cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Bakhadir Mirzaev

© "TIQXMMI" Milliy tadqiqot universiteti rektorining Matbuot xizmati Veb-sayt: https://www.tiiame.uz Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=1000799219970 Instagram: instagram.com/mirzaev_bakhadir/ Youtube:youtube.com/channel/UCIrMePmoTFMcukceT

Більше
Рекламні дописи
655
Підписники
-124 години
+37 днів
+530 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ректори Баҳодир Мирзаев махалла ёшлари билан учрашди Тошкент шахар Яшнобод тумани “Марифат”, “Ойдинкўл”, “Бешбола” маҳаллаларидан бириктирилган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда бугунги кунда мактаб, олий таълимда таҳсил олаётган ёшлар қаторида эҳтиётсизлик оқибатида турли ножўя йўлларга кириб қолган ва бугунги кунда тузалиш йўлига кирган ёшлар ҳам иштирок этди. Учрашувда ректор томонидан ёшлар муаммолари ва таклифлари ўрганилди. Жумладан, ёшлар томонидан университетда мавжуд йўналишларга бўлган қизиқиш, тил ўрганиш курсларида иштирок этиш таклифлари ректор томонидан қўллаб-қувватланди. Шунингдек, ёшларни қийнаётган турли муаммоларнинг ечими бўйича юзма-юз суҳбатлашилди. Мазкур муаммоларни ҳал этиш ҳамда айрим ёшларни моддий қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди. — Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube
Показати все...
👍 8
ушани хам кушиб берингчи узим учун
Показати все...
Нуриддин Халилович асфандиёров тугрисида хам гапиргандим
Показати все...
01:38
Відео недоступнеДивитись в Telegram
“TIQXMMI” Milliy tadqiqot universiteti Axborot-resurs markazi “Hozirgi kunda Axborot-resurs markazi bosqichma-bosqich raqamli kutubxonaga aylantirilmoqda” - Maqsud Yaxyayev Ushbu videorolik 21-may “Kutubxonachilar kuniga bag’ishlanadi”
directed by: No’monjon Ibrohimov
Bizning rasmiy ijtimoy tarmoq sahifalarimiz: 📝 Telegram|🌐 tiiame.uz  | 📝Facebook | 💻Instagram |🎞 YouTube |🐧Twitter
Показати все...
👍 13
Азербайжоннинг Боку шаҳридаги Huawei Tech Carnival 2024 тадбири доирасидаги “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ректори билан ҳамкорлик учрашувлар Университет ректори Баҳодир Мирзаев бошчилигадаги делегация Huawei компаниясининг Таълим ва Тиббиёт соҳаси бўйича директор ўринбосари Huang Yu билан Смарт Университетни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилди. Бунда смарт аудиториянинг технологик ечимлари ва хусусиятлари, кампусни тўлақонли Wi-Fi 7 қамрови билан қоплаш учун имкониятлари тўлақонли муҳокама қилинди. HEMIS тизими ва унга ULearning платформасини интеграциясини жорий қилиш, шунингдек, Смарт ётоқхонанинг техник ечимларини кўриб чиқишди. —————— Ушбу компаниянинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича директор ўринбосари XIE CHAO билан узоқ муддатли ҳамкорлик масалалари ва стратегик шериклик ҳақида музокаралар ўтказилди. Кўп йиллик ҳамкорлик натижалари ҳамда келгусида қилинадиган ишлар бўйича батафсил сухбат ўтказилди. Шунингдек, Смарт Кампус, смарт аудитория, тезкор Wi-Fi 7, смарт видеокамера каби демонстратив стендлар ёрдамида керакли маълумотларга эга бўлинди. — Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube
Показати все...
👍 8
Университет делегацияси Азербайжоннинг Боку шаҳридаги Huawei Tech Carnival 2024 тадбирида иштирок этмоқда Бокуда бўлиб ўтаётган Huawei Tech Carnival 2024 — дунёдаги етакчи технология компанияларидан бири бўлган Huawei томонидан тақдим этилган сўнгги технологик инновациялар, ечимлар ва ютуқларни намойиш қилувчи тадбирдир. Ушбу карнивал Huawei учун телекоммуникация, булутли ҳисоблаш, сунъий интеллект, нарсалар интернети (IoT) ва бошқа соҳаларда ўзининг илғор технологияларини намойиш этиш учун мўлжалланган. Huawei Tech Carnival 2024 сўнгги маҳсулотлари, хизматлари ва стратегиялари ҳақида маълумот бериш, уларнинг соҳаларни ўзгартириш ва рақамли трансформацияни ривожлантириш имкониятларини намойиш қилади. Бу иштирокчиларга Huawei мутахассислари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, амалий намойишларни ўрганиш ва Huawei нинг технологик имкониятлари ҳамда уларнинг бизнес ва жамиятга таъсири ҳақида чуқурроқ тушунчага эга бўлиш учун интерфаол сессияларда қатнашиш имкониятини тақдим этади. — Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube
Показати все...
👍 7
Бокудаги университет билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.   “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ва Озарбайжон Республикасининг Ғарбий Каспий университети билан ҳамкорлик ришталари ўрнатилди. Келишувларга университет ректори бошчилигидаги делегациянинг Озарбайжон Республикаси Боку шаҳрига сафари давомида эришилди. Боку шаҳрида ўтказилган учрашувни  Ғарбий Каспий университети Гусейн Багиров очиб берди ва университет ҳақида маълумот берди. Ўз навбатида “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ректори Баҳодир Мирзаев таълим муассасасида олиб борилаётган ўқув, илмий ва слоҳиятни оширишга доир ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди. Учрашувда ҳамкорликда илмий конференция ташкил этиш, ҳаммуаллифликда мақолалар чоп этиш,  халқаро лойиҳаларда иштирок этиш ва қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш каби масалаларда келишувга эришилди. — Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube
Показати все...
👍 13
«ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети  ва Хитойнинг Қишлоқ хўжалиги университети олимлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Хитой Қишлоқ хўжалиги университетипрофессори, Биоэнергия фанлари ва технологиялари халқаро тадқиқотлар маркази ваҚишлоқ хўжалиги вазирлигининг тоза ишлаб чиқариш ва қайта тикланадиган энергия лабораторияси Бош Директори Ренжи Донг, Хитой қишлоқ хўжалиги университети муҳандислик коллежи биоэнергия, атроф-муҳит фанлари ва технологиялари лабораториясининг профессори ва Хитой Қишлоқ хўжалиги вазирлиги котиби Югуанг Чжоулардан иборат меҳмонлар «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университетида бўлишди. Учрашувда олий таълимдаги имкониятлар, ҳамкорликда амалга оширилаётган халқаро лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Суҳбат давомида «ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университетининг ушбу йўналишдаги энг яқин ҳамкор мамлакати айнан Хитой Республикаси эканлиги, кўрсаткичлар кун сайин ортиб бораётгани ректор томонидан таъкидланди. Учрашувда икки университет ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, эндиликда тадқиқотчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот лойиҳалар устида биргаликда ишлаш ва профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорликда нашр этилаётган мақолалар кўрсаткичларини ошириш каби йўналишларда ҳамкорлик янада мустаҳкамланади. — Tiiame.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Youtube
Показати все...
👍 5
Перейти до архіву дописів