cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Ibratli hikoyalar️

Мурожаат учун муаллиф Мухайе Абдуллаева: @abdullayeva9499 ❤️Qalbdan chiqqanlarini qog'ozga tushiramiz ❤️ Reklama uchun: @abdullayeva9499

Більше
Країна не вказанаМова не вказанаКатегорія не вказана
Рекламні дописи
213
Підписники
Немає даних24 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Қизғалдоқ номли ҳикоя кетаяпти балки бу ҳикояни ўқимагандирсиз Каналимиз 💥👇👇 https://t.me/ibratlii_xikoyalar
Показати все...
☪️Ибратли Хикоялар📚

Бу дунёда ҳар бир инсонни ўз ҳикояси бор инсонларни яхши билмай туриб хукм чиқарманг.Ҳақиқат сизни ажаблантириб қўйиши мумкин Зеро биз ўзгаларни ёмон дейдиган даражада яхши эмасмиз бош админ -- @Solixlarrr Админ -- @Azimnur 💸 @ibratli_rek 💸

👍 3 1
Талабаларга биноан Азамат Қаржавов асарларидан бири. 😢 МУСОФИР ГЎДАК ҚИСМАТИ 😢 Муаллиф: Азамат ҚОРЖОВОВ Йигирма беш ёшга тулибдики, Лайло самолётда учмаган, иллюминатордан поёнсиз осмонга, пастликда сузаётган паға-паға булутларга назар солмаган эди. Темир қуш гувиллаб кўкка кутарилиб, Туркия қайдасан, деб кун ботиш томонга қанотларини кериб, Қайрилганида кўнгли яна бир орзиқди, бирдан бехузур бўлиб, уқчиб юбораёзди, аммо ўзини тутди. Ёлғиз эмас, ёнида жигарбанди бор — уч ёшли Жахонгир. Гўдаккина анчайин зехнли, ўткиркўз, туполончи булиб, хаммасидан хам аълоси — онасига хаддан ташкари мехрибон эди. Агар онасини афтодахол кўрсами, қўрққанидан йиғлаб юбориши тайин. Лайло эри билан ажрашгунча жанжаллашган дамлари Жахонгир ўйин ўйнаётган жойидан туриб, онасининг тиззасидан қучиб оларди-да, ёш халқаланган беғубор кўзларини отасига шундай жахл билан тикардики, тўққиз ой қорнида кутарган, қийналиб дунёга келтирган ва сийнасидан иссик сут берган хилқатни ғолиб этарди. Бугун она-боланинг бошига мусофирлик қисмати тушди: қариндош-уруғларининг норозилигига қарамай улар Туркияга жўнаб кетишмоқда. Бир жихатдан Лайло бундан бошқа чорани кўрмаётган эди. Банкда тузуккина ишлаб юрган эди. Бир одам туфайли бошига Кора булутлар тупланди, хадемай қамалиши аниқ бўлиб қолди. Давоми бор Давомини ўқишни истасангиз кўк ёзувни босинг
Показати все...
Ясин кириб келганда болалари у томон чопди...   -дадам келдилар... 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺    -китоб кўп.нусхада сотилиши сабаби нимада деб ўйлайсиз?   Муаллиф маҳзун жилмайди...   -Исканжа бу хиёнат исканжаси...меҳр исканжаси...    Сен менинг исанжамсан қоронғу кунларим поёни... Tamom...   19-martdan to 27mayga qadar yozildi.
Показати все...
