cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Бахтиёр Турсунов блоги

Қурувчининг кундалиги

Більше
Рекламні дописи
277
Підписники
+124 години
-77 днів
+330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Қуйидаги ҳангомани яхши кайфият учун такрор қўйишга қарор қилдим. Қурувчининг кундалигидан Бир қизиқ ҳангома эсга тушиб кетди. 2016- йилда битта қурилиш фирмасида катта бригада бўлиб ишлаб юрган дамларимиз эди. Ўша куни ишлаган ҳақимизни беришди, ишчиларга тарқатиб чиқдим. Ўн беш одам, айни тушлик вақтида катта стол атрофида овқатланиб ўтирибмиз. Ҳамманинг кайфияти аъло, чўнтакка пул кирган. Ишчилар орасида ота-бола ҳам бор эди. Отасининг пулини ҳам қўшиб ўғлининг банк картасига ташлаганман. -- Ўғлим, икковимизнинг пулимиздан патент тўловларимизга етадиганини олиб қолиб, қолганини онангнинг номига жўнатиб юбор,-- деди акамиз, овқатланиб бўлиб қўлига телефонни олиб нимадир кўриб ўтирган ўғлига. -- Ҳозир шуни қандай юборишни ўрганаяпман, -- жавоб берди ўғли кўзини телефондан узмасдан. Телефоннинг ўзидан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри пул юборадиган махсус программалар энди-энди чиққан вақтлар эди. Ёши катталар стол атрофида ҳали овқатланиб ўтирган эдик. Хона тўридаги каравотга бориб ўтириб олган ўғил, телефонда бир нималар ёзаяпти, бир пайти дадасига қараб. -- Дада, аямнинг холи борми йўқми? -- дея сўради. Ҳамма баравар ўша томонга қарашди ажабланиб. Мен амакига қарадим. Қўлидаги товуқ оёғини оғзига солаётган амаки, ўғли томонга шунақа бурилиб қаради, энг моҳир кино актёрлари ҳам бу ҳолатни асл ҳолича чиқариб бера олмайди-да. -- Ўй... бола, калланг кетганми сенинг? Аянгни холи билан нима ишинг бор? Келиб-келиб мендан сўрайсанми? Одамларни олдида шарманда қилма бола. -- Йигирма беш йилдан бери бирга яшаб сиз билмасангиз ким билади дада, бошқа кимдан сўрайман бу жойда? Ўн беш одам баравар портладик-ку, яқин орада бунақа кулмагандим. Кўзларимдан ёш чиқиб кетди. Давоми ундан ҳам ошиб тушди. -- Мана келинг сиз,-- дадасини ёнига чақирди ўғли. Қўлида чала ейилган товуқ оёғини қўйиш ҳам эсидан чиққан амаки, " вой энангни эмгирди боласи, шарманда қилдин-ку" дея ўғлининг олдига бориб телефонига қараб туриб. -- Ҳа, шумиди? Буни мен ҳам билмайман, Бахтиёр акангдан сўра, у билади аянгни холи бор йўқлигини,-- деса бўладими. Аввалги портлаш ҳам йўлда қолди-ку, баъзилар қорнини ушлаб кулавериб ерга думалаб қолишди. -- Одамни ҳижолат қилманг ака, бу нима деганингиз, янгамни холи бор йўқлигини мен қайдан биламан,-- дедим жиддий тортиб. -- Шу пайтгача бизнинг уйга доим сен пулларимизни юбориб турардинг-ку, хотинимни бизлар Бека деб ўрганиб кетганмиз, ҳеч паспортига қарамаган эканман. Хужжатда асли Холбеками? Ёки Бекахолми? Балким Ойбекадир, сен пул юборган вақтинг кўргансанку, холи борми-- дейди. -- Шунақа демайсизларми-ей, ота-бола бир бирларингиздан қизиқчи экансизлар-ку, одамни уялтириб қўйдингизлар. Аянгни холи бор, Холбека деб ёз,-- дедим ўғлига. Бекорга айтишмайди-да, ўзбекнинг ўзи қизиқ, ўзидан ҳам сўзи қизиқ деб. Бахтиёр Турсун 10 04 2021
Показати все...
