cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Зафар Рахимов | Адвокат

Иқтисодий, фуқаролик, жиноий ва маъмурий ишларда ёнингизда бўламиз. e-mail: [email protected] Телеграм: @ZafarR91 Лицензия номер 000162.

Більше
Рекламні дописи
338
Підписники
-224 години
+157 днів
+4230 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Хўжалик шартномалари уларни имзолашга тайёрлаш жараёнида хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар томонидан қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан текшириб кўрилиши керак. Шартномаларни уларнинг имзоларисиз тузишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни 21-моддаси. Афсуски, қонуннинг бу талабига кўпчилик тадбиркорларимиз бефарқ муносабатда бўлади. Шартнома лойиҳаларини келишиш, уларни тузишда юрист, адвокатлар иштироки нақадар муҳим эканлигини шу кунларда бир мижозимиз яхшигина ҳис қилиб турибди. Нотўғри тузилган шартнома, ўзига олиши мумкин бўлмаган мажбуриятларни олиши, шартномада бажариладиган ишлар тафсилотлари тўлиқ ёритилмаганлиги сабаб бутун лойиҳа остин-устун бўлиб, жиноят иши қўзғатилган. Қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, мижоз тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. Ҳар бир ҳолатни синчковлик билан ўрганиш, далиллар тўплаш, терговчининг қарорлари устидан шикоят бериш ва жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги қарорнинг асоссизлигини исботлаш учун адвокатлар жамоаси қаттиқ ишлаябмиз. Лекин, бу вақт талаб қилади, мижоз эса ҳар бир куни ойларга тенг бўлган тергов ҳибсхонасида ўтган ишларини таҳлил қилиб, юристларни вақтида жалб қилсам бўлар экан дея афсусланмоқда. Катта лойиҳаларда, албатта юрист, адвокатлар билан маслахатлашинг! Бу ҳудди касаллик билан курашгандан кўра, унинг олдини олишдай бўлади… 👉 https://t.me/Universallegalaid
Показати все...
👍 2🔥 1
Тергов ҳибсхонасида оммалашган айрим жаргон сўзлар Иш фаолиятимиз давомида тез-тез тергов ҳибсхоналарига бориб турамиз. Ҳимоямиз остидаги шахслар билан суҳбатимиз давомида уларнинг нутқида янги терминлар пайдо бўлганини сезамиз. Бундай терминлар тўғрисида маълумотга эга бўлиш қаршингизда ўтирган инсонни тезроқ тушуниш имконини беради: Акула - порахўр; Амазонка - енгил табиатли аёл; Аптекачи – Жиноят кодексининг *251-1-моддаси билан гумон қилинаётган ёки айблов илгари сурилаётган шахс; Баланда - маҳбус ва маҳкумнинг овқати (шилдир сув); Баландёр - ТХ ва ЖИЭК ларда асосан овқат ташувчи, хўжалик ишларини бажарувчи маҳкум. Гад - бу асосан ЖИЭК лардаги СПП , ТБОШ ва шунга ўхшаш ишларни бажарувчи маҳкумлар. Визитка - учрашув; Дачка – 1 ойда икки маротаба (12кг гача) маҳбусга киритиладиган озиқ-овқат ёки бошқа маҳсулотлар; Дед - 100 купюрали АҚШ доллари; Декрет - амнистия; Джин - қўлбола ароқ; Дубак – қаватдаги навбатчи; Кормушка - камера эшигидаги, тўртбурчак шаклидаги кичик эшикчали тешик, овқат тарқатиладиган жой. Корпусной – қаватга жавобгар ички ишлар ходими; Малолетка - қамоқ олинган вояга етмаганлар. Миска - маҳкум ва маҳбуслар овқатланиши учун мўлжалланган темир, алюмин идишлар. Монашка - бу маҳкумалар (қамоқдаги аёллар) "Мороз бўлди" – навбатдаги суд мажлиси бирон сабаб билан бўлмади; Обиженный - Жиноят кодексининг 118,119-моддалари билан қамоққа олинганлар. Объебон – айблов хулосаси; Почта – бир ойда бир маротаба маҳбусга киритиладиган (10кг гача) озиқ-овқат ёки бошқа маҳсулотлар; Прагон – хабар чиқариш. Решка - бу камерада жойлашган темир панжарали дераза. Соқолтой – диний моддалар билан гумон қилинаётган ёки айблов илгари сурилаётган шахс; Строгач – анча йиллар давомида жазо муддатини ўтаган ёки бир неча маротаба судланган тажрибали маҳбус; "Ҳозир келаман" – фирибгарлик жиноятини содир этганликда гумон қилинаётган ёки айблов илгари сурилаётган шахс; *Жиноят кодексининг 251-1-моддасида кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш жинояти акс этган. 👉 https://t.me/Universallegalaid
Показати все...