👏 3 1
💥ИСКАНЖА Муаллиф: Нафиса Маликова No_284      Оппоқ узун қуюн ичра учиб юрарканман ўз танамни ва мени тепамда турган эримни яққол кўрдим...   -сен яшайсан Фаёзам яшайсан...айт Жаннатларда ҳам бирга бўламиз деб аҳдлашмабмидик...умрим поёни қадар ёнимда туришингни айтгандинг..сени севаман эшитяпсанми...    Иссиқ ёшларни пешонамда ҳис қилдим...қайноқ лаблар тафтини ҳам...    -Аллоҳ бизни асло айирмасин...асло айирмасин азизам...-деди қучиб....       Хонада гир учаяпману руҳим эмас танамдаги кўздан ёш сизиб чиқди...мен ҳис қиляпман унинг тафтини ..муҳаббат тафтини...хона қорайиб кетгандек бўлди...тасвирлар қорайиб қаршимда ойна пайдо бўлди..унда мен яъни бир кўкраги йўқ танам дахшатла боқиб турарди...йўққққ дея чинқириб уйғониб кетдим...     -Фаёзааа...   Эрим ўзимга келганимдан беҳад шод эди...дарров кўкрагимни ушладим..   -нима қиляпсиз?-дедилар ҳайрон бўлиб...йиғлаб юбордим...   -мен тузалмаймана...-дедим ўксиб...кўзимдаги ёшларни артдилар... -Аллоҳим меҳрибон...бу ҳам бир синов гулим...ҳали сиз билан кўп фарзандлар кўрамиз!-дедилар овози титраб...   -Ясин ака...бу дориларни ҳам олиб келасиз сурма учун!    Ҳамширани эримга жилмаётганини кўриб яна тутоқдим...   -менга бошқа ҳамшира қарасин!    Эрим қайсарлигимга жилмайиб қўйди...   -сиз нима десангиз шу! Фақат овқат еб оласиз хўпми?    Итоаткорона бош силкидим...неча кундан бери шу ердаман..озиб рангимда ранг қолмаган...иширилган лабим ҳам озғин юзимда осилиб қолгандек эди...Жанна келиб бўйнатиришга уринар ҳоҳламасдим...барибир суякка бўёқ сургандек бўлиб қоларди...   -Жанна...у мени ташлаб кетади!-дедим йиғлаб...   -жиннимисан? Сен уни тинмай шундай деб ўйлаганинг учун шундай синалаяпсан менимча!   Миям ярқ этди...чиндан ҳам унинг мени чиройимга ошиқлигига беҳад ишонардим...   -ахир у ёш! Мен усиз яшолмайман!-дедим оёғимни қучиб...   -биламан Фаёз сенга ҳозир осонмас аммо ишон Ясинга қариб кампир бўлсанг барибир у сени-дея юрагимга ниқтади...-бу ерингни севади...атрофга қара эрингни ёш ва топармон бўлганига сезяпман ҳамширалар қанақа қараётганини лекин Ясин кечаси ухламаяпти...овқат ҳам емай қўйган бироз раҳм қил Фаёз уни қийнама беҳуда рашкинг ва ишончсизлик билан...     Жаннани йиғлаб қучдим...   -ҳа айтганча даданг Ясинга сени Туркияга олиб боришни айтибди...пулни эса Ясин рад этган!   -онам.ҳам эзилиб кетдилар...       Жанна фақат суяги қолган дугонасига меҳр билан боқди...эктирилган сочлари ҳам тўкилиб эски кўринишга кирган...озғин юзда катта лаб беўхшов бўлиб кўриниб қолганди...биринчи марта йиғлади...   -Фаёз...сени яхши кўраман! Менга чин инсоний туйғуларни англатганинг учун!    Фаёза кўз ёшини артиб илтижоли боқди...   -сенга илтимосим бор..мен ҳақимда ҳикоя ёзилмоқда...вақтинг бўлса мен ҳақимда ўша қизга билдирги берсанг! Агар...-дея овози титради...-мен ўлсам..қизим мен ҳақимда китобни ўқиб эслаб юрсин! Ясин мени қанчалар яхши кўрганини билсин!
Показати все...
