cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

𝐍𝐚𝐳𝐥𝐢𝐦 𝐢𝐣𝐨𝐝𝐢📓🦋

#Bismillaahir_rohmaanir_rohiym. Шунчаки ҳордиқ олинг, хаваскор ёзувчиман, илҳом келган вақтда бир нималарни қоралайман кетган вақтингизга рози бўлинг. #Назли билан боғланиш учун:⤵️ @Nazliga_murojaat_bot. #Реклама_хизмати_мавжуд_эмас 04.08.2023🦋

Більше
Рекламні дописи
2 235
Підписники
+19924 години
+1817 днів
+90530 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

#ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ Муаллиф: #Н_Шуҳратовна   84-қисм — Менми? -деди қиз орқасига қараб. — Сендан бошқа кимдир борми? Ҳумоюн қизга ёқтирмай қаради. — Севгилим, сизни шу уйга кириб кетаётганингизни кўриб келавердим. Анча бўлди учрашмаймиз фақат телефонда гаплашамиз инсофдан эмасда. — Ичкарига кирмайсан. — Нимага? Сабрина Ҳумоюннинг ёнидан уй томонга қаради. — Ҳозир сен шундай магазинга ўтиб кел, мен сен учун дастурхон тузаётган эдим. Сенга сюрприз бўлсин дедим-да, ҳозир уйга кирсанг бўлмайди. Сюрприз сўзини эшитган Сабрина магазинга кетди, ҳатто нима олиш кераклигини ҳам сўрамади. — Севинч, Севинч. Учрашув бекор бўлди. Опам билиб қолибди. Тезроқ кетиш керак! Ёлғондан хонага ҳовлиқиб, кирган Ҳумоюн, Севинчнинг ҳам юзига қўрқув югурганини кўриб ишонди деб қўйди. — Ҳозир холангникига бор, бирор кун яна учрашамиз — Хўп  -деди ҳафсаласи пир бўлиб. Тезликда уйдан чиқиб кетди. 🍃🍃🍃 — Ассалому алайкум Шуҳрат ака. Шаҳриёр унчалик ҳашамдор бўлмаган уйга бир қараб қўйди. — Ваалайкум ассалом. Хўш, нима мақсадда келдинг. Шуҳрат синчковлик билан Шаҳриёрдан кўз узмай қарарди. — Икки кундан бери ойим келади, совчиликка. Бугун келганда унаштириб қўйишга рози бўлмапсиз — Хўш... хотиржамликни йўқотмасдан йигитдан кўзини узмай гапирди.  — Шуҳрат ака қанчадир муддат бирга ишладик. Бир-биримизни биламиз, таниймиз. Қизингизни бахтли қиламан. Кўзидан томчи ёш оқизмайман деб ёлғондан гапирмайман. Ҳар хил вазият бўлиши мумкин, сизга ваъда берсам-у уни бажара олмасам бўлмайди. Шунинг учун қўлимдан келганча бахтли қиламан. Ҳозирдан унаштирув масаласини айтганим икки йилга кетаман Туркияга ўқишга. Нафосат ҳам унгача ўқишни тамомлаб қолади. Ишонаверинг орамизда ортиқча ҳеч қандай гап-сўз хатти-ҳаракат бўлмайди. Мана шунга ваъда бераман. Шаҳриёр ҳаяжон билан ҳамма гапларини тез-тез айтди. Шуҳрат ўйланиб қолди. — Менга қара укам. Қизимни бермайман деб оёқ тираб олганим йўқ. Унаштирув масаласини ўйлаб кўриб айтаман. Қалбига умид учқунлари йўғрилган Шаҳриёр хурсанд Шуҳратнинг ёнидан чиқди... — Нимага йўқ дейсан, совчиларга бериб юбор. Жойи чиққанда. — Ойи, турмуш масаласи бу ўйлаб суриштириб ҳаётни ҳал қилиш керак. Совчи келди деб розиман демайман-ку. Нафосат билан гаплашай олдин нима дейди. — Нафосат нима дерди, рози бўладида ишни қилиб юргандан кейин. Башорат худди Нафосат билан Шаҳриёрни ёмон иш устида тутиб олгандек ишонч билан гапирди. Шуҳратнинг асаб толалари таранг тортилди. Ичидан бир тўфон келди-ю — Нафосатттт, менга қара! -деган бақириқ билан тўфон сал босилди...
Показати все...
