cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Media kontent

Ўзбекистон ва жаҳон ахборот маконида содир бўлаётган муҳим воқеаларни тезкор етказувчи манба.

Більше
Рекламні дописи
1 776
Підписники
-724 години
-397 днів
-7630 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

00:34
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🏆 Қозоғистонда “Заковат” ўйини бўйича II Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтди Ушбу чемпионат Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ташкил этилди ҳамда “Заковат” номи остида Марказий Осиё кубоги ва I Осиё очиқ чемпионатидан кейин ўтказилаётган учинчи йирик халқаро турнир бўлди. Мусобақада 12 та мамлакатдан ташриф буюрган 42 та жамоа билимдонлари 3 йўналишда – “Заковат”, Шахсий ўйин ҳамда Брейн-ринг бўйича беллашди. 2 кун давом этган шиддатли беллашувлар доирасида “Заковат” ўйинида “Басенжи” терма жамоаси, Брейн-ринг баҳсларида “Хурма” жамоаси, яккалик йўналиш – Шахсий ўйин беллашувларида Максим Круглов (Россия) ғолиб деб топилди. https://t.me/hudud_inform
Показати все...
заковат.mp43.98 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Мамлакатимизнинг суд-ҳуқуқ соҳасида хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш ҳамда ижтимоий-сиёсий фаоллигини мустаҳкамлаш жараёнлари билан боғлиқ ишлар ва бу борадаги маълумотлар инфографика кўринишида.
Показати все...
👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди. Мактубда, жумладан, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисийнинг ёрқин хотираси халқларимиз қалбларида доимий сақланиб қолиши таъкидланади. Давлатимиз раҳбари дўст Эрон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.
Показати все...
Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёти ҳалокати бўйича: ➖қутқарувчилар узоқ уринишлардан сўнг вертолёт қулаган жойга етиб борди. ➖вертолёт бутунлай ёниб кетган. ➖Расмий ОАВ вертолёт бортидаги шахсларнинг “тириклигига ишоралар” йўқлигини билдирган. ➖Вертолёт бортида Раисийдан ташқари мамлакат ташқи ишлар вазири ва бошқа шахслар ҳам бўлган. ➖Аввалроқ Ўзбекистон Эронга Иброҳим Раисий бўлган вертолётни топишда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Показати все...
🔴 Президент Фармони асосида Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 – 2028 йилларга мўлжалланган Миллий стратегия тасдиқланди. Фармон юзасидан нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари, етакчи хорижий экспертлар ўз мулоҳазаларини билдирмоқда. 〰️〰️〰️〰️ 🗣️ БМТнинг Наркотик моддаларни назорат қилиш халқаро кенгаши котиби (Австрия) Марк Колхон:
Халқаро кенгаш Ўзбекистоннинг антинаркотик Миллий стратегиясини гиёҳвандликка қарши кураш соҳасида миллий, минтақавий ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ташаббусларни янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам, деб ҳисоблайди.
〰️〰️〰️〰️ 🗣️ БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси директор ўринбосари (Австрия) Жан Люк Лемае:
Ушбу Миллий стратегия глобал миқёсда гиёҳвандлик билан боғлиқ муаммоларнинг ҳал этилишига имкон берадиган долзарб ҳужжатдир.
〰️〰️〰️〰️ 🗣️ Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлиги Гиёҳвандлик жиноятига қарши кураш бошқармаси бошлиғи Аҳмет Метин Туранли:
Гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар чегара билмаслиги, трансмиллий миқёсда экани туфайли бу борадаги ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш ишлари ҳар қачонгидан муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан тайёрланиб, тасдиқланган Миллий стратегия бутун дунёда наркожиноятларга қарши кураш бўйича алоқаларни ривожлантиришга янги импулс бағишлайди, деб ишонамиз.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показати все...
01:30
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Тошкентда «Инсон учун» савдо кўргазмаси бўлиб ўтди 📹 Дилноза Маматқулова, ҳунарманд:
«2015 йилда хасталаниб қолдим. Бекор ўтирмай деб ўйинчоқлар, кийимчалар тўқишни бошладим. Кўп ўтмай, тадбиркорга айландим. Давлат бизга ҳамма шароитларни — субсидия ҳам, имтиёзли кредит ҳам беряпти. Озгина ҳаракат, интилиш бўлса, кифоя. Бугунги кўргазма савдомизни кенгайтириш, янги буюртмалар олиш учун имкон майдони бўлди».
