cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

QORATEPA JOME MASJIDI

zb.respublikasi vazirlar mahkamasi huzuridagi din ishlari qoʻmitasi.Qashqadaryo viloyati vakilligi Qamashi tumani "Qoratepa jome masjidi " ijtimoiy tarmoqlaridagi rasmiy sahifasi

Більше
Рекламні дописи
350
Підписники
Немає даних24 години
-37 днів
+130 днів
Час активного постингу

Триває завантаження даних...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Аналітика публікацій
ДописиПерегляди
Поширення
Динаміка переглядів
01
КУН ҲИКМАТЛАРИ ҒИЙБАТНИНГ ЗАРАРИ: Дуонинг қабул бўлмаслиги Кўп ғийбат қилувчи ўзининг бу ишига камдан-кам ҳолда афсус-надомат қилади. Бардавом гуноҳ қилиб, унга афсусланмайдиган киши эса Аллоҳнинг раҳматидан бебаҳра бўлади. Шунинг учун унинг дуоси ҳам қабул бўлмайди. Насиҳат. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ “Танбеҳ ул-ғофилин”да шундай ёзади: “Уч кишининг дуоси қабул бўлмайди. Биринчиси, ҳаром мол ейдиган киши, иккинчиси, кўп ғийбат қиладиган киши, учинчиси, мусулмонларга нисбатан қалбида нафрат ва ҳасади бўлган киши”. #Тафаккур https://t.me/qoratepa08032024
3701Loading...
02
Жаннат саййидаси - Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо 🌹 Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жигаргўшалари, севикли қизлари, аҳли жаннатнинг саййидаларидир. 🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фотима менинг бир бўлагим, ким уни ёмон кўрса, мени ёмон кўрибди”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим). 🌹 Фотима онамиз розияллоҳу анҳо 3 ҳижрий йили Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга турмушга чиққанлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом вафотларидан олти ой ўтгач, 29 ёшларида бу дунёдан кўз юмганлар. 🌹 Қуйидаги суратлар камтар, зоҳида, фозила, жаннат саййидаси Фотима розияллоҳу анҳонинг уйларидир. https://t.me/qoratepa08032024
3672Loading...
03
Қуръонда инсон ҳақида: - Инсон шошқалоқдир  (Исро сураси, 11-оят). - Дарҳақиқат, инсон бетоқат қилиб яратилгандир  (Маъориж сураси, 19-оят). - Дарҳақиқат, у (инсон) золим ва нодондир (Аҳзоб сураси, 72-оят). - Инсон зоти хасисдур (Исро сураси, 100-оят). - (Инсон) бирданига умидсиз ва тушкундир (Фуссилат сураси, 49-оят). Инсоннинг асли келиб чиқиши: - Тилга олгулик нарса бўлмаган (Инсон сураси, 1-оят). - Қасамки, Биз инсонни (Одамни) лойнинг сарасидан яратдик  (Мўминун сураси, 12-оят). - Сўнгра унинг наслини ҳақир бир сувдан иборат нутфа (маний)дан пайдо қилди (Сажда сураси 8-оят). Шунчалик даражада ожиз ва нотавон бўлишига қарамай агар Аллоҳ таоло тавфиқ бермаса, инсон: - Дарҳақиқат, инсон кўп жанжал (баҳс) қилувчидир (Каҳф сураси, 54-оят). - У эса, баногоҳ, очиқ «рақиб»дир  (Наҳл сураси, 4-оят). - Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир (Иброҳим сураси, 34-оят). Кимдаким ушбу ҳақиқатларни тўғри англаса, унда ҳақиқий маънодаги тавозелик пайдо бўлади ва ўзининг нақадар Аллоҳ таолонинг тавфиқига муҳтож эканлигини тушуниб етади: - «Эй, Раббим! Мен учун нима яхшилик (ризқ) туширсанг, ўшанга муҳтождирман»  (Қасас сураси, 24-оят). - Ҳадиси шарифда келади: “Аллоҳим Ўзинг мени ҳамма ишларимни ислоҳ қилгин, бир лаҳза ҳам мени ўз ҳолимга ташлаб қўймагин”. Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари https://t.me/qoratepa08032024
770Loading...
04
— Энг доно ким? — Ҳаёт қийинчиликларидан ғамгин бўлмаган киши. — Энг яхши бойлик нима? — Ақл. — Қайси олов ўз ёқувчисини куйдиради? — Ҳасад ўти. — Қандай бино вайрон бўлмайди? — Адолат биноси. — Қайси аччиқ нарсанинг сўнгги ширин? — Сабрнинг. — Қайси нарсанинг охири аччиқ? — Шошқалоқликнинг. — Қайси дард бедаво? — Нодонлик. https://t.me/qoratepa08032024
3371Loading...
05
414-HADIS Амали солиҳлардан тоқатларинг келадиган даражада вазифа қилиб олинглар, чунки то сизларга амал қилиш малол келмагунча Аллоҳи таоло савоб беришдан чарчамайди. "Минг бир хадис" https://t.me/qoratepa08032024
940Loading...
