cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Husnul ~xulq 🌹

Ilm ikki Dunyo Baht Saodatidur 📚

Більше
Рекламні дописи
257
Підписники
-324 години
-47 днів
-730 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

👍 1
Vaqtlaringizga va ketkizgan harajatlaringizga ROZI boʻlinglar QADRLIKLARIM...🌹 { Amal qigluvchi ilm Ilmni ihlos ila sigʻdira olguvchi iymonli Allohga muhabbatli qalb bersin...🌹 } Amiyn ajmain ✨
Показати все...
😢 2
Go'zal yaratib va salomat uyg'otishga yolg'iz qodir bo'lgan ZOT Robbimizdan BAMDODGA iymon va ibodat lazzati tuyadigon MUHABBAT ila uyg'tishini Duo qilamiz va insha'Allah... Sabablarini QILAMIZ...🌹 1_Tahoratli bo'lmoq.. 2_Mulk surasini tilovat qilmoq.. 3_ikki Muovvizatayni {{ FALAQ + NAS SURALARI.. }}. ni o'qimoq.. 4_isteoza ila joyni kaft bilan sidirib pok qilmoq.. 5_o'ng tarafga yuzini qaratmoq.. Va istig'for ila , qalb , til ZIKRI bilan uyqiga ketmoq..🌹 {{ Robbimga omonatsizlar qadirdonlarim sizlarni yaxshi ko'ramiz va haqlarimizga duoda bo'linglar..🌹 }} Alloh manfa'atli qilsin.. ziyonga hujjat bo'lishidan panoh bersin..🌸 https://t.me/+FpMKUvlAzlEwMjFi
Показати все...
🤩 1
Ўзингга боғлиқ Hуҳ алайҳиссалом ҳайвонларга бир марта нидо қилганларида ҳаммаси кемага чиққан эди. Одамларга 950 йил нидо қилдилар, озгинасигина имон келтирди. Кўпи ғарқ бўлишни танлади. Демак, соғлом ғариза касал бўлган ақлдан яхшидир. Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли энг катта даъватчининг уйида умр кечирган бўлса-да, ўзгармасликка қарор қилди. Фиръавннинг хотини Осиё энг катта золимнинг хонадонида яшаса-да, ўзгаришни ирода қилди. Демак, шароитни баҳона қилиш хато. Йўлингни 100 фоиз ўзинг танлайсан. Шунинг учун ҳам қиёматда сўраласан. "Қалблардан сўранг" китобидан. ➡️ https://t.me/at_tavfiquz
Показати все...
😢 3👍 1
460 ёшда вафот этган пайғамбар Ҳуд алайҳиссаломнинг тўлиқ исмлари Ҳуд ибн Абдуллоҳ ибн Рабоҳ ибн Халуд ибн Од. Демак, у зотнинг қавми номи бобоси Од исмидан олинган. Насаблари Нуҳ алайҳиссаломнинг Сом исмли ўғлига боради. Араблар Боида, Ориба ва Мустаърабага бўлинса, Од қавми боида ҳисобланади. “Боида” – “ўтиб, тугаб кетган” деган маънони англатади. Ўша араблардан бўлган Од қавми саркашлиги билан машҳур. Ҳуд алайҳиссалом билан бўлиб ўтган қиссалари “Од қавми қиссаси” дейилади. “Ҳуд” сўзи "юмшоқ", "яхши", деган маъноларни билдиради. Ҳуд алайҳиссаломнинг исмлари Қуръоннинг Аъроф, Ҳуд ва Шуаро сураларида жами 7 марта келган. Қуръони Каримда битта сура Ҳуд алайҳиссаломнинг исми билан “Ҳуд” деб номланган бўлса, “Аҳқоф” сураси у зотнинг яшаган ер номидир. Од қавми Яман, Уммон ва Ҳазарамавт ўрталиғидаги Аҳқоф номли маконда яшаб ўтганлар. Қавм одамлари баланд бўйли, баҳайбат кишилар бўлиб, улкан чодирларда яшаган. Аллоҳ таоло Ҳуд алайҳиссаломнинг қавмига ҳидоятга келиши ва жазо тариқасида уч йил ёмғир ёғдирмай қурғоқчилик юборди. Аммо қавм тавба қилмади, шунда Ҳуд алайҳиссалом дуо қилдилар ва бир зумда осмонни қора булут қоплади. Саркаш қавм булутни ёмғир ёғдирувчи деб ўйлади. Бу Аллоҳ таоло томонидан юборилган ҳалок қилгувчи бало эди: "Од эса, даҳшатли, қутурган бўрон билан ҳалок қилиндилар. У уларнинг устига пайдар-пай етти кеча ва саккиз кундуз ҳукмрон қилиб қўйдики, энди у жойдаги қавмни ичи бўшаб қолган хурмо дарахтининг танасидек қулаб, ҳалок бўлиб ётганини кўрасиз. Бас, улардан асоратни кўраяпсизми?!" (Ал-Ҳаққо, 6-8). Аллоҳ таоло Од қавмини ҳалок қилгандан сўнг Ҳуд алайҳиссалом Ҳазарамавтда яшадилар. У зот тўрт юз олтмиш ёшда вафот этгач, Тирийм номли шаҳарга дафн этилди. Аъзам Облоқулов, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани "Сайфин ота" жоме масжиди имом-хатиби. Манбалар: "Пайғамбарлар тарихи исломият тарихидир"; "Пайғамбарлар тарихи". /at_tavfiquz Husnul xulq 🌹
Показати все...
👍 1
