйишим мумкин. Нафсимни тарбиялашни энг кўп ўзимни мажбур қилишдан топяпман айни вақтда…
6 522
Repost from N/a
Ассаламу алайкум, қабул ёпилишига икки кунгина қолган дарсликларимиз рўйхати:
🟢”40 - фарз илми” дарслиги
🟢”Руҳий тарбия” шарҳлаб ўтиш дарслиги
🟢”0 дан мукаммал тажвийд”
Сифат, махрож, тажвийд дарслиги.
🔖Барча дарсларимиз сўнгида имтихон бўлади, яхши ўқиб ўргансезлар, ҳар бириларга ўз қўлим билан шаходатномаларни топшираман🌿
📌Муҳим: юқоридаги дарсликларга 2/3 ойсиз қайта қабул очилмайди!!!
Мурожаат учун: @academy_menedjir
Basriya_academy
6 522
Олдинги уламоларни ошиқлик хақидаги шоирона гапларию, изхорлари тўғриси бир шахс учун бўлмаган… Қанийди улар каби ошиқ бўла олсак. Тунлари тахажжудларда, кундузи гўзал амалларда муҳаббатимизни етказа олсак эди. Менга кимдир, “Сиз учун қайси мавзудаги китобларни ўқиш энг оғирли?” — деб савол берганида. “Уламоларни, саҳобаларни хаёти ва уларнинг фазилатлари хақидаги китобларни” — деб жавоб берган бўлар эдим. Одам шундай эзиладики, муҳаббати оозлигидан, амали камлигидан, хамма нарсани қойиллатиб қўйгандек яшашлигидан…
Басрия🪶
6 522
Тарбия – қачон сўзлашни билишдир.
Ахлоқ – сўзлаётганга қулоқ тутишдир.
Одоб – сўзлаётганни гапини бўлмасликдир.
Заковат – ҳар бир сўзловчини тасдиқлаб кетавермасликдир.
6 522
+1
Ажойиб фаслнинг энг пишиқчилик вақтига етиб келяпмизми? Қизиқ шунча неъматни биз бандалари учун яраттия Роббим)