06
وَمَكَرُواْ وَمَكَرَ ٱللَّهُۖ وَٱللَّهُ خَيۡرُ ٱلۡمَٰكِرِينَ Ва макару ва макараллоҳ. Валлоҳу Хайру- л-макирин Макр қилдилар. Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг «зўри»дир. "Оли Имрон сураси" https://t.me/qoratepa08032024
940Loading...
07
#Намоз_вақтлари ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ  24.06.2024 йил ҳолатида 🕋 Бомдод 04:35; 🕋 Пешин 13:00; 🕋 Аср 18:10; 🕋 Шом 20:10; 🕋 Хуфтон 21:40. 📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). 🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис). عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. «Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар». https://t.me/qoratepa08032024
1321Loading...
08
✨🌙📔📕📖 КУН ҲИКМАТИ урнида Оёқлар узилар баъзида ердан, Такдирнинг устидан билиб куламиз. Лекин унутмайлик барибир дўстим- Тупроқдан яралдик,тупроқ бўламиз... Не керак бировга озорлар бермоқ, Озгина давлатга кўкракни кермок, Тилимда айланар доим бир титроқ- Тупроқдан яралдик,тупроқ бўламиз. https://t.me/qoratepa08032024
1231Loading...
09
РИЗО   Сизга қолса сизда бу дунёда сеҳрли бир чироқ бўлса-ю истаганингизни рўёбга чиқараверса, истаган жойингизга элтиб қўйса, сал ҳаракат билан хоҳлаганингизга эришаверсангиз.    Қуръондан Набийлар қиссасини кўзингиз билан эмас, қалбингиз билан ўқиганмисиз?!    Нуҳ алайҳис саломни ёлғончи дейишди...    Иброҳим алайҳис саломни оловга отишди...    Мусо алайҳис салом қўрқди...    Исмоил алайҳис салом сўйилиш билан имтиҳон қилинди...    Ийсо алайҳис саломнинг ҳеч нарсаси йўқ эди...    Юнус алайҳис саломни кит ютиб юборди...    Закарийё алайҳис саломни арралашди...    Яҳё алайҳис саломнинг боши фоҳишага маҳр ўлароқ тақдим қилинди...    Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккадан қувилдилар, Тоифда тошбўрон қилиндилар, Уҳудда бошларини ёришди, тишларини синдиришди.    Сиз бўлсангиз бу дунёни қайнар хумча бўлишини истайсиз. Имкони бўлса истаганингизни олаверсангиз...    Аллоҳдан ризқингиз тор бўлсада розилик ва қаноатни сўранг. Танангиз бемор бўлсада, қалбингиз офиятда бўлишини сўранг.    Ризо бу энг яхши уловдир. Унга минган киши манзилга эсон-омонликда етиб олади иншааллоҳ!    Рози бўлинг. Ана шунда торлик ҳам кенгайиб кетади. Ози ҳам етади. Розилик бўлмаса бутун дунё чўнтагингизда бўлсада, фақирсиз! https://t.me/qoratepa08032024
1070Loading...
10
#Пайғамбарлар 1. Солиҳ алайҳиссалом (Самуд қавми томонидан туяси сўйиб ташланган пайғамбар) 2. Мусо алайҳиссалом (золим Фиръавнга қарши чиққан пайғамбар) 3. Юнус алайҳиссалом (кит ютиб юборган пайғамбар) 4. Нуҳ алайҳиссалом (биринчи кема ясаган пайғамбар) 5. Иброҳим алайҳиссалом (Каъбани биринчи қурган пайғамбар) 6. Юсуф алайҳиссалом (қудуққа ташлаб кетилган пайғамбар) 7. Яъқуб алайҳиссалом (кўзлари ожиз пайғамбар) 8. Одам алайҳиссалом (биринчи пайғамбар) 9. Айюб алайҳиссалом (сабрли пайғамбар) 10. Сулаймон алайҳиссалом (бой пайғамбар) 11. Исмоил алайҳиссалом (унинг учун жаннатдан қўй туширилган пайғамбар) 12. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги пайғамбар) @Erkin_Qudratulloh https://t.me/qoratepa08032024
2452Loading...
11
"Албатта биз сизларни синаймиз..." https://t.me/qoratepa08032024
770Loading...
12
438-HADIS От боқиш уч кишига хосдир: 1. Бир-киши учун савоб. 2. Бошқа биров учун парда. 3. Яна биров учун гуноҳдир. 1. Аммо савоблиси бир киши отни Аллоҳ йўлида боқади. Боғланган жойида (дала, боғ в. б.) от нимани еса ҳар бир еган нарсасига ҳасанот ёзилади. Агар арқонини узиб бир-икки чақирим кетса унинг ҳар бир қадамига, ҳатто тезагига ҳам ҳасанот ёзилади. Агар анҳор бўйида сув ичса, сувига ҳам ҳасанот ёзилади. 2. Бир киши отни одамларга муҳтож бўлмайин деб керакли хизмати учун боқсаю, от устидаги Аллоҳ ҳаққини эсдан чиқармаса, яъни отни вақтида едириб, ичириб, тоқатига яраша ишлатса (муҳтожликни тўсувчи) ҳожатига яраша уловдир. 3, Бир киши отни мақтаниш, кўз-кўз қилиш учун, мусулмонларга душманлик учун боқса унга гуноҳдир. "Минг бир хадис" https://t.me/qoratepa08032024
1252Loading...