👍 4
No_285     -кўзларингизни юминг!    Ясин ака кўзларини жилмайиб юмди...қўлимдаги чиройли муқовали китобни  оҳиста қўлларига тутқиздим..кўзларини очиб ҳайрон боқдилар....   -бу қандай китоб?   -Исканжа!-дедим кулиб...   -Исканжа?-дея вароқлаб ҳайратла боқди...-бу ўша ҳикоями?    Бу сафар ҳайрат мени юзимга кўчди...   -сиз қаердан биласиз?   Сирли жилмайиб ҳомиладорлик туфайли тўлишган юзимни силадилар...   -Россиядаёқ ўқиб бошлаган эдим!   -нима?-дедим кўзларим катта катта бўлиб...   -сизнингча мистер Х ким эди?-дея кулдилар...   -ҳали сизми мени бошимни айлантирмоқчи бўлиб личкамга ёзган?-дедим чимдиб...   -ҳа фикрингизга реакция босган ким деб ўйлардингиз?-дедилар қучиб...   -ҳали шунақаман денг!-дедим жилмайиб...   -сизга совғам бор!   -қандай?-дедим эркаланиб... -ўша муаллиф билан учрашишни истайсизми?   -нима?   -кўзларингиз бунча катта очилади!-дедилар кулиб...   -кичикроқ очиладиганини кўрдингизми?-дедим қаттиқроқ қучиб...-семириб кетяпман!   -семирасизда ахир тўртинчи боламизку?-дедилар рўмолимни бўшатиб...   -Биллурани ўқитувчиси жуда ёш эканми нозиккина?-дедим эрталаб қизимизни мактабга ташлаб келаётганлари учун қош чимириб...   -ҳа..сиз қаердан кўрдингиз?-дедилар рўмолимни бир четга қўйиб...   -бундай кейин мактабга ўзим олиб бораман!   -кўчага чиқишингизга ким рухсат бераркан?-дедилар қош чимириб..    -ахир менга бу аҳволда ким.қарайди?-дедим қорнимга ишора қилиб...   -ҳеч ким қарамасин...сизга кимнидир назари тушушини истамайман биласиз!-дедилар қатъий...   -рўмолимни нега ечдингиз?-дедим узун сочларим белимга тушгач...кулиб кўтариб олдилар...   -бугун туғилган куним ва сиз қандай совға менга ёқишини биласиз!   -туширинг...оғирман!-дедим эркалик қилиб...   -майлига...   -китобни ўқимайсизми?-дедим кулиб...   -сизсиз қийналган кунларимни ўқишни истамайман...мен фақат бугунимизни мени ёнимда эканлигингизни билишни истайман...    Оҳиста ётқизиб жилмайиб сочимни силаб ўтираркан    -тузалиб кетмаганимда...   -жим...у кунларни эсламайлик...Аллоҳ суйган бандаларига синов бераркан...мен розиман бошимга тушган савдоларга...эвазига сизни фарзандларимни туҳфа қилди...-дея пешонамга лаб босди...    -тепди!-дедим кулиб...   Қўлларини қорнимга қўйиб секин силади...сўнг ҳурсандликдан қийқирдилар...   -чиндан тепди...буниси ҳам ўғилми?   -иккита шўх ўғлингиз опасини қийнаб юборади ўзи...қиз бўлсин!   -Биллурамдек ақлли қиз бўлсин!-дея жилмайди...биламан Биллурани ўзгача суярдилар...      🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺    -Жанна сен ҳам Фаёзадек 4 та туғиб бер!    -Боряаа...-деди дам олишга келган Жанна кулиб...-мени ўлдирмоқчимисан?   -сени севаман Жан...-деди Боря қизни қучиб...-Ясин қани?   -денгиз бўйида қумдан уй ясаяпти!-деди Жанна бахтдан сармаст бўлиб...кичик Ясин денгиз бўйида бахт қасрчасини митти қўллари билан қуриб ўтирарди... 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺    Камерадошини ўлимидан сўнг ўзини анча олдириб қўйган Яҳё бор кучини араб тилини ўрганишга берганди...Фаёзани соғайиб кетганидан беҳад ҳурсанд бўлар...баъзан қизи билан ташриф буюрса ўзини қўярга жой топа олмасди...энди у аввалги ғамгин Фаёза эмас бир гапириб ўн куладиган гулгун аёлга айланганди...озодликка чиқса биринчи бўлиб онасини қабрини зиёрат этади... 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺   Моҳинур онасини қабри узра дуо ўқиркан кўзлари намланди...   -сиздан мингдан минг розиман она...жойингиз жаннатда бўлсин илоҳим! 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺    Ҳовли қий чув неваралар уёқдан буёққа чопган...    Уч ака ука шашлик пиширарди...     -Фаёза ўтиринг энди!-деди келинойилари ҳомиладор аҳволида дастурхон безаётган қайнсингилга боқиб...    Абрам деразадан боқиб Гулизебони елкасидан қучди...   -қара..сабринг гўзал хулқинг меваларини!    Гулизебо мамнун жилмайди...   -Аллоҳга шукур! Фаёзам соғ омон...ўшанда бир нима бўлиб қолади деб роса қўрққандим...шифо топди...куёвим билан жаннатларда ҳам бирга бўлсин илоҳим..
