cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Romitaniy.uz

Бобир домлани расмий телеграмм канали. Мурожаат учун тел. +998914130577

Більше
Рекламні дописи
934
Підписники
+424 години
+37 днів
+3730 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

ДАРДИНГНИ АЛЛОҲГА АЙТ! Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳ ва саллам саҳобаларга дедилар: "Кимга йўқсиллик етса-ю уни кишиларга айтиб шикоят қилса унинг йўқсиллиги кетмайди. Кимга йўқсиллик етганида уни Аллоҳга айтса, ё Аллоҳ унинг жонини олиш билан ёки бой қилиш билан беҳожат қилади!". Қўлингиздан келганича сабабларни тутинг. Аммо уларни оддий сабаблар эканини унутманг. Сабаблар фақатгина Аллоҳ изн берса фойда қилади. Шифокор шифо бера олмайди. У сабабчи холос! Ишингиз ризқ бера олмайди. Аммо у сабабчи! Сабаблар инсонларга ўтади, Аллоҳга эмас. Аллоҳ агар истаса сабаб билан, истаса сабабсиз ҳам бераверади. Олов Иброҳим алайҳис саломни куйдирмади... Пичоқ Исмоил алайҳис саломни кесмади... Кит Юнус алайҳис саломни ҳазм қилмади... Асо одатда денгизни иккига бўла олмайди. Аммо Аллоҳ истаса иккига ажратиши мумкин... Дардингизни, ҳожатингизни аввало Аллоҳга айтинг. Унинг эшиги сиз қоқадиган аввалги эшик бўлсин. Унга дунёдаги ҳар-бир иш Унинг амри билан бўлишини кўрсатинг. Сўнгра сабабларни қидиринг ва уларга амал қилинг! 👉https://t.me/bobirromitaniy
Показати все...
Romitaniy.uz

Бобир домлани расмий телеграмм канали. Мурожаат учун тел. +998914130577

👍 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#фазилатли_амаллар 11777.  Мусо Роббидан еттита нарсани сўради: 1.У (Мусо) деди: «Роббим, менинг кўксимни кенг қил. 2. Менинг ишимни осон қил. 3. Тилимдаги тугунни ечгин. 4. Сўзимни англасинлар. 5. Менга ўз аҳлимдан бир вазир қилиб бер –оғам Ҳорунни. 6. У билан белимни қувватла. 7. Уни ишимга шерик айла… Сўнгра ушбу сўровидан мақсадни баён қилди: 1. Сенга кўп тасбеҳ айтишимиз учун… 2. ва Сени кўп зикр қилишимиз учун”. (Тоҳо сураси, 28-34 оятлар). Мусо алайҳиссалом бу ўринда Фиръавнга қарши туриш учун эмас балки, зикр учун ёрдам сўради. 👉https://t.me/bobirromitaniy
Показати все...
Romitaniy.uz

Бобир домлани расмий телеграмм канали. Мурожаат учун тел. +998914130577

13:03
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Маҳзун бўлма! Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ. https://telegram.me/ziyoratgohh
Показати все...
12.22 MB
00:59
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Показати все...
3.03 MB
#ҳикоя 🍃"Я Роббим!!! кеч келдим, аммо келдим, мени рад этма"!!! Бир дўстим билан суҳбатлашиб кетаётгандик. Масжид яқинига келганда ундан бироз кутиб туришини, мен ибодатимни якунлаб чиқишимни илтимос қилдим. У ҳазил аралаш: - Мен ҳам кирсам Худо кечириб юборармикин? -, деди. - Албатта! - Кириб Унга дейман? - "Я Аллоҳим! Кеч келдим, аммо келдим. Мени рад этма!" дейсан, бўлди. У бироз ўйланиб қолди. Юзидаги табассум дарров аксига ўзгарди. Индамай ортимдан кирди. Мен уни масжидга кузатдим, ўзим "Таҳоратхона" томон юзландим. Мен масжидни бошқа томонида намозни адо қилдим. Кетар чоғ дўстимни олдига бордим. Аммо уни топа олмадим. Ташқарига чиқиб кеткандир дея кўчага чиқдим. Масжид ҳовлисидан уни топа олмадим. Қалбимда бироз шубга ортди. Нотўғри гапириб қўйдиммикин? Ёки кетиб қолдимикин, деб рақамига қўнғироқ қилдим. Жавоб йўқ! Бироз ҳижил бўлиб масжидга кирдим. Масжиднинг бир чеккароғига ўтириб, қилган ишларимни сарҳисоб қилай, қаерда хато қилдим, ранжитдимми йўқми деб ўйлай бошладим. Мендан сал нарироқда кимдир паст овозда йиғларди. Таажжубланиб қарасам дўстим! Икки қўли билан оғзини маҳкам ёпиб, йиғлаябди. Танам музлаб кетди. Индамадим. Ортидан жим кузатдим. У нималарнидир пичирлар, "Илтимос кечир!" дерди. Кўзим ёшланиб уни кузатиб туравердим. Қалбини бўшатмагунича безовта қилмай дедим. Бироздан сўнг у мени пайқади... Масжиддан чиққунча лом-мим демади. Сўнг чуқур нафас олиб: "Сен ёмон дўст экансан!" деди. Ҳайратим янада ортди. Индамай унга қарадим. У: "Шунча йил менга намоз ўқишни ўргатмадинг!" деди. Нафасим тиқилиб қолди... Ҳозир бу биродарим  ичмайди, чекмайди. "Умр Исломда гўзал экан" дейди. "Роббим! Мен ҳам келдим! Кеч келдим, аммо келдим. Илтимос мени ҳам рад этма..."🍃 Аъзо бўлиш учун👇🏻👇🏻 ㅤㅤㅤㅤ ••┄┄┄❅┄┄┄••• https://t.me/Romitoniy_uz
Показати все...
😢 2👍 1
Каҳф сураси Абдулбосит қори Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/bobirromitaniy
Показати все...
Абдулбосит_қори_Каҳф_сураси_to'liq.mp312.75 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
​​🔖 НАСИҲАТЛАР 1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг. 2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг. 3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин. Сабр ва намоз. 4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.) 5. Икки нарсани ҳеч эслама.  Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик. 6. Икки нарсани ҳеч унутма.  Роббингни ва Охиратни. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ! https://t.me/Romitoniy_uz
Показати все...
👍 5
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.