cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Қалбимда Қуръон

📓"Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга бошлайди". Isro 17:9 Ҳар қачон ҳаётинг издан чиқаркан, сен уни Қуръон билан тартибга сол! http://musulmonlar.com

Більше
Рекламні дописи
623
Підписники
-124 години
+67 днів
-1430 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтди: «Агар аёл кишининг тили узайса, ўз жуфти билан яшайдиган кунлари қисқара бошлайди». «Мажмуъул фатаво», 23/360.
Показати все...
👍 5
• Қачон аёлинг ўзини заиф ҳис қилса, унга отадек бўл. • Қачонки аёлинг йиғласа, унга онадек бўл. • Қачон у хатога йўл қўйса, унга худди акадек бўл. • Қачон у шикоят қилса, у билан худди дўстдек бўл. • Қачон у қўрқганда уни маҳкам тутиб бағрингга бос, севувчи эр бўл. • Қачон у маслаҳатга муҳтож бўлганда сен унга худди опадек бўл. • Унга, сен у билан доим бирга эканлигингни ҳис эттир. АЁЛЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ Ҳакимдан сўрадилар: энг яхши аёл қандай бўлади? Жавоб берди: энг яхши хотин: 1. Раббисини рози қиладиган 2. Эрига бўйсунадиган 3. Уйидан сўроқсиз чиқмайдиган 4. Беш вақт намозини ўқийдиган 5. Сирини ташқарига чиқармайдиган 6. Кавуши кўринмайдиган 7. Овози эшитилмайдиган 8. Васфи билинмайдиган 9. Ўз қавмида иззатда 10. Ўз нафсида зиллатда (камсуқум) 11. Гўдагига меҳрибон энага 12. Уйи жаннат 13. Эридан яхшилик кўрса ташаккур айтади 14. Эридан ёмонлик кўрса сабр қилади 15. Агар эри унинг олдига кирса севинади ва табассум қилади 16. Агар эри унинг олдидан чиқса маҳзун бўлади ва соғинади 17. Агар эри ундан ғазабланса босиқлик ва ҳалимлик қилади. 18. Агар у эрига боқса ажаблантиради 19. Агар эрининг айбини кўрса яширади 20.  Агар эри ундан узр сўраса узрини қабул қилади 21. Агар эри ғойиб бўлса унинг молини, обрўсини ва ўзининг иффатини сақлайди. ОИЛАДА АЁЛНИНГ ВАЗИФАЛАРИ Муслима аёл эри олдидаги Ислом дини кўрсатган вазифаларни адо этмоғи лозим бўлади. Улар ичида энг муҳимлари қуйидагилар: 1. Эрининг ҳурматини жойига қўйиб, унга итоат қилади. 2. Аёл эрининг мол-мулкини муҳофаза қилади. 3. Ўз гўзаллигини фақат ўз эрига тақдим қилади ва ўзини номаҳрам нигоҳлардан сақлайди. 4. Оилавий сирлар ҳамда жинсий муносабатларни бошқаларга ошкор қилмайди. 5. Эрини беҳудага ғазаблантирмайди. 6. Барча ишларида эридан рухсат олади. Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда #Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: «Аёл киши учун эри борида унинг изнисиз нафл рўза тутиши ва унинг изнисиз уйига бировни киритиши ҳалол эмас» (Имом Бухорий ва Имом Муслим). Бошқа бир ҳадиси шарифда эса Пайғамбаримиз (с.а.в.): Умму Салама (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: “Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради” (Имом Термизий ривояти).
Показати все...
2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
📖Аллоҳга қандай қилиб нонкўрлик қиласизлар-а?! Ўлик эдингиз, сизларни У тирилтирди! Кейин, сизни яна ўлдиради ва қайтадан тирилтиради! Сўнг, Унга қайтариласиз. Бақара-28
Показати все...