Показати все...
👍 3👏 1
No_282      -Малика Қосимжонова деган доктор аёл бор экан?-деди Ясин ҳамширага юзланиб...   -ҳа борлар...қабулида одам кўп навбат кутасиз тўлов қилиб кетинг!    Ясин тўлов қилиб Фаёзани чорлади... 🌺🌺🌺🌺🌺🌺   -қанча вақт эрсиз яшагансиз?-деди оппоқ ҳижоб ўраган аёл менга хомуш боқиб...   -6 йилим қамоқда ўтган..ундан кейин яна анча вақт ўтди!-дедим тушунмай...   -буни касаликка алоқаси борми?-дедилар Ясин ака хавотир билан...   -турмуш қурган аёллар эркаклар гармонига ўрганиб қолади...дейлик у организмда баъзи муҳим вазифаларни ўтайди...    Доктор қанча гапирди билмайман аммо бошим тиниб кетди...   -алоҳида гаплашсак майлими?-деди Ясин ака докторга қараб бетоқатланиб...   -ҳаммаси яхши....-дедим зўрға гапириб...рангим оқариб кетдими билмайман Ясин ака хавотир билан ўрнидан туриб мени суяди...-яхшимисиз?   -бўлмаса беморни бугундан ўз назоратимизга оламиз! Сизга эса гапим бор!-деди доктор Ясин акага маъноли қараб...ёш бўлса ҳам малакали шифокор дея мақташганди...фаришталарникидек юзига оппоқ рўмоли ярашиб турарди...   -йўқ...мен ҳам эшитаман!-дедим аммо яна оғриқ турди...   -ҳамшира...-деди доктор баланд овозда...шундагина ҳомиладорлигини сездим... 🌺🌺🌺🌺🌺🌺   -мени ҳам.қабул қиласизми?   Севимли инсонини кўриб докторни юзига табассум қалқиди...   -албатта дардингиз нима?-деди доктор кулиб...   -бир доктор хотиним бор...ҳомиладор! Лекин ҳеч ишини ташламайди...бунақада чарчаб қоладику нима қилай айтинг?-деди Нурмуҳаммад рафиқасига яқин келиб анчагина билиниб қолган ҳомиласига қўлини қўяркан...   -меҳрибоним мени!-дея аёл эрини маҳкам қучди...
Показати все...
👍 1
💥 ИСКАНЖА Муаллиф: Нафиса Маликова No_279   -Фаёза...-дедилар намоз ўқиб бўлгач рўмолимни ечаётсам  ортимдан келиб қучаркан...-туш кўраётгандекман!    Охиста ортимга ўгирилдим...   -мен ҳам...   -мени севишингизни қачон тан оласиз?-дедилар белимни қаттиқроқ сиқиб...   -ким айтди сизни севади деб? Қариганда шу эркакка ким тегарди...Аллоҳ учун савоб йўлига деб сизга...-дедим кулиб...берилиб кулдилар...кўзларидан ёш чиқиб кетди хатто...   -демак савоб йўлига денг!   -албатта...-дедим қуюқ қошларига қараб...-қошингизга бирор нарса сурасизми?-дедим юзини яқиндан томоша қиларканман...   -Аллоҳ ҳаққи кулдираверманг! Қиз боламадим?   -рости...жуда бошқача?-дедим астойдил қизиқиб...   -ушлаб кўринг!-дедилар кулиб...секин силадим...ўйлаганимдек ёғ суртилмаган..унда нега ялтирайди экан...обдон термулайверганимни бошқача тушуниб сирли кулдилар...-тўғрисини айтсангиз ҳам бўларди...азизим сизни яқиндан кўргим келди деб!    Кўксидан итардим...   -уйқум келди!   Йўқ чангалидан чиқа олмадим...   -қўйиб юборинг!   Тескарисини қилиб ёноғимга лаб босди..   -СубҳанАллоҳ...    Юзим ловуллаб кетди...бу сафар иккинчи ёноғимни ўпди..   -МашаАллоҳ!     Нафас олиш эсимдан чиқиб кетди чамамда... -кимдир кўриб қолади!   -энди жуфти ҳалолимсиз!-дедилар юзимга ҳайрон қараб...-бунча қизиб кетдингиз!    -ҳона иссиқ!-дедим баҳона қилиб...-қўйиб юборинг!   -саволимга жавоб беринг!     Меҳрли кўзига боқдим...   -севмасам сизга турмушга чиқармидим...сиз мен учун энг қадрли инсонсиз...-юзимни яшириш учун энг маъқул жой уларнинг кўкси эди...бир маромда уриб турган юрак товуши...бир қўлларини бошимга қўйиб гўзал дуо ўқидилар... 🌺🌺🌺🌺🌺🌺   -иккиси бир бирини жуда севаркан!