cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

«Yurist va kadr» nodavlat ta'lim muassasasi

«Yurist va kadr» нодавлат таълим муассасасининг расмий телеграм саҳифаси Курсларга ёзилиш учун тел: +99890-010-86-15 +99833-993-18-80

Більше
Рекламні дописи
4 082
Підписники
+124 години
+187 днів
+13830 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

НОГИРОНЛИК БЕРИЛГАН ВА КАСАЛЛИК ВАРАҚАСИДА БЎЛГАН ХОДИМНИНГ ИШ ЎРНИ САҚЛАНАДИМИ? САВОЛ. Аёлимга 22 феврал куни соғлиғида муаммоси бўлганлиги учун 2-гуруҳ ногиронлиги берилди. 180 кун касаллик варақасида бўлади. Касби ўқитувчи. Энди мактабда иш ўрни сақланиб қоладими? ЖАВОБ. Ходимнинг касаллик варақасида бўлиши ёки унинг соғлиғига кўра ногиронлик гуруҳи берилиши меҳнат шартномасини бекор қилиш учун етарли асос эмас. ❗️Агар ходим ТИЭК (тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси)нинг тиббий хулосасида бажараётган ишига лойиқ деб топилган бўлса, у ўз ишини бемалол давом эттириши мумкин. Ҳозирча аёлингиз меҳнатга лаёқатсизлик даврида бўлса, унга касаллик варақасига асосан меҳнатга лаёқати тиклангунига қадар нафақа ҳам тўлаб берилади.
Агар ТИЭК томонидан енгилроқ, соғлиғининг ҳолати бўйича қарши кўрсатма бўлмаган ишга доимий ўтказишга муҳтожлик юзасидан тиббий хулоса берилган бўлса, бу ҳолатда аёлингизнинг розилиги билан иш берувчи шундай енгилроқ ишга ўтказиши шарт. Аёлингиз енгилроқ ишга ўтишдан бош тортса ёки иш берувчида унинг соғлиғи ҳолати бўйича қарши кўрсатма бўлмаган бошқа иш бўлмаса ёхуд тиббий хулосага кўра аёлингизга ўз ишни бажариши умуман тўғри келмаса, таълим муассасаси аъзоларига ёки у дарс берадиган ўқувчилар учун хавф туғдирсагина, меҳнат шартномаси соғлиғи ҳолатига кўра бекор қилиниши мумкин.
❗️Тиббий хулосага диққат қилинг, агар аёлингизнинг меҳнат шартномаси бекор қилишга асос бўлмай ишда қолса, унга Меҳнат кодексидаги ногиронлиги бўлган шахслар учун бериладиган бир қатор имтиёзлардан ташқари солиқ имтиёзи ҳам қўлланилади. Яъни Солиқ кодексининг 380-моддасига асосан, унинг даромадларидан қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) солиқ солишдан озод этилади. Бу имтиёз ТИЭК маълумотномаси асосида берилади. Экспертимиз Раъно Исамитдинова Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬
Показати все...
👍 5
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга неча кундан иборат бўлган ҳар йилги таътил берилади?Anonymous voting
  • 21 календарь кундан иборат бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган
  • 30 календарь кундан иборат бўлган ҳар йилги асосий
  • 21 календарь кундан иборат бўлган ҳар йилги асосий
  • 30 календарь кундан иборат бўлган ҳар йилги асосий узайтирилган
0 votes
Ногиронлиги бўлган ишчи ходим суткада неча соат ишлаши мумкин? Тунги сменада ишлаши мумкинми ва неча соат ишлаши мумкин? Жавоб. Меҳнат кодексининг 427-моддасига кўра I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланади. Бунда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК)нинг тавсияларига мувофиқ белгиланади, лекин олти кунлик иш ҳафтасида — олти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида — етти соату ўттиз дақиқадан ортиб кетмаслиги керак. 428-моддага кўра эса ногиронлиги бўлган ходимларни хизмат сафарига юборишга, тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга ҳамда дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилишга фақат уларнинг розилиги билан, агар ушбу ходимлар учун бундай ишлар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси тавсияларида тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади. Қўшимча маълумот. ТИЭК ишловчи фуқароларнинг соғлиғи ҳолати бўйича ногиронликни белгилаш мезонларини эътиборга олиб, инсон ҳаёт фаолияти асосий турлари чекланишининг намоён бўлишини қуйидаги учта даражага ажратади: меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати — ишларни бажариш мазмуни, ҳажми, сифати ва шартларига қўйиладиган талабларга мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш лаёқати: ➖ I даража — малака, оғирлик, кескинлик пасайган ва (ёки) иш ҳажми камайганда меҳнатнинг одатдаги шароитларида меҳнат фаолиятини бажариш лаёқати, меҳнатнинг одатдаги шароитларида паст малакали меҳнат фаолиятини бажариш имкони сақланиб қолган ҳолда асосий касбда ишни давом эттириш; ➖ II даража — махсус ташкил этилган меҳнат шароитларида тавсия этилаётган касбларда меҳнат фаолиятини бажариш лаёқати; ➖ III даража — меҳнат фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади. ❗️Эътибор қаратингки, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан расмийлаштириладиган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг Касб ва меҳнат тавсиялари ёзиладиган қисмида «меҳнат лаёқати бузилиши даражаси» кўрсатилмасдан тавсия этилаётган касб номи ёзилган бўлади. ТИЭК электрон базасига Ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ишчи касблар ва хизмат лавозимларининг намунавий рўйхати (классификатори) киритилади ва ушбу рўйхат асосида ногиронлиги бўлган шахсларга касб бўйича тавсиялар берилади.
