cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Pop tumani ma'naviy hayoti l Rasmiy kanal

Pop tumani ma'naviy hayoti

Більше
Рекламні дописи
678
Підписники
-2024 години
+1967 днів
+22030 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

#Билиб_олинг #Тарқатинг ☝️🏻 Ҳуқуқни муҳофаза қилишга оид фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларнинг ишонч рақамлари:   ➖ 1198 – Солиқ қўмитаси   ➖ 1108 – Божхона қўмитаси   ➖ 1007 – Бош прокуратура   ➖ 1008 – Адлия вазирлиги   ➖ 1107 – Мажбурий ижро бюроси   ➖ 1102 – Ички ишлар вазирлиги   ➖ 1050/101 – Қутқарув хизмати (ФВВ)   ➖ 1000 – Президент виртуал қабулхонаси   ➖ 1101 – Фавқулодда вазиятлар вазирлиги   ➖ 1253 – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги   ➖ 1096 – Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакил (Омбудсман)  ❕Шунингдек, барча билиши зарур бўлган ишонч рақамлари:    ➖ 101 – ўт ўчириш хизмати    ➖ 102 – милиция    ➖ 103 – тез тиббий ёрдам хизмати    ➖ 104 – газ хизмати    ➖ 1050 – қутқарув хизмати    ➖ 1157 – табиатга зарар етказиш ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун.    ➖ 1159 – Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги Call-маркази.    ➖ 1001 – об-ҳавони билиш учун алоқа хизмати.    ➖ 1004 – аниқ вақтни билиш учун алоқа хизмати.    ➖ 1054 – “Сувсоз” ДУК авария хизмати.   ➖ 1069 (78)140-19-19 – дорихона ва дори-дармонларни топиш учун алоқа хизмати.    ➖ 1347 – иссиқлик ва иссиқ сув таъминотидаги муаммолар бўйича мурожаат қилиш учун.    ➖ 1009 – барча ташкилотлар манзили, телефон рақами, томошалар намойиши, кўргазмалар иш жадвали, халқаро ва шаҳарлараро телефон кодлари, шаҳарлар индекслари ва бошқа маълумотларни тақдим этувчи алоқа хизмати. @pophayoti
Показати все...
#ҳикоя КИБР КИРГАН БОШГА ИЛМ КИРМАЙДИ Бир улуғ зот кўчада кетаётсалар, болалар тўп ўйнашаётган экан. Шунда у зот сўрабдилар: — Болаларим, бу тўп сизларга нима гуноҳ қилди? Нега уни ҳадеб тепасизлар? Болалар ичидан бир шўхроғи девонасифат олимга масхаралаганнамо дебди: — Ҳазрат, тўпнинг олдида турибсиз, ўзидан сўрай қолинг. Устоз тўпга қараб, индамай қолибди. Шунда ҳалиги бола: — Сўрадингизми, тўп нима деди? — деса, устоз шундай жавоб берган эканлар: — Тўп дедики: бошимга озгина ҳаво тўлиб қолган экан, шунга тепки еяпман. ❗️Кимники бошига кибру ҳаво тўлиб қолса, у одамни хор қилади. Шунинг учун бошингизни кибрдан эмас, илмдан тўлдиринг!
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
​​Фарзандидан калтак еявериб шишиб кетган юзи-ю, қонаётган бурнига қарамай яна боласини ёнини олади-я. Акам Баҳромни қўйиб юборди. Баҳром бироз ҳезланиб турдида, "чирт " этиб тупурганча уйга кириб кетди. Орқасидан чўлоқланганча  онаси кетди. Улар иккита угил, иккита қиз фарзанд эди. Қизлар табиийки узатилган, катта акаси эса аллақачон четга  даф бўлиб кетганди. Баҳром ҳам ноқобил чиқди, қамалиб кетди. Аммо бир ўзигамас, онасига ҳам жабр бўлди. Латифа келинойи орадан ҳеч қанча ўтмай вафот этди... Кейинчалик эшитишимга қараганда , Баҳром ҳам қамоқхонада ўлибди. Катта уй эгасиз қолди. Ҳозир ўқитувчиман, деярли ҳар куни  Латифа келинойига ўхшаган аёлларни учратаман. Улар ахлоқсиз фарзандларини ёнини олади, билимсиз ўғиллари учун баҳо талашади. Уларга қараб тураману, Латифа келинойини ва унинг пароканда бўлиб кетган оиласини, онамнинг мени дарахтга осиб қўйган бақувват қўлларини эслайман... Руқия Бегим Улуғхўжаева @pophayoti
Показати все...
