ҲАВОТИР СЕҲРИ (ЁКИ ВАҲИМА, ВАСВАСА СЕҲРИ) ВА УНИНГ МУОЛАЖАСИ.
ҲАВОТИР СЕҲРИНИНГ АЛОМАТЛАРИ:
1. Қўрқинчили тушлар.
2. Тушида гўё уни кимдир чақираётгандек бўлиши.
3. Ўнгида уни чақириб кимнингдир товуши эшитилиши, аммо атрофда ҳеч кимнинг бўлмаслиги.
4. Кўп васвасага тушиши.
5. Дўстлари ва яқинларига нисбатан шак-шубҳанинг кўпайиши.
6. Тушида баландликдан пасга тушиб кетаётганини кўриши
7. Тушида ҳайвонларнинг ҳамла қилиши.
ҲАВОТИР СЕҲРИ ҚАНДАЙ СОДИР БЎЛАДИ?
Сеҳргар жинини сеҳр қилинаётган кишига юбориб, унга тушида ҳам, ўнгида ҳам тинч қўймасликни буюради. Уйқусида муваккал жин уйқу бермайдиган йиртиқич ҳайвон бўлиб кўринади. Ўнгида эса, бу инсонни танишлари овози ёки бегона овозлар билан чақира бошлайди, сўнгра яқинларига ҳам, бегоналарга нисбатан ҳам шак-шубҳалар уйғотади. Сеҳрнинг аломатлари унинг кучли ёки заифлигига кўра турлича бўлади. Гоҳида сеҳрга учрагандаги аломатлар кўпайиб, уни жинни бўлиб қолишигача олиб борса, гоҳида васвасадан нарига ўтмайди .
__________
ҲАВОТИР СЕҲРИНИНГ МУОЛАЖАСИ:
1. Уйқудан аввал таҳорат олиш (Буҳорий ривояти, Фатҳул борий 1-жилд, 357-саҳифа. Муслим ривояти, Нававий шарҳи 17-жилд, 32-саҳифа) ва оятул курсийни ўқиш (Буҳорий ривоятлари 4-жилд, 487-саҳифа).
2. Уйқудан аввал икки кафтга: Ихлос, Фалақ Нос сураларини ўқиб суфланади ва бош, юз, бутун жасадга суртилади. Ушбу амални 3 марта такрорланади. (Буҳорий ривояти, Фатҳул борий 11-жилд, 125-саҳифа)
3. Тонгда СОФФАТ сурасини, уйқудан олдин эса ДУХОН сурасини ўқиш, ўқишни билмаса тинглаш.
4. Ҳар уч кунда БАҚАРА сурасини ўқиб туриш ёки уни тинглаш.
5. Тонгда ва кеч кирганда 7 марта: Ҳасбияллоҳу, ла илаҳа илла ҳува, ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазим, ни ўқиш.
6. Уйқудан аввал БАҚАРА сурасининг охирги икки оятини ўқиш. (Буҳорий, Фатҳул борий 7-жилд, 318-саҳифа. Муслим, Нававий шарҳи 2-жилд, 920-саҳифа).
7. Ухлашдан олдин ушбу дуони ўқийди: Бисмиллаҳи ва зоъту жамбий, Аллоҳум мағфирлий занби,ва ахсиъ шайтоний ва фукка риҳаний, важъалний фин надиййил аъла ( Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилган, Нававий АЛАЗКОР китоби 60-бобда .
8. Ушбу сураларни магнит тасмасига ёзиб эшитилади: Фуссилат Фатҳ Жин. Ушбу тасмани бир кунда уч марта тинглайди. Машинада ҳайдаб эшитманг!!! Ушбу амалларни тўлиқ бир ой муддат ичида татбиқ қилсин, инша АЛЛОҲ бемор шифо топади.
Шайх Воҳид Абдусалом Болийнинг Ас-Сорим Ал-баттор, фит-тасоддий лис-саҳаротил ашрор китобидан.
Яқинларингизга ҳам улашинг
Kanal👉🏻
https://t.me/quronshifa_571