-деди Жамолни хотини гўнғир ғўнғир кулгу овозларини эшитиб...   -бахтли бўлсин...лойиқ эди шу бахтга!-деди Хасанни хотини эрининг хабарига жавоб ёзаркан...   -бировинг айт...шиқинглашмай ухласин энди иккови эрталаб туриши керак янги келин!-деди бувиси ухламай буёнга ағдариларкан...   Икки келин пиқ этиб кулди... 🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺        -ёстиқ бунча кичкина?-дедим нимадан айб топишни билмай!   -Фаёза ҳадемай тонг отади...-дедилар кулиб...кўзим ечилган тугмаларга барваста елкаларга тушиб нигоҳимни олиб қочдим...   -менга қарангчи?-дедилар кулиб... Айта оласанми... Қадрлигим деб ? Тўка оласанми мени деб ёшинг... Кўнгил даргоҳингда исмим бериб зеб , Бир умр севишга етарми дошинг ... Айта оласанми... Ҳудди мен каби , Жаҳон бир жаҳон-у , сен бир жаҳон деб ! Бахтли бўлмоғимнинг сенсан сабаби , Сенсиз асло йўқдир бунга имкон деб ... Айта оласанми... Йиқилсам , турсам, Сенда дея менинг бутун хаёлим Жилмайган чоғимда , хатто оҳ урсам , Кўзим қароғида фақат жамолинг      
Показати все...
👍 1
No_281         -Фаёза...бу доғ...-дедилар кўксимга қараб..   -яқинда пайдо бўлди...боссам симиллаб оғрийди...-дедим хавотирли боққанларига тушунтириб...секин қўллари билан босдилар...   -оғрияптими?   Иҳрадим....   -ҳааа...    -нега жим юрдингиз Фаёза?-дедилар ўрнидан туриб яхшилаб текшираркан...-бугуноқ докторга борамиз!   -шартмас...тўйдан кейин дарров докторга чопсам уйдагилар хавотир оладику?-дедим устимга ёпинғич ёпиб...   -эътиборли бўлишим лозим эди...суд иши..ҳужжатлар сизни жуда толиқтирган кўринади..ҳозир ювиниб олганингиздан сўнг уйдагиларингиз кетгач тезда докторга борамиз!-дедилар қатъий...сўнг кийимларини кийиб шахд билан чиқиб кетди...   Юрагимни хавотир босди...доктор ёмон гап.айтмасинда...сезяпман бу доғдан ташқари яна ўзгаришлар бор...шу пайтгача соғлигимга эътибор бермаганим рост! 🌺🌺🌺🌺🌺🌺    -нима дейишди Ясин?-деди Жанна юзи оқариб кетган Ясинга қараб....   -Фаёза қани?   -кийинаяпти ичкарида!   -кўкрак бези саратони...   Жанна қалқиб кетди...   -нима?   -жим...ўзи эшитмасин..истамайман!-деди Ясин овози титраб...   -қачонгача яширасан Ясин билмайди деб ўйлайсанми даволанса...у кучли енгиб ўтади!   -докторни огоҳлантирдим Фаёзага ҳақиқатни енгилроқ қилиб айтади...ўтинаман Жан билмасин!-деди Ясин нима қилишни билмай қолган инсондек умид билан...   -хўп...ҳозир қайси босқичда экан...эшитгандим кўкракни кесиб ташласа рак тўхтаганини!-деди Жанна энг яқин инсонини дардини эшитиб чора топишга уруниб...   -шундай қилса тўхтайдими?-деди Ясин умид уйғониб...-бу докторни гаплари ёқмади..бошқа қидираман!   -умидингни узма Ясин...   Шу пайт Фаёза чиқиб келди...   -Жан нега чиқиб кетдинг? Нима гап экан ҳаётим?-деди юзида ранг қолмаган эрига боқиб...Ясин ва Жан кўз уруштириб қўйди...   -соғсиз...бошқа жойга ҳам борайлик буткук ишинчим комил бўлсин!-деди Ясин ранги синиққан аёлини бориб қўлини тутаркан...   -у ҳақ Фаёза...малакали шифокорга бориб кўринсанг зиён қилмасди!   -ўзи нима деди доктор?-деди Фаёза тушунмай...   -Фаёза ҳар қандай ҳолатда ҳам мендан нега дея сўраманг хўпми?-деди Ясин Фаёзани ҳозирдан биров тортиб оладигандек хавотир билан ушларкан..."бу саратондан камдан кам аёллар соғайган.."...миясида докторни ёқимсиз гапи айлана бошлади...