13
رَبَّنَآ ءَامَنَّا بِمَآ أَنزَلۡتَ وَٱتَّبَعۡنَا ٱلرَّسُولَ فَٱكۡتُبۡنَا مَعَ ٱلشَّٰهِدِينَ Раббана аманна би ма анзалта ва-т-табаъна- р расула фактубна маъа-ш-шаҳидин Роббимиз! Сен нозил қилган нарсага иймон келтирдик ва расулга эргашдик. Бас, бизни гувоҳлик берувчилар қаторига ёзгин». "Оли Имрон сураси" 54-оят https://t.me/qoratepa08032024
1110Loading...
14
КУН ҲИКМАТИ Баъзи ҳакимлар: "Амални яшириш нажот, илмни яшириш ҳалокат", деб айтишди. Насаф зиё ўз https://t.me/qoratepa08032024
1260Loading...
15
Кимга нима қилсанг, шундай қилинасан Замон айланиб туради. Ўзгага ичирган идишингдан то ўзинг ичмагунингча Аллоҳ таоло жонингни олмайди. Агар яхши нарса ичирган бўлсанг яхши, агар ёмон нарса бўлса ёмон нарса ичасан. Ҳаёт гўёки ҳалқа йўлга ўхшайди. Ҳар бир қилинган нарса яна қайтиб келади. Бас шундай экан, фақат энг яхши нарсаларни қилишга ҳаракат қилинг, зеро бир кун келиб у ўзингизга қайтарилади. 🎙Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари. https://t.me/qoratepa08032024
1191Loading...
16
434-HADIS Сизларнинг яхшироғингиз,. дунёсини деб охиратини ва охиратини деб дунёсини тарк этмаган, одамларга оғирлиги тушмайдиган кишидир. "Минг бир хадис" https://t.me/qoratepa08032024
1060Loading...
17
يَوۡمَ تَجِدُ كُلُّ نَفۡسٖ مَّا عَمِلَتۡ مِنۡ خَيۡرٖ مُّحۡضَرٗا وَمَا عَمِلَتۡ مِن سُوٓءٖ تَوَدُّ لَوۡ أَنَّ بَيۡنَهَا وَبَيۡنَهُۥٓ أَمَدَۢا بَعِيدٗاۗ وَيُحَذِّرُكُمُ ٱللَّهُ نَفۡسَهُۥۗ وَٱللَّهُ رَءُوفُۢ بِٱلۡعِبَادِ Явма тажиду куллу нафси-м ма ъамилат мин хайри-м муҳзара-в ва ма ъамилат мин суин тавадду лав анна байнаҳа ва байнаҳу амадам баъида. Ва юҳаззирукумуллоҳу нафсаҳ. Валлоҳу Рауфум би-л-ъибад Ҳар бир жон қилган яхши амалини ҳам ва ёмон амалини ҳам ҳозир қилинган ҳолда топадиган Кунда улар билан унинг орасида узоқ масофа бўлишини истайди. Аллоҳ сизларни Ўзидан огоҳлантирур. Аллоҳ бандаларга ўта шафқатлидир. "Оли Имрон сураси" 31-оят https://t.me/qoratepa08032024
1120Loading...
18
"Ал вақтун сайфул қоте " Дунё ишлари тугамайди. Орзу хавасларни хам чеки йўқ! Уларга эришаман деб умри ўтиб кетганини сезмай қолганлар қанча. Сўнг пушаймон қилиб юрганлар қанча. Ҳар бир инсонимиз ғанимат. Омадимиз, соғлигимиз, ота ва онамиз. Беришимиз керак бўлган этибор ва тарбиямиз ғанимат. Зиммамиздаги фарзларимизга бажаришимиз керак бўлган, куч-қувватимиз ғанимат. Демак хамма нарсани эртага қолдирмасдан вақтида қилишимиз керак. Чунки ҳеч биримизда ҳужжат йўқ. 100 ёки 150 ёшга кирасан деган. Ёки ота-онанг ҳали 170 ёшга киради, шунга бемолол юравер деган хужжат йўқ! Ҳар бир онимиз ғанимат. Бу сўзлар атрофимиздаги инсонлар хаётидан. https://t.me/qoratepa08032024
1300Loading...
19
КУН ҲИКМАТИ Яхшилик қил - сени тушунишмаса ҳам... Яхшилик улаш - гарчи сенга қайтмаса ҳам! У ерда ҳам, бу ерда ҳам яхшилик уруғини эк... У яхшиликдан барча баҳра олсин! Нимадир учун яхшилик қилма... Қалбинг поклиги учун яхшилик қил! Кимдир ёмонлик билан жавоб қайтарса... Аллоҳнинг олдида сенинг юзинг ёруғ - уники эмас... Мавлоно Румий https://t.me/qoratepa08032024
2343Loading...