👆🏻Бундай ҳолатларда ногиронлик гуруҳи I ёки II бўлишидан қатъи назар, уларда II даража меҳнат фаолияти билан шуғулланиши учун махсус ташкил этилган меҳнат шароитларида меҳнат қилиш мумкинлиги аниқланганда уларга касб турлари тавсия қилинади, III даражада эса — меҳнат фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади.
Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, ходимга берилган “Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома”нинг ТИЭК хулосаси ва тавсиялари қисмида бу ходимга белгиланган иш вақти давомийлиги ҳамда тунги ишда ишлаши учун рухсат берилган бўлиши кераклигига эътибор қилиб, ишлатиш мумкин. Экспертимиз Раъно Исамитдинова Telegram🚀I Instagram 📷 I Youtube 🎬
Показати все...
👍 3🔥 2
Repost from Mehnat huquqi
#test Xodim bilan 1 yilga muddatli mehnat shartnomasi tuzilib, 3 oylik dastlabki sinov belgilandi. MK 159-moddasiga rioya qilinib, taraflarning neustoyka to'lash sharti belgilandi. Xodim shartnomani o'z tashabbusi bilan sinov davrida bekor qildi. Bunda…Anonymous voting
  • xodim neustoyka to’lamaydi.
  • xodim neustoyka to’laydi.
  • dastlabki sinov bilan ishga olingan xodimlarga neustoyka belgilab bo’lmaydi.
  • 1 yilga muddatli mehnat shartnomasi tuzilsa, xodimlarga neustoyka belgilab bo’lmaydi.
0 votes
👍 3
“YURIST VA KADR” NTMда навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз! Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин. 📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади. Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади. Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин: 👩‍💻@yuristkadr_menejer ☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.
Показати все...
👍 5🔥 1
Ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли МШ бекор қилиш МК нинг қайси моддасига асосан амалга оширилади?Anonymous voting
  • 160-модда, 2-қисм, 3-бандига
  • 161-модда, 2-қисм, 3-бандига
  • 138-модда, 4-қисм, 2-бандига
  • 140-модда, 3-қисм, 3-бандига
  • бу холатда меҳнат шартномаси бекор қилинмайди
0 votes
👍 5👏 1
Меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиш ...Anonymous voting
  • МК нинг 160-моддасида белгиланган
  • Мк нинг 161-моддасида белгиланган
  • МК 168-моддасида белгиланган
0 votes
👍 2👏 1
❗️Ходим ишхонага зарар келтирган бўлса, бу бўйича хизмат текшируви ўтказилиши шартми? Ҳабарингиз бўлса керак, янги Меҳнат кодекси 302-311-моддалари хизмат текшируви қоидаларига бағишланди. Кодекснинг 303-моддаси талабларига кўра хизмат текшируви ўтказиш ҳақидаги қарорни иш берувчи қабул қилишга ҳақли. Яъни, бу ерда ҳуқуқ иш берувчига тегишли экан, ҳар қандай ҳолатда ҳам хизмат текшируви ўтказиш мажбурий эмас. Лекин ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни миқдорини ва унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлашда хизмат текшируви ўтказиш мажбурийдир. Жумладан, Меҳнат кодексининг 344-моддасида шундай дейилган: ➖муайян ходимлар томонидан етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин иш берувчи етказилган зарарнинг миқдорини ва унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун ушбу Кодекснинг 302 — 311-моддаларида назарда тутилган тартибда хизмат текшируви ўтказиши шарт. Демак, барча иш берувчилар тушунишлари керакки, улар ходим томонидан етказилган зарар ўрнини қоплаш масаласини ҳал қилишдан аввал, албатта хизмат текшируви ўтказишлари, ушбу текширувни ўтказишда МК 302-311-моддалари талабларига риоя қилишлари шартдир. Бу маълумотни раҳбарларга юбориб қўямиз. 👉@yuristkadr
Показати все...
👍 4
Repost from Mehnat huquqi
#test Xodimning tashabbusiga ko‘ra keyinchalik mehnat shartnomasini bekor qilgan holda har yilgi mehnat ta’tilini berish chog‘ida ushbu xodim mehnat shartnomasini bekor qilish to‘g‘risidagi arizasini...Anonymous voting
  • o‘zining mehnat ta’tili boshlanadigan kunga qadar chaqirib olish huquqiga ega.
