cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги |расмий канали

Рекламні дописи
489
Підписники
Немає даних24 години
+17 днів
Немає даних30 днів
Архів дописів
Жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон тумани суди томонидан Мажбурий ижро бюроси туман бўлимида ҳуқуқий тарғибот тадбири ва сайёр суд мажлиси ўтказилди. Дастлаб тадбир иштирокчиларига туман суди томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида одил судловни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Жиноятчиликка қарши кураш, одам савдоси, коррупция каби иллатларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шу куни ўтказилган сайёр суд мажлисида 22 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилди.
Показати все...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024 - 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-404-сонли қарорларига асосан Тўрақўрғон тумани ҳудудида 2024 йил давомида 10 та объектларда шундан 4 таси мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Ҳозирги кунда 4 та мактабларда шундай мақсад учун пудратчи корхоналар аниқланди ва ишлар олиб борилмоқда. Туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Ф.Махмудов томонидан 7-сонли умумтаълим мактабида таъмирлаш ишларини кўздан кечириш давомида ишларни 1 август кунига қадар сифатли якунлаб, фойдаланишга топшириш бўйича топшириқлар берилди.
Показати все...
👍 1
02:16
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Тўрақўрғон туманида ғўза парвариши билан боғлиқ жараёнлар.
Показати все...
7.mp436.95 MB
01:16
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🇺🇿🇺🇿🇺🇿BMT Bosh assambleyasi tomonidan Xitoy va Oʻzbekiston tashabbusi bilan ishlab chiqilgan qoʻshma rezolyutsiya maʼqullandi. Hujjat 10-iyun sanasini "Xalqaro sivilizatsiyalar o‘rtasidagi muloqot kuni" deb e’lon qilish to‘g‘risida bo'lib, unga BMTga aʼzo 80 dan ortiq davlatlar hammualliflik qilgan. Telegram📱Facebook📱Instagram📱
Показати все...
BMT 1.mp4+.mp422.39 MB
🔰Тўрақўрғон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Улуғбек Муродуллаев томонидан "Тепа Найманча" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита  раҳбарлардан жавоб олдилар. Жумладан, электр тармоқларини янгилаш, кредит ажратиб бериш, ичимлик суви ҳамда бошқа масалалардаги мурожаатлар эшитилди ва белгиланган муддат ва режа асосида ҳал этиш чоралари белгиланди.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
📣Деҳқон хўжалиги ерларини e-auksion.uz орқали ижарага олинг ! Айни пайтда Наманган вилоятида 2 051 та ер майдонлари очиқ аукцион савдоларига чиқарилган! ➡️ Мингбулоқ туманидан 184 ta (ko'rish) ➡️ Косонсой туманидан 299 ta (ko'rish) ➡️ Наманган туманидан 46 ta (ko'rish) ➡️ Норин туманидан 87 ta (ko'rish) ➡️ Поп туманидан 238 ta (ko'rish) ➡️ Тўрақўрғон туманидан 36 ta (ko'rish) ➡️ Уйчи туманидан 83 ta (ko'rish) ➡️ Учқўрғон туманидан 53 ta (ko'rish) ➡️ Чортоқ туманидан 235 ta (ko'rish) ➡️ Чуст туманидан 408 ta (ko'rish) ➡️ Янгиқўрғон туманидан 383 ta (ko'rish) Эслатма!!! Деҳқон хўжалигига мўлжалланган ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги 15-сонли фармони асосида очиқ электрон савдога қўйилган. 📞 Мурожаат учун телефон: 99-207-26-12 ⬇️ Бизнинг ижтимоий саҳифаларимиз: 👇👇👇 🔝 Telegram| 🔝Facebook|📧Instagram |
Показати все...
Тўрақўрғон тумани прокурори А. Юсупов томонидан фуқаролар ва тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиб ҳал этиш мақсадида “Исвахон” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда субсидия, кредит олиш ҳамда бошқа масалалардаги мурожаатлар эшитилди. Мурожаатларни белгиланган муддат ва режа асосида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шу билан бирга ҳудуддаги 12-сонли мактаб фаолияти билан танишиб, жамоани янги стадион қуриш бўйича таклифлари тингланди. Ўрганиш жараёнида айрим камчиликларни бартараф этиш ва белгиланган чора-тадбирлар сифатини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Показати все...
Тадбиркорлар куни олдидан: Тўрақўрғон туманидаги "Рунамтекс" хорижий корхонаси раҳбари Маҳфуза Гюмюш мулоҳазалари.
Показати все...
video_2024-06-19_15-15-46.mp462.57 MB
video_2024-06-19_15-15-53.mp451.85 MB
📌 Мукаммал таъмирлаш ишлари давом этмоқда  Туман электр таъминоти ишчи- ходимлари томонидан аҳолини узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш, муаммоларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда. 2-секторга қарашли "Еттикон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қуввати 400 кВА бўлган 10-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Bugun - «Chorshanba - favqulodda vaziyatlarning oldini olish va yong‘inlar profilaktikasi kuni». Tadbirda faol qatnashing. 🚨Kanalga obuna bo‘ling🚨 t.me/fvbnamangan
Показати все...
«Ушбу даргоҳ ёшларга замонавий касблар ўргатишда, АйТи хизматлар экспортида етакчи бўлади», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган шаҳридаги IT Parkда фаолиятини бошлаган BIG-I Study логистика академиясининг очилиш маросимида иштирок этди Тадбир аввалида логистика академияси фаолияти ва академик курсларнинг ривожланиши билан танишув бўлиб ўтди Манфаатдор томонлар - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, “IT Park” резидентлари , юк ташувчи ва бошқа логистика компаниялар ўртасида транспорт логистикаси бўйича инвестицион ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятини яратиб берган ушбу анжуман Наманган вилояти ҳокимлиги, BIG-I STUDY, JNG Tech ва ArtelLogistics” компаниялари ҳамкорлигида ташкил этилди. Тугалланган ва давом этаётган курсларнинг барқарорлигини баҳолаш ва амалга оширилаётган лойиҳалар учун ўқув дастурларини оптималлаштириш бўйича жорий ислоҳотларга мос келадиган ечимларни таклиф қилувчи ушбу академия Водий АйТи соҳасида янги даврни бошлаб беражак Медиа Департамент
Показати все...
Мақсадимиз - қарздорликни қисқартириш Тўрақўрғон тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Ф.Махмудов томонидан тумандаги электр, газ, сув таъминоти ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, электр, ичимлик суви ва табиий газдан бўлган дебитор қарздорликни ундириш, шунингдек, сусткашликка йўл қўяётган масъуллардан масъулиятни ошириш сўралди ва натижадорликка эришиш борасида қўшимча топшириқлар берилди. Мазкур йўналишлар бўйича жорий йил бошига ичимлик сувидан бўлган қарздорлик 1 млрд. 4 млн. бўлган бўлса, бугунги кун ҳолатига 733 млн. сўмни ташкил этиб, 271 млн. сўмга дебитор қарздорлик қисқартирилган. Коммунал соҳа раҳбарлари ушбу масалага шахсан масъул эканликлари бўйича огоҳлантирилди.
Показати все...
Авторизуйтеся та отримайте доступ до детальної інформації

Ми відкриємо вам ці скарби після авторизації. Обіцяємо, це швидко!