👍 4
Қурувчининг кундалигидан 27- август 2022-йил. Москва шаҳрида ер ости метросида кетаяпман, телефонимга ватсап орқали иккита хабар келди. " Яқинлаб қолдингми? " "Қайси метро бекатга етдинг?" шу мазмундаги иккала хабар ҳам бир кишидан, яъни Вадим исмли одамдан келибди. "Бир оз аввал метрога тушдим, Калужская бекатига етиб келдим энди" дея жавоб ёздим. "Қанча вақтларда етиб келасан?" дея савол берилган хабар келди яна. "Қирқ беш, эллик дақиқаларида етиб борар эканман." Вадим билан танишганимизга ўн беш кундан ошди, аммо ҳали юзма-юз кўришмаганмиз, фақат телефонда гаплашамиз ёки ватсапда ёзишамиз. Алёшанинг уйининг ички таъмирини қилаётган вақтимиз, у айтиб қолди "Вадим исмли дўстим бор, ваннахонасини таъмирлатмоқчи қилиб берасанми?" деб. "Майли, савдомиз келишса қилиб бераверамиз" дегандим ўшанда. Алёшадан рақамимни олиб телефон қилганди Вадим. Уйида учрашиб ишни бошида савдолашишга келишдик. Ўшандан бери гоҳида унинг вақти бўлмайди, гоҳида менинг вақтим топилмайди. Бугун боришимни кеча айтгандим, ватсап орқали уй манзилини ёзиб юборди. Камига тўрт марталар телефон қилди, йўлга чиқдингми? Аниқ келасанми? Қаердасан? Дея. Энди ватсап орқали хабар ёзаяпти. "Люблино" метро бекатига етиб боргунимча яна беш олти марта хабар келди. Сабри чидамади шекилли телефон ҳам қилди. "Шовқин, яхши эшитилмаяпти ўн дақиқада метродан чиқаман, ўзим телефон қиламан" дедим-у, телефонни ўчирдим. Яна хабар келди, " Мен ҳам йўлдаман машинада уйга етай деб қолдим, метродан чиққач телефон қил манзилни яхшилаб тушунтираман пиёда келса бўлади" Бир оз вақт ўтиб метродан чиқдим, Вадимга телефон қилдим кўтармади. Ўзи қайтиб қилиб қолар дея йўл кўрсатгич программани ёқиб унинг уйига томон кета бошладим. Айтилган манзилга етиб келдим ҳамки у телефон қилмади. Мен яна телефон қилдим кўтармади. Эшигига яқин бориб қўнғироқни босдим ҳам жавоб йўқ. Банд бўлса бўшагач ўзи телефон қилиб қолса керак дея шу жойдаги ўтирғичга ўтирдим. Ўн дақиқа, йигирма дақиқа, ярим соат ўтди ҳамки жимлик. Ўн марта телефон қилиб, ўн марта уй қўнғироғини босдим жавоб йўқ. Телефони машинасида қолиб кетдимикан? "Ҳали йўлдаман мен ҳам" деганди охирги гаплашганимизда. Хуллас бир ярим соат ўтирдим ундан дарак йўқ. Ҳеч қачон бунақа ҳолат бўлмаган, ким билан учрашишга келишсак айтилган вақтга етиб келарди. Жудаям зарур иши чиқиб қолган бўлса телефон қилиб айтиб қўйса бўларди ёки хабар ёзса. Аввалига жаҳлим чиқди, учрашишга вада қилиб чақириб одамни бунақа кутдириб қўйиши нимаси? дея. Кейин ҳавотир олиб бошладим. Бирор гап бўлдимикан, бирданига бунақа йўқолиб қолиши мумкинмасда ахир. Ватсапга ҳам охирги марта менга хабар ёзган вақти кирган. Бу жойда кутишдан фойда йўқ дедим-у, ортга қайтдим. Бекатга келиб автобусга миндим, ҳаёлимда битта гап, "нима бўлди экан?" Автобус ойнасидан йўлга қараб кетаяпман, йўл четида бир қора рангли машина сим ёғочга урилибди, атофи тўла одам. Шу Вадимнинг машинасимикан? Шошиб уйига келишда йўлдан чиқиб кетдимикан? Ўзи соғмикан ёки ўлдимикан? Шу каби ҳаёллар миямни пармалай бошлади. Умримда кўрмаган бир одамдан ҳавотир ола бошладим. Автобус