Ортиқча меҳр    Хотира ажиб нарса! Баъзида кеча нима таом еганини эслолмайди киши , лекин шундай воқеалар борки, бутун умр ёдингдан чиқмайди. Қайта-қайта эслайверсангда сийқаси  чиқмайди, қайтанга сайқалланади. Ёшим элликка етдию, беш яшарлигимни эслайман ҳамон... Ўша баҳорнинг илиқ кунларини эслайман. Эслайману,  уйимиздаги гуллаган ўрикнинг ифори димоғимга урилиб кетгандек бўлади. Хотиралар қуюндек келиб атрофни қуршаб олади ва секин ўз гирдобига тортиб кетади...   Ўша куни кенг ҳовлининг бурчагида, уйимизнинг орқа қисмида майсага ёнбошлаганча осмонда сузиб кетаётган булутларни томоша қилардим. Улар бир маромда ҳаракат қилар, бириси кетса иккинчиси пайдо бўларди. Тавба, момиқдек майин-а? Ушлаб кўрса бўлармикин? Ҳаёлларимни шитирлаган овоз бўлиб юборади. Қўшни ҳовлидан Баҳром ака кирди. Тавба, нега девордан келади, эшик ҳам борку, ўйладим мен. Қўрққанимдан индамай ётавердим. У катта йигит. 9-синфда ўқийди. Дастидан маҳалладаги биз тенги болаларга кун йўқ. Лекин кўз қирим билан кўриб турибман. Молхонанинг этагига йиғиб қўйилган сомон ғарамининг ёнига бориб чўнтагидан гугурт чиқазди. Шундагина қизиқиб ёнига бордим. -Нима қиляпсиз? -дедим секин У чўчиб кетди, бирдан мени таниб  нафас ростлади. Кўзини қисганча; - Ҳозир қизиқ бўлади , -деди. Гугуртни ёндириб ғарамга улоқтирди-ю, ўзи бир зумда девордан ошиб ғойиб бўлди. Олов секин чирсиллаб, кейин бирдан гуриллаб ёниб кетди. Қандайдир сониялар ичида ойимнинг бақирган овозини эшитдим. - Нега ёқяпсан? Ортга ўгирилсам , қўлларидаги халтани улоқтирганча мен томонга югуряптилар. - Мен эмас, Баҳром ёқди -дедим зўрға - Қани у? - Девордан ошиб кетди... Бироздан сўнг акаларим келиб ўтни ўчиришди. Ойим мени бошлаб қўшнимиз Баҳромларникига чиқди. Ойиси Латифа келинойи эшикни очди, уйига кирдик. - Овсин, ўғлингиз  Баҳром бизникига чиқиб ўт ёқибди. Сал қолибди , бориб қолмаганимда уйимиз ҳам ёниб кетаркан. Яхшимас-ку бу . Тартибга чақириб қўйсангиз бўларди. У аёл ойимни гапини охиригача ҳам эшитмай сўзлай кетди - Ҳечамда, Баҳромжон уxлаяпти. Бугун умуман уйдан  кўчага чиққани йўқ. Сиз нималар деяпсиз ҳозир? Ойим бир Латифа келинойига, бир менга қараганча тилини тишлади. Узр сўраб , мени бошлаб олиб чиқиб кетди. Уйга киришимиз билан молхонадан арқон олиб чиқдию, мени ёнига чақирди. Секин бордим. Шу пайт ҳамма нарса тескари бўлиб кетди. Ер осмонга кўтарилди, осмон ерга ағдарилди. -Ойиии, - чинқирардим тинмай. Ойим мени оёғимдан ўша гуллаган  ўрик дарахтига осиб қўйгандилар. - Нима қилдим ?- йиғлай бошладим энди - Нега ёлғон гапирасан, виждонсиз? Ким ўргатди ёлғон гапиришни? Минг йиллик қўшнимнинг олдида номусларга ўлдирдингку! - Алдамадим. Баҳром ёқди. Ўзим кўрдим! - Ўчир овозингни! Таъзирингни ейсан энди.   