cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

𝑆𝑈𝑅𝐻𝑂𝑁𝐼𝑌 𝑆𝐻𝐸'𝑅𝐿𝐴𝑅𝐼✍

Kanal egasi:(Shuxratbek) Murojat uchun:: +998970450699 @Oddiylik_buyuklikdur @Oddiylik_Buyuklikdur_99999 Kanalda nimalar yoritiladi:? ✅Shaxsiy she'rlar ✅Zakaz she'rlar ✅Qo'shiq uchun maxsus she'rlar Bizdan uzoqlashmang siz to'g'ri kanal tanladingiz✨

Більше
Рекламні дописи
1 217
Підписники
-524 години
-17 днів
-1630 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Айт ёрим керакми? Мушкулми? шу қадар сенга эришмоқ, Менга шу равоми? соғиниб кутмоқ. Ишқингда минг ёниб кўз ёшлар тўкмоқ, Керакми? сен учун жонимни берай. Лолман гоҳ базида кетасан қаён, Дард тўлди дилимда гўёки уммон. Ачинмай қўйгансан аҳволим ёмон, Керакми? сен учун жонимни берай. Сўзингни жимгина тинглайман қара, Азоблаб дилимга тўлдирар яра. Ҳаста шу юракни ол бугун мана, Керакми? сен учун жонимни берай. Қувонсанг мен учун шуниси муҳим, Йўқ эрсанг бўлолмам ҳеч қачон муқум. Тун кеча лаҳзага келмайди уйқим, Керакми? сен учун жонимни берай. Ўйнайсан ермакда сен учун туйғу, Мен учун самодан келмайди ёғду. Юзимга югурмай қийнайди кулгу, Керакми? сен учун жонимни берай. Ол мана керакмас чала жон юрак, Суймасанг улоқтир менга не керак. Пойингда қолди-ку шу жоним ҳалак, Керакми? сен учун боримни берай. Ҳазонми, уволми муҳаббат асли, Севдим лек, урди-ку аламлар касри. Баҳорим айладинг ҳазонли фасли, Керакми? сен учун жонимни берай. 📝Сурхоний
Показати все...
2🔥 2👏 2 1❤‍🔥 1
🥺🥺🥀🥀🥀😢😢😢😢 Инсон билан булмас инсоннинг иши. ✍СУРХОНИЙ 🎙Феруза @sherlarim_sizga_yaqinlarim
Показати все...
Inson bilan bölmas insonning ishi🎤Feruza.mp33.20 MB
💔 4 1 1👏 1🕊 1💯 1🏆 1😭 1
### Сепманг дилгинамга азоб гардини, Шундоғам тўкилиб адолар бўлган. Етарли тотгандур ишқнинг дардини, Юрагим ҳижроннинг ўтида ёнган. Кулманг аҳволимга боққанда сизлар, Тўғри қалбим парча синди-ю кетди. Ўшал ёр отидан қолдирмай излар, Кетганча ширин баҳт, висолга етди. Ҳайронман баъзида ўйга толаман, Нималар етмади бевафо ёрга. Майли деп ўзим ва ўзим қоламан, Ултириб жимгина ботаман ўйга. Тун зулмат қўйнида меҳмони ўзим, Қизарган кўзларим уйқу билмайди. Неча минг айтилмай қолгада сўзим, Ҳотира тинмайин қалбим тирнайди. Бас дея унутмоқ бўламан ҳар гал, Бўлмайди қўлимдан келмайди афсус. Унутсам аҳволим яҳши бўлар сал, Лек исмин унутмай йиғлайман ҳануз. Паришон ҳаёллар учади осмон, Руҳим ҳам қўзғалди титратиб жисмим. Азобдан билмадим қоларми омон, Ёр дея бечора мажруҳ юрагим. Муаллиф::Сурхоний @sherlarim_sizga_yaqinlarim
Показати все...