😢 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Olis safarning eng boshidamiz... 1. Dunyo 2. Qabr 3. Sur chalinishi 4. Qayta tirilish 5. Shafoat 6. Hisob 7. Sahifalar berilishi 8. Me'zon 9. Havz(kavsar) 10. Mo'minlik imtihoni(aynan nima qasd qilinganini eslay olmadim) 11. Sirot ko'prigi 12. Qontaro(Qasoslar olinib, haqlar bir-biriga beriladigan joy) 13. Jannat Jahannamga esa turli bosqichlarda ravona bo'lish mumkin, Allohdan panoh so'raymiz.
Показати все...
👍 4😢 3
Салафлар эҳтиёжларини сўраб дуо қилишни Арафа кунига олиб қўярдилар. Биз рамазондаги Қадр кечаси қачон бўлишини аниқ билмаймиз. Зулҳижжадаги Арафа куни ҳақида эса бизга Аллоҳ таоло аниқ қилиб хабар бериб қўйган. Шундай экан, сустлашманглар! Арафа кунининг ашийясида холи қолиш имконингиз бўлса, албатта шундай қилинг. Ашийя - аср намозидан тортиб шом намозига азон айтилгунига қадар бўлган вақт. Ашийя - аср намози билан шом намози оралиғидаги вақт. Солиҳлардан бири шундай дейди: Арафа кунида қайси дуони қилган бўлсам, бир йил ҳам ўтмасдан (унинг жавобини) оппоқ тонгдек кўрдим. Холис дуоларингизда кофирларни зиндонидаги мазлум ва мазлумаларни унутманглар. Роббим ислом умматига иззат берсин. Зиндонидаги мазлум ва мазлумаларга комил офият билан хайрли маконларга чиқишликни насиб этсин. Амийн
Показати все...
👍 1
Нафл рўзаларнинг энг афзали арафа кунида тутилган рўза. Ундан кейин муҳаррам ойининг тўққиз ва ўнинчи кунларида рўза тутиш. Шайх Абдулазиз Торифий.
Показати все...
👍 3
Эслатдик эслатинг🕊
Показати все...
АРАФА кунининг режаси.pdf1.57 MB
👍 2
🔴⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️
Арафа кунининг режаси
🖊️🖊️🖊️🖊️🖊️🖊️🖊️ 🩷Instagram      🩶TikTok           🩵Telegram
Показати все...
АРАФА кунининг режаси.pdf1.57 MB
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Тавҳид #Ширк #Эслатма Баъзи мусулмонлар билиб-билмай айтадиган ширк ва ҳаром сўзлар ҳам бор. Масалан, “Аллоҳ ва сендан паноҳ сўрайман”, “Аллоҳ ва сенга суянганман”, “Аллоҳ ва сен бўлмаганингда”, “бу нарса Аллоҳ ва сендан”, “Менга ёрдам берадиган осмонда Аллоҳ бўлса, ерда эса сен борсан”, “Аллоҳ ва фалончи бўлмаганида” каби сўз ва ибораларда инсонларни Аллоҳга тенглаштириш бўлгани учун бундай ибораларни ишлатишдан четланиш лозим. Шунингдек, “табият инжиқликлари”, “табият шуни хоҳлади” ва “она табиат” каби иборалар дарвинизм таълимотининг асорати бўлгани ҳамда яратиш, бошқариш ва хоҳиш-ирода сифатларини бериш орқали табиатни илоҳийлаштириш бўлгани боис бундай сўзлардан ҳам узоқ туриш лозим. Қолаверса, “замон бузилиб кетди”, “ёмон замон бўлди”, “бу омадсиз (бехосият) пайт”, “алдоқчи замон” ва ҳоказо сўз ва иборалар замонни сўкиш ҳисобланади. Ҳолбуки, ҳадисда замонни сўкишдан қайтарилган.
Показати все...
👍 3😁 1
Показати все...
Жаноза намози - Musulmonlar

Масжидимиз имоми жаноза намози ҳақида шундай деди:«Ёмон инсонга ўқилган жаноза намози уни яхши қилиб қўймайди». Сиз бу гапга нима дейсиз? Ўлган инсонга жаноза намози фойда бермайдими? Савобига савоб қўшилиб, гуноҳи кечирилмайдими?Жавоб:

👍 3
Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.