Нафасим қайтиб кетиб, кўнглим айнай бошлади. Лекин тушунмасдим. Ахир ростдан ҳам Баҳром олов ёқдику! Уни онаси бирам яхши, эшитиб ўтирмасдан  боласини ёнини олади. Менинг  эса ойим  уришаверади- уришаверади.   Шу жойига етганда воқеалар узилиб қолади. Йўқ, дарахтда осиғлиқ қолиб кетмадим. Опам келиб ечиб олдилар.  Можаро шу билан ёпилиб кетди. Фақатгина йиллар ўтгани сайин онамни тушуна бошладим... Онам тарбиям учун гарчи алдамасам ҳам мени жазолаганди, лекин унинг онаси фарзандларининг орасига тушавериб уларни ахлоқсиз, ишёқмас ва такаббур қилиб бўлганди. Аниқ ёдимда, ўшанда кичик акам армиядан қайтганди. Мен у кезлар олийгоҳда ўқирдим. Овкатланиб ўтирсак , ташқаридан аёл кишининг  “ёрдам беринглар“ деган қичқириғи эшитилди. Акам югуриб кўчага отилди. Ортидан чиқсам , ариқ бўйида Латифа келинойи қўлларини бошини устига йиққанча дод соляпти. Тепасида Баҳром бақириб турибди. Қўлини мушт қилиб энди онасига ташланаётганди,  акам бир ҳатлаб унинг ёқасидан ушлаб олди. Ҳали қўл кўтаришга ҳам улгурмагандики, оғзи-бурни қон Латифа келинойининг “Боламни урмааа!“ деган бақириғи янгради. Акам ҳам мен ҳам довдираб қолдик. Тавба, қанақа аёл бу ўзи?...
Показати все...
#audio_mutolaa #hajviya ✍️ O'tkir Hoshimovning “Mo'mintoy” hikoyasi "Pochchalar Acha bo'ldi, Achalar Pochcha bo'ldi". Xalq maqoli 🎙Hikoyani Dildora Hasanovna o‘qigan Rasmiy sahifalarimiz👇 Telegram | Facebook | YouTube| Instagram
Показати все...
Mo`mintoy .mp332.30 MB
Repost from MARKAZ XABARLARI
03:48
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#OAVda_BIZ #Maʼnaviyat_festivali #Qoraqalpogʼiston BIZ BIR BOʻLSAK — YAGONA XALQMIZ, BIRLASHSAK — VATANMIZ Qoraqalpogʻistonda davom etayotgan “Ma`naviyat festivali” jarayonlari Axborot 24 dasturida
Показати все...
03.mp455.01 MB
#audio_mutolaa ✍️ Chingiz Aytmatovning “Oq yomg'ir” hikoyasi (rus tilidan Asil Rashidov tarjimasi) 🎙Hikoyani Dildora Hasanovna o‘qigan Rasmiy sahifalarimiz👇 Telegram | Facebook | YouTube| Instagram
Показати все...
Oq yomg`ir.mp355.87 MB
Отамни мол мулклари мени номимга мерос бўлиб  қолдирганлиги ҳақидаги ҳужжатлар  билан биргаликда олтин ғилофли ҚУРЪОН китоб ҳам тутарди.  Қўлимга олиб ғилоф ичини очдим.  Ишонасизми китобни ғилофи  ичида ўша давримда  мен орзу қилган мошина калити ва ҳужжатлари ҳам турарди.  Кўзимдаги  ёш ўзим ҳоҳламаган ҳолда чиқиб  ёноқларимга юмалаб оқарди.  Мен шунда Отамни мен учун  ҳамма нарсага    тайёрлигини    тушуниб,   бекорга аразлаганимни тушуниб етдим лекин афсус энди кеч эди. Мана азизларим қиссадан ҳисса шуки Аллоҳ  инсонларга яхшилик ҳоҳлайди лекин инсон ожиздир.     Одамзот фақат ўзи ақли етган йўлдан  бахтни кутади. Аллоҳни эса йўллари кўп.     Вақтингизни аямасдан ўқиганингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Агар ҳикоям ёққан    бўлса сиздан  ва  изоҳларда мулоҳазаларингизни кутиб  қоламан.  Крикдуши Шухрат @pophayoti
Показати все...
