cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Мўминалар машъали

Машъал адашган инсонни туғри йўл топишига кўмаклашади. Хар бир мўмина машьалнинг учкунидир.

Більше
Рекламні дописи
209
Підписники
Немає даних24 години
-47 днів
-1330 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Рўзага оид масалалар 1. Оғиз сўлагини ташқарига чиқармай ютиб юборса рўзаси очилмайди. Сўлакни оғзидан ташқарига чиқариб, сўнгра қайта оғзига солиб ютса, рўзаси очилади (“Фатовойи Оламгирия”). 2. Оғзини сув билан чайгандан кейин қолган сув юқини сўлагига қўшиб ичига ютиб юборса, шунингдек, димоғига келган бурун суюқлигини томоғига тортиб юборса, рўзаси очилмайди (“Фатовойи Оламгирия”, “Муҳит”). 3. Рўзадор тишлари орасида қолган таом қолдиқларини ютса, улар нўхотдан катта бўлмаса, рўзаси очилмайди. Аммо тишлари орасида қолган таом қолдиқларини ташқарига чиқариб, сўнгра қайта оғзига солиб ютса, нўхотдан кичик бўлса ҳам рўзаси очилади. Каффорат вожиб бўлиш бўлмаслигида ихтилофли фатволар мавжуд. Вожиб бўлмаслигига фақиҳ Абу Лайс Самарқандийдан ривоят бор (“Фатовойи Оламгирия”). 4. Рўзадорнинг томоғига чанг, тутун, пашша, чивин каби нарсалар кирса, рўзаси очилмайди. Шунингдек, рўзадор кундузи эҳтилом бўлиб қолса ҳам рўзаси очилмайди (“Фатовойи Оламгирия”, “Мухтасар”). 5. Рўзадорнинг бир икки томчи кўз ёши ёки юзидан оққан тер оғзига кириб, томоғидан ўтиб кетса, рўзаси очилмайди. Аммо бу миқдордан зиёд бўлиб, оғзида кўпгина шўрликни сезса рўзаси очилади (“Фатовойи Оламгирия”). 6. Баданнинг табиий майда тешикчаларидан (икки махраждан бошқа) кирган сув каби нарсалар билан рўза очилмайди. Кўзига дори томизганда гарчи томоғида унинг таъми, мазаси билинса ҳам рўза очилмайди (“Фатовойи Оламгирия”). 7. Газлама тўқувчи рўзадор иш жараёнида бўялган ип толаларини оғзига солганида кўкми, қизилми, сариқми ёки бошқа рангларми оғзига юқиб, сўлакларига аралашиб томоғидан ўтиб кетса, рўзаси очилади (“Фатовойи Оламгирия”). 8. Рўзадорнинг тиши қонаб, у қонни ютиб юборса, каффоратсиз қазонинг ўзини тутади. Тиш милкидан чиққан қонни сўлак билан бирга қўшиб ютиб юборса, қон билан сўлакдан қайси бири ортиқ ёки кам миқдорда бўлишига қаралади. Агар қон ортиқ бўлса ёки сўлак билан баробар бўлса, рўза очилади. Борди-ю сўлак ортиқ бўлса, рўза очилмайди (“Фатовойи Оламгирия”). 9. Фитр садақаси вожиб бўлган киши уни ўз вақтида адо эта олмаса, зиммасидан соқит бўлмайди. Уни барибир адо этиши лозим бўлади (“Ҳидоя”). Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати t.me/saodatistabb Мўминалар машъали
Показати все...
👍 1
Фаришталар рўзадор ҳаққига дуо қилади Ривоятларда келишича, Рамазон ойида бирор киши уйқудан уйғониб, ётоғида ўнгга, чапга тўлғонса, фаришта унга: “Тур, Аллоҳ сенга барака ато этсин ва сени раҳм қилсин”, дейди. Агар у намоз ниятида ўрнидан турса, унга тўшаги: “Аллоҳим, унга улуғ мақомлар бер”, деб дуо қилади. Агар кийимини кийса, кийим: “Аллоҳим, унга жаннатинги ҳалол қил”, дейди. Агар пойабзалини кийса, бир пой пойабзали: “Аллоҳим, унинг қадамларини сиротда собит қил”, дейди. Агар таҳорат олиш учун идишни олса, идиш: “Аллоҳим, унга жаннат идишларини ато эт”, дейди. Агар таҳорат олса, сув: “Аллоҳим, уни гуноҳ ва хатолардан покла”, дейди. Агар намоз ўқиш учун турса, уй: “Аллоҳим, унинг қабрини кенг, лаҳадини нурли, роҳатини зиёда қил”, деб дуо қилади. Аллоҳ таоло унинг дуоларини ижобат қилади. "Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан. t.me/saodatistabb Мўминалар машъали
Показати все...
👍 1
10:44
Відео недоступнеДивитись в Telegram
O‘zbekiston Musulmonlari idorasi raisi, muftiy Shayx Nuriddin Xoliqnazar hazratlarining ramazon oyi tabrigi 🤲 SAHARLIK DUOSI
Navaytu an asuma sovma shahri ramazona minal fajri ilal mag‘ribi, xolisan lillahi ta’ala. Allohu akbar.
Ramazon oyining ro‘zasini xolis Alloh uchun subhdan to kun botguncha tutmoqni niyat qildim. Alloh buyukdir. 🤲 IFTORLIK DUOSI
Allohumma laka sumtu va bika amantu va a’layka tavakkaltu va a’la rizqika aftortu, fag‘firliy ya G‘offaru ma qoddamtu va ma axxortu.
Allohim, ushbu ro‘zamni Sen uchun tutdim va Senga iymon keltirdim va Senga tavakkal qildim va bergan rizqing bilan iftor qildim. Yo gunohlarni kechiruvchi Zot, mening avvalgi va keyingi gunohlarimni mag‘firat qilgin. t.me/saodatistabb Мўминалар машъали
Показати все...
Ramazon tabrigi+.mp411.92 MB
🎊🌹РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊🌹 🌺 Бошлаб олган рамазонимизнинг 1-куни муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! •🌹 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, РАМАЗОН кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин! •🌹 РАМАЗОН кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман! •🌹 РАМАЗОН кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! 🌹🎊РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊🌹 ═══════════════════ t.me/saodatistabb Мўминалар машъали
Показати все...
Мўминалар машъали

