cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

НУРЛИ ЙӮЛ САРИ

ИСЛОМИЙ ИЗЛАНИШ ОХИРОТ МЕВАСИ

Більше
Рекламні дописи
267
Підписники
+224 години
+167 днів
+2730 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
👍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Тўрақўрғон тумани. 23.05.2024й Тўрақўрғон туман 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида битрувчи синф ўқувчиларининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди. Концертни туман ҳоким ўринбосари И. Парпиев очиб берди. У ўз сўзида ушбу битирувчи ёшларни Катта санъат олийгоҳлари остонаси кутиб тургани ҳақида тўлқинланиб гапирди. Ўқувчи ёшларга келажак ишларида улкан зафарлар тилади. Тошкент МФЙ расмий отинойиси Т. Тошбоева.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Qaylardadir Olloxni panohida yurgandir. Mayli nima bo'lsa xam sog' bo'lsin. 🌹QALB_SADOLARI🌹 @qalb_sadolari_nodira https://t.me/+048eqk8dTzUzNGNi
Показати все...
Senga oshiq bulgan so'ngi kunim bu ✍️Zohid Ziyo 🎙️Nodira 🌹QALB_SADOLARI🌹 @qalb_sadolari_nodira https://t.me/+048eqk8dTzUzNGNi
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
-Эна, ёмғирда чўкмаган бу миллат ўтда ҳам ёнмас экан. Уни шармандаликдан ўзим қутқараман. Сиз уйга бораверинг. Фақат болаларимга қараб турсангиз бўлгани. Яхшиям сиз борсиз...         Пошша момо кетгач болаларини хонанинг чакка ўтмай турган жойига ётқизди-да, ёзга чиқса бузоқ олиб боқиши учун яхши ниятда олиб қўйган арқонни қўлига олиб, бостирмага қараб йўл олди.         Бу вақтда эса видеотасвир остида раққосанинг миллатни шарманда қилаётгани ҳақидаги изоҳлар сони ўттиз олти мингдан ошиб кетганди...         Мирзабек ЖАПАҚОВ, Хоразм. ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Калбимда Сенсан
Показати все...
РАҚҚОСАНИНГ СЎНГГИ ЎЙИНИ (воқелик)         Ҳовлидаги тўй охирламай ёмғир шаррос қуйиб юборди. Ҳаммадан ҳам раққосага қийин бўлди. Сўнгги пулини сарфлаб тўйларда кийиш учун тиктирган янги кўйлаги белигача балчиққа ботиб, қайта кийишга ярамайдиган ҳолга келди. Эндиги топганларига болаларини кийинтирмоқчи, мактабдаги сўнгги қўнғироққа бориш учун янги кийим олиб бермоқчи эди.         У даврада шох ташлаб ўйнар экан, кўйлакдан кўра фикри хаёли уйда қолган болаларида эди. Салгина ёмғир томчиласа томидан ўтиб кетар, чакка томадиган жойларга овози пастроқ чиқиши учун елим тоғоралар қўйиб чиқарди. Раҳматли эри: Россиядан бу сафарги ишлаб келганимга томни шифер қиламиз, деганди. Аммо...         Томни сувашга ёрдам бериш учун маҳалла раисига қайта-қайта қилган илтимослари бесамар кетди. Бир танишининг маслаҳати билан хайр эҳсон билан шуғулланаётган Ҳожи акаларга мурожаат қилди. Улар эса  тўйларда раққосалик билан шуғулланишини эшитиб бу гуноҳлиги, шариатга тўғри келмаслигини айтиб, ёрдам ўрнига насиҳат қилишдан нарига ўтишмади.         Яхши ҳамки, бахтига қўшни Пошша момо бор. Тўйга чиққан кунлари болаларидан хабар олиб туради. Бу гал ҳам ундан уйида ўтириб туришни илтимос қилиб келганди. Эсини таниб хархаша қила бошлаган ўғлига эса овуниб ўтириши учун телефонини ташлаб келганди. Унга ўзининг тўйларда раққосалик қилишини билдирмас, сўраса эса тунги дўконда сотувчилик қилаяпман, деб қўяқоларди.         Тўй тамом бўлди. Аксига олиб свет ҳам ўчиб қолганди. Доиракаш йигит шошилтириб қайта кийинишга вақт қолдирмади. Кўчалар лойлигини баҳона қилиб уйи яқинига олиб бормасдан катта йўл бўйида машинасидан тушириб қолдирди.         Хонанинг муюлишида Пошша момо болаларини қўлтиқлаб мудраб ўтирганди. “Яхши келдингми, қизим? Уйга борақолай, болаларингни ўзинг ётқиз”, деди-да чиқиб кетди.         Телефон ёруғида ўғли унга қаттиқ тикилиб турарди. Унинг бу қараши онасининг тўйларда раққосалик қилишини билиб қолганлигидан дарак берарди. Ўғли бир оғиз индамади-да, ёниқ турган телефонни онасига узатди.         Ундаги видеотасвирда эса бугунги тўй манзараси, ўзининг давра ўртасида энкайиб ароқ солинган рюмкани қўлсиз оғзига солаётгани, ерга қўйилган пулларни энкайиб тиши билан илиб олаётгани туширилганди.         Видеотасвир остидаги изоҳлар эса қисқа муддатда мингдан ошиб кетганди. Кўпчилиги таниш гаплар. Одамлар унга  “ўйинчи”, деганда чидаганди. “Фоҳиша” деганда чидаганди. Энкайтириб белига коса қўйиб ароқ солиб ичганларида чидаганди. Берадиган ўн сўм пулни қўлига бермай ерга қўйиб буни тиши билан олишга ҳам имкон қолдирмай, устига ароқ солинган идиш қўйиб ичишга мажбур қилганларида чидаганди. Буларнинг ҳаммасидан хабар топган ўғлининг қаҳрли нигоҳига ҳам чидади,  аммо – “миллатни шарманда қилди”, деган изоҳларига чидай олмади. “Дооод”, дея бақирди.         Ҳали ҳовлидан чиқиб улгирмаган Пошша момо қичқириқни эшитиб орқага югурди. Раққоса  момонинг бўйнига осилиб уввос солди.         -Мен қайси миллатни шарманда қилдим, эна? Айтинг! Миллиардлаб пул сочиб данғиллама тўй қилиб мени эса маймундек ўйнатиб берадиган уч сўм пулини ерга ташлаб эмаклаб олдирадиган миллатними?         Айбим нима? Бировнинг ҳақини еяпманми? Ўғирлик қилаяпманми? Фоҳишалик қилмасам-да фоҳишадан бадтар қарашади менга. Айтинг, нима учун? Миллатни ким шарманда қилаяпти? Болаларим тирик қолиши, одам қаторида яшаши учун эмаклашга мажбур қилинган менми ё мени интернетга чиқариб устимдан кулаётганларми?         Айтинг, айбим нима? Етар, эна. Етар! Бир бевани ҳимоя қила олмай маймундай ўйнатиб устидан куладиган  бундай миллатга ўт қўяман! Ўт!!!         У Пошша момони қўйиб юборди-да, ўчоқ бошига қараб югурди. Қоронғуда тимирсикланиб гугуртни топиб, момонинг ҳай-ҳайлашига қарамай чақиб атрофга ота бошлади. Аммо ёмғирда ҳаммаёқ шалаббо бўлгани учун ҳеч қаер ёнмасди. Раққоса бирдан хотиржам тортиб қолди.
Показати все...
Бу хожиларимиз расмий ҳолатда давлатимиз раҳбарлари билан. Қандай баҳт!!!
Показати все...