cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

𝑼𝒔𝒖𝒍𝒖𝒅 𝑫𝒊𝒚𝒏

Бу саҳифа Ал-Азҳар мадрасаси ва WISE универида таҳсил олаётган, ҳамда Қуръон, фиқҳ, тазкия илмлари Устозаси томонидан юритилади💐

Більше
Рекламні дописи
500
Підписники
-224 години
-47 днів
+130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

#Тафсир «Батаҳқиқ, сизларга ер юзида қудрат ва имкониятлар бердик ва унда сизлар учун яшаш воситалари қилдик, қанчалар оз шукр қиласизлар-а?!»  (Аъроф сураси, 10- оят). Ғоят қисқа иборалардан ташкил топган ушбу ояти карима чексиз ҳақиқатни, воқеликни мужассам қилгандир. Ер юзида инсонга яшаш имконини бериш осон иш эмас. Бу имконни яратиш учун қанчадан-қанча бир-бирига боғлиқ ишлар амалга оширилган. Аввало, олам инсон ҳаётига мосланган, кейин, инсон бу дунёда яшашга мослаштирилган. Бу икки тарафлама мослашишнинг вужудга келишига сабабчи ишлар ҳақида олимлар қанчадан-қанча китоблар ёзганлар ва ёзмоқдалар ҳам. Инсон ақлини ишлатиб, дунёда унга яратиб қўйилган яшаш имконларидан ақалли бир ёки иккитасини ўйлаб кўрса, тушуниб етадики, Аллоҳга ҳар қанча шукр қилса ҳам оз экан. Мисол учун, энг эътибор берилмайдиган нарсани - ҳавони олиб кўрайлик. Инсон ҳавосиз яшай олмайди. Аммо, ҳаёт учун зарур ҳаво фақат ерда ва атрофида бор. Ундан юқорига чиқсангиз ҳам йўқ, пастга тушсангиз ҳам йўқ. Қолаверса, ҳавони доимо тозалаб, инсонга керакли ҳолга келтириб турувчи омилларни, жумладан, дарахтларни ҳам Аллоҳ таоло яратиб қўйган. Бу неъматнинг қадрини билиш учун инсон ҳавоси йўқ жойда ёки ҳавоси бузуқ жойда бир оз турса, кифоя. Аммо, ҳаво ҳар қанча мусаффо бўлса ҳам, уни қабул қиладиган, бошқа аъзоларга ҳам таъсирини ўтказадиган аъзоларни инсонга ким берган? Албатта, Аллоҳ берган. Аллоҳ инсоннинг ер юзидаги ҳаётига имкон ўлароқ ўша аъзоларни бериб, уларни маълум тариқада ишлайдиган қилиб қўйган. Ушбу неъматнинг қадрини билиш учун нафаси қисадиган одамнинг олдида бир оз ўтиришнинг ўзи кифоя. Аллоҳ инсонга ер юзида яшаши учун берган имконияти сон-саноқсиз бошқа имкониятлардан бири, холос. Одатда, одам ўзига бирор нарса берган шахсга ташаккур айтиб, уни ҳурматлайди. Аммо, кўп инсонлар шунчалик беҳисоб неъматларни берган Аллоҳни инкор этадилар ва Унга шукр қилмайдилар. Шукр қиладиганлари эса жуда оз. Уларнинг шукри ҳам жуда оз. 📚«Тафсири Ҳилол», Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рох,имахуллох.
Показати все...
Фото недоступне
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Показати все...
2👍 1
Фото недоступне
#ҳикмат Ҳар кимга не берганинг бас эрди, Ондин кўпу оз, керакмас эрди. Аллоҳим, Сен қайси бандангга нимаики (умр, бойлик, камбағаллик, ғам-ташвиш...) берган бўлсанг, меъёрида бердинг. Бундан кўпи ҳам, ози ҳам унга керак эмаслигини билганинг учун бердинг. Алишер Навоий ҳазратлари
Показати все...
👍 2
МУХАРРАМ ОЙИ ХАКИДА
Показати все...
15.82 MB
3
Фото недоступне
Фото недоступне
114. Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса, эсловчиларга эслатмадир. Уламоларимиз ояти каримадаги «Кундузнинг икки тарафида» адо қилинадиган намоз бомдод, пешин ва аср намозлари, «кечанинг бир бўлагида» адо этиладиган намоз шом ва хуфтон намозлари, дейишган. Дарҳақиқат, намоз ҳақиқий руҳий озуқа, банданинг ўз Робби ва ҳақиқий ёрдамчиси Аллоҳ таоло билан бевосита боғланишидир. Намоз оғир ва нозик пайтларда кишига мадад берувчи омилдир. Намоз диннинг устунидир. Усиз ҳеч бир аҳамиятли ишни кўнгилдагидек охиригача етказиб бўлмайди. «Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади». Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади. Намоз ўша яхшиликларнинг гултожидир. Ушбу оятда оғир ва аҳамиятли ишларни қилишда, Аллоҳнинг амрига бўйсунишда, кўрсатган йўли ва йўллаган динида мустақийм туришдек масъулиятли ишда намоз ва яхшилик қилиш ила олдинга йўл очишга ундаш бор. Худди шу маъно Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида ҳам ўз ифодасини топгандир. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонлик ортидан яхшилик қил. Уни ювади. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил!» дерлар. «Бу эса, эсловчиларга эслатмадир». Зотан, намоз ҳам зикр-эслашдир. Яхшиликлар ҳам шундай. Аллоҳнинг йўлида, Унинг динида мустақийм туриш учун сабр ҳам керак. @HIKOYANEW