👍 3👏 1
Турмуш ўртоғим билан ажрашганмиз. Фарзандим онаси билан бирга яшайди. У бошқа шаҳарда, мен эса бошқа шаҳарда. Алиментларни вақтида тўлайман. Онаси мана неччи ойдирки мени фарзандим билан гаплаштирмаябди. Мактабига телефон қилиб, ўқишлари ҳақида маълумот оламан десам, хусусий мактаб экан, онаси рухсат бермаган, Сизга маълумот беролмаймиз деяпти. Шундай дейиши тўғрими?
Жавоб: Аввало, фарзанд билан учрашув ҳақида. Ота ва она фарзанд тарбиясида, унинг таълими ва ўсиб улғайишида бир ҳил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Агар собиқ турмуш ўртоғингиз фарзандиз билан учрашишга тўсқинлик қилаётган бўлса, судга мурожаат этиб фарзандиз билан учрашув тартибини белгилатишиз мумкин. Суд қарори ҳам бажарилмаса, тегишли чора кўрилади. Энди, мактабнинг Сизга маълумот бериш ёки бермаслиги тўғрисида тўҳталсак, Оила кодекси 76-моддасига кўра Боладан алоҳида яшаётган ота (она) тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва бошқа шунга ўхшаш муассасалардан ўз боласи тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқига эга. Ота (она) томонидан боланинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф-хатар бўлгандагина, уларга ахборот бериш рад этилиши мумкин. Ахборот беришнинг рад этилиши устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин. Фарзандиз ўқийдиган мактаб маъмуриятининг ҳатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилишиз мумкин. 👉https://t.me/Universallegalaid
Показати все...
👍 3
Ҳақиқий бўлмаган никоҳ. Суд айрим ҳолларда қонуний тузилган никоҳни ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. Унинг асослари Оила кодексида мустаҳкамланган. ▫️Никоҳ тузиш иҳтиёрий, тарафларнинг эркин иродасига асосланган бўлиши керак. Никоҳ тузишга мажбурлашга йўл қўйилмайди; ▫️Никоҳ ёши эркак ва аёл учун 18 ёш. Узрли ёки алоҳида ҳолатларда жойлардаги ҳоким қарори асосида кўпи билан бир йилга камайтирилиши мумкин; ▫️Қонуний никоҳда бўлса, иккинчи никоҳ тузишга йўл қўйилмайди; ▫️Тарафлардан лоақал биттаси руҳият бузилиши натижасида суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса никоҳ тузиш мумкин эмас; ▫️насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузиш мумкин эмас; ▫️сохта никоҳ тузилганда, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзламай никоҳ қайд қилдирганда; ▫️никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ касаллиги) борлигини иккинчисидан яширганда, агар иккинчиси судга шундай талаб билан мурожаат этса. Юқоридаги ҳолатлардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлса ушбу никоҳ суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилади. 👉https://t.me/Universallegalaid
Показати все...
👍 3
Jinoyat kodeksi yana bir javobgarlik bilan to‘ldirilmoqda Oliy Majlis Qonunchilik palatasining Demokratik institutlar, nodavlat tashkilotlar va fuqarolarning o‘zini-o‘zi boshqarish organlari qo‘mitasida oilaviy (maishiy) zo‘ravonliklardan himoyalash choralari kuchaytirilishi munosabati bilan O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritishni nazarda tutuvchi qonun loyihasi dastlabki tarzda ko‘rib chiqildi. Ushbu qonun loyihasi bilan Jinoyat, Jinoyat-protsessual va Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodekslarning ayrim moddalariga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritish taklif etilmoqda. Xususan, Jinoyat kodeksining oilaviy (maishiy) zo‘ravonlik to‘g‘risidagi 126-1-moddasi bolaga nisbatan oilaviy (maishiy) zo‘ravonlik qilganlik uchun javobgarlik bilan to‘ldirilmoqda. 👉 https://t.me/Universallegalaid
Показати все...
👍 4
Ўзбекистонда боласини ноқонуний диний таълим олишга жалб қилган ота-оналар жавобгарликка тортилиши мумкин. Ўзбекистонда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Яъни, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан бола қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилинса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача жаримага тортилади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини тайинлаш белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси билан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш, бунда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасини (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) қўшимча бандлар билан тўлдириш таклиф этилмоқда. 👉 https://t.me/Universallegalaid
Показати все...
