Муҳайё Бегалиева шеърлари
Шоирмисан дерлар баъзилар тинмай , Гоҳо шеърларимни назарга илмай . Тўғрида шоирлар мадҳ этар тинмай , Лекин арзимайди онамдан бошқа . Шоира_Муҳайё Бегалиева.
Більше335
Підписники
+224 години
Немає даних7 днів
Немає даних30 днів
- Підписники
- Перегляди допису
- ER - коефіцієнт залучення
Триває завантаження даних...
Приріст підписників
Триває завантаження даних...
💥💥💥 Бу шеърим турк дустлар ун. Группамизда улар хам бор.
Bu şiir turk arkadaşler işin . Ban hepinizi seviyörüm...
Öy bani yalançi yarim ,
Sansin mütlü , hayalim .
Sansiz bilmam naparim ,
Sani sevdim , çök sevdim .
Harerden seni ararim ,
Gözlerim ümütle bakarim .
Sansin gözal baharim ,
Sani sevdim , çök sevdim .
Gel , yanima meleyim ,
Sansin hayatim , çeçeyim .
Birakma sansiz naparim ,
Sani sevdim , çök sevdim .
Gel aşiğim , kalbime ,
Pesetme hiç sabrime .
Bani kimseye birakma ,
Sani sevdim , çök sevdim .
Қайта таҳрирланди . Фарғона шаҳар .
✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
👍 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Кўзларимда сир йўқ жоним , муҳаббатдан чақнайди ,
Кулгуларим , сен учундир , ибо , ҳаё сақлайди .
Тилим лолдир , кечир жоним сўзлолмайман ишқимни ,
Бу муҳаббат бир умрга , юрагимда яшайди .
✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
👍 2
00:59
Відео недоступнеДивитись в Telegram
105 ёшли отахон опасини кўргани борибди, онахоннинг ёшлари 108 да экан.
2 аср авлодни кўрган отахон ва онахоннинг сухбатини эшитинг:)
Барча ҳавас қилганларга, узоқ умр кўриш насиб қилсин
4a155ade9f6a4398afbfbbd757499d18.mp41.46 MB
👍 3
🌿🥀🌿🥀🌿
✍МУХАЙЕ БЕГАЛИЕВА
🎤Ижрода Рахима Абдуллаева
🌿🌹🌿🌹🌿🌹🌿🌹😔😔❤️❤️❤️
3.01 MB
👍 2
СОҒИНЧ САХРОСИДА
✍✍МУХАЙЁ БЕГАЛИЕВА
НАРГИЗ 🎙🎙
💻💻НАРГИЗ
@kongildadi_satrlar
record10Mumtoz navolar_10-07-24_16-50-09-467_0.mp31.52 MB
👍 3
premeyra# Bizda
Benim hikayem da
Muxayyo Begaliyva
✍✍✍✍
Sayyora Arifdjanovna
🎤🎤🎤
ShoX.N1 studyo - Untitled (3).m4a1.69 MB
👍 3
💥💥💥 Севасанми ёр ? ....
Премьера ......
Юрагинг забт этсам , эркалаб суйсам ,
Ҳар тонг уйғонганда , нафасинг туйсам .
Бир умр ёнингда , вафода юрсам ,
Мани , мендек чиндан севасанми ёр ? .
Сени боқишларинг жонлар ичра жон ,
Кулгуларинг ақлим олади ҳар он .
Сени жоним дейми , жон олар жанон ,
Мени , мендек чиндан савасанми ёр ?.
Боғимдаги гўзал чаманим сенсан ,
Хонадон аталган Ватаним сенсан .
Майин , оромижон шаббода елсан ,
Мени , мендек чиндан севасанми ёр ? .
Ҳажрингда мен ёнган ҳаста , беморман ,
Қоронғу тунлари ишқдан бедорман .
Билсанг агар жоним вафодор ёрман ,
Мени , мендек чиндан севасанми ёр ? .
Киприкларинг найза , нишонда ўзим ,
Лабингни болидан , чақнар бу кўзим .
Ишонгин қарокўз , тинглагин сўзим ,
Мени , мендек чиндан севасанми ёр ?
Кўнглинг билан тингла муҳаббат , зорим ,
Фақат сенга куйлар қўлдаги торим .
Ишқимиз достонга айланар ёрим ,
Мени , мендек чиндан севасанми ёр ? .
10. 07. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
👍 3
Musiqa
💥💥💥 Соғинчим онам .
Премеьра .....
Бешигим тебратган тонггача бедор ,
Кўтарган тўққиз ой , бўлмаган бемор .
Соғиниб кутдингиз йўлимни муштоқ ,
Бир оғиз сўзимга бўлдингиз хумор .
Мен келсам тандирга ёпгансиз нонлар ,
Соғинаман она , бетакрор онлар .
Билмаганман менга бўлган меҳрингиз ,
Ҳафа қилиб баъзан юттирдим қонлар .
Иссиқ бағрингизда оромлар олсам ,
Қадоқ кафтларингиз юзимга боссам .
Онамнинг райҳонли гулзорларида ,
Қани энди болалик йилларда қолсам .
Дунёларни алишай кулгуларизга ,
Тиллолар тенг келмас туйғуларизга .
Умрингиз фидолар , қилиб бизларга ,
Шерик бўлолмадим , қайғуларизга .
Айтган аллалариз жаранглар ҳар он ,
Гулзордаги гуллар гуллайди ҳамон .
Елкамда опичлаб юрардим сизни ,
Аллоҳим берса гар яна бир имкон .
26. 12. 2023 йил . Фарғона шаҳар .
✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
Ijroda Ilhombek Komilov.
@qadrdolarmm
Onam.....m4a1.76 MB
👍 2
💥💥💥 Юр , кетамиз ....
Билмам айбим недир , севганимми ё ,
Кўнглим , кутганларим - бахт билан зиё .
Бугун менга торлик қиляпти дунё ,
Юр кетамиз , бирга девона кўнглим .
Кўнглим, севмадилар, бўлдинг масҳара ,
Озорлардан илма - тешиксан қара .
Андуҳлардан бўлдинг ҳастаҳол , яра ,
Юр кетамиз , бирга девона кўнглим .
Армонлар , аламлар бизга дор осди ,
Қанча бераҳмлар ўтли тиғ босди .
Сенга келган азоб кўзларим очди ,
Юр кетамиз , бирга девона кўнглим .
Соғинчлардан бўлдинг баъзида пора ,
Қадрингга етмадим , топмадим чора .
Энди дардга малҳам , топсайдим зора ,
Юр кетамиз , бирга девона кўнглим .
Қадрингга етмабман , қилибман ҳароб ,
Оғриқлар , ранжлардан бўлганда ҳуноб .
Бугун қадринг билдим , шу битта жавоб ,
Юр кетамиз , бирга девона кўнглим .
Йиғлама дардларинг , бордир малҳами ,
Дунё ўзи шундай тўлмас ҳеч ками .
Ўксима , ўчмасин умримиз шами ,
Юр кетамиз , бирга девона кўнглим...
9. 7. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .
👍 3
Оберіть інший тариф
На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.