🔥 60😱 13❤‍🔥 10 7👏 3😢 1
#ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ Муаллиф: #Н_Шуҳратовна  83 -қисм — Ўғлим -деди Гулноза ҳорғин аҳволда — Лаббай ойи, нима бўлди, нима дейишди. — Таклифимни айтдим, учинчи курсда тўй қиламиз, ҳозир Нафосатни қийнашни хоҳламаймиз дедим, ҳозир унаштириб қўяверамиз дедим, лекин рози бўлишмади. Икки йил фотиҳаланиб юришини хоҳламади адаси. Бир ёқдан гаплари ҳам тўғри. Икки йил кутиш керак энди. — Икки йил, бошқасига рози бўлишса-чи? Туркия университетига рўйхатдан ўтиб қўйгандим, биласиз-ку, шуни жавоблари чиқибди. Нафосат уйидагилар рози бўлишса кетмайман деб тургандим энди нима қилишга ҳайрон қолдим. — Яна бораймикин. Менга қара ўзинг ҳам гаплаш Шуҳрат билан.  Мана яқинда унаштирилибмиз деб икки ёш қилар ишини қилиб қўйишганакан кейин йигит манга сендакаси керакмас деб кетворибди, қиз номуссиз бўлиб қолган. Адасини ишонтир, икки йил унаштирилиб юрсак ҳам учрашмаймиз дейсанми? Нима дейсан билмайман эртага гаплаш. Ишончли бўлиб кейин кетаверасан ўқишингга. Орада Нафосат ҳам учинчи курс бўлиб олади. — Тўғри айтдингиз ойи, бугун бориб гаплаша қолай-а нима дейсиз. Рози бўлса эртага яна борардингиз. — Менга қара сен бола, Нафосатни ман айтмасдан олдин билиб юрган экансан-да. — Ҳа, энди ойи. Сочларини тўғрилаб ойисидан кўзини олиб қочди. — Бор, бўлажак қайнотанг билан гаплаш. Жон куйдирмасанг жанона қайда деган гап бор. — Хўп бўлади-да, султон хоним. Шаҳриёр тазим қилган мисол ойиснинг ёнидан кетди. — Шукр бу ўғлим анча шижоатли, кўз тегмасин. Гулноза бўйлари узун, барваста ўғлининг ортидан дуо қилганча кузатиб қолди. 🍃🍃🍃 — Ҳумоюн ака, бугун холамникига боришга ойим рухсат берди. Йўлга тушган Севинч Ҳумоюнга хабар йўллади. — Ўў бугун байрам экан-да, қайси холангникига борасан. Худди холаларини ҳаммасини танийдигандек гапирди. — Дилсора холамникига, сизни эски уйингизга яқин, мен билан тенг қизи бор шуни баҳона қилиб келяпман. — Маладес, севаман-да сени. Ҳумоюн уст-бошига яхши кийим кийиб эски уйи томон йўлга тушди. Вақтни тахминан ҳисоблаб Севинчдан олдин етиб боришни режалаштириб қўйди. Соат кундузги ўн бирдан ошган, ўн дақиқада боришни ўйлаб, йўлдан маст қилувчи бир нечта нарсалар олди... — Келдингми, Севинчим, қувончим — Келдим, мана эшигингиздаман.Севинч атрофга назар ташлади-ю, тезликда уйга кириб кетди. — Ў гўзалим. Ҳумоюн бетартиб тузалган столга Севинчни таклиф қилди. — Нима бу? Севинч винога қараб оғзини буриштирди. — Нима ёқмадими? Қизнинг белидан қучиб ўзига қаратди — Ёқди, сиз тайёрлаган ҳамма нарса менга ёқади! Юзига яқин келган йигитнинг юзини текширувдан ўтказгандек ҳаяжон ила қараб чиқди. Орадаги масофани йўқ қилган Ҳумоюн қизни бағрига сингиб кетгунча қучди. Эшикнинг тақиллаган овози сабаб иккиси ҳам чўчиб бир-биридан узоқлашишди. — Оббо ким келди экан-а. Ҳумоюн истар-истамас эшик томон юрди. Севинч ғижимланган кўйлагини тўғрилаб икки кўзини эшикка тикиб турди. Зарб билан очилган эшикдан, эшик ортида турган қиз чўчиб йигитга нафрат билан қаради — Сен? Яна нима қиляпсан  бу ерда? Ҳумоюн қизга икки қошини туташтириб, чимирилиб қаради...
Показати все...