Показати все...
👍 2
No_283      -Биллура қизим!-Яҳё қизини қучоғига олиб ўтирарди...қизи келса кўзларига анча нур иниб қолар...зулматли ҳаётини унутгандек бўларди....   -Боря...Ясин яхшими?-деди Яҳё хомуш ўтирган Боряга қараб...   -яхши эмас..-дея қизча эшитмайдигандек қилиб шивирлади...-Фаёза оғир дардга чалинибди!    Яҳёни юраги увушиб кетди...қандай дардлигини эшитиб эса кўзи ёшланди..."сендек вафодор зинодан жирканадиган аёлга бундай тақдир раво кўрилмайди...ишонмайман..."...    -атиги бир соатга бориб кўриб келсам майлими?   -ҳа...бориб айланиб қайтиб келсангиз ҳам бўлади!-деди нозир кесатиб...-тез марш камерага!   Яҳё уёқдан буёққа юриб Фаёзани соғайиб кетишини сўраб дуо қиларди... 🌺🌺🌺🌺🌺🌺      -Яшагим келяпти...-дедим ҳиқиллаб...-сизни Биллурани жуда ҳам яхши кўраман!    Ясин ака мени юзимни силади...   -тинчланинг ҳаммаси яхши бўлади!   Биламан ўзлари ҳам бунга унчалик ишонмаяптилар...юзларидан чорасизликдан қийналаётганларини билдим...   -кўкрагимни кесиб ташлашларини истамайман...ахир бу дегани ногирондек гапку...бундай ахволда сизга қандай кўринаман!-дедим ваҳимага берилиб...   -Сизнингча сизни шу кўринишингиз учун севаманми?-дедилар гапларимдан бироз ранжиб...   -ахир ёшсиз...келишгансиз...сизнинг севгингизсиз яшагандан кўра ўлим.афзал!-дедим тутоқиб...овозимдан ҳамшира етиб келди...оппоққина кўҳлик қизни кўриб баттар тутоқдим...   -сизни ким чақирди!?   -Фаёза...-дедилар қўлимдан тутиб...-ҳозир энг муҳими мен учун соғлигингиз!   -тинчлантирувчи қилмасак бўлмайди!-деди ҳамшира менга яқинлашиб...хаёлимда у худди эримга кўз сузадигандек...   -яқинлашманг!-дедим аччиғим келиб... Давоми бор ХОЗИРЧА УКИБ ТУРИЛАР ЯНА ЁЗСА АЛБАТТА ЖОЙЛЕМАН...
Показати все...