метро бекатига яқинлашган эди Йўл четида яна оломон гавжум, камига юзига ниқоб тақан полициячилар қўлида автомат атрофни ўраб туришибди. Тез ёрдам машинаси ҳам бор. Москваям криминал шаҳар, ҳар куни қаердадир кимнидир отиб кетишади ёки машинасида портлатиб юборади. Яқиндаям бир бойвучча қизни машинасида портлатиб кетишганди. Нима бўлди экан, наҳотки Вадимни отиб кетишган бўлишса-я. Автобусдан тушиб яна унга телефон қилдим, чақирув кетаяпти демак телефон ўчмаган, аммо кўтармайди. Минг ўй ҳаёл билан яшаш жойимизга қайтиб келаяпман, икки кўзим телефонда бирон хабар келармикан Вадимдан. Ватсапдан хабар келди, акам ёзибди "келаяпсанми?" дея. Бугун акамни туғилган куни, дўконга чиқиб майда-чуйда олиш керак, кечурунга ош қилиш керак, шунга эртароқ қайт деганди.
Показати все...
👍 2
Сал вақт ўтиб яна хабар келди ватсапга, жияним Фурқат экан. "Тоға қаердасиз? Сизни Беляевада кутаяпман, кеча айтган жойга бориб келишимиз керак" дея ёзган. "Йўлдаман, бораяпман" деб қисқа ёздим. Мен ҳозир бир кишидан, фақат Вадимдан хабар кутаяпман. Ўйлаб-ўйимнинг охирига ета олмаяпман, неччи кундан бери қачон келасан, қачон учрашаммз? Деб юрган одам, учрашув вақтига йигирма, йигирма беш дақиқа қолгунча ёзиб турса-ю, йўқолиб қолса. Бошқа нарсалар ҳақида ўйлай дейман яна шу ҳаёллар бошимни ғувиллатади. "Беляева" метро бекатидан чиққан жойда Фурқат кутиб турган экан. Салом-алик, ҳол-аҳвол сўрашгач унинг машинасида шаҳарнинг бошқа томонига йўлга чиқдик. -- Ишингиз нима бўлди тоға? --сўради у. -- Расво бўлди, уйига етиб борган вақтим у йўқолиб қолди. Телефон қилсам олмаяпти, ватсапдан ёзсам жавоб йўқ, кирмаяпти ҳам. -- Нима бўлди экан, ўзи қачон келасан деб чақириб юрганди-ку? -- Шунга ҳайронман, ишқилиб ўлиб қолмадимикан? -- дедим ўзимнинг ўйимдан ўзим чўчиб. -- Бой одаммиди? -- Билмасам, ўзини кўрмаганман ҳали. -- Битта ярим отиб кетган бўлса, телефонини текширишса, охирги қўнғироқ сизга бўлган бўлса, бошингиз балога қолади. -- Э.. Ўчеее, совуқ нафас. Шу гап кам эди ўзи менга. Ана энди бу мияда ёмон ҳаёллар айланишини кўрингда. Машинада тикон устида ўтиргандек кетаяпман, камига телефон заряди ўчди. Машинадаги зарядчик менинг телефонимга тушмас экан. Узоқ йўлга бориб қайтгунча бўларим бўлди. Ҳадемай кеч тушди. Яқинимиздаги катта "Ашан" деб номланадиган савдо марказига кириб туғилган кунга бозорлик қилдик. Хонамизга келиб телефонимни зарядга қўйиб қўйдим. Ўн беш дақиқалар ўтиб ёқдим. Ватсапга кирдим дарров. Вадимдан бештами, олтитами хабар келган. "Кеча тунги навбатчиликда ишлагандим, сен билан телефонда гаплашган вақтим рулда эдим, уйга етиб келдим-у озроқ чўзилай деб донг қотиб ухлаб қолибман. Узр" Бу биринчи хабар, қолганлари ҳаммаси узр сўраш. Ана халос, ухлаб қолибдимиш. Одам ҳаётда ҳар хил вазиятга тушар экан. Ҳеч, бир вақтнинг ўзида ҳам жаҳл қилиб, ҳам хурсанд бўлганмисиз. Ухлаб қолиб мени шунча куттириб, асаб бўлишимга не-не ёмон ҳаёллар миямни пармалашига сабабчи бўлгани учун жаҳлим чиқса, унинг тириклигига хурсанд бўлдим. Аҳмоқларнинг соғ омонлигига ҳам шод бўларкансан баъзида. Бахтиёр Турсун
Показати все...