❤‍🔥 93👏 23😱 9 7🔥 2😍 1😘 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Tabriklashlaringiz mumkin❤🔥 Kechagi aytgan gapim hayotimdagi eng to'g'ri yo'l deganim mana shu xalqaro taklifnoma edi. Bugun mana shu taklifnomani kutdim, to'g'risi. Keyin reklama ishlarim bilan band bo'ldim. Xullas hikoya kechaga bo'ladi. Turkiya xalqaro antalogiyasiga taklifnoma❤
Показати все...
52👏 30❤‍🔥 3
#Анонс Тўйи куни ўғирланган қиз. Уни қўйиб юборишгач, ҳеч ким Уни Иффатли эканига ишонмайди. "—Иффатинг ўзингда эканини исботла. Ҳозир ичкарига мен билан кирасан! Биз сен билан бирга бўламиз. Агар сен росдан ҳам бокира бўлсанг. Кейин никоҳимга оламан." Вақти-вақти билан ухлатиб қўйишгани учун, ҳатто ўзини ҳам ишончи сўнади поклигига. 🍃 🍃 🍃 Гап-сўзлардан қутилиш учун, дадаси икки марта хотин қўйган эркакга узатишга қарор қилади. "—Келинга айт. Маҳалла бошидаги, Маъмур қассоб сўради синглингни. Тайёргарлик кўрсин. Эртага одамлари келади. —Ахир у икки марта уйланиб ажрашганку, иккинчи аёлини ҳиёнатда айблаб, мол сўядиган пишоғида сўйиб ташлаган." 🍃 🍃 🍃 "Озгина уят бўлганда, ўзингни ўлдирган бўлардинг" қулоқларимда фақат шу сўзлар такрорланарди. Ой нурида тез оқар суви ажиб мавжланяпти. Шу он ҳаёлимга келган ўй, менга бари ҳақоратлардан қутилиш учун, ечимдек туйилди кўзларимни юмдимда, ўзимни сувга отдим. Алвидо ҳаёт!... 🍃 🍃 🍃 #Dilorom_Qosimova dan Оғриқли #ИФФАТ ҳикояси. Тугалланган! Ҳозирда 2-ҳикоя #КОКТЕЙЛ ёзилмоқда. Қўшилиш истагида бўлганлар. @D_Qosimovabot муаллифга @Halovatimm_bot админга мурожат қилишингиз мумкин.
Показати все...
❤‍🔥 20😍 1😭 1
#Разолат_ботқоғи ҳикоясидан парча Фурсатдан фойдаланган йигит қизга ҳам яқин келди... ўзини бошқара олмаган Зеҳния йигит билан ўртадаги тўсиқни олиб ташлади... — Узр! Бунақа бўлишини кутмагандим, йигитни маҳкам ушлаб олган қўлларини олди. — Тўйга мен рози  -деди йигит қизнинг елка қисмидан сиқиб ушлаганча. — Сендан яхши хотин чиқади  -деди кулганча Зеҳния нима иш қилиб қўйганини фаҳмлай олмади. Ҳатто бит туки ҳам ўзгармади, йигитнинг сенсираб гапирганига ҳам эътибор бермади. 🍃🍃🍃🍃 — Тегмайман эрга. Кетаман. — Ҳеч қаёққа кетмайсан, уйдан бир қадам ташқарига чиқсанг оёғингни синдираман. Аданг келсин, ҳаммасини айтиб бераман. Бор устингга кийим кий. Телефонингда қайтиб шунақа видеолар кўрсам билиб қўй яхшилик кутма мендан. Зарифа хонани тарк этди. Бугунги учрашувлар бекор бўлганидан Зеҳниянинг жаҳли чиқди. Билдирмасдан ташқарига чиқмоқчи эди, ўхшамади. Каналга қўшилиш 10МИНГ СЎМ. Мажбурламаймиз, маънавиятингизни оширишни истасангиз каналга қўшилишингиз мумкин. Ҳикоянинг энг асосий жойлари олдинда. Кунига 2 ёки 3 қисмдан, илҳом келган вақтда 4 қисмдан ҳам юбориб турилади.   Ҳикоя сиз учун фойдали бўлади ИншаАллоҳ. Бунга ман ишонаман. АЙТГАНЧА ҲИКОЯГА ЖУДА ЖИДДИЙ МАВЗУ ОЛИНГАН! Каналга қўшилишни истаганлар шу личкага мурожаат қилсин: @N_Shukhratovna17
Показати все...