👍 5🔥 2 1👏 1
Ishonmay qoydim 😔🥺 🎙Sayyora Arifjanovna 📝Surxon ogʼa(Surxoniy @sherlarim_sizga_yaqinlarim
Показати все...
4.07 MB
2 1🔥 1💯 1
Surxon og'a📝✍ Gulyuzligim Nuriya🌹🎤
Показати все...
3.94 MB
👍 4 2❤‍🔥 1🤩 1🕊 1
### Андуҳлар қалбингиз қилмасин ҳира, Жаннатим кўзингиз ёшламанг сира. Мени сиз албатта соғингансиза, Боргайман бир куни соғиндим она. Сабрим тугамоқда адоғи яқин, Боқсам гар осмоним шунчалар ёрқин. Ғам алам кўнгилда бўлмасин тугун, Боргайман бир куни соғиндим она. Изтироб чекмангиз ҳаммаси яҳши, Шодликлар ҳаётнинг бўлади нақши. Номарднинг биз билан бўлмасин иши, Боргайман бир куни соғиндим она. Ха олис юрибман дийдордан олис, Надомат келмасин бўлингиз ҳолис. Чидолмай кетяпман нетай шу боис, Боргайман бир куни соғиндим она. Керакмас азоблар барин унутинг, Дунёда барчадан энг баҳтли бўлинг. Ярашар бу сизга чиройли кулинг, Боргайман бир куни соғиндим она. Онам бор сиздайин аллоҳим берган, Болангиз баҳтиёр қандини урган. Дийдорнинг фурсатин сабрла кутган, Боргайман бир куни соғиндим она. Соғиндим бир куни боргайман она. Муаллиф::Сурхоний @sherlarim_sizga_yaqinlarim
Показати все...
👏 4❤‍🔥 1 1🔥 1🕊 1
### Баҳтнинг ҳали сиздан, қарзи бор она. Толдим деп алқаманг, ҳаёт олдинда, Не кунлар кўрмадик, энди ҳузурда. Ёғдирдим шунча ғам минг бор узурда, Баҳтнинг ҳали сиздан, қарзи бор она. Сўрангиз муҳайё қилай баърини, Бизни деп тотгансиз ҳаёт жабрини. Қиёслаб бўлмайди она сабрини, Баҳтнинг ҳали сиздан, қарзи бор она. Энди ҳеч оқизманг алам ёшларин, Парчалаб ташлаймиз таъна тошларин. Парвога илмангиз ғийбат дошларин, Баҳтнинг ҳали сиздан, қарзи бор она. Шукурлар қиламан сиз бор ёнимда, Дуолар қилгансиз омад қўлимда. Йутуқлар ўсмоқда ўнг-у сўлимда, Баҳтнинг ҳали биздан, қарзи бор она. Баҳорлар сийласин гуллари билан, Шодланиб юраман ўзингиз билан. Қувончлар келтирай ютуғим билан, Баҳтнинг ҳали сиздан қарзи бор она. Муаллиф::Сурхоний
Показати все...
👍 6 3🔥 1🥰 1💯 1🤗 1
### Ишонмай қўйдим... Барига жимгина кўзимми юмдим, Шунчаки ўзимни телбадай тутдим. Сиз учун кенг бўлган ўша дунёда, Баъзи инсонларга ишонмай қўйдим. Боримга ошнодур соҳта ёрлари, Йўғимда қочдилар дил озорлари. Вафосиз шавқатсиз ишқ бозорлари, Бундайларга асло ишонмай қўйдим.. Берса берар фақат қалбимга озор, Кўксимни қилдилар гўёки мозор. Сотдилар виждонин чиқариб бозор, Соҳта ёрларига ишонмай қўйдим. Бугун ҳайронаман қилмишларига, Ортдан пичирлаган мишмишларига. Ҳечам уялмаслар қилмишларига, Бундай кимсаларга ишонмай қўйдим. Ўйлаган ўйларим бағрим тирнади, Ишонган дўстларим қадрим билмади. Суюкли ёрлари қўқсим тиғлади, Шундайларга асло ишонмай қўйдим. Одамлар айтингчи бу қандай замон, Бир бирин ёмонлаб қиларлар гумон. Ҳайрона боқаман замонга томон, Замонга ҳам асло ишонмай қўйдим. Тақдир шу дейманда нима ҳам дейман, Юрсам-у йўлларда ғамларни ейман. Ишончим қолмаган нени ўйлайман, Тақдирга ҳам асло ишонмай қўйдим ✍Сурҳоний @sherlarim_sizga_yaqinlarim
Показати все...