👍 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Amir Xudoyberdi she'riyati: МЕН СЕНИ СЕВАМАН Мен сени севаман ғунча лабида Ўпичдай титраган шабнам мисоли. Мен сени севаман ҳижрон шабида Эриб адо бўлган бир шам мисоли. Мен сени севаман чўққини қучиб, Жарликка осилиб турган қоядай. Мен сени севаман ўзидан қочиб, Ўзига эргашиб юрган соядай. Мен сени севаман... О, бундан ортиқ Севишимни талаб қилмагин, гулим! Бундан ортиғини этолмам тортиқ, Бундан ортиқ севги бўлади ўлим! ** Кўзларинг чиройлидир, Сиғинади юлдузлар. Кўзларингни ҳар кеча Соғинади юлдузлар. Кўзларинг чиройлидир, Тубидан сой оқади. Соҳилидан оламга Ҳуркак оҳу боқади. Кўзларинг чиройлидир, Қаросига тун банда. Ёғдусидан кундузнинг Этаклари парканда. Кўзларинг чиройлидир. Ой фалакка чиққан чоқ, Кипригингга осилиб Учмоқ истар арғимчоқ. Кўзларинг чиройлидир, Оҳ, унутдим ўзимни. Излаганлар топгайдир Кўзларингдан кўзимни!
Показати все...
🔥 5
СЕН, ЖОНИМ, МАНА ШУ БОҒЛАРНИКИСАН Боғларда хазонлар сипоҳи Азалдан музаффар бир лашкар... Бугун менга қарши андуҳлар Бирлашган... бирлашган... бирлашган... Бирон-бир меҳрибон кўринмас Навоий куйлаган саф аро. Япроқлар тўкилар тинимсиз — Заъфарон... заъфарон... заъфарон... Аста-секин қош ҳам қорайди, Ҳамроҳдирман ёлғиз менга ман. Бир куйни куйлайман тинимсиз — Енгаман... енгаман... енгаман... Сокинликдан қаттиқ димиққан Борлиғим шаҳд тилар, ғулу тилар. Ёғиб ёғмас, тарқаб тарқамас Булутлар... булутлар... булутлар... Ҳали юлдузлардек чарақларим бор Бордир булутлардек бўзларим. Бўлгим келаётир осмоннинг Кўзлари... кўзлари... кўзлари... Матназар АБДУЛҲАКИМ
Показати все...
4👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Меҳмон келди. Шерзод Комил меҳмонимиз бўлди Ой юзин қоплаган... Ой юзин қоплаган туманли доғлар, Кечалар хобгоҳи узра чекмишлар; Соллана-соллана эгилган боғлар, Бизни хотирлардан буткул кечмишлар. Қачондир эркаси эдик дунёни, Илинди у кунлар ўтмиш тавқига; Тўлдирдик биз ичга қандай риёни?.. Неларни ёздик ёр кўнгил лавҳига?! Ортга қайтамизми, бўлмасдан пушмон?.. Юрак чалмасидан айрилиқдан жом?! Мен ёрдан ажралсам керакмас душман, Кўнгилдан ажралсам бўламан тамом! Тўфонлар қамрамай сокин умримни, Асраб қолмоғим шарт билдим юз фоиз; Сайраб турганида шохда қумримни, Қафасга солишим нечоғлик жоиз?! Исботлашим шартмас, ниманидир йўқ, Ненидир ўзгартиб яшашим шартмас. Умрим бу нишонга қадалмаган ўқ, Тириклигим тоъле, ўлимим дардмас. Кутишим керакмас доғули тонгни Ё, шомда келгувчи ажални туйқус. Яшаш лозим фақат силқитмай онгни, Чекмаслик чун фақат эртага афсус. Қолгани ҳеч нарса, ҳечга арзимас, Тақдир битган бўлса ёзилар тоъле! Яшаб ўтишим шарт шу ҳаётни бас, Ҳаммадан кўркамроқ, ҳаммадан олий. 29.06.2024
Показати все...
5👍 1
Repost from Abror Zohidov
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🏆“Ота, менга кубокни олиб келинг” – қизининг сўнгги истагини шараф билан бажарган футболчи ⚽️Куни кеча Германия-Дания ўйини бўлиб ўтди ва унда немислар ишончли ғалаба қозонишди. Бу икки терма жамоа узоқ 1992 йилда Европа чемпионати финалида учрашишган ва унда Дания чемпион бўлганди. Бу ютуқнинг ўзига хос ва ниҳоятда таъсирли бир жиҳати бор эди. 🎗Тасодифларга тўла ўша чемпионатда аслида Дания умуман иштирок этмаслиги керак эди. Саралашдан ўта олмай, бутсаларни отиб юборган жамоа тарқалиб ҳам кетганди. Аммо қатнашиши керак бўлган Югославияда уруш бошланиб кетади ва бу жамоа мусобақалардан четлаштирилади. 🏝Унинг ўрнига дарҳол Дания термаси йиғилади. Жамоа футболчилари рўйхатида Ким Вильфорт ҳам бор эди. У турнирга боришни рад этади – чунки жондан азиз қизалоғи Лин қон раки касаллигига чалинган, жон олиб жон бераётган пайтлари эди. Қиз оғриқлардан, умидсизликдан азоб чекаётган бир пайтда ота уни ташлаб кетишни хаёлига ҳам келтира олмасди. 🚑 Бироқ қиз отасига шундай дейди: “Ота, мусобақада қатнашинг ва ғолиб бўлиб, кубокни менга олиб келинг!”. Атрофдагилар бу мутлақ ушалмас орзу эканлиги, қизнинг соғайиши каби сароблигини ҳис қилиб, аччиқ-аччиқ йиғлашади. ❤️‍🩹 Вильфорт бу қизи Линнинг сўнгги истаги эканлигини ҳис қилади ва чемпионатга отланади.  У дастлабки икки ўйинни жуда яхши ўтказади. Учинчиси олдидан уйидан қўнғироқ бўлади ва қизининг аҳволи оғирлашгани ҳақида хабар келади. Дарҳол ортга қайтган ота қизининг олдига етиб келади ва руҳини кўтаради. Иккиси Даниянинг Франция устидан эришган шонли ғалабасини бирга томоша қилишади. Шундан кейин қизи, оиласи ва бу воқеадан хабар топган бутун мамлакат Кимдан чемпионатга қайтишни ўтиниб сўрайди. Вильфорт ярим финалга етиб боради, Голландия дарвозасига тўп киритади ва яна қизи ёнига қайтади. Кўзларида сўнгги шуълалар чақнаётган қизалоқ кубокни кутаётган эди. Юм-юм йиғлаган ота қалбини фарзанди ёнида қолдириб, вужуди билан финалга етиб боради. 🥇Финалдаги рақиб анойилардан эмасди, Германия деса нафақат Европа, балки бутун дунёнинг оёғи титрарди. Икки йил олдинги жаҳон чемпионлари Еврони ҳам қўлга киритишга астойдил бел боғлашган, тасодифий чиқиб қолган Дания улар учун писта пўчоқдек парча-парча бўлиб кетиши керак эди. Лекин бу ўйинда умид ўйнади, орият ва мўъжизага ишонч майдонга тушди. Кўзда ёш билан тўп сурган Ким Вильфорт яна тўп киритди ва Дания Германия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз эртагини ёзди. ❣️Кубокни олиши билан уйига қараб шошган ота уни қизига топширди. Қизалоқ Лин жони азобдалигига қарамай шодликдан сармаст бўлди. Кўп ўтмай унинг жони узилди. Дафн маросимида Дания терма жамоаси саф тортди, бутун мамлакат иродали қизалоқни сўнгги йўлга кузатиб қўйди. 🤲 Айтингчи, Сиз ҳануз мўъжизаларга ишонмайсизми? Аброр Зоҳидов @az_sss
Показати все...
5👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
👍 4
Қалин палто кийиб олганим учун зарари тегмади-ю, тишлари ботиб қўлимни оғритди. -- Тишла!!! Мана қўлим, яна тишла!!! Сенга қилган яхшиликларимга шуми жавобинг, мени тишлайсанми? -- худди одамга гапираётгандек бақириб кетдим, устимдаги палтони ечиб қорга отдим. Билагимни очиб, "мана энди тишла, ма, ма, тишлаб узиб ол!!!" десам, сиртлон ўша мен сувдан олиб чиққан кучукча вақтида кўзлари мўлтираб қандай менга қараган бўлса шундай тикилиб турибди. Шу ҳолида узр сўраётгандек. Мана шу кучук 2012- йил қишигача уйимизни, молимизни қўриқлади. Атрофда ҳамма танирди, томорқамизга бегона мол оралай олмасиди. Товуқларимизга хужум қилган тулкини ушлаб талаган вақтида тулкидан қанақадир касаллик юқди, чунки сиртлоннинг тишларидан ўша тулкини ажратиб олган вақтимда касаллигини кўргандим. Икки ойча молхонада туролмай ётди, ҳар хил дори, уколлар қилдим барибир тузалмади. Бир кун эрталаб молхонага борсам, жони узилган экан, одамлар оёқ босмайдиган жойга олиб бориб, чуқур ковлаб кўмдим. Баъзи вақтларда атрофимда иши битгунича ака-акалаб, ёки жўра-жўралаб юриб, иши битгач орқамдан пичоқ уриб кетганларга дуч келганимда, доим Сиртлон эсимга тушади. Бахтиёр Турсун 22.06.2023
Показати все...
👍 15
#Сиртлон 2002- йил ёз ойлари эди. Ўша вақтларда Пайариқ каналидан пахта далаларига сув тортиб берадиган сув насосда ишлардим. Бир куни тушга яқин шу далаларда сувчилик қиладиган Усмон ака келиб. -- Бахтиёр бугун насосга бормадингми? -- дея сўради. -- Ака мен кечаси ишлаяпман, кундузи насосга шеригим Шермат ака қарайди, нима гап ? Тинчликми ? -- Пастки қишлоқлик Элмон деган бола итини оёғини боғлаб сувга отиб юбориб кетибди, ит сувда оқиб бориб насос қувурига осилиб қолган, сувдан чиқариб олишга қўрқдим. Сен ўзинг борда шу кучукни сувдан чиқариб, оёқларини ечиб қўйиб юбор. -- У бола жинними? Нега итни сувга ташлаган? -- Айтишича товуқ еркан, қўни- қўшниларнинг ҳам товуқларини еб ҳамманинг жонига тегибди. Сен олиб келиб боғлаб қўйсанг, ҳали кучукбачча экан. -- Ҳозир пастга тушаман, сувдан чиқариб қўйиб юбораман, аммо ўзим кучук қилиб асраб олмайман, биласиз бизда ҳам товуқ кўп, товуқ ейдиган кучук керакмас. Бир оз вақт ўтиб канал ёқасига тушдим, насос олдига борсам, бетон қирғоқ билан қувур орасига қисилиб қолган сариқ рангли кучукнинг боши сувдан чиқиб турибди. Сувга тушиб тортиб канал ёқасига олиб чиқдим. Қаттиқ сим билан шунчалик қисиб боғланганидан оёқларидан қон сизиб турибди, симни қўлим билан еча олмадим. Насос ёнига қурилган чайлани қулфини