м. Бу уй ниҳоятда чиройли гуллар билан тўла эди. Тўй куним эди у кун! Бирдан эшик қўнғироғи чалинди. Улар кириб келишди.
— Ким эди улар?!
Аёл жим бўлиб қолди. У энди гапирмас, ҳатто йиғламасди. Қиз эса қўрқа-қўрқа аста ортига ўгирилди. Шу пайт сочлари ёйилган, юзи тирналиб қон оқаётган аёлни кўрди-ю, эси чиқаёзди. Бақиришга шайланганди ҳамки, сочлари тўзғиган аёл уни бўғиш учун ёпишди…
— Эй, Худо!
Ситора бақириб уйғонганида ўз каравотида ётар, эри эса унинг ёнида эди.
— Тинчлан, тинчлан! — деди у рафиқасини овутиб. — Сен шунчаки ёмон туш кўрдинг, тинчлан!
— Қасам ичаман, бу уйда қандайдир гап бор! Илтимос қиламан, бу ердан кетайлик, мен жуда қўрқяпман, жуда ҳам қўрқиб кетяпман!..
* * *
Тонг отганда ҳам қиздаги қўрқув камаймаган, у ҳуштак чалиб, бамайлихотир кийинаётган эрига маъносиз тикиларди. «Наҳотки мендаги ҳолат шунчаки ваҳима бўлса?!» дея ўйланарди Ситора. Аммо энди у эрига ҳеч нарсани гапирмасликка қарор қилди. Барчасининг тагига ўзи етади. Ҳаммаси жойида эканини айтиб, эрини кузатди-да, жимгина кейинги воқеаларни кутди. Ситоранинг яна нимадир содир бўлишига ишончи комил. Кулги овози яна янграшни бошлади. Яна ўша беғубор кулги.
— Сен жуда чиройли қизсан!
Аёл гапидан сўнг яна кулишда давом этди.
— Шу сабабли мени ўлдирмоқчи бўлдингми? — деди Ситора овоз қаердан келаётганини пайқашга уриниб ён-верига алангларкан.
— Мен сен билан ҳазиллашдим, холос. Истасанг, бу ўйинни яна ўйнаймиз. Сенга ваъда бераман, ўлмайсан!
Аёл яна кулди. Бу овозлар, суҳбатлар, турли қўрқинчли ҳолатлар қизнинг эсини оғдириб қўйиши аниқ. Бу вазиятдан қутулишнинг ягона йўли уйдан кетиш… Овоз эгаси узоқ гапирди. Ҳаёти, севган йигити, чиройли кунлари ҳақида хандон отиб сўзларди. Қиз эса саволларини берди. Уларнинг суҳбати то кечгача чўзилди.
— Бугун кунинг қандай ўтди? — эртароқ қайтган эр хотинидан ташвишланарди. — Ҳеч нима безовта қилмадими?
— Йўқ, ҳаммаси жойида.
— Аниқми? — деди йигит рафиқасига синчков тикилиб.
— Аниқ.
— Жуда соз, — эри киссасидан пул чиқариб хотинига узатди. — Эртага уй эгаси келади, мана бу ижара ҳақи… бериб қўй.
Ситора индамай пулни олди ва хотиржам ишларини бажаришга тушди. Унинг фикри қатъий, бу уйда узоқ турмайди. Фақат бир амаллаб бугунги кечани ўтказиб олса бас. У бугун тунда яна номаълум аёл уни чақиришини, суҳбатга тортишини яхши биларди. «Аммо нима бўлган тақдирда ҳам эримдан узоқлашмаслигим керак», деган қарорга келди Ситора.
* * *
Сокин тун. Ташқарида ёмғир овози ўчди. Яна йиғи овози эшитила бошлади. Бу сафар номаълум шарпа у ердан бу ерга катта тезлик-да ўтар, йиғи овози ҳам кучлироқ эди.
— Илтимос, менинг ёнимга кел!
«Мен бормайман, барибир, бормайман!»
— Менга раҳминг келсин, келақол, сенга зарарим тегмайди!
Ситора бу аянчли йиғи овозидан ўзини қўярга жой тополмас, ҳам қўрқув, ҳам ачиниш ҳисси қийнарди уни. Энг қизиғи, эри шовқинни эшитмас, ҳеч нарсадан бехабар ухларди. Тонг шу тариқа отди. Ситора эрини кузатиб, ижарачи келишини интиқ кута бошлади.
— Яхшимисиз? Мен ижара пулини олгани келгандим… — деди тушликка яқин остонада шошилиб турган қарироқ киши.
— Ҳ-ҳа, хўжайиним айтганди, — бироз талмовсираган Ситоранинг қўллари қовушди. — Сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим. Ҳалиги… биздан аввал бу уйда ким турган?
— Нега тинчликми? — шубҳа аралаш сўради ижарачи. — Анча йиллардан бери ҳеч кимни ижарага қўймайман. Очиғи, бу ерда бир қизни ўлдириб кетишган!
— Ким?!
— Қандайдир ўғрилар, шекилли, — бепарво бош қашлади уй эгаси. У қўл соатига тез-тез қараб қўярди. — Бечорани тўйи куни ўлдиришган, арзимаган тиллалар учун. Улар жуфтлик эди чоғи…
«Эҳтимол, у мен ва эримни ўша қотиллар дея ўйлагандир!»
— Қотиллар ушланганми?!
— Менга қаранг, ҳозир жуда шошяпман. Кейин айтиб берарман, илтимос, пулни олиб чиқинг, — деди хуноби ошган эркак қовоғини уйиб.
— Пул йўқ, — деди Ситора бамайлихотир. — Кечирасиз, эрим берган эди, мен йўқотиб қўйибман.
— Нима? Сиз устимдан куляпсизми?!
Ситора индамай тураверди. У атай ижарачининг асабига тегарди. Шу тариқа жанжал кўтарилди ва қиз эрини чақиртириб, улар уйни ўша куниёқ тарк этишди.
Ситора машинага ўтириб, сўнгги бор ўша совуқ бинога ва еттинчи қаватдаги си