20
АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ   Аллоҳга ризқ илинжида ибодат қилма, Аллоҳга мансаб илинжида ибодат қилма, Аллоҳга дунёдаги насибанг илинжида ибодат қилма! Аллоҳга шундай ибодат қилгинки, бу ибодат сени У Зотнинг розилиги томон олиб борсин. Сенинг ғоянг Аллоҳнинг розилиги бўлсин, шунда унинг ортидан барча истаган нарсаларинг ҳозир бўлади. Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳнинг сўзларидан. HidoyatUz https://t.me/qoratepa08032024
1111Loading...
21
434-HADIS Сизларнинг яхшироғингиз,. дунёсини деб охиратини ва охиратини деб дунёсини тарк этмаган, одамларга оғирлиги тушмайдиган кишидир. "Минг бир хадис" https://t.me/qoratepa08032024
1341Loading...
22
قُلۡ إِن تُخۡفُواْ مَا فِي صُدُورِكُمۡ أَوۡ تُبۡدُوهُ يَعۡلَمۡهُ ٱللَّهُۗ وَيَعۡلَمُ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۗ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ Қул ин тухфу ма фи судурикум ав тубдуҳу яъламуллоҳ. Ва яъламу ма фи-с-самавати ва ма фи-л-арз. Валлоҳу ъала кулли шай-ин қадир Айт: «Агар кўксларингиздаги нарсани махфий тутсангиз ҳам, ошкор қилсангиз ҳам Аллоҳ биладир. У осмонлардаги нарсаларни ҳам, ердаги нарсаларни ҳам биладир. Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир». "Оли Имрон сураси" 30-оят https://t.me/qoratepa08032024
1460Loading...
23
КУН ҲИКМАТИ Гул деганинг нима сенинг? Уч-тўрт тикон, бироз япроқ, Недур сен севган бу ҳаёт? Уч-тўрт нафас, сўнгра тупроқ... Жалолиддин РУМИЙ https://t.me/qoratepa08032024
1932Loading...
24
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!" Ар-Роҳман сураси, 30-оят https://t.me/qoratepa08032024
1531Loading...
25
АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ   Аллоҳга ризқ илинжида ибодат қилма, Аллоҳга мансаб илинжида ибодат қилма, Аллоҳга дунёдаги насибанг илинжида ибодат қилма! Аллоҳга шундай ибодат қилгинки, бу ибодат сени У Зотнинг розилиги томон олиб борсин. Сенинг ғоянг Аллоҳнинг розилиги бўлсин, шунда унинг ортидан барча истаган нарсаларинг ҳозир бўлади. Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳнинг сўзларидан. 🌐 @HidoyatUzдан https://t.me/qoratepa08032024
1310Loading...
26

10Loading...
27
ОҒРИҚНИ КЕТКАЗАДИГАН ДУОЛАР 🗯 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бетоб зиёратига борганларида ёки у зотнинг олдиларига бетоб келса, қуйидаги дуони айтардилар: “Азҳибил баъса. Роббан наси. Ашфи анташ шафи, ла шифаа илла шифаука шифаан ла юғодиру сaқоман”. Маъноси: “Эй инсонларнинг Робби, ёмонликни кетказ. Шифо бер. Сен шифо бергувчисан. Дарду аламни қолдирмайдиган малҳамни Сен бергувчисан” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). 🗯 Пайғамбар алайҳиссалом Маймуна бинти Убай розияллоҳу анҳога бундай деб айтдилар: “Ўнг қўлингни сенга оғриқ бераётган жойга қўй ва уч марта айт: “Бисмиллаҳ. Аллоҳумма давини бидавайка. Вашфини бишифаика. Baaғнини бифазлика амман Сивака. Ваҳдир анни азака”. Маъноси: “Аллоҳнинг исми билан сўрайман. Эй Аллоҳ! Давоинг билан менга шифо бер. Шифоинг билан мени давола. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан мени беҳожат қил. Мендан азиятингни узоқ қил, кетказгил". 🗯 Расулуллоҳ алайҳиссалом Маймуна розияллоҳу анҳога яна айтдилар: “Қўлингни оғриғинг бўлаётган ерга қўйва уч марта айт: “Бисмиллаҳ. Азҳиб анний шарра ма ажиду. Бидаъвати набиййикат тоййибил мубарокал мискийна индика. Бисмиллаҳ”. Маъноси: “Аллоҳнинг исми билан сўрайман. Эй Аллоҳ! Мендаги ёмон дардларни мендан кетказ. Ўзингнинг яхши, муборак ва мискин пайғамбаринг дуоси орқали Сенинг исми билан сўрайман" (Ибн Асокир ривояти). 🗯 Пайғамбар алайҳиссалом безгак ва барча касалликларда асҳобларига қуйидаги дуони ўқишни ўргатардилар: “Наъузу биллаҳил ъазийм мин кулли ирқин наъаарин ва мин шарри ҳаррин нари". Маъноси: “Буюк Аллоҳнинг исми ила юқори қон босимидан ва ўт балосидан паноҳида асрашини сўраймиз" (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти). «Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан https://t.me/qoratepa08032024
1274Loading...