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показати все...
15.85 MB
01:36
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🚆 Ўзбекистон ва Италия «The Samarkand express» ҳашаматли сайёҳлик поезди қатновини йўлга қўяди Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Италиянинг «Arsenale Group» компанияси ўртасида ушбу туристик поезд лойиҳаси бўйича ҳужжат имзоланди. «The Samarkand express»нинг ишга туширилиши Ўзбекистонда туризм учун янги имкониятлар очади, унутилмас ҳиссиёт ва таассуротлар излаётган хорижий саёҳатчиларни жалб қилади. Поезд нафақат транспорт воситаси, балки йўловчиларга қадимий ва замонавий Ўзбекистон тарихи, анъаналари ва турмуш тарзи билан танишиш имкониятини берувчи маданий алмашинув платформаси бўлади. Лойиҳа туризмда, кичик ва йирик бизнес соҳаларида янги иш ўринлари яратиш орқали мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшади. Ушбу лойиҳа туризмни ривожлантиришда халқаро ҳамкорликнинг муҳим ўрин эга эканини ифода этади. Шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини оширишга, бутун дунёдан VIP сайёҳлар эътиборини жалб қилишга ва унинг Марказий Осиёдаги энг қизиқарли туризм йўналишларидан бири сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади. «The Samarkand express» – йўловчиларга мислсиз қулайликлар ва бетакрор саёҳат таассуротларини тақдим этадиган ҳашаматли поезддир. Йўловчилар кенг ва нафис купелар, сархил таомлар, юқори даражали хизмат кўрсатиш ва гўзал Ўзбекистон ландшафтларининг ҳайратланарли манзараларини тақдим этувчи панорамали ойналардан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Показати все...
Samarqand.mp418.35 MB
02:52
Відео недоступнеДивитись в Telegram
📹 Саида Мирзиёева бошчилигидаги нуфузли халқаро мутахассислар жамоаси Ўзбекистонда сақланаётган ноёб Қуръон қўлёзмасини реставрация қилишни бошлади
«Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Мусулмонлар идораси томонидан бир қатор халқаро экспертлар, жумладан, Кембриждан Кристи Роз, француз реставраторлари Аксел Деле ва Корали Барб, истанбуллик Нилл Байдар жалб этилди. Мутахассислар «Усмон Мусҳафи» қўлёзмасининг ҳар бир саҳифасини синчковлик билан ўрганиб, реставрация режасини ишлаб чиқадилар. Ушбу муқаддас қўлёзмани келажак авлод учун сақлаб қолиш йўлидаги эзгу ишнинг барча босқичларида омад ёр бўлишини тилайман», – деб ёзади Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показати все...
реставрация.mp48.91 MB
👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Komil Allamjonov “Uzreport TV” telekanalini 10 yilligi bilan tabrikladi
“Ravshan Joʻrayev, Gulnoza Husanova boshchiligidagi katta ijodiy jamoani “Uzreport TV” telekanalining 10 yilligi munosabati bilan tabriklayman. Soʻz erkinligi, maʼlumotlarning xolis va tezkor yetkazilishi, odamlarning axborotga boʻlgan ehtiyojini qondirish borasida katta hissangiz bor. Islohotlar va jamoatchilikni qiziqtirgan masala-muammolarning yoritilishida oʻzgacha, professional yondashuvingiz bilan ajralib turasiz. Nazarimda, xuddi yaqinda paydo boʻlgan Telekanal edi, vaholanki, mana, oradan 10 yil oʻtibdi. Telekanal 100 yoshga toʻlganda ham, oʻz auditoriyasini yoʻqotmasin”
, – deb yozadi Prezident Administratsiyasi Axborot siyosati departamentining rahbari.
@daryo_live
Показати все...
01:18
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Электр энергияси истеъмолидаги ижтимоий норма 💡 Аҳоли электр энергиядан фойдаланишда энди ижтимоий нормадан ортиғига 2 баробар нарх тўлайди. Бу нима дегани?
Айтайлик, истеъмолчи нормада белгиланган 200 кв энергиядан ошириб, яъни 250 кв электр энергиядан фойдаланди. Истеъмолчи дастлабки 200 кв учун белгиланган 450 сўмдан 90.000 сўм, қолган 50 кв учун эса 900 сўмдан 45.000 сўм, жами 135.000 сўм тўлайди.
Бироқ аҳоли ўртасида электр энергия сарфи белгиланган нормадан ортса, барча фойдаланилган энергия учун юқори нархда тўлар эканмиз деган нотўғри тушунча пайдо бўлган. Бунда жами 135.000 сўм ўрнига 225.000 сўм тўлар эканмиз деган фикрлар асоссиз. 📹 Батафсил: видеода
Показати все...
IMG_1838.MOV28.04 MB
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.