Показати все...
Мавлоно ҳазратлари инсонларда руҳ ва нафс турлича бўлишини қуйидаги мисолда шундай таърифлайди: “Бир сўфий хаёл оғушида сузмоқ учун боққа кирди. Боғдаги турли туман гулларни кўриб, хаёли бошидан учди. Кўзларини юмганча, ўйга толди”.“Боққа кирган бошқа бир киши эса сўфийнинг бу ҳолидан ажабланиб унга: “Нега ухламоқдасан? Боғдаги гулларнинг рангидан лаззатланмайсанми? Аллоҳнинг раҳмат асарларига назар солмайсанми?”, деди. Сўфий: “Эй ҳаваскор инсон! Шуни яхши билки, раҳмати илоҳийнинг энг буюк асари кўнгилдир. Унинг ташқарисида қолганлар илоҳий раҳматнинг сояларидир” – деб жавоб берди. “Дарахтлар орасида дарё оқиб ўтмоқда. Унинг шаффоф сувида дарахтларнинг соясини кўрасиз”. “Сувда акс этганлар хаёлий боғлардир. Асл боғ ва боғчалар эса инсон кўнглида. Чунки инсон кўнгли – илоҳий назаргоҳ. Дарахтларнинг сувдаги гўзал акси сув ва тупроқдан иборат дунё оламига оид гўзаликлардир”. “Агар бу оламдагилар кўнгил оламидаги у нашъа гулига маҳлиё бўлмасалар эди, Аллоҳ таоло бу олам ҳақида алданиш макони, демаган бўлур эди”. ✍📚
Показати все...
👍 1🔥 1
01:09
Відео недоступне
Румийдан.... ✍📚
Показати все...
Rumiy t.mp42.86 MB
3
Фото недоступне
#Амал Ҳасан Басрий шундай деди: «Аллоҳга қасамки, Қуръон оятларини ёд олиб, унинг чегараларини бузган одам уни тадаббур қилмабди. Айрим кимсалар "Қуръонни бошидан охиригача ўқидим" дейди, лекин унинг на хулқ-атворида, на амалида Қуръоннинг асарини кўрасан». https://t.me/+Wh5rgtbyZ6A5YzZk
Показати все...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ўрталаридаги ўзаро муҳаббат ажойиб бир ҳолатда эди. Ўша пайтни васф қилган китоблардаги ривоятларни ўқир эканмиз, бу нафис ҳолатдан завқланмай, иложимиз йўқ. Охирги замон пайғамбари бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зотнинг маҳбуба завжаи мутоҳҳаралари Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ораларидаги ўзаро муҳаббат кенг маънодаги муҳаббат бўлиб, уни атрофлича мулоҳаза қилиш ва ундан ўрнак олиш лозим. Оиша онамиздан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Албатта, сен мендан қачон рози бўлсанг ҳам биламан. Мендан қачон аччиқланган бўлсанг ҳам биламан», дедилар. «Уни қаердан биласиз?» дедим. «Қачон мендан рози бўлсанг, «Муҳаммаднинг Робби ила қасамки, ундай эмас!» дейсан. Қачон аччиқланган бўлсанг, «Иброҳимнинг Робби ила қасамки, ундай эмас!» дейсан», дедилар. «Тўғри! Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули, исмингиздан бошқани ҳижрон этмайман»,  дедим». Иккисини Муслим ривоят қилган. Ушбу ҳадиси шарифда икки тарафнинг бир-бирларига нозик қарашлари ва илтифотлари очиқ баён этилмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг гапларидаги бир оғиз сўзнинг ўзгаришидан у кишининг руҳиятидаги куллий ўзгаришни англаганлар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо бўлсалар ўзларидаги ана шу ўзгаришни жуда нозиклик билан юзага чиқарганлар. «Исмингиздан бошқани ҳижрон этмайман» деганлари «фақат исмингизни айтмайман, холос» деганларидир. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф https://t.me/+Wh5rgtbyZ6A5YzZk
Показати все...
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.