калити доим чўнтагимда, эшикни очиб ичкаридан қисқич олиб чиқиб симларни кесдим. Икки соатдан ошиқ вақт муздек сувда ётган кучукча қалтираб қолган, оёқлари увушиб қолган шекилли, бир қанча вақт жойидан тура олмай ётди. Саратон қуёши қиздираяпти, атрофда тирик жон кўринмайди. Баданидан иссиқ ўтиб ўзига келган кучукча аста жойидан турди ва ёнимга келди. -- Бир марта ўлиб тирилдинг, энди бошқа ҳеч қачон товуқ ема, кейин Элмоннинг уйига ҳам қайтиб борма, кейинги сафар у сени осади, -- дедим кўзлари мўлтираб менга қараб турган кучукка. -- Ҳоҳлаган тарафингга кет, энди озодсан, -- шундай деб чайлага қисқични қўйиш учун кириб кетдим. Ўзимизнинг томорқага сув чиқариб берадиган кичкина сув насосимиз шу чайла ичида, бир кун олдин бузилган эди. Шу насосни тузатиш учун ишга киришдим, иш билан бўлиб кучукча эсимдан ҳам чиқибди, бир соатча вақт ўтиб ташқарига чиқсам у шу жойда иссиқ тупроқда ётибди. Мени кўриб жойидан сакраб турди, кесилган думини ликиллатиб келиб оёқларимга суйкалди. -- Сен ҳалиям шу ердамисан, кет дедим-ку, бор йўқол, -- дея бақирдим. Бирдан овозим баландлатишимдан чўчиб у сал нарига бориб, менга тикилиб тураверди. Канал ёқалаб уйга кетдим, кучукча ортимдан эргашди. Ердан тош олиб урмоқчидек қўрқитсам сал нарига қочади, кейин яна ортимдан эргашади. Уйга етиб келдим. -- Бир чеккага боғлаб қўй ўғлим, ҳозир қувиб юборсанг яна биронтанинг товуғини еса уриб ўлдириб қўяди, уволи урмасин. Яхши ит бўлади ҳали кўрасан, тераклар остига боғлаб қўй ёнига товуқлар бормайди. Бўш қўймасак товуққа зарари тегмайди, -- деди онажоним. Онам айтгандек итни бўйнига занжир солиб боғлаб қўйдим. Унга Сиртлон деб исм бердик. Ана шу Сиртлон ўн йил хизматимизни қилди. Ана шу Сиртлон ўн йил ичида бирон маротаба товуқ емади, хатто сўйилган товуқ ичак чавоқларини ташласак ҳам қарамасиди. Қиш кунларида бўш қўйиб юборардик, бўйи нақд бўридек катта ит бўлди. 2005- йилда катта кўчада мактабдан қайтаётган ёш болалардан бири тош билан урибди, ортидан етиб олиб оёғидан бир парча етни узиб олган, йиғлаётган йигитчани оёғини кўриб менинг ҳам мазам қочди. Шу шу Сиртлон занжирбанд етилди, то ўзи қариб касал бўлиб ўлгунича бўш қўймадик. Бир йили қишда бўйнидан занжир чиқиб бўшалиб кетибди. Бирон кишига зарари тегмасин дея арқонни олиб ортидан югурдим. Анча вақтдан бери боғловли туриб зериккан Сиртлон қорда ўйнаб югурар, менга тутқич бермасди. Ёнимдан югуриб ўтаётган вақтида бўйнига осилдим, беҳосдан ириллаб ўнг билагимдан тишлади.
Показати все...
👍 3
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.