28
418-HADIS Бошлиқларингизни яхшиси: сизлар уларни яхши кўрсангиз, улар сизларни; сизлар уларга салом берсангиз, улар сизларга. Бошлиқларингизни ёмони: сизлар уларни ёмон кўрсангиз, улар сизларни; сизлар уларга лаънат айтсангиз, улар сизларга. "Минг бир хадис" https://t.me/qoratepa08032024
1230Loading...
29
تُولِجُ ٱلَّيۡلَ فِي ٱلنَّهَارِ وَتُولِجُ ٱلنَّهَارَ فِي ٱلَّيۡلِۖ وَتُخۡرِجُ ٱلۡحَيَّ مِنَ ٱلۡمَيِّتِ وَتُخۡرِجُ ٱلۡمَيِّتَ مِنَ ٱلۡحَيِّۖ وَتَرۡزُقُ مَن تَشَآءُ بِغَيۡرِ حِسَابٖ Тулижу- л-лайла фи-н-наҳари ва тулижу-н наҳара фи-л- лайл. Ва тухрижу-л-ҳаййа мина-л маййити ва тухрижу-л-маййита мина-л-ҳайй. Ва тарзуқу ман ташау би ғайри ҳисаб Кечани кундузга киритурсан ва кундузни кечага киритурсан, ўликдан тирикни чиқарурсан ва тирикдан ўликни чиқарурсан ҳамда хоҳлаган кишингга беҳисоб ризқ берурсан». "Оли Имрон сураси" 28-оят https://t.me/qoratepa08032024
1380Loading...
30
#Намоз_вақтлари ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ  20.06.2024 йил ҳолатида 🕋 Бомдод 04:30; 🕋 Пешин 13:00; 🕋 Аср 18:10; 🕋 Шом 20:10; 🕋 Хуфтон 21:40. 📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). 🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис). عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. «Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар» https://t.me/qoratepa08032024
2031Loading...
31
КУН ҲИКМАТИ АЙТИЛГАН СЎЗ, ОТИЛГАН ЎҚ Аввало, каломнинг айтилган вақтига аҳамият бер. Иккинчидан гапнинг сабабига назар сол. Учинчи, гапнинг кайфиятига - қай ҳол билан, овознинг баланд-пастлигига, қандай гапирилаётганига. Тўртинчи, гапнинг узун-қисқалиги, қанчалик маънолар билдираётганига эътибор қилгин. Бешинчидан гапнинг айтилаётган жойига аҳамият бер! Эй, азиз инсон! Мана шу беш тамойилдан зинҳор ғафлатда қолмагин! «ИЛМ ОЛИШ СИРЛАРИ» китобидан. https://t.me/qoratepa08032024
2532Loading...
32
🟢Кўзнинг ибодатдаги насибаси Имом Қуртубий роҳимаҳуллоҳнинг “Аҳкомул Қуръон” китобида шундай дейилган: “Банданинг кўзларидан у (Қуръон)га насиба бериши унинг ҳурматидандир... Агар хат (мусҳаф)га қара (б тиловат қил)са кўз ва қулоқ (унинг ҳаққини) адо этишда иштирок этади ва бу кўпроқ адо қилиш (учун сабаб)дир. Шунда кўз қулоқ каби ўз насибасини олган бўлади. Абу Саъийд Худрий розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўзларингизга ибодатдан бўлган насибасини беринглар”, дедилар. У (саҳоба)лар айтишди: “Эй Аллоҳнинг Расули, уларнинг ибодатдан (бўлган) насибаси нима?” “Мусҳафга назар солиш, у ҳақида тафаккур қилиш ва ажойиботлари келганда эътибор бериш”, дедилар. Убода ибн Сомит розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматим ибодатининг афзали Қуръонга қараб қироат қилишдир”, дедилар". "Танвирул азҳан" китоби муаллифи айтади: "Қалбингизни ушбу куч ва ҳисларни яратилган нарсага ишлатиш билан гўзал қилинглар, уларни нафсу ҳаво йўлида эмас, ҳидоят йўлида ишлатинглар. Токи азобга учрамай инъомга сазовор бўласиз. Қанчадан-қанча гўзал суратлар бор, охири хунук бўлади, қалб ва сийрати хунук бўлади. Қанчадан-қанча хунук суратлар бор, қалби ва сийрати чиройлилиги учун гўзал бўлади". Ё Аллох, бизнинг тана аъзоларимизни кеча-ю кундуз тоат - ибодатингга машғул қил. Одамларнинг оғизларига муҳр урилиб, уларнинг қилган ишлари ҳақида қўллари сўзлаб, оёқлари гувоҳлик берадиган кун (қиёмат)да бизга душман қилиб қўйма. Омийн. 📚«Фазилатли амаллар» китобидан. 🌐 @HidoyatUz https://t.me/qoratepa08032024
1231Loading...