  • chaqirib olish huquqiga emas.
  • mehnat ta’tili boshlangan kundan 14 kun ichida chaqirib olish huquqiga ega.
  • o‘zining mehnat ta’tili boshlangan kuni chaqirib olish huquqiga ega.
0 votes
👏 2
ХАЙДОВЧИ БИЛАН МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИК ШАРТНОМАСИ ТУЗИЛМАГАН БЎЛСА ҲАМ, ЗАРАР УЧУН ТЎЛИҚ ЖАВОБ БЕРАДИМИ? САВОЛ. Юк ташиш билан шугулланувчи МЧЖ хайдовчиларга автомашина ва юк берилади. Бунда юк ва автомашинанига етказилган зарарга жавобгарлик бўлиши учун нима қилиш керак? Ушбу ҳолатда МКнинг 343 моддаси 4-қисмига кўра хайдовчи бевосита мулк яни МЧЖ балансида бўлган юк автомашинаси билан муомала қилади шунга кўра хайдовчи билан якка тартибда тўлиқ моддий жавобгарлик шартномаси тузиш мумкинми? Бироқ, истисно қилувчи холат сифатида 3452-сонли буйруқнинг иловасида ҳайдовчилар киритилмаган. Шунга маслахат берсангиз қандай қилиб хайдовчини юк ташувчи автомашинага ва юкка моддий жавобгар қилса бўлади? ЖАВОБ. Тўғри, Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 21 августда 3452-сон билан давлат рўйҳатидан ўтказилган “Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида ўзи билан ёзма шартномалар тузилиши мумкин бўлган ходимлар эгаллайдиган лавозимлар ва ишларнинг намунавий рўйхати”да автотранспорт ҳайдовчилари ва шофёрлар кўрсатилмаган. Лекин бу агар хайдовчилар билан тўлиқ моддий жавобгарлик шартномаси тузилмаган бўлса, иш берувчига етказган зарар учун улар тўлиқ миқдорда жавоб бермайди дегани эмас. Чунки, ходимларнинг тўлиқ моддий жавобгарлиги фақатгина тўлиқ моддий жавобгарлик шартномалари асосида юзага келмайди. МК 342-моддасига қарасангиз, жами 8 та ҳолатда ходимларнинг иш берувчига етказилган зарар учун тўлиқ миқдорда жавобгар бўлиши кўрсатиб ўтилган. Шундан биринчиси, ходимнинг тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома асосида унга ишониб топширилган қимматликлар бўйича камомадга йўл қўйса, бу камомад учун тўлиқ миқдорда жавоб бериши белгиланган. Бундан ташқари, МК 342-моддаси биринчи қисмида яна 7 та ҳолат бор ва буларга кўра ходим билан тўлиқ моддий жавобгарлик шартномаси тузилмаган ҳолатларда ҳам зарар учун ходим тўлиқ миқдордаги жавобгар бўлади. Масалан, ходим бир марталик ҳужжат (товар-моддий қимматликларни олиш ишончномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳоказолар) бўйича олинган бойликларни бут сақламаса, иш берувчига қасддан зарар етказса, алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик моддадан маст ҳолатда зарар етказса, суд томонидан аниқланган жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида зарар етказган бўлса, шунингдек, меҳнат мажбуриятларини бажармаган ҳолда зарар етказган бўлса, бу зарарни қоплашда тўлиқ миқдорда жавоб беради. Яъни, юқоридаги ҳолатларда тўлиқ моддий жавобгарлик шартномаси тузилмаган бўлса ҳам, ходим иш берувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплайди. МК 342-моддадан олинган юқорида келтирилган ҳолатларнинг қайси бири сиз айтаётган МЧЖдаги хайдовчиларга тўғри келиши мумкинлигини бир ўйлаб кўринг. Маълум вазиятларда деярли барчаси тўғри келиши мумкин, тўғрими? Масалан, ўзига бириктирилган транспорт воситасига меҳнат қонунчилиги, меҳнат шартномаси ёки лавозим-йўриқномасида кўрсатилган мажбуриятларни бажармаган ҳолда зарар етказган бўлса, хайдовчи барибир тўлиқ жавобгар бўлади. Сабаби, меҳнат мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида келиб чиққан зарар учун тўлиқ жавобгарлик 342-модда биринчи қисм 8-бандида кўрсатилган. Ёки, ҳайдовчига топширилган юкдан камомад чиққан бўлса ҳам, хайдовчи зарарни тўлиқ қоплайди. Негаки, юқорида айтганимиздек, бир марталик ҳужжат (масалан ишончнома) бўйича олинган бойликларни бут сақламаганлик учун ходимнинг тўлиқ моддий жавобгар бўлиши МК 342-модда биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган. Ва ҳоказо. 👉@yuristkadr
Показати все...
👍 3