👎 1
Оила
“Тарафлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар ва жанжаллар ўзаро ҳурмат ишонч, бир бирини тушуниш ва меҳр-мухаббат туйғуларининг йўқолишига ҳамда оиланинг барбод бўлишига сабаб бўлган”
Ушбу жумлалар деярли барча никоҳдан ажратиш қарорларида ёзилади. Ҳурмат ва ишонч, ўзаро бир-бирини тушуниш ва меҳр-мухаббат - оилани мустаҳкам ушлаб турувчи устунлардир. Давомли келишмовчилик ва жанжаллар эса бу устунлар қанчалар кучли бўлмасин бирма бир қулатади. Ҳаммаси қулаганда эса, ишонинг ҳар қанақа оила ҳам барбод бўлади. 20 йил олдин никоҳи бузилибди деган гапларни маҳаллада деярли эшитмаган бўлсангиз, бугунги кунда жамиятимиз никоҳдан ажрашиш ходисасини нормал қабул қила бошлади. Таажжубланмай ҳам қўйдик умуман. Лекин, бу жамият хеч қачон алиментдан қочиб, турли найранглар билан уни камайтиришга ҳаракат қилаётган, икки учта хотин қилиб, бировини ҳам эплай олмай, ажрашиб етимларни кўпайтираётган, кўчага ҳайдаётган оталарни, шунингдек, фарзандларни отаси билан учраштирмайдиган, лекин алиментни қурттай санаб оладиган, гўёки шу ишни қилса ичида қолган қасд ўти сўнадигандай отани болаларга бетўҳтов ёмонлайдиган, ўзининг ҳуфиёна режаларида норасида болаларидан “усталик” билан фойдаланадиган асабий “руҳий ҳаста” оналарни қабул қилмасинШу иллатлар жамиятимизда оддий ҳодисага айланмаслиги лозим. Ушбу пост бир ўзбек аёлнинг фарзандини собиқ эрининг рухсатисиз чет элга олиб чиқа олмаятганлиги, розилик учун эса “эркак” ундан пул талаб қилаётганлигидан ёрдам сўраб қилган мурожаатидан таъсирланиб ёзилди. 👉 https://t.me/Universallegalaid
Показати все...
👍 6
Судларда даъвогар ва жавобгар “шахсан” иштирок этиш шарт(ми)… Фаолиятим мобайнида кўплаб суд муҳокамаларида қатнашдим. Иқтисодий низоларда иштирок этиб, ҳимоямиз остида бўлган кичик фирмалар, йирик корхоналар манфаатларини ҳимоя қилдим. Иқтисодий низоларда суд муҳокамасидаги иштирокимизда хеч муаммо йўқ, корхона ишончнома беради, ордер расмийлаштирилади, тамом. Аммо, фуқаролик ишлари бўйича судларда айрим ишларда, хусусан никоҳдан ажратиш ишларида судянинг эр ёки хотинни судда “шахсан” иштирок этишини талаб қилиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Асос қилиб Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан Никоҳдан ажратишга оид ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” Қарори 14-банди кўрсатилмоқда. Унда ёзилишича:
“Никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу мақсадларда, суд ишни иккала тараф иштирокида кўриши лозим”.
“Иккала тараф иштирокида” деганда уларнинг шахсан иштироки назарда тутилмайди, фикримизча. Чунки, Фуқаролик процессуал кодекс 61-моддасида:
Фуқаролар ўз ишларини судда
шахсан ёки ўз вакиллари орқали
юритиши мумкин деб белгиланган.
Бу шуни англатадики, даъвогар истаса, шахсан қатнашади, истамаса адвокат олиб, нотариал ишончнома бериб у орқали қатнашади. Пленум қарорида ҳам шахсан қатнашиш керак дейилмаган, тарафлар иштирокида кўрилади дейилган, холос. Шу нуқтаи назардан судяларнинг бу талаби ноўрин деб ҳисоблаймиз. ФИБ Мирзо-Улуғбек туман судида ҳам жавобгарнинг шахсан иштирокини талаб қилган судя, қонун нормасини важ қилиб келтирганимиздан сўнг, ишни ишонч билдирувчи мижозимиз иштирокисиз кўриб чиқди. Умид қиламизки, барча судялар бу ҳолатни тўғри қабул қилади. 👉 https://t.me/Universallegalaid
Показати все...
👍 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
"Ажойиб" Яқинда ҳимоям остида бўлган бир хорижий компания манфаатида асосий улуши давлат ташкилотига тегишли бўлган корхонани етказиб берилган махсулот учун тўловни бир йилдан ортиқ вақт мобайнида амалга оширмаганлиги учун судга бердик. Суд муҳокамаси жараёнида даъво талабларимизнинг асосий қарз қисмини тўлаган корхона, давлат божи ва пеня тўламаслик учун медиатив келишув қилишни сўради. Албатта, бу ўринда узоқ йиллик ҳамкорлик каби нозик масалаларга ҳам урғу қаратди. Хорижий компания раҳбарияти менга пеня ундиришдан воз кечишини (яхшигина катта сумма эди), медиатив келишувга қаршилиги йўқлигини билдирди ва низо ўзаро келишув йўли билан барҳам топди. Қизиқ тарафи орадан ҳали икки ой ўтмасдан "узоқ йиллик ҳамкорлик масалаларига" урғу қаратиб, медиатив келишувга эришган корхона ҳимоям остида бўлган хорижий корхонадан бошқа контракт бўйича айнан пеня ундиришни сўраб иқтисодий судга мурожаат қилибди. 👉https://t.me/Universallegalaid
Показати все...
👍 3🫡 1
Тарафлардан бирининг талаби бўйича ҳар қандай битим нотариал тасдиқланиши шарт (ФК 110-модда)
Показати все...
👍 3
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.