cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

🧕 Muslimalar kundaligi

Рекламні дописи
3 858
Підписники
-1524 години
-2227 днів
+88830 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

​​Ўрнак... Маккада бир камбағал киши яшарди. У солиҳа аёлга уйланган эди. Бир куни аёли унга: “Эй азиз хожам, бизда ейишга таом ҳам, кийишга либос ҳам йўқ” деди. Эр дарҳол иш излаб бозорга чиқди. Роса иш қидирди, аммо топа олмагач, Масжидул Ҳаромга бориб, икки ракат намоз ўқиди ва Аллоҳдан мушкулини осон қилишини сўраб, астойдил дуо қилди. Дуосини тугатиб, Ҳарам майдонига чиқди. Ўша ерда бир ҳамён топиб олди. Очиб қараса, ичида минг динор бор экан. Топиб олинган пул билан хотинимни ҳурсанд қиламан деб дарҳол уйига жўнади. Лекин аёли ҳамённи рад этди ва эрига: “Сиз бу ҳамённи қайтариб беришингиз керак. Чунки, Ҳарамда ётган нарсани олиш жоиз эмас” деди. Эр яна Ҳарамга жўнади. Борса, у ерда бир одам: “Ким ичида минг динор пули бор ҳамён топиб олди?” деб қичқираётган экан. Ҳалиги киши ҳурсанд бўлиб кетди ва дарҳол: “Мен топиб олдим. Ма, ол ҳамёнингни. Уни Ҳарам майдонидан топиб олгандим” деди. Ҳамён эгаси фақир кишига узоқ тикилиб турди-да, кейин: “Ҳамённи ўзингга олиб қол. У сеники. У билан бирга яна тўққиз минг динор ҳам бор эди” деди. Фақир киши ҳайрон бўлиб турган эди, ҳамён эгаси яна сўзида давом этди: “Шомлик бир саҳоватли киши менга ўн минг динор берди ва “Бундан минг динорини Ҳарам майдонига ташлаб қўй. Агар топиб олган киши ҳамённи сенга қайтариб олиб келса, уни ўзига қайтар. Чунки, ўша қайтариб олиб келган одам омонатдор кишидир” деди”. Бу гапларни эшитган фақир киши жуда ҳурсанд бўлиб кетди ва Аллоҳга кўп шукрлар қилди. Зеро, Роббимиз Ўзининг муқаддас Каломида: “Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур” деб марҳамат қилган. ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Показати все...
👍 12 1👏 1
#SAROB_JILVASI #No_8 #By_Nafisa_Malikova -биласизларми..ҳозир тўй қиладиган вазиятда эмасмиз! Замира хола совчи бўлиб келганларга маъюс боқди. -айтишди..катта қизингиз касал экан тушунамиз ҳеч йўқса унаштириб қўйсак..-деди совчи бўлиб келган аёл бор кучи билан Замира холани кўндиришга уруниб. -Аллоҳ кўрсатмасин лекин мени қизим ҳаёти қил устида..ҳозир кўнглимга ҳеч иш сиғмайди! Совчилар бир-бирига эссиз дегандек қараб қўйишди.. Мен эса енгил тортдим..ҳалитдан эрга тегиб олиш ниятим йўқ эди.Мана опам нима кўрди..туғаман деди ўзини оилага бағишлади.Эвазига ўлим билан олишяпти.. Совчилар кетгач онам сўрига ўтириб мени имлади.. -қизим бир нарсага аҳд қилдим..сени ёш эрга бермайман! 🌺🌺🌺🌺🌺 -бунақа юраверсанг ҳаммани ичини эзасанку ўғлим! Султона ая Манучеҳрга ачиниб боқди.. -ойи биламан у ўзига келади! Султона ая қатъий боқди. -худбинлик қиляпсан! Кетадиган инсонни мажбурлаб олиб ўтира олмайсан! Манучеҳр титраб кетди.. -ойи бу нима деганингиз? Бу билан уни апаратдан уз демоқчимисиз? Султона ая вазиятни юмшатишга урунди. -узмасангам у кўп яшамайди! Фарзандларинг ҳали ёш..чақалоқ қарашга тобим чидамайди биласан касалим бор..ҳадеб бўй етган қайнсинглингни чақиравермаймизку.. Манучеҳр Солиҳани ўйлаб кўзлари намланди.. -ойи у менга яна бир фарзанд ҳадя этмоқчи бўлиб шу аҳволга тушди..агар..у мени деб.. Уёғини давом эттира олмай лаби титради.. -ўлим ҳар бандани бошида бор! Тириклар эса улар учун ҳам яшаш керак.. -ойи нима демоқчисиз?-деди Манучеҳр ғингшиётган ўғлини қучиб. -айтсам хафа бўлмайсанми?-деди Султона ая ранги сўлғин бўлиб қолган ўғлига боқиб. 🌺🌺🌺🌺🌺🌺 -опа қудаларингизга қараб ўтирмай Солиҳани буёққа олиб келтиринг! Хазона жиянини аҳволини эшитиб опасини кўндиришга урунди. -қандай қилиб? Йўлда бир нима бўлсачи? -эй опа куёвингиз элчихонада ишлайди бир иложини топамиз! Замира хола жиққа хўл бўлган рўмолчасига кўз ёшини артди.. -куёвим ҳам қийналиб кетди..ичим ачиб кетяпти кўриб! -ҳа опа бу ҳаёт шунақада..бир кун биз ҳам кетамиз бу дунёни ташлаб.. -ҳали ёш эдида..ёш эди!-деди онаизор йиғлаб. -опа боласини нима қилдингизлар? -Паризод ора-орада бориб хабар оляпти! Ҳадемай чақалоққа жавоб беради..билмадим бечорагинани тақдири нима бўлади? Она керак у қоракўзларга..
