cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

𝄛꯭💖꯭ꦿꦼ꯭꯭🌊꯭𝐎꯭⸽𝐒꯭⸽𝐌꯭⸽𝐎꯭⸽𝐍꯭⸽𝐃꯭⸽𝐀꯭⸽𝐆꯭⸽𝐈꯭⸽ ꯭𝐘꯭⸽𝐔꯭⸽𝐋꯭⸽𝐃꯭⸽𝐔꯭⸽𝐙꯭⸽𝐈꯭⸽𝐌꯭⸽꯭🌧꯭ꦿꦼ꯭💖꯭꯭𝄛

Meni BiR yulDuZim bor OsmoniMda 1ta porlab turadi.........💥 #Talantlar qidirilyapti 🧐 •┈┈┈••✦🍃 ❤️ 🕊✦••┈┈┈• •┈┈┈••✦🍃 ❤️ 🕊✦••┈┈┈•

Більше
Рекламні дописи
208
Підписники
Немає даних24 години
-27 днів
-630 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

💥💥💥 Пушаймонман ..... Метин иродангни , бардошни кўриб , Ота шўхликларни қилмабман канда . Ҳаловат , шодликдан қасрлар қуриб , Она пойингга гул тўшамабманда . Сочингдаги оқлар мени ҳасратим , Кел ота сенга мен ҳасса бўлайин . Ўз - ўзимга келар бугун нафратим , Ёшликка қайтайин бола бўлайин . Кўзларинг ёшини менга кўрсатмай , Она нечун дардни ичга ютасан . Рўзғорнинг камини асло ўйлатмай , Мен ношудни ҳатто тунлар кутасан . Қўлларинг меҳнатдан бўлганда қадоқ , Дўстлар билан бўлиб қарамадим мен . Соғинчдан лабларинг босганда титроқ , Бир томчи ёшингга арзимадим мен. Юздаги ажинлар мендан жароҳат , Юрагим тилкалаб ўтяпти виждон . Бера олмаганман ҳузур - ҳаловат , Кечир , душманимдир бугун пушаймон . 30. 06. 2024 йил . Фарғона шаҳар . ✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
Показати все...
💥💥💥 Алдандим ... Беш кунлик бу ёлғон дунёнинг , Зарларига алдандим отам . Кўзларимни тўсган рўёнинг , Ёлғонига тутяпман мотам . Тополмайман кезиб оламни , Онамдайин мехрибон зотни . Ютаяпман аччиқ аламни , Пойига бош урибман ётни . Яшай деб тилло қаср қурибман Сўрамабман холингиз бир бор . Қабрингизда йиғлаб турибман , Дийдорингиз тўёлмай зор - зор . Мен ношудни босибди ғафлат , Ўтирибман , ураяпман оҳ . Минг аламда қиляпман нафрат , Қадрингизга етмабман эвоҳ . Ўлмайди деб юрибман беғам , Ота сизга ҳечам тўймабман . Қанча андуҳ чексам энди кам , Она сизга гуллар бермабман . 28. 06. 2024 йил . Фарғона шаҳар . ✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
Показати все...
💥💥💥 Жафолар билан ..... ✍✍ Муҳайё Бегалиева . 🎤🎤 (Меҳрли қалб ) Моҳирабону .
Показати все...
3.94 MB
Musiqa 💥💥💥 Индамадим ..... Индамадим , алвидони айтдинг кулиб , Азобларни беравердинг , тиғлар уриб . Севганимдан туравердим бир сўз демай , Муҳаббатим ололмайсан мендан юлиб . Кўз ёшимга қалқон бўлиб турди киприк , Сочларимдан ясагандим бир қил кўприк . Наҳот шунча кўр бўларми бу кўзларинг , Узилмасин кўприк дея олдим ҳадик . Атрофимни ўраяпти тортиб пайкон , Арқон бўлиб боғламоқда ёки армон . Поёнига етадими бу озорлар , Мени ўлдир туриб берай бўлиб нишон . Пора бўлган юрагимдан оқар қонлар , Ишқ йўлида жонин фидо қилган жонлар . Не қилса хам бахтли бўлар муҳаббат деб , Ошиқликнинг мақомини олган онлар . Индамадим алвидони айтдинг кулиб , Забонсиздек тилим сўзсиз қолди туриб . Кўзларингга тикилганча туравердим , Севмаганга кўнгил бериб қолдим сўлиб . 26. 06. 2024 йил . Фарғона шаҳар . ✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева . Ijroda Ilhombek Komilov.