33
ДАРДИНГНИ АЛЛОҲГА АЙТ!       Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳ  ва саллам саҳобаларга дедилар:   "Кимга йўқсиллик етса-ю уни кишиларга айтиб шикоят қилса унинг йўқсиллиги кетмайди. Кимга йўқсиллик етганида уни Аллоҳга айтса, ё Аллоҳ унинг жонини олиш билан ёки бой қилиш билан беҳожат қилади!".    Қўлингиздан келганича сабабларни тутинг. Аммо уларни оддий сабаблар эканини унутманг. Сабаблар фақатгина Аллоҳ изн берса фойда қилади.    Шифокор шифо бера олмайди. У сабабчи холос!    Ишингиз ризқ бера олмайди. Аммо у сабабчи!    Сабаблар инсонларга ўтади, Аллоҳга эмас. Аллоҳ агар истаса сабаб билан, истаса сабабсиз ҳам бераверади.    Олов Иброҳим алайҳис саломни куйдирмади...    Пичоқ Исмоил алайҳис саломни кесмади...    Кит Юнус алайҳис саломни ҳазм қилмади...    Асо одатда денгизни иккига бўла олмайди. Аммо Аллоҳ истаса иккига ажратиши мумкин...       Дардингизни, ҳожатингизни аввало Аллоҳга айтинг. Унинг эшиги сиз қоқадиган аввалги эшик бўлсин. Унга дунёдаги ҳар-бир иш Унинг амри билан бўлишини кўрсатинг. Сўнгра сабабларни қидиринг ва уларга амал қилинг! https://t.me/qoratepa08032024
1031Loading...
34
#tabrik 🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ! ЖУМА МУБОРАК! Шайх Нуриддин Ҳолқназар канали https://t.me/qoratepa08032024
1080Loading...
35
412-HADIS Кишиларга нисбатан қалбига Аллоҳ, раҳму шафқат солмаган одам зиёнкорлик, ҳасрат ва надоматда қолувчи бандадир. "Минг бир хадис" https://t.me/qoratepa08032024
1011Loading...
36
قُلِ ٱللَّهُمَّ مَٰلِكَ ٱلۡمُلۡكِ تُؤۡتِي ٱلۡمُلۡكَ مَن تَشَآءُ وَتَنزِعُ ٱلۡمُلۡكَ مِمَّن تَشَآءُ وَتُعِزُّ مَن تَشَآءُ وَتُذِلُّ مَن تَشَآءُۖ بِيَدِكَ ٱلۡخَيۡرُۖ إِنَّكَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ Қулиллаҳумма Малика- л-мулки туъти-л мулка ман ташау ва танзиъу- л-мулка мим ман ташау ва туъиззу ман ташау ва тузиллу ман ташаъ. Биядика-л-хайр. Иннака ъала кулли шай-ин қадир Айтгин: «Аллоҳим! Барча подшоҳликнинг эгаси! Хоҳлаган кишингга подшоҳлик берурсан ва хоҳлаган кишингдан подшоҳликни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага ўта қодирсан. "Оли Имрон" сурасидан https://t.me/qoratepa08032024
1341Loading...
37
КУН ХАДИСИ 💫✨🌙🙏🏼📗📕📔 Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай дедилар: - хоҳлаганингизча яшанг, лекин барибир бир куни вафот этасиз; - истаган кишингизни яхши кўринг, аммо барибир бир куни ундан ажраласиз; - хоҳлаган ишингизни қилаверинг, албатта унга мукофот ёки жазо оласиз». https://t.me/qoratepa08032024
2983Loading...
38
#Намоз_вақтлари ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ  🕋 Бомдод 04:30; 🕋 Пешин 13:00; 🕋 Аср 18:10; 🕋 Шом 20:10; 🕋 Хуфтон 21:40. 📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). 🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис). عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. «Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар». https://t.me/qoratepa08032024
1843Loading...
39
МУНОЖОТ Сўрамасман Роббим, подшоҳлик ва тож, Ўқиган намозим бўлсин бир меърож, Рӯзанинг савобин бошимга қил тож, Ўзингдан ўзгага қилмагин мухтож. Ўзингга ошик қил суйдиргин, АЛЛОҲ, Жамолинг ишқида куйдиргин, АЛЛОҲ, Менга дўстларингни билдиргин, АЛЛОҲ, Ўзингдан ўзгага қилмагин мухтож. Сенинг қўлингдадир ризқу-рўзимиз, Кечиргил, гуноҳкор банданг ўзимиз, Қабул қилгил тавба, дуо сўзимиз, Ўзингдан ўзгага қилмагил мухтож, Миннатдан, риёдан йироқ қил, ё ҲАҚ Йўлимда ҚУРЪОНни чироқ қил, ё ХАҚ Қалбимни ҳамиша уйғоқ қил, ё ҲАҚ Ўзингдан ўзгага қилмагил мухтож. Қалбимни поклагил, зилол қил, РОББИМ, Юзимни оқ қилгил, ҳилол қил, РОББИМ, Менга жамолингни висол қил, РОББИМ, Ўзингдан ўзгага қилмагил мухтож. Дилим тарк айласин миннат ва риё, Қалбимда нур қилгин,юзимда зиё, Ёлвораман РОББИМ, ҳар икки дунё, Ўзингдан ўзгага қилмагил мухтож !!! https://t.me/qoratepa08032024
1312Loading...