Показати все...
👍 14👏 2
#SAROB_JILVASI #No_7 #By_Nafisa_Malikova -опа Туркияда Ҳазонаникига бориб даволатсакчи? Замира опа йиғидан шишиб кетган кўзларини укасига қаратди. -апаратидан узса жони узилсачи? Тоғам онамда умид уйғотишни истарди. -опа Аллоҳим бўл деса ҳеч гапмас..бир иложини топамиз! -Паризод сен Муҳаммадаминни уйга олиб бор бечора чарчаб кетди! -яхшимисиз қуда? Ичкаридан қуда хола чиқиб келди. -докторлар нима деди? Қуда хола ҳам онамни ипдек умидга зорлигини кўриб жилмайишга уринди. -ўзига келади бир кун..мен ишонаман! Қуда хола Муҳаммадаминни қучди. -ўзимни эркатойим..бугун мен олиб кета қолай! Муҳаммадамин менга ёпишиб олди. -хоям... -Муҳаммадамин бувинг билан кетақол асалим..-дедим ўзим ҳам қўйиб юборгим келмай. -йўооо..-деди йиғламсираб. -ўғлим ўғлини кўрса бироз ўзини қўлга оладими девдимда..телефонини ҳам кўтармаяпти!-деди опамни қайнонаси ҳам кўзи ёшланиб.У кишини ҳам тушунаман осонми бир вақтда бахтли оиалини бундай аҳволда кўриш.Онам билан ҳасратлашиб олишсин деб ёлғиз қолдирдим..Муҳаммадамин кўчага чиқиб дўконни кўрсатди. -дудут обей! Кўтариб кетаётсам ташқарида секин одимлаб келаётган поччамга кўзим тушди. -дадааа... Муҳаммадамин дадасини кўриб соғинч билан талпинди.Поччамни кўзлари қиртайиб қолибди. -ўзимни полвоним!-деди ҳаста овозда.-яхшимисиз Паризод? Бош силкиб салом бердим..Муҳаммадамин ҳархаша қилгач дўконга кўтариб кетдилар.Дўкон ҳам атай ўйинчоқлар билан тўлдирилган.. -папашаси бу 300 минглик ўйинчоқ!-деди сотувчи ўйинчоқни кўрсатиб. -бераверинг!-деди поччам ниманидир хотирлади шекилли кўзига соғинч инди-Солиҳа доим бунча пулга керакли нарса олса бўлади деб харид қилдирмасди.. Шу он мени ҳам кўзим ёшланди..опам чиндан бошқача.. -ҳей мамашаси памперс неччилик берай?-деди сотувчи кичик жиянимга памперс сўрасам.Анграйиб қолганимга жилмайди.. -лекин жуда жаш кўринесин қизим!-деди татарча-ўзбекча аралаштириб гапираркан. -бу киши синглим бўлади!-деди поччам ёнидан пул чиқариб узатаркан.Уятдан қизариб кетдим..оғзим бор экан деб гапираверарканда бу хотин..
Показати все...
👍 8
Показати все...
👍 2 1
15 дақиқа «...15 ... дақиқа... қолди» пичирлади бола лой йўлдан сирғалиб чопиб бораркан. Магазинга шошиб кириб ғижимланган пулни узатди. Сотувчи қиз менсимайгина пулни оларкан болани жеркиб берди: «Нима бало, ахлатдан олдингми?» Бола бошини эгиб, аранг гапирди: «Ахлат тозалаганим учун олдим». Уйга югуриб кирди, анчадан бери аёл кишининг изи тушмаган ҳовли ичкаридаги бемор каби болани мунғайибгина қаршилади. «Келдим....» деди бола ҳансираб. У пиёладаги сувга иссиққина нонни ботириб, бувасининг оғзига тутди. Бемор тамшана-тамшана кўзларини юмди. Бувасининг сўнгги ифторлиги эди бу. ✍️ Дилбар Ражабова ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Показати все...
😢 17👍 2 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Дунёдаги энг гўзал неъмат сизнинг тириклигингиз ва гўзал қалбингиз эканлигини биласизми? Қачонки ҳаётга табассум билан боқсангиз, у ҳам сизга кулиб боқади...🌸🌸🌸 Яқинларга улашинг ❤️⤵️ 🌷Опа-сингилларим учун🥰👇 https://t.me/+sN88lRJaqqk4M2Uy Мунис ва мўътабар аёллар учун💝 https://t.me/+LrUoZbomyS5kNmZi
Показати все...
