cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази

Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази расмий саҳифаси Official page of the Center for the Development of National Cinematography of Uzbekistan Официальная страница Центра развития национальной кинематографии Узбекистана 71 2092002

Більше
Рекламні дописи
632
Підписники
-124 години
-57 днів
+4630 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

02:24
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Махтумқули ҳақидаги фильмнинг Туркманистондаги суратга олиш ишлари якунланди Режиссёр Музаффархон Эркинов «Махтумқули» фильмининг Туркманистон чўлларидаги саҳналари суратга олиб бўлинганини маълум қилди. Эндиликда яна бир қанча ҳудудларда, жумладан, тоғлар ва павильонда тасвирга олиш ишлари бўлиб ўтади. Ижодкорлар жамоаси навбатдаги локацияга кўчиб ўтишга ҳозирлик кўрмоқда. Фильм Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ва Туркманфильм ҳамкорлигида суратга олинмоқда. Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати 🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook 🌐Veb-sayt
Показати все...
IMG_4544.MP428.55 MB
👍 2
Эрон делегацияси билан анимацияни барқарорлаштириш мавзусида учрашув ўтказилди Кеча Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази раҳбари Фурқат Усмонов Эроннинг IMA Studio анимация студияси раҳбари Маҳди Машкурийни қабул қилди. Учрашувда Эрон рассом-мультипликаторлари томонидан ишланган мультфильмларни Ўзбекистонда намойиш қилиш масаласи муҳокама этилди. Ўзбекистон томони таклифга катта қизиқиш билдирди. Бу йилги Тошкент кинофестивали доирасида анимация йўналишида ҳам ижодий учрашувлар ташкил этиш ва самарали келишувларга эришиш режалаштирилгани таъкидланди. Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати 🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook 🌐Veb-sayt
Показати все...
👍 1
«Одина» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди Бугун Миллий кино санъати саройида Ёшлар куни муносабати билан «Одина» бадиий фильмининг илк катта премьераси бўлиб ўтди. Ёшларбоп мавзуда суратга олинган кинокартина Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ва «Forever» студияси томонидан ҳамкорликда ишланган. Тадбирда фильм ижодкорлари иштирок этиб, суратга олиш жараёнлари ва картинадан кўзланган мақсад ҳақида атрофлича фикр билдирди. Кино меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди. Фильм режиссёр Ҳусан Ҳабибуллаев томонидан суратга олинган. Унда Нигина Ғуломова, Фарангиз Абдазова, Давлат Умаров, Меҳриддин Раҳматов, Зумрад Эшонқулова ва Диана Ягофарова каби таниқли актёр ва актрисалар роль ижро этган. Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати 🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook 🌐Veb-sayt
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Актриса Айсанем Юсупова «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди Президентнинг 27 июндаги «Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ киноактриса Айсанем Юсупова «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди. Актриса Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган. 2020 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Драма ва кино актёрлиги йўналиши бакалаврлигини, 2022 йилда эса магистратура босқичини тамомлаган. «Мафтун бўлдим», «Ҳаёт», «Мерос» «Йўлбарснинг туғилиши», «Мерос», «Эпидемия», «Қари қиз» каби фильмлар ҳамда «Ожиза», «Айрилиқ», «Зайнаб билан қолинг, бегим», «Оловли юрак», «Ёлғиз қўйинг» каби миллий сериалларда роллар ижро этган. «Ўзбек қизи» фильмидаги бош қаҳрамон роли билан Россия Федерациясида бўлиб ўтган IV Халқаро «Lendok» ҳамда Тожикистон Республикасида бўлиб ўтган I Халқаро «Тожи Сомон» кинофестивалларида «Энг яхши аёл роли учун» номинациясида ғолибликни қўлга киритган. Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати 🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook 🌐Veb-sayt
Показати все...
👍 1
Бугун Ёшлар ижод саройида «Халқаро ёшлар фестивали - 2024» доирасида қатор тадбирлар ва ижодий учрашувлар бўлиб ўтди. Ушбу тадбирларда истеъдодли киноактёрлар Умид Искандаров, Шоҳруҳ Ҳамдамов ва Алишер Узоқовлар иштирок этиб, ёшларни байрам билан табриклади ва улар билан мулоқот қилди. Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати 🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook 🌐Veb-sayt
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Хориж хабарлари #MarvelStudios #Фантастик_тўртлик Янги «Фантастик тўртлик» воқеалари 1960 йилларда бўлиб ўтади Marvel Studios президенти Кевин Файги «Фантастик тўртлик» фильмининг янги қисми бўлиб ўтадиган манзилни тасдиқлади. Воқеалар 1960 йиллардаги альтернатив Нью-Йоркда бўлиб ўтади. «Тўртлик»нинг янги версиясида Педро Паскаль, Ванесса Кирби, Джозеф Куинн ва Эбон Мосс-Бакрак жамоадошлар ролини ижро этади. Ёрдамчи ролларни Джулия Гарнер, Джон Малкович ва Наташа Лионн ўйнайди. Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати 🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook 🌐Veb-sayt
Показати все...
ТУРКСОЙ бош котиби билан учрашув ўтказилди Бугун Ренессанс кино уйида Кинематография агентлиги директори ТУРКСОЙ халқаро туркий маданият ташкилоти бош котиби Султон Раевни қабул қилди. Учрашувда агентлик раҳбарияти билан бирга ТУРКСОЙ ташкилоти бўлим бошлиғи Сaлим Эзер, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази раҳбари Фурқат Усмонов ва бошқалар қатнашди. Унда кинематографиянинг бир қатор йўналишлари бўйича ҳамкорлик масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Учрашувда XVI Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ТУРКСОЙга аъзо мамлакатларнинг анимация форумини ўтказиш масаласи муҳокама қилиниб, бир қатор фикр ва таклифлар билдирилди. Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати 🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook 🌐Veb-sayt
Показати все...
👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🎆27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни! Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази жамоаси барча журналистларни, соҳа вакилларини касб байрами билан самимий қутлайди! Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати 🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook 🌐Veb-sayt
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик Поздравление работникам печати и средств массовой информации Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Показати все...
01:58
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🎬 Кинопарча 📺 «Маҳаллада дув-дув гап» Шуҳрат Аббосов фильми Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати 🚀Telegram📷Instagram🔵Facebook 🌐Veb-sayt
Показати все...
IMG_4449.MP423.44 MB
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.