КУН ҲИКМАТЛАРИ ҒИЙБАТНИНГ ЗАРАРИ: Дуонинг қабул бўлмаслиги Кўп ғийбат қилувчи ўзининг бу ишига камдан-кам ҳолда афсус-надомат қилади. Бардавом гуноҳ қилиб, унга афсусланмайдиган киши эса Аллоҳнинг раҳматидан бебаҳра бўлади. Шунинг учун унинг дуоси ҳам қабул бўлмайди. Насиҳат. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ “Танбеҳ ул-ғофилин”да шундай ёзади: “Уч кишининг дуоси қабул бўлмайди. Биринчиси, ҳаром мол ейдиган киши, иккинчиси, кўп ғийбат қиладиган киши, учинчиси, мусулмонларга нисбатан қалбида нафрат ва ҳасади бўлган киши”. #Тафаккур https://t.me/qoratepa08032024
Показати все...
Жаннат саййидаси - Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо 🌹 Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жигаргўшалари, севикли қизлари, аҳли жаннатнинг саййидаларидир. 🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фотима менинг бир бўлагим, ким уни ёмон кўрса, мени ёмон кўрибди”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим). 🌹 Фотима онамиз розияллоҳу анҳо 3 ҳижрий йили Ҳазрат Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга турмушга чиққанлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом вафотларидан олти ой ўтгач, 29 ёшларида бу дунёдан кўз юмганлар. 🌹 Қуйидаги суратлар камтар, зоҳида, фозила, жаннат саййидаси Фотима розияллоҳу анҳонинг уйларидир. https://t.me/qoratepa08032024
Показати все...
Қуръонда инсон ҳақида: - Инсон шошқалоқдир  (Исро сураси, 11-оят). - Дарҳақиқат, инсон бетоқат қилиб яратилгандир  (Маъориж сураси, 19-оят). - Дарҳақиқат, у (инсон) золим ва нодондир (Аҳзоб сураси, 72-оят). - Инсон зоти хасисдур (Исро сураси, 100-оят). - (Инсон) бирданига умидсиз ва тушкундир (Фуссилат сураси, 49-оят). Инсоннинг асли келиб чиқиши: - Тилга олгулик нарса бўлмаган (Инсон сураси, 1-оят). - Қасамки, Биз инсонни (Одамни) лойнинг сарасидан яратдик  (Мўминун сураси, 12-оят). - Сўнгра унинг наслини ҳақир бир сувдан иборат нутфа (маний)дан пайдо қилди (Сажда сураси 8-оят). Шунчалик даражада ожиз ва нотавон бўлишига қарамай агар Аллоҳ таоло тавфиқ бермаса, инсон: - Дарҳақиқат, инсон кўп жанжал (баҳс) қилувчидир (Каҳф сураси, 54-оят). - У эса, баногоҳ, очиқ «рақиб»дир  (Наҳл сураси, 4-оят). - Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир (Иброҳим сураси, 34-оят). Кимдаким ушбу ҳақиқатларни тўғри англаса, унда ҳақиқий маънодаги тавозелик пайдо бўлади ва ўзининг нақадар Аллоҳ таолонинг тавфиқига муҳтож эканлигини тушуниб етади: - «Эй, Раббим! Мен учун нима яхшилик (ризқ) туширсанг, ўшанга муҳтождирман»  (Қасас сураси, 24-оят). - Ҳадиси шарифда келади: “Аллоҳим Ўзинг мени ҳамма ишларимни ислоҳ қилгин, бир лаҳза ҳам мени ўз ҳолимга ташлаб қўймагин”.
Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
https://t.me/qoratepa08032024
Показати все...
QORATEPA JOME MASJIDI

Oʻzb.respublikasi vazirlar mahkamasi huzuridagi din ishlari qoʻmitasi.Qashqadaryo viloyati vakilligi Qamashi tumani "Qoratepa jome masjidi " ijtimoiy tarmoqlaridagi rasmiy sahifasi

— Энг доно ким? — Ҳаёт қийинчиликларидан ғамгин бўлмаган киши. — Энг яхши бойлик нима? — Ақл. — Қайси олов ўз ёқувчисини куйдиради? — Ҳасад ўти. — Қандай бино вайрон бўлмайди? — Адолат биноси. — Қайси аччиқ нарсанинг сўнгги ширин? — Сабрнинг. — Қайси нарсанинг охири аччиқ? — Шошқалоқликнинг. — Қайси дард бедаво? — Нодонлик. https://t.me/qoratepa08032024
Показати все...