Показати все...
Indamadim..m4a1.60 MB
💥💥💥 Жафолар билан .... Қўлда қалам , ёздим ашъорлар , Сен туфайли шоир бўлдимми . Ҳасратлардан тўлиб дафтарим , Қалб аталмиш қабр қурдимми . ,, Ўткан кунлар " бўлмади ўрнак , Меҳробдаги чаёнлар чақди . Муҳаббатим бўлдими эрмак , Сиртмоқ қилиб маржонлар тақди . Бир сония яшолмай менсиз , Юрагим хам тўхтайди дердинг . Ёлғон экан ваъдалар эссиз , Юрагимга зарбалар бердинг . Бевафолар тўлган бу дунё , Ишонч ўлган азобда севги , Ҳақиқатга айланган рўё , Ҳиёнатдан олмадим белги . Вужудимда оғриқ сезмадим , Ўлдирибди ёлғон зарбаси . Муҳаббатни боғин кезмадим , Бевафони бўлмас тавбаси . Тўлиб кетди дунё сендайин , Ҳиёнаткор гўзаллар билан . Ўзин абгор қилар мендайин , Ишқ йўлида жафолар билан . 27. 06. 2024 йил . Фарғона шаҳар . ✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
Показати все...
💥💥💥 Индамадим ..... Индамадим , алвидони айтдинг кулиб , Азобларни беравердинг , тиғлар уриб . Севганимдан туравердим бир сўз демай , Муҳаббатим ололмайсан мендан юлиб . Кўз ёшимга қалқон бўлиб турди киприк , Сочларимдан ясагандим бир қил кўприк . Наҳот шунча кўр бўларми бу кўзларинг , Узилмасин кўприк дея олдим ҳадик . Атрофимни ўраяпти тортиб пайкон , Арқон бўлиб боғламоқда ёки армон . Поёнига етадими бу озорлар , Мени ўлдир туриб берай бўлиб нишон . Пора бўлган юрагимдан оқар қонлар , Ишқ йўлида жонин фидо қилган жонлар . Не қилса хам бахтли бўлар муҳаббат деб , Ошиқликнинг мақомини олган онлар . Индамадим алвидони айтдинг кулиб , Забонсиздек тилим сўзсиз қолди туриб . Кўзларингга тикилганча туравердим , Севмаганга кўнгил бериб қолдим сўлиб . 26. 06. 2024 йил . Фарғона шаҳар . ✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
Показати все...
💥💥💥 Қайтмайсизми онажон . Нега келдим дунёга , Керак бўлмай бировга . Айлансаю рўёга , Қарам қилмай инсонга . Ташладингиз тақдирнинг , Турли синов йўлига . Учрадим ҳам таҳқирнинг , Қаҳратонли дўлига . Нега ташлаб кетдингиз , Сира шўхлик қилмасдим . Етим номин битдингиз , Бунга лойиқ эмасдим . Кўчаларда ўйнамай , Саволлардан қочардим . Келсангиз ҳеч ўйламай , Бағрим сизга очардим . Ташлаб кетса гар она , Юки ёмон бўларкан . Уй эмас у ғамхона , Гап - сўзларга тўларкан . Қайтмайсизми онажон , Бағрингизга бош қўяй. Онамни билсин жаҳон , Меҳрингизга мен тўяй . Кўзларим боқар гирён , Онажоним излайман . Чекдим тунлари фиғон , Кўзда ёшим бўзлайман . Қайтишингиз мен муштоқ , Кутаяпман интизор . Сочим босди ғамдан оқ , Бола бўлайин бир бор . 23. 06. 2024 йил . Фарғона шаҳар . ✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.