👍 3 3👏 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин! 1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг: (Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад). 2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг. 3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб барча мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг! 4⃣ - Ота-онангиз, дўстларингиз сизнинг уларга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни хам унутманг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
Показати все...
👍 8 1
#SAROB_JILVASI #No_5 #By_Nafisa_Malikova -аҳволи оғирлашаяпти! Докторлар ташқарида чопиб қолганига Манучеҳр хавотир билан қайнонасига боқди. -Солиҳа туғдимикин? Ичкарига қўймаётган доктор ранги оқариб чиқиб келганига Манучеҳр шошилинч сўради. -доктор аёлим.. -бир гап айтаман ўзингизни босиб олиб эшитасиз! 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺 -опаааа... Ўтлоқда мен билан чопиб юрган опам тубсиз жарга тушиб кетганини кўриб чўрчиб уйғониб кетдим..ҳали тонг ёришмаган.Опамдан эса дарак йўқ! Онам телефонни кўтармадилар..нима бўлди экан? Минг ҳавотир билан қўлимни дуога очдим.. -у ўлди! Яна ўша овоз..баъзан ўзимдан қўрқиб кетаман.Худди фолчилардек туман ичра кимдир фикрларимга сингади. -сени эшитмаяпман! -унда ким билан гаплашяпсан? Қулоғимни беркитдим.. -буни фойдаси йўқ биласан! Секин қўлимни туширдим.. -истамайман фол очишни! -бу фол эмас..шунчаки илоҳий ҳиссиёт! Хонага телбадек қарайман ҳудди у менга кўринадигандек. -аслида сенга ҳам бу қизиқ!-деди у миямда. -опамга..унга..-дедим ҳаёлларимдан қўрқиб. -топдинг..у узоқ яшамайди! -бас қил! Бу сафар жоним чиқиб қичқирдим.Афсуски жияним қўрқиб уйғониб кетди. -аяааа... -мана асалим..-дея уни маҳкам қучдим..у ҳам мени тинч қўйди.Бўлиши мумкин эмас..опам албатта чақалоқ билан келади! 🌺🌺🌺🌺🌺 -кислород уланг! Манучеҳр чақалоқни қўлга олиб йиғлади.. -болани беринг уни махсус ускунага соламиз! -йўқ..ҳозироқ ҳотинимни ҳушига келтирасиз!-деди Манучеҳр қаҳр билан.
Показати все...
👍 10😢 3
#SAROB_JILVASI #No_6 #By_Nafisa_Malikova -кома ҳолатига тушиб қолди! Докторлар афсус билан бош чайқади. Манучеҳр хотинини нозик ва жонсиздек турган қўлларини сиқиб йиғлади.. -тур жоним..тур илтимос! Сезсизликни менга раво кўрма.. 🌺🌺🌺🌺🌺🌺 -қўшимча сут билан боқамиз! Ҳамшира бундай ҳолатларни кўравериб ўрганиб кетганми кўзлари қизариб кетган онага оддий ҳолатдек буюрди. -қизим.. Онаизор йиғлаб-йиғлаб қўшимча сут қидирди. -сен касал бўлгунча мен касал бўлмайманми? Ҳали ўнг гулингдан бир гулинг очилмай умринг шу касалхонада ўтадими? Қўшимча сутни ҳам тури кўп экан..танлай олмай қийналди.Олиб келганда очиққан болакай ичиб-ичиб олди.Бир парча эт дунё ташвишларидан ҳоли касалхона идишида ухлаб ётарди.. 🌺🌺🌺🌺🌺 -ойи..ёлғон денг! Касалхона суратларини томоша қилаётган болакай охири зерикдими холасига боқди. -хола..аяаа.. Замира хола йиғлаб юборди. -бу қоракўзларим қолиб мени бағрим эзилиб кетяпти! Паризод онасини қучиб йиғлаб олди.Опасини ёнига кирганда поччаси телбадек опасини қучишга уринган ҳамширалар эса уни ажрата олмай ҳалак.. -керак эмас менга бола..у керак! Солиҳа.. Поччамга ичим ачиб кетди.Ёш энди ҳаёт сурурини сурадиган вақтда бу кўргулик одамни эсанкиратиб қўяркан..опам эса уйқуга кетган гўзал маликадек оппоқ рангда ётарди.Худди ҳозир уйғонадию келдингми бемаъни деб мени жиғимга тегадигандек.. -опа! -бўлди бу ердан чиқинглар..ўлмаган беморга аъза очяпсиз! Поччамни зўрға чиқариб юборишди..ҳатто уйидагилари келса ҳам ҳеч ким овута олмади.Поччамни шу кеч қайтиб кўрмадим..
Показати все...
👍 33 2😢 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимайки бўлса, ДУОга айланиб, қабул бўлсин, ИНШААЛЛОҲ!.. Тонгингиз хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин! Жума айёми муборак бўлсин! @fitratuz
Показати все...