414-HADIS Амали солиҳлардан тоқатларинг келадиган даражада вазифа қилиб олинглар, чунки то сизларга амал қилиш малол келмагунча Аллоҳи таоло савоб беришдан чарчамайди. "Минг бир хадис" https://t.me/qoratepa08032024
Показати все...
وَمَكَرُواْ وَمَكَرَ ٱللَّهُۖ وَٱللَّهُ خَيۡرُ ٱلۡمَٰكِرِينَ Ва макару ва макараллоҳ. Валлоҳу Хайру- л-макирин Макр қилдилар. Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ макр қилувчиларнинг «зўри»дир. "Оли Имрон сураси" https://t.me/qoratepa08032024
Показати все...
1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Намоз_вақтлари ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ  24.06.2024 йил ҳолатида
🕋 Бомдод 04:35; 🕋 Пешин 13:00; 🕋 Аср 18:10; 🕋 Шом 20:10; 🕋 Хуфтон 21:40.
📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). 🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис). عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. «Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар». https://t.me/qoratepa08032024
Показати все...
👏 1😢 1
✨🌙📔📕📖 КУН ҲИКМАТИ урнида Оёқлар узилар баъзида ердан, Такдирнинг устидан билиб куламиз. Лекин унутмайлик барибир дўстим- Тупроқдан яралдик,тупроқ бўламиз... Не керак бировга озорлар бермоқ, Озгина давлатга кўкракни кермок, Тилимда айланар доим бир титроқ- Тупроқдан яралдик,тупроқ бўламиз. https://t.me/qoratepa08032024
Показати все...
РИЗО   Сизга қолса сизда бу дунёда сеҳрли бир чироқ бўлса-ю истаганингизни рўёбга чиқараверса, истаган жойингизга элтиб қўйса, сал ҳаракат билан хоҳлаганингизга эришаверсангиз.    Қуръондан Набийлар қиссасини кўзингиз билан эмас, қалбингиз билан ўқиганмисиз?!    Нуҳ алайҳис саломни ёлғончи дейишди...    Иброҳим алайҳис саломни оловга отишди...    Мусо алайҳис салом қўрқди...    Исмоил алайҳис салом сўйилиш билан имтиҳон қилинди...    Ийсо алайҳис саломнинг ҳеч нарсаси йўқ эди...    Юнус алайҳис саломни кит ютиб юборди...    Закарийё алайҳис саломни арралашди...    Яҳё алайҳис саломнинг боши фоҳишага маҳр ўлароқ тақдим қилинди...    Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккадан қувилдилар, Тоифда тошбўрон қилиндилар, Уҳудда бошларини ёришди, тишларини синдиришди.    Сиз бўлсангиз бу дунёни қайнар хумча бўлишини истайсиз. Имкони бўлса истаганингизни олаверсангиз...    Аллоҳдан ризқингиз тор бўлсада розилик ва қаноатни сўранг. Танангиз бемор бўлсада, қалбингиз офиятда бўлишини сўранг.    Ризо бу энг яхши уловдир. Унга минган киши манзилга эсон-омонликда етиб олади иншааллоҳ!    Рози бўлинг. Ана шунда торлик ҳам кенгайиб кетади. Ози ҳам етади. Розилик бўлмаса бутун дунё чўнтагингизда бўлсада, фақирсиз! https://t.me/qoratepa08032024
Показати все...
#Пайғамбарлар 1. Солиҳ алайҳиссалом (Самуд қавми томонидан туяси сўйиб ташланган пайғамбар) 2. Мусо алайҳиссалом (золим Фиръавнга қарши чиққан пайғамбар) 3. Юнус алайҳиссалом (кит ютиб юборган пайғамбар) 4. Нуҳ алайҳиссалом (биринчи кема ясаган пайғамбар) 5. Иброҳим алайҳиссалом (Каъбани биринчи қурган пайғамбар) 6. Юсуф алайҳиссалом (қудуққа ташлаб кетилган пайғамбар) 7. Яъқуб алайҳиссалом (кўзлари ожиз пайғамбар) 8. Одам алайҳиссалом (биринчи пайғамбар) 9. Айюб алайҳиссалом (сабрли пайғамбар) 10. Сулаймон алайҳиссалом (бой пайғамбар) 11. Исмоил алайҳиссалом (унинг учун жаннатдан қўй туширилган пайғамбар) 12. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги пайғамбар) @Erkin_Qudratulloh https://t.me/qoratepa08032024
Показати все...
QORATEPA JOME MASJIDI

Oʻzb.respublikasi vazirlar mahkamasi huzuridagi din ishlari qoʻmitasi.Qashqadaryo viloyati vakilligi Qamashi tumani "Qoratepa jome masjidi " ijtimoiy tarmoqlaridagi rasmiy sahifasi

Авторизуйтеся та отримайте доступ до детальної інформації

Ми відкриємо вам ці скарби після авторизації. Обіцяємо, це швидко!