13💔 4👏 3😘 3
#ҚАЛБИМ_ҲАСРАТИ Муаллиф: #Н_Шуҳратовна   82-қисм Уйга энди қадам қўйган эр-хотинни Асила кутиб олди. — Ойижон, адажон овқат тайёр келинглар. — Барака топинг қизим. Ҳозир борамиз – Шаҳриёр уйдами? — Ҳа, уйда яқинда келадилар. Асила супага овқатларни олиб чиқди. — Нима бўлди, совчилик ишлари. — Тоғангиз уйдамасакан. Эртага борамиз энди. — Сизга, анови бола-чи, бир марта адамнинг машинаси бузилиб қолганда уйгача ўзининг машинасида судураб келган бола Шаҳриёрдан совчи келди. Шабнам опасига ҳаммасини айтди. — Нима? Нафосатнинг ҳайратдан кўзлари катта-катта очилди. — Ҳаа, келишди, эртага яна келаркан. Нафосат индамади. Қалбини ҳаяжон босиб олди. Кечга вақтда кўчага чиққанди ўша болани кўриб қолди. Юз-кўзи кўкарган. Лабининг чети бироз йиртилган. Йигит Нафосатга қарамасдан ўтиб кетди. — Аниқ Шаҳриёрнинг иши. Нафосат йигитнинг ортидан бир қараб қўйди. Баттар бўлсин. Битта йўқ деганда кетиш керагиди. Кечқурунги овқат маҳал бир уйда хурсандчилик бўлса, бир уйда худди мотам тутилгандек ўтирилди. — Ойи, рози бўлишармикин Шаҳриёр кечки вақтда адаси ишга кетгач ойисининг ёнига борди. — Лабингнинг четига нима қилди? Шаҳриёр лабининг чети бояги бола урганда бироз шилинганди. — Шилиб олдим, ойи, буни қўя туринг. Рози бўлармикинлар. — Рози бўлишади. Рози қиламан. Ковушим йиртилгунча бораман. Хавотирланма. Сен қизни кўнглини ол. Яхши гапир. Қўпол гапириб хафа қилиб қўймагин. Шаҳриёр Нафосатни қандай заҳарлигини ёдга олиб бир кулиб ҳам қўйди. — Яхши дам олинг ойи, хайрли тун. Шаҳриёр хонасига кириб кетди. Кириши билан ширин хаёллар сура бошлади. 🍃🍃🍃 — Нима? Нима деганингиз бу? — Мени ростдан севсанг рози бўласан! Севаман-ку, ахир. Сенга уйланаман. — Уйдан чиқолмайман биласиз, ойим чиқазмаяпти, Ҳумоюн ака. Хабарни юбориб кўрпа остига кирди. — Бирор жойни баҳона қилиб чиқ. Кўчага чиққан кунинг айт. Мен айтган шартга рози бўлсанг, сен билан охиригача қоламан. Ҳумоюн айёрона тиржайиб хабарни юборди. Қараб тур -деди ёнидаги дўстига — Ҳозир,  сизни севаман, сиздан кечолмайман. Уйлансангиз рози бўламан дейди -деди бор овози билан кулиб. — Бировнинг қизи, алдамасангчи. — Эси ўзида бўлганда гаплашмасди. Ҳумоюн Севинчдан келган хабарни ўқиб яна кулганча жавоб қайтарди. — Бўлди, кутаман жоним қачон десанг шу онда ёнингда бўламан. Ҳумоюн хабарни юбориб, телефонини ўчириб қўйди... — Уйдагилар бермаган меҳрни сиз берасиз, сизга ишонаман, хайр ҳаётим... Севинч хабарни юбориб нима деб баҳона қилиб кўчага чиқишни ўйлай бошлади
Показати все...
67😱 37❤‍🔥 9🔥 4🥰 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🥹🥹🥹🥹xursandchiligimning chek-chegrasi yo'q.
Показати все...
30😍 6
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Shu vebinarim tugasa hikoya yuboraman❤
Показати все...
🤗 23👏 4🔥 2 1
Hayotimdagi eng to'g'ri qarorni qabul qildim❤🥹
Показати все...
👏 30 7🥰 4
#Парча Ёнидаги хонада бўлаётган овозлардан шубҳаланиб хонасидан чиқди. Ҳали турмуш ўртоғи ишдан келмаган. Соат тунги 12дан ошди. Ёнидаги эшикни очиб яна ёпиб қўйди. Йигит билан қизн ўртасида бўлаётган ишларни кўриб, юраги безиллади. Кўзларимга ишонмайман. Қанақасига хиёнат қилиши мумкин! — Севиб уйлангансиз-ку. Бизни ҳам қадрланг. — Севги ўша вақтда ўтиб кетди... аёлининг гапларига парво қилмай кўчага чиқиб кетди...
Показати все...
38😨 34🔥 5👏 3
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.