cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Zarafshon jome masjidi

"Зарафшон" жоме масжиди расмий канали. Масжидда ўқиладиган жамоат намоз вақтлари Бомдод 04:20 Пешин 13:00 Аср 18:05 Шом 20:30 Хуфтон 22:10

Більше
Рекламні дописи
4 374
Підписники
+124 години
+297 днів
+28130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

🗣 МУРОЖААТЛАР ЕЧИМ ТОПМОҚДА 💬Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг фуқаролар қабули ва аҳоли билан самимий мулоқотлари муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда.
✅Бугун, 3 июль куни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Диний идорада фуқароларни қабул қилиб, мурожаат, арз ва таклифларини эшитдилар. Қабул чоғида улар томонидан кўтарилган масжидлар ҳолати, имом-хатиб фаолияти, шаръий ва оилавий масалалар, диний таълим ҳамда моддий ёрдам олиш сингари масалаларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди. Жумладан, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди. Масжид ва имомлар фаолиятига оид мурожаатларни кўриб чиқиш учун идора бўлимларига тегишли вазифалар юкланди.
🤲 Шу каби самимий қабул ва ғамхўрликдан мамнун бўлган фуқаролар кўрсатилган эътибордан кўнгиллари шод бўлиб, хайрли дуолар қилишди. 📍 Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #qabul #fuqarolar MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
03.04.2024 санада Ислом цивилизацияси марказида "БУЮК АЖДОДЛАР МЕРОСИ-III Ренессанс пойдевори" Ўзбекистон уламолари форуми иш бошлади. @hazratnavoi_uz
Показати все...
Ассалому алайкум, муҳтарам жамоат,  азиз диндошлар! Барчангизга маълумким, кейинги вақтларда ибодатга келиб-кетиш жараёнида диндошларимиз томонидан автотранспорт воситаларини тартибсиз ҳолатда дуч келган жойларга жумладан, йўлнинг қатнов қисмига  қаровсиз ҳолатда қолдириб кетиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Бу эса табиийки, кенг жамоатчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари (ЙПХ) ходимлариниг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Ваҳоланки,  муборак ҳадиси шарифларда  “(Исломда) Зарар кўриш ҳам зарар бериш ҳам йўқ”лиги алоҳида таъкидланиб,  ушбу шаръий қоидага кўра ҳайдовчи ўзгаларнинг жони, молига етказган зарари учун жавобгар бўлиши белгилаб берилган.  Афсуски, орамизда бунга бефарқ қарайдиганлар ҳанузгача учраб турибди. Юқоридаги эътирозлардан келиб чиққан ҳолда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан ҳар бир масжидлар атрофида тирбандликни олдини олиш ҳамда хавфсизлик нуқтайи назаридан транспорт воситаларининг ҳаракати чекланиши, ибодатга келувчилар имкон борича пиёда келишлари сўралмоқда. Суратдаги махсус харитада эса йўлнинг ёпилиш жойлари алоҳида кўрсатилган. Сизлардан илтимос ҳам талаб бўладики,  муқаддас динимизнинг одоб-ахлоқ нормаларига ва жонажон ватанимиз қонун-қоидаларига тўлиқ риоя қилинглар! Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биргина «Мен олийжаноб ахлоқларни батамом этиш учун юборилдим», деган сўзларининг ўзи бу борада керакли хулоса чиқариш учун етарлидир. @hazratnavoi_uz
Показати все...
"Саботул - ожизийн" шарҳи. 141 - 142 - 143 - 144 - байт. Сўфи Аллоҳёр роҳимаҳуллоҳ. Бобоназаров Хайруллоҳ домла.
Показати все...
6.96 MB
00:45
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🗣MuslimNews — 01.07.2024 DINIY TA’LIM MUASSASALARIGA YANGI O‘QUV YILI UCHUN QABUL DAVOM ETMOQDA O‘zbekiston musulmonlari idorasi Matbuot xizmati #MuslimNews MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
01.07.2024 tg.mp43.05 MB
#mutolaa #savdo 🗣САВДОГАР ОДАМЛАР БИЛАН ҚАНДАЙ МУОМАЛАДА БЎЛИШИ КЕРАК?
Аллоҳнинг ризқига қаноат қилинг, чунки савдонинг баракаси қўлга теккан фойдага қаноат қилиш ва айбини айтиб сотишдадир. Зубайр розияллоҳу анҳудан сўрашди: “Бунча мол-давлатга қандай эришдингиз?” У зот жавоб бердилар: “Фойдани кўзлаб савдо қилмадим ва (маҳсулотимнинг) айбини яширмадим”...
🖥 БАТАФСИЛ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
Савдогар одамлар билан қандай муомалада бўлиши керак?

Аллоҳнинг ризқига қаноат қилинг, чунки савдонинг баракаси қўлга теккан фойдага қаноат қилиш ва айбини айтиб сотишдадир. Зубайр розияллоҳу анҳудан сўра...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
#mutolaa #qalb 💬“ҚАЛБИНГИЗНИНГ НИМА УЧУН БУ ҚАДАР ХОТИРЖАМ?” 📝 Бир ҳаким киши айтган экан: 🟢“Хоҳлайсанми йўқми, бу – ҳаёт! Унинг ўз қонун қоидалари бор, уларни асло четлаб ўтолмайсан: 🟢Қийинчиликларни кечиб ўтмасдан буюк инсон бўлолмайсан; 🟢Хато қилмасдан ўргана олмайсан; 🟢Мағлуб бўлмасдан, мағлубият аламини тотиб кўрмасдан туриб ғолиб бўлолмайсан; 🟢Яхши кўрганларингни бутун умр йўқотмай яхши кўриб юролмайсан!”. ❔Бир донишманддан сўрашган экан: “Қалбингизнинг бу қадар хотиржамлиги сири нимада?”. У дебди: “Аллоҳни таниганимдан бери менга нимаики яхшилик келса, таҳорат қилиб, икки ракат шукрона намоз ўқийман. Аксинча менга бирор зарар етгудек бўлса, таҳорат олиб, Аллоҳдан сабр сўраб дуо қиламан. Бирор ишда иккилансам, таҳорат қиламанда, истихора намозини ўқийман. Ҳаётим шу зайлда: шукр, сабр ва дуо бирла ўтади”. 💬Маҳзунлик пайтингиз ҳам одоб сақланг! Кўз ёш тўкар экансиз, асло ношукурлик қилманг, аксинча, Аллоҳга ҳамд айтинг! Оғриқларга бардошли бўлинг. Зеро, маҳзунлик худди шодлик сингари Роббимиз тарафидан бериладиган ҳадядир. Маҳзунлик сизда озгина вақт туради-да, кейин Роббига қайтиб кетади ва сабрингиз тафсилотини Унга етказади! Маҳзунликнинг ҳадялиги шунда!.. 🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
01:25
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#muftiy_minbari 🌙 ҚАЛБ ҚАЧОН ТАСКИН ТОПАДИ? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
QALB QACHON TASKIN TOPADI+.mp47.46 MB
💯 1
00:35
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис: Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида: اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ «Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар. (Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”). Абу Довуд ривоятлари. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #tong #duo #Alloh MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
Tong otganida o'qiladigan duo 1.mov4.18 MB
01:31
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#muftiy_minbari 🌙 КИМ ИЛМ ЎРГАНСА МУАММОЛАРДАН ОМОНДА БЎЛАДИ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
ILM+.mp49.49 MB
👍 1
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.