Машъал адашган инсонни туғри йўл топишига кўмаклашади. Хар бир мўмина машьалнинг учкунидир.

👍 1
Саволлар сахифаси: МОЙКАДА МАШИНАГА ЗАРАР ЕТКАЗСА КИМ ТЎЛАЙДИ? Ассалому алайкум! Азиз устозлар. Саволим қуйидагича: машинани ювиш учун мойкага бериб 1 соатда келишимни айтиб уйга кетдим. Мен йўғлигимда машинани юваётган бола машинани ҳайдаб кузов қисмига шикаст етказибди ва менга бу ҳақда индамади. Ўзим келганимда ҳолатни кўриб сўрасам тан олди ва зарарни қоплашини айтди. Машина сотувчилардан сўрасам машинанинг бозордаги баҳоси аввалги ҳолатидан таҳминан 4.000.000 сўмга тушиб кетишини, яни шунча зарар етказилганлигини айтишди. Бу ҳолатни кузов устаси 300.000 сўмга тузатиб беришини, лекин бозор баҳосида барибир 4.000.000 зиён кўрилганлигини айтди. Мен айбдор болага ҳеч бўлмаганда 800.000 сўм бериши кераклигини айтдим. Агар у 800.000 берса 300.000га тузатсам қолгани менга ҳалол бўладими? ЖАВОБ: - Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингиз Аллоҳ кўрсатмасин 100.000 долларлик машинага 1000 долларлик шикаст етказсангиз табийки бу шикаст етказишингиз у машинани 5000 доллар нархини туширади. 5000 беришга рози бўлармидингиз? Зарарни қоплайдиган миқдорчасини олинг. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати t.me/saodatistabb Мўминалар машъали
Показати все...
👍 1
Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик. Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ... Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик. Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди. Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт! Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди. Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади. Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади. ✍️Ўткир Ҳошимов t.me/saodatistabb Мўминалар машъали
Показати все...
Мўминалар машъали

Машъал адашган инсонни туғри йўл топишига кўмаклашади. Хар бир мўмина машьалнинг учкунидир.

Биласизми? Қуръони Каримда 114 та сура бор. Улар 2 га бўлинади яни Маккада ва Мадинада нозил бўлганларга.📖 1 Фотиҳа сураси 7 оят  Маккада 2 Бақоро сураси 286 оят Мадинада 3 Али имрон сураси 200 оят Мадинада 4 Нисо сураси 176 оят Мадинада 5 Маида сураси  120 оят Мадинада 6 Аньом сураси 165 оят Маккада 7 Аьроф сураси  206 оят Маккада 8 Анфал сураси 75 оят Мадинада 9 Тавба сураси 129 оят Мадинада 10 Юнус сураси  109 оят Маккада 11 Ҳуд  сураси 123 оят Маккада 12 Юсуф сураси  111 оят Маккада 13 Род сураси  43 оят Маккада 14 Иброҳим сураси 52 оят Маккада  15 Ҳижр сураси 99 оят Маккада 16 Наҳл сураси 128 оят Маккада 17 Исро сураси 111 оят Маккада 18 Каҳф сураси 110 оят Маккада 19 Марям сураси 98 оят Маккада 20 Тоҳа  сураси 135 оят Маккада 21 Анбиё  сураси 112 оят Маккада 22 Ҳаж сураси 78 оят Мадинада 23 Муьминун  сураси 118 оят Маккада 24 Нур сураси 64 оят Мадинада 25 Фурқон сураси 77 оят Маккада 26 Шуьаро сураси 227 оят Маккада 27 Намл сураси 93 оят Маккада 28 Қосос сураси 88 оят Маккада 29 Анкабут сураси 69 оят Маккада 30 Рум сураси 60 оят Маккада 31 Луқмон сураси 34 оят Маккада 32 Сажда сураси 30 оят Маккада 33 Аҳзоб сураси 73 оят Мадинада 34 Саба сураси 54 оят Маккада 35 Фатир сураси 45 оят Маккада 36 Ёсин сураси 83 оят Маккада 37 Ас- Соффат  сураси 182 оят Маккада  38 Сод сураси 88 оят Маккада 39 Зумар сураси 75 оят Маккада 40 Ғофир сураси 85 оят Маккада 41 Фуссилат сураси 54 оят Маккадқ 42 Шуро сураси 53 оят Маккада 43 Зуҳруф сураси 89 оят Маккада 44 Дуҳон сураси 59 оят Маккада 45 Жасия сураси 37 оят Маккада 46 Аҳқоф сураси 35 оят Маккада 47 Муҳаммад сураси 38 оят Мадинада 48 Фатҳ сураси 29 оят Мадинада 49 Ҳужурот сураси 18 оят Мадинада 50 Қоф сураси 45 оят Маккада 51 Зарият сураси 60 оят Маккада 52 Тур сураси 49 оят Маккада 53 Нажм сураси 62 оят Маккада 54 Қомар сураси 55 оят Маккада 55 Раҳмон сураси 78 оят Маккада 56 Воқеа сураси 96 оят Маккада 57 Ҳадид сураси 29 оят Мадинада 58 Мужадала сураси 22 оят Мадинада 59 Ҳашр сураси 24 оят Мадинада 60 Мумтаҳина сураси 13 оят Мадинада 61 Соф сураси 14 оят Мадинада 62 Жума сураси 11 оят Мадинада 63 Мунафиқун сураси 11 оят Мадинада 64 Тағобун сураси 18 оят Мадинада 65 Талоқ сураси 12 оят Мадинада 66 Таҳрим сураси 12 оят Мадинада 67  Мулк сураси 30 оят Маккада 68 Қалам сураси 52 оят Маккада 69 Ҳааққоҳ сураси 52 оят Маккада 70 Маориж сураси 44 оят Маккада 71 Нуҳ сураси 28 оят Маккада 72 Жин сураси 28 оят Маккада 73 Музаммил сураси 20 оят Маккада 74 Муддасир сураси 56 оят Маккада 75 Қиёмат сураси 40 оят Маккада 76 Инсон сураси 31 оят Маккада 77 Мурсалат сураси 50 оят Маккада 78 Наба сураси 40 оят Маккада 79 Назиат  сураси 46 оят Маккада 80 Абаса сураси 42 оят Маккада 81 Таквир сураси 29 оят Маккада 82 Инфитар сураси 19 оят Маккада 83 Мутаффифун сураси 36 оят Маккада 84  Иншиқоқ сураси 25 оят Маккада 85 Буруж сураси 22 оят Маккада 86 Ториқ сураси 17 оят Маккада 87 Алаа сураси 19 оят Маккада 88 Ғошия сураси 26 оят Маккада 89 Фажр сураси 30 оят Маккада 90 Балад сураси 20 оят Маккада 91 Шамс сураси 15 оят Маккада 92 Лайл сураси 21 оят Маккада 93 Зуҳо сураси 11 оят Маккада 94 Шарҳ сураси 8 оят Маккада 95 Тийн сураси 8 оят  Маккада 96 Алақ сураси 19 оят Маккада 97 Қадр сураси 5 оят Мадинада 98 Баййина сураси 8 оят Маккада 99 Залзала сураси 8 оят Маккада 100 Адият сураси 11 оят Маккада 101 Қориа сураси 11 оят Маккада 102 Такассур сураси 8 оят Маккада 103 Аср сураси 3 оят Маккада 104 Ҳумаза сураси 9 оят Маккада 105 Фил сураси 5 оят Маккада 106 Қурайш сураси 4 оят Маккада 107 Мауун сураси 7 оят Маккада 108 Кавсар сураси 3 оят Маккада 119 Кафирун сураси 6 оят  Маккада 110 Наср сураси 3 оят Маккада 111 Масад сураси 5 оят Маккада 112 Иҳлос сураси 4 оят Маккада 113 Фалақ сураси 5 оят Маккада 114 Нас сураси 6 оят Маккада. t.me/saodatistabb Мўминалар машъали
Показати все...
00:08
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Бисмиллаҳ 💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!🌹 🌺 Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот! 🌸 Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла! 🌺 Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил! 🌺 Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил! 🌸 Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма! Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма! 🌺 Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма! АЛЛОҲИМ кунларимиз соғлик саломатликда, тинчлик осойишталикда, хайр-баракали, ЭНГ муҳими Ўзинг рози бўладиган амаллар билан ўтсин! ✨ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌤 ═══════════════════ t.me/saodatistabb Мўминалар машъали
Показати все...
277154484_490566802555192_2054218322230658124_n_online_video_cutter.mp42.01 MB
‌БУГУН ЖУМА Келинг озгина вақт ажратиб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловот айтинг! Аллоҳ рози бўлсин сиздан!Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад ✅Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад ✅Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад ✅Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад ✅Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад ✅Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад ✅Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад ✅Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад ✅Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад ✅Аллоҳумма солли аълаа саййидина  Муҳаммад 👆🏻 Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг. Ажрларга, савобларга шерик бӯлинг! Унутманг хар бир саловат учун 10 гуноҳингиз ӯчирилади, даражангиз 10 га кӯтарилади (ҳадисдан). t.me/saodatistabb Мўминалар машъали
Показати все...
Набавий насиҳат: ​​Пайғамбаримиз ﷺ алайхиссаломнинг суюкли қизлари Фотимаи Захрони турмушга бергач, уни хазрати Али хонадонига кузатаётганларида, бундай насихат қилганлар: “Қизим, ўзингни хамиша озода тут, Роббингни зикр қил ва вужудингни сув билан покла. Эринг сенга боққанда хурсанд бўлсин. Кўзларингга сурма қўй, чунки у аёлларга зийнатдир. Бошингга зайтун мойидан сурт, чунки зайтун мойи суртган аёлга шайтон яқинлашмайди. Эй Фотима, эринг сенга қараганида, кўзларингни юмма, токи мухаббатинг кучайсин. Эринг бошқа тарафга қараган пайтда унинг юзига боқ, бу билан бир ой рўза тутганлик савобини оласан. Эй Фотима, эрингнинг камчиликларини, айбини бировга айтма, бундай қилсанг, Аллохнинг, Пайғамбарнинг, фаришталарнинг ва эрингнинг нафратига учрайсан. Сен уй юмушларини бажар, эринг эса уйдан ташқаридаги ишларни қилсин. Эй Фотима, бу ўгитларни менга Жаброил сўзлади”. ©Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ (📚Ижтимоий одоблар китобидан) ══════════════════ t.me/saodatistabb Мўминалар машъали
Показати все...
Мўминалар машъали

Машъал адашган инсонни туғри йўл топишига кўмаклашади. Хар бир мўмина машьалнинг учкунидир.

Оберіть інший тариф

На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.