460 ёшда вафот этган пайғамбар Ҳуд алайҳиссаломнинг тўлиқ исмлари Ҳуд ибн Абдуллоҳ ибн Рабоҳ ибн Халуд ибн Од. Демак, у зотнинг қавми номи бобоси Од исмидан олинган. Насаблари Нуҳ алайҳиссаломнинг Сом исмли ўғлига боради. Араблар Боида, Ориба ва Мустаърабага бўлинса, Од қавми боида ҳисобланади. “Боида” – “ўтиб, тугаб кетган” деган маънони англатади. Ўша араблардан бўлган Од қавми саркашлиги билан машҳур. Ҳуд алайҳиссалом билан бўлиб ўтган қиссалари “Од қавми қиссаси” дейилади. “Ҳуд” сўзи "юмшоқ", "яхши", деган маъноларни билдиради. Ҳуд алайҳиссаломнинг исмлари Қуръоннинг Аъроф, Ҳуд ва Шуаро сураларида жами 7 марта келган. Қуръони Каримда битта сура Ҳуд алайҳиссаломнинг исми билан “Ҳуд” деб номланган бўлса, “Аҳқоф” сураси у зотнинг яшаган ер номидир. Од қавми Яман, Уммон ва Ҳазарамавт ўрталиғидаги Аҳқоф номли маконда яшаб ўтганлар. Қавм одамлари баланд бўйли, баҳайбат кишилар бўлиб, улкан чодирларда яшаган. Аллоҳ таоло Ҳуд алайҳиссаломнинг қавмига ҳидоятга келиши ва жазо тариқасида уч йил ёмғир ёғдирмай қурғоқчилик юборди. Аммо қавм тавба қилмади, шунда Ҳуд алайҳиссалом дуо қилдилар ва бир зумда осмонни қора булут қоплади. Саркаш қавм булутни ёмғир ёғдирувчи деб ўйлади. Бу Аллоҳ таоло томонидан юборилган ҳалок қилгувчи бало эди: "Од эса, даҳшатли, қутурган бўрон билан ҳалок қилиндилар. У уларнинг устига пайдар-пай етти кеча ва саккиз кундуз ҳукмрон қилиб қўйдики, энди у жойдаги қавмни ичи бўшаб қолган хурмо дарахтининг танасидек қулаб, ҳалок бўлиб ётганини кўрасиз. Бас, улардан асоратни кўраяпсизми?!" (Ал-Ҳаққо, 6-8). Аллоҳ таоло Од қавмини ҳалок қилгандан сўнг Ҳуд алайҳиссалом Ҳазарамавтда яшадилар. У зот тўрт юз олтмиш ёшда вафот этгач, Тирийм номли шаҳарга дафн этилди. Аъзам Облоқулов, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани "Сайфин ота" жоме масжиди имом-хатиби. Манбалар: "Пайғамбарлар тарихи исломият тарихидир"; "Пайғамбарлар тарихи". ➡️ https://t.me/at_tavfiquz
Показати все...
#Ҳикмат Усмон розияллоху анху айтдилар: Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади: Аллоҳ уни яхши кўради. Бадани соғлом бўлади. Фаришталар қўриқлайди. Ҳовлисига барака ёғилади. Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди. Қалбини "мулойим" қилиб қўяди. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди»! ➡️ https://t.me/at_tavfiquz
Показати все...
🥰 3
Ulashing | Поделитесь | Share @aymansuvayd
Показати все...
🥰 1
📃 РАСУЛ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ҲИРАҚЛГА ЁЗГАН МАКТУБЛАРИ ҚАЕРДА САҚЛАНАДИ? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Византия императорига йўллаган мактуби Иорданиядаги масжидда экнини билармидингиз?! У зот алайҳиссаломнинг Шарқий Рим императори Ҳирақлни Исломга даъват этиб ёзган мактуби Иорданиядаги Қирол Ҳусайн масжиди музейида сақланади. “Қирол Ҳусайн масжиди” номи билан машҳур бўлган “Қирол Ҳусайн ибн Талал” масжиди давлатни 47 йил бошқарган отаси Ҳусайн хотирасига қирол Абдуллоҳ II томонидан 2006 йили пойтахт Амман шаҳрида қурилган.
Ҳирақлга мактуб ҳижрий 7 йили, Муҳаррам ойида, милодий 628 йилда ёзилган. Худди шундай даъват мактубларини Рум қайсари билан бир вақтда Эрон кисросига, Ҳабашистон Нажошийсига, Миср азизига, Ғассон амирига ва Ямома маликига ҳам саҳоба элчилар орқали юборилган.
Диҳятул Калбий мактубни олиб йўлга тушганда Византия, яъни Шарқий Румда 610-717 йилларда ҳукмронлик қилган Хераклиюс сулоласи вакили император Ҳирақл пойтахт Қустантиния, яъни Истанбулда эмас, Қуддусда эди. Айни шу вақт Макка мушриклари карвони Ғаззада бўлиб, Диҳятул Калбий олиб келган мактубдаги гапларга аниқлик киритиш учун Ҳирақл ўша карвон савдогарларини ҳузурига чорлади... ⚡️ Батафсил MUSLIM.UZ GA ✅ OBUNA BO'LING 📲 VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Показати все...
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! Бугун ҳафтани Сешанба куни. 14 - Май 2024 й. 05 - Зулқаъда 1445 й. At-tavfiq. Husnul xulq 🌹
Показати все...
🥰 1