👍 1
No_280      -ётмайсизми?-дедилар ўзлари жойлашиб олгач...ётоқ четига омонат ўтирдим...   -мен қўрқаяпман...гўёки ҳаммаси яна сароб бўлиб чиқадигандек!-дедим кўзим ёшланиб....оҳиста ўзларига тортдилар...қўлига бошимни қўйиб кўксига суқулиб ётарканман секин сўз бошлади...   -Фаёза...сизни севиб қоламан деб ўйламагандим ҳеч!    Ёдимга биринчи учрашувимиз тушди...   -сизни қўпол йигит деб ўйлаганман...-дедим кулиб...-қурумсоқ ҳам!    Ялтираган қошлари чимирилиб киприк туташадиган масофада қаради...   -ўзларику машинам тагига ётиб олган!   -ҳали мен чиқиб олдимми?-дедим чимдиб...кулиб юбордилар...   -ҳа нима...чиройли йигит экан деб айтиб бўладими?    -хазиллашаяпсиза?-дедим юзларини силаб...бир ҳўрсиниб мени қучди...   -кечиринг....ўшанда кўнглингизни билмай...   -сиз кимни севасиз? Асл Фаёзаними ёки бунисини?-дедим қўйиб юбормай юрагим ҳапқириб жавоб кутарканман...    -Фаёза...нега мен сизни олдин учратмаганман...нега Аллоҳ бизни бундай ҳолатда юзлаштирди...энди тушунгандекман...гўзаллик шайдоси бўлганим рост...бу учун етарлича товон ҳам тўладим...сизни юзингизга келсак..-дея мендан узоқлашиб боқди...-худдики иккимиз  ўтмишни унутиб янги ҳаёт бошлаш учун...мен сизни асл қалбингизни кўришим учун берилган синовдек гўё...мен сизни нега севиб қолганимни билмайман Фаёза...аниқ билганим сизсиз яшай олмайман...    Кўзда ёш билан боқдим...   -қурумсоқ...қўпол йигитни севиб қолдим наҳот?   -нима десангиз ҳам розиман!-дедилар кулиб...   -ҳаммасигами?-дедим жилмайиб...   -ҳаммасига...-дедилар меҳр билан...   -бунисига ҳамми...    Бармоқларим қалин сочлар аро ўрмалади...нафаслар туташди...    -ҳеч йўқса дуони ўқиб олай!-дедилар ўзини тортиб куларкан...    -тегажоғлик қилманг демоқчимисиз?-дедим энтикиб куларканман...улар дуони ўқий бошладилар...юзларига термулиб ўтирарканман бахтимга ҳамон ишонгим келмасди...фақат ва фақат агар хунук бўлганимда мени ҳозиргидек севармидилар деб ўйлаб қоламан...яна шайтонга ҳай бераман...улар ўқиб бўлгач ўйчан юзимга боқди...   -Фаёза энди ҳеч қачон ҳеч нарсани ўйламанг хўпми?-дедилар юзимни икки кафтига олиб...бош силкидим...   -биласизми....ёшлигимда ҳамма тасқара деса уйга келиб йиғлардим...бўй етганимда ҳам...хаёлан ўзимни хушсурат йигит ёнида тасаввур қилиб сўнг сароблигини билиб яна йиғлардим..ҳозир эса сизга қараб...-дедим овозим титраб...   -Аллоҳни бандаси ҳам тасқара бўларканми...-деб ўзларини гапи эсга тушдими айбдорона нигоҳ ташладилар...-Фаёза ваъда бераман асло ўтмиш ҳаётимизга соя солмайди...ундан кўра болалигингиздаги гўзал хотираларни гапириб беринг!   -бу ҳам қўлга ўргатиш учунми?-дедим кулиб...   -қўлга ўргатаман деб тонг ҳам отиб кетяптику?   -сизни болалигингиз қандай ўтган?-дедим жилмайиб...   -қизлардан қочиб юрардим!-дея мени авзойим ўзгарганини кўриб берилиб куларкан...   -ҳа кўрдик ўша Мапушадан қандай қочганингизни?-дедим чиндан рашким қўзиб...   -тўйга келмади шекилли!-дея куларкан...   -қаранга эътибор бермабман!-дедим жахл қилиб...     Шу пайт иҳм иҳм дея кимдир йўталди...   -менимча улар бекорга қолишмади!   -чиқиб сув ичиб келай!   -борку!-дедилар стол устини кўрсатиб...энди ичмоқчидим тутиб қолди...   -сабр косам тўлди...-дедилар эҳтиросга эрк бериб...   -кўриб қолишади!   -майлига... 🌺🌺🌺🌺🌺🌺   -йўталмасанг ўтираверади кулишиб булар!-деди буви кўнгли жойига тушиб...келинлар ухлаб қолган...Исмигул буви миннатдорона осмонга боқди...   -Аллоҳим ўзингга шукур!
Показати все...
👍 1
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.