🔥 3 2🏆 2🥰 1👏 1💯 1
📜𝐈𝐬𝐡𝐨𝐧𝐦𝐚𝐲 𝐪𝐨'𝐲𝐝𝐢𝐦🥀         •┈┈┈•• ✦🕊💔🍃✦••┈┈┈• 𝐌𝐮𝐚𝐥𝐥𝐢𝐟:...✍️ 𝐒𝐮𝐫𝐡𝐨𝐧_𝐎𝐠'𝐚 🎙️𝐈𝐣𝐫𝐨𝐝𝐚:..🌼🌼 Rayhon 🌼🌼 ∘∙꯭❥꯭∘꯭⋅⋅꯭🎧❣≣꯭𝐌꯭𝐲꯭  ꯭𝐌꯭𝐮꯭𝐬꯭𝐢꯭𝐜꯭𝄄𝆺𝆭𝄄꯭🔊𝄄𝆺𝆭𝄄 🎼ˢᵗᵘᵈⁱᵒ𝐍𝐚𝐯𝐫𝐨'𝐳𝐛𝐞𝐤💻         •┈┈┈•• ✦🕊💔🍃✦••┈┈┈• 。゚゚・。・゚゚。 ゚。Love you  ゚・。・        
Показати все...
Ishonmay qo'ydim.mp33.28 MB
2👏 1👌 1🕊 1🏆 1
### Инсон билан булмас инсоннинг иши. Тинглайсан баъзида қилар мишмиши, Бечора мажруҳнинг маҳзун нолиши. Дўст дея заҳарни ичиб ўлиши, Инсон билан бўлмас, инсоннинг иши. Қилмиш-у қидирмиш, демак бу кўниш, Аллоҳ бор не керак бандага нолиш. Меҳир деп ўзлари ўзидан тонмиш, Инсон билан бўлмас, инсоннинг иши. Боқ замон жойида ўйлар ўзгарди, Озорлаб гоҳида тиллар ўзгарди. Бағри тош бўлибон диллар ўзгарди, Инсон билан бўлмас инсоннинг иши. Туйғуни ермаклар дилни берманглар, Билдим бегуноҳсиз азоб чекманглар. Ўйламасдан ҳеч бир, ишни қилманглар, Инсон билан бўлмас, инсоннинг иши. Ақли бор ҳаммани ақилсиз эмас, Нодонсиз сизларга тенг келиб бўлмас. Аллоҳни унутманг бу яхши эмас, Инсон билан бўлмас, инсоннинг иши. Зўр бўлсанг бўларсан кибирланмагин, Бойлик кетиб қолса ғамда қолмагин. Пулинга қўшилиб чақа бўлмагин, Инсон билан бўлмас инсоннинг иши. Бойман деп титратиб юрма дунёни, Ҳаёлни бас қил ей ўйла рўёни. Яхши бўл кўнгилга бергин давони, Инсон билан бўлмас инсоннинг иши. Куламан баъзида баъзан йиғлайман, Аллоҳдан сизларга сабр тилайман. Дунёни булғасанг қандай чидайман, Инсон билан бўлмас, инсоннинг иши. Кимнидур кўзи оч кимдур тошбағир, Кимнидур егани бўлмоқда таҳир. Тавба қил, аллоҳим қилмасдан қаҳир, Инсон билан бўлмас инсоннинг иши. ✍СУРХОНИЙ
Показати все...
👍 6❤‍🔥 1 1👌 1