👍 2
ОТАЖОНИМ........ Биласизларми ҳаётда  ҳамма нарса бўлиши мумкин  экан.  Шу учун  ҳамма нарсага тайёр туришимиз керак экан.  Ҳеч қачон Ота онадан ранжимаслигимиз керак экан. Чунки улар бизни  бахтимизни ўйлаб   насиҳат қилишади.  Гапларимни исботи учун  ҳозир сизларга бир акамизни  ҳаётида рўй берган воқеани  ҳавола этмоқчиман.         -- Мен  ўзига  тўқ  бадавлат оилани фарзандиман. - дея гапида давом этди.  -- Отам  нефтьгаз  компаниясида етакчи  раҳбарларидан бири эди.  Лекин ўзини босиб олган,  беш маҳал номозини  ҳечам канда қилмасди.  Ходим ва барчага муомиласи яхши  эди.  Мен   баъзи бойваччаларнинг  ўғилларига  ўхшаган  эркатой эмас аксинча  мактабда фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган  билимим яхши эди.  Шу сабабли мактабни битириб нуфузли олийгоҳга   ўқишга кирдим.  Мени  хаёлимда доим бир орзу юрарди олийгоҳни аъло баҳоларга битирсам Отам  менга  совға сифатида энг қиммат автомобил олиб беришларини ҳоҳлардим.  Гоҳида ўқишдан бўш пайтларим авто салонга кириб ўша орзуимдаги мошинани кўриб ҳам чиқардим.        Ва ниҳоят  битирув онларим яқинлашгач,  бу фикримни Отамга билдирдим.  Мени бу гапларимга Отам ҳеч нарса демасдан бироз жилмайиб қўйди.  Университетни ҳам аъло баҳоларга битказиб,  дипломимни ҳам олдим.  Хурсандчилигим чексиз эди.  Чунки мени уйда ўша хаёлимдаги  бир умрлик орзу қилган машинам кутаётгандида.  Уйга киргач  зинадан иккинчи қаватга  чиқа  бошладим.  Ишонасизми,  ҳаяжондан юрагим  тез тез урарди.  Отамни хонасини эшигини очдим ва ичкарига кирдим.  Рўпарамда кўзлари қувоончга тўла Отам турардилар.  Мени  қучиб,  табриклади яхши ният тилаб  табриклади.  Ва қўлларида ушлаб турган олтин ғилофли  ҚУРЪОН китобини менга узатди.  Аммо мен Отамдан бошқа совға кутгандим.  Шу ерда ҳафсалам пир бўлди кайфиятим тушиб хафа бўлиб,  Отамга шундай дедим:        --   Отажон наҳот  сиздай бой одам менга фақат шуни илинган бўлсангиз ахир ёлғиз ўғлингизман тилагимни  бажариш қийинмиди?-дея китобни хонадаги стол устига ташлаб  чиқиб кетдим.        Шу  чиқиб кетишимда анча вақт Отамдан хафа бўлиб аразлаб юрдим.  Орадан анча вақт ўтди... уйландим,  болаларим изма из туғилишди.  Ўз соҳамни чуқур эгаллаб  яхши мутахассис бўлганим учун  мени бошқа давлатга раҳбарлик лавозимига кўчириб ўтказишди.  Ишларим яхши,  ҳаётим ҳам оилам,  болаларим билан мазмунли эди.  Мен ўшанда  билмасдимки,  бу олган билим ва тарбиям  ҳаммаси Ота онам берган ўгиту насиҳатлар сабаблигини.         Кунлардан бир куни чет элда пайтимга телефонимга  Отамни юраги ушлаб тўсатдан вафот этганлиги ҳақидаги хабар келди.  Мен тезгина болаларимни олиб ватанга,  туғилиб ўсган уйимизга қайтдим.   Уйимиз эшиги олдида тўн,  қалпоқ кийган одамлар билан гавжум эди.  Ичкарида йиғи овози оламни тиратарди.  Кўзимда ёш билан ичкарига кирдим.  Отам раҳматли жимгина кўзлари юмуқ ҳолда ётардилар. Жонсиз танасини қучиб  ич ичимдан ўксиб ўксиб йиғладим.  Ўшанда бекорга хафа бўлиб аразлаганимдан минг бор афсусландим.  Аммо энди кеч эди.  Отамни охирги манзилга кузатиб қабрга қўйиб келдик мавридларини ўтказдик.     Эртаси куни оиламиз юристи Алишер ака уйимизга келиб яна бир бор ҳамдардлик билдирди. Ва мени отам раҳматлини хонасига бирга чиқишимни айтди.  Иккинчи қаватга зинадан кўтарилаяпман,  лекин ҳали ҳам  Отамни вафот этганлигига  ҳечам ишонгим келмасдим.  Отамни хонаси иккаламиз кирдик,   шу шу ҳолатда эди.  Алишерака қўлимга Отамни сейфини калитини бериб уни очишимни. Отам раҳматлини  менга қолдирган  меросимни қабул қилишимни айтиб қолди.  Сейвфни очдим у ерда барча..
Показати все...
👍 1
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.