cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Furqat tuman kasb-hunar maktabi YOSHLAR

Більше
Рекламні дописи
290
Підписники
Немає даних24 години
-97 днів
-1130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
#tabrik #Prof_ta’lim #bitiruvchi2024 Assalomu alaykum, aziz bitiruvchilar! Shu kunlarda yurtimizdagi 689 ta professional ta’lim muassasasida o‘quv yili yakunlanib, 177 ming nafardan ortiq yoshlarimiz o‘zlari tanlagan kasb va mutaxassisliklar bo‘yicha ta’lim olib, O‘zbekiston mehnat bozoriga kirib kelmoqda. Qadrli yoshlar! Sizlarni eng avvalo, mana shu muhim kun – professional ta’lim to‘g‘risidagi diplomni qo‘lga olib, mustaqil katta hayotga qadam qo‘yayotganingiz bilan chin qalbimdan samimiy muborakbod etaman! Hech shubhasiz, bilim, ko‘nikma va malakangizni Vatanimizga munosib farzand bo‘lishdek maqsadlarga sarflashga bel bog‘lagan siz kabi yoshlar – yangi O‘zbekistonning bebaho oltin xazinasidir. Aziz farzandlarim! Sizlar zamonaviy ta’lim olib, kasb-hunar o‘rganib, jamiyatimizda munosib o‘rin egallashingiz uchun mamlakatimizda beqiyos imkoniyatlar yaratilgan. Ulardan foydalanib, kelgusida yurtimizdagi zamonaviy ishlab chiqarish korxonalari, katta-katta nufuzli tashkilotlarda mehnat qilib, egallagan bilim va malakangiz bilan mamlakatimiz ravnaqiga munosib hissa qo‘shishingizga ishonaman. Barchangizga kelgusi hayotda ulkan muvaffaqiyatlar tilayman! Shuni unutmangki, kelajakda Sizni buyuk va mas’uliyatli marralar kutmoqda. Oldingizga aniq orzu-maqsadlar qo‘yib, bor kuch-g‘ayratingiz, bilim va salohiyatingiz bilan harakat qilsangiz, ko‘zlagan cho‘qqilarga, albatta, erishasiz.   Qo‘ng‘irotboy Sharipov, Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vaziri
Bizni kuzating
Facebook | X | YouTube
Показати все...
🎉 3👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Йиғилиш якунида Президентимиз ёшларга кўмаклашиш, уларга тўғри йўл кўрсатиш – энг хайрли ишлигини таъкидлади.
- Ҳар бирингиз ҳаётда муносиб ўрнингизни топишингиз учун, биз бундан кейин ҳам бор куч ва имкониятларни тўлиқ ишга соламиз,
- деди давлатимиз раҳбари. Мутасаддиларга “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да ёшларнинг ахлоқий, интеллектуал, ижодий ва жисмоний ривожланиши учун ҳар бир лойиҳа ва ташаббус сўзсиз амалга оширилиши муҳимлиги кўрсатиб ўтилди. Йиғилиш якунида мутасадди раҳбарларнинг ахбороти тингланди.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бундан кейин ҳам қизларнинг таълим олиши, даромад топиши, шароитларини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилиши таъкидланди. Жумладан, оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади. Улар ишга жойлашиб, оёққа туриб олгунга қадар, ушбу уйларда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади. Ҳокимларга ижтимоий уйларнинг намунавий лойиҳасини қилиб, қурилишни бошлаш топширилди. Соғлиги туфайли ишга қатнай олмайдиган қизларнинг яшаб турган хонадонида масофавий иш билан таъминлаш чоралари кўрилади. Бундан ташқари, уч ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади.
Показати все...
👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ҳар бир вилоятдаги биттадан Баркамол авлод марказида “Креатив саноат парклари” ташкил қилинади. Уларга IT парк резидентлари учун назарда тутилган имтиёзлар берилади. “Креатив саноат парклари” олийгоҳлар ва йирик ишлаб чиқарувчиларга бириктирилади. Бу парклар ёш тадбиркорлар, илм ва бизнес ўртасида мулоқот майдончаси бўлади. Жамғарма бу ердаги ёшларнинг стартапларига уч йилга 100 миллион сўмгача ссуда беради. Ушбу ёш тадбиркорларга фаолиятини кенгайтириш ва айланма учун кейинчалик 100 миллион сўм имтиёзли кредит берилади.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Жамғарма ҳокимлар билан биргаликда 14 та туманни танлаб, “тўртинчи саноат” касбларига ўқитиш маркази очади ва тўлиқ жиҳозлаб беради. Ушбу марказлар ёш тадбиркорларга 1 йил имтиёзли давр билан 10 йилга ижарага берилади. Марказларнинг ўқув дастурлари халқаро стандартларга мослаштирилади. Жамғарма Сурхондарё тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан Ёшлар саноат зонасида саноат бинолари қуради. Бу жойлар “саноат ипотекаси” асосида юқори қиймат яратадиган лойиҳалар учун ёшларга 7 йилда бўлиб тўлаш шарти билан берилади. Бунда ёшлардан биринчи йил учун тўлов ундирилмайди.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Магистрал йўллар бўйида 50 мингта кўчма савдо нуқталари ташкил қилиниб, ёшларга ижарага берилади. Бунда, дастлабки 6 ойда ёшларга ижара ҳақи ва солиқдан имтиёз берилади. Бу йил 60 минг гектар ер ёшларга ажратилди. Эндиликда ҳар бир вилоятда 2 тадан туманда Ёшлар кооперацияси ташкил қилинади, уларга керакли техника, ускуналар ва уруғлик етказиб берилади. Тадбиркорлар ҳам ёшлар учун бундай лойиҳа қиламан деса, жамғарма уларнинг кредит фоизини қисман қоплаб беради. Ушбу мақсадларга ҳам 10 миллион доллар ажратилади. Шунингдек, деҳқончиликни янгидан бошлаган 150 минг ёшларга тажрибали фермерлар ва уста деҳқонлар бириктирилиб, сердаромад ва экспортбоп маҳсулотлар етиштиришга ўргатилади.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Эндиликда: - IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT парк резиденти мақоми берилади; - улар уч йил муддатга барча солиқлардан озод қилинади; - IT парк томонидан IT компаниялардаги каби тиббиёт, спорт ва офисдан фойдаланиши учун уларга “ижтимоий карта” берилади; - ёшларни ушбу соҳага жалб қилиш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Мактаб, коллеж, техникум, олийгоҳ спорт заллари ва кутубхоналари, стадион ва бассейнлар маҳалла ёшларига хизмат қилишини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди. Ёз мавсумида “Янги Ўзбекистон ватанпарвар ёшлари” дастури асосида 2 миллион ёшлар спорт ва ватанпарварлик тадбирлари билан қамраб олинади. Шунингдек, жамоавий спорт ўйинлари, шахмат, стол тенниси, бадминтон, якка кураш, сузиш бўйича туман, вилоят ҳокимлари, вазирлар кубоги ўтказилади. Мутасаддиларга маҳаллаларда, мактаб, техникум, олийгоҳ, сиҳатгоҳ ва оромгоҳлар залларида, паркларда китобхонлик, шеърхонлик, рақс, мусиқа ва кино кунларини ташкил қилиш топширилди. Ҳар бир истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларга бепул “вай-фай” ўрнатиш вазифаси қўйилди.
Показати все...
👍 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Яқинда бўлиб ўтган “Турон” театри танловида 12 мингдан зиёд театр жамоаси қатнашди. Танлов натижасида ҳар бир туманда ўзига хос кичик театр жамоаси шаклланди. “Турон” театри танлови ҳар йили мактаб ўқувчилари орасида ўтказиладиган бўлди. Ғолиб бўлган ўқувчилар Ижод мактабларига қабул қилинади.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Бугунги кунда IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшлар – фрилансерлар 50 мингдан ошди. Бундай ёшларимиз йилига эллик, юз, ҳатто икки юз минг долларгача экспорт қилмоқда. Лекин, бизда уларни бошини қовуштирадиган, муаммоларини эшитиб, ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган тизим йўқлиги кўрсатиб ўтилди. Қўшилган қиймат яратиб, уни экспорт қилаётган бундай ёшлар учун ҳам катта имкониятлар эшигини очиб